ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1907 Хокимият Куштепинского района 15/01/2019 30/01/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокимията
Қўштепа тумани маҳаллий бюджетининг 2019 йилги асосий кўрсаткичлари тўғрисида
ID-1907

Қўштепа тумани маҳаллий бюджетининг 2019 йилги асосий

кўрсаткичлари тўғрисида

       Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-I-сон) 28, 99-моддасига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 25-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2018 йил 17 ноябрдаги 2119-III-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2018 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги СҚ-348-III-сонли қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил

26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086-сонли қарори ижроси юзасидан Халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгашининг 2018 йил 26 декабрдаги V-XXXX/207-сонли, Фарғона вилояти ҳокимининг 2018 йил 27 декабрдаги 638-сонли қарорлари ҳамда Фарғона вилоят молия бош бошқармасининг УМ/02-04/3112-сонли хати ва Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгашининг 2018 йил 28 декабрдаги 214/57-5-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида,

                                                                                             ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда

2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Қўштепа тумани маҳаллий бюджетининг 2019 йилга мўлжалланган:

давлат даромадлари режа кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

маҳаллий бюджет даромадлари режаси 2-иловага мувофиқ;

маҳаллий бюджетдан молиялаштирилиши белгиланган харажатлар кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;

туман маҳаллий бюджети даромадлари ва харажатлари ҳажмлари ҳамда мақсадли ижтимоий трансфертлар миқдорлари 4-иловага мувофиқ;

туман бюджетига умумдавлат солиқларидан ажратмаларнинг нормативлари ва айни шу солиқлардан республика, вилоят ҳамда туман бюджетига ажратмаларнинг меъёрлари 5-иловага мувофиқ;

туман маҳаллий бюджети жами харажатларининг 1 фоизи доирасида 2019 йил учун захира жамғармаси миқдори 6-иловага мувофиқ;

туман бюджети айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарорига мувофиқ 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб:

ягона солиқ тўлови ва ягона ижтимоий тўловнинг энг кам миқдорлари ҳамда юк ташиш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар учун, солиққа тортиш тизимидан қатъи назар, битта транспорт воситасига ҳисоблаганда улар томонидан тўланаётган солиқларнинг жами миқдори якка тартибдаги тадбиркорлар ушбу фаолият тури бўйича тўлаётган қатъий белгиланган солиқ миқдоридан кам бўлмаслиги тўғрисидаги тартиб бекор қилинганлиги;

юридик шахслар хизмат кўрсатувчи банклардан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун пул маблағларини олишда (ёки пластик карталарга ўтказишда) ягона ижтимоий тўлов ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш бўйича тўлов ҳужжатларини тақдим этиши лозимлиги;

календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўмдан ошган, бироқ бир миллиард сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар ягона солиқ тўловини 4 фоиз ставкада тўлашга ўтказилиши;

календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатьий белгиланган солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби сақлаб қолинганлиги;

календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми бир миллиард сўмдан ошган якка тартибдаги тадбиркорлар солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда тўлаши белгиланганлиги;

цемент ва клинкер учун қўшимча фойда солиғи ҳамда фойдали хизмат муддати тугаган, тўлиқ эскирган ускуналардан фойдаланиш учун тўлов бекор қилинганлиги;

ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жихозлаш бўйича манзилли дастурларни молиялаштириш ва келишиш функцияларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зиммасига юклаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасини тугатилганлиги;

соҳани ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш, магистрал (вилоятлараро) коллекторларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича буюртмачи функцияларини Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги зиммасига, манзилли дастурларни молиялаштириш ва келишиш функцияларини эса Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зиммасига юклаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини тугатилганлиги;

Оролбўйи минтақасини ривожлантириш дастурини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан харажатларни алоҳида сатрда кўрсатган ҳолда молиялаштириш орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармасини тугатилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасини Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тасарруфига ўтказиш мақулланганлиги;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ҳамда дафн этиш маросими учун нафақаларни тўлаш харажатларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши, шу билан бирга 2019 йил 1 январь ҳолатига пенсияларни тўғри тўланиши бўйича текширишлар натижасида аниқланган фуқароларга ортиқча тўланган пенсия суммаси қолдиқларини ҳисобдан чиқариш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

4. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ёки ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузулмани ривожлантириш солиғини тўлашдан тўлиқ озод қилиш кўринишидаги вақтинчалик имтиёзларга эга бўлган юридик шахслар юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини имтиёзлар амал қилиш муддати тугагунга қадар икки баравар пасайтирилган ставкада тўлаш тартиби ҳамда 2019 йилда ягона ер солиғи тўловчилар учун солиққа тортишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинганлиги инобатга олинсин.

5. Туман молия бўлими (А.Исмоилов), туман Давлат солиқ инспекцияси (С.Абдирасулов), туман иқтисодиёт ва худудларни комплекс ривожлантириш бўлими (Б.Иброхимов), Агро банк АТБ туман филиали (А.Акрамов), АТ Халқ банки туман филиали (И.Мамажонов) ҳамда бошқа тегишли ташкилот ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан тасдиқланган солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари, солиқ солиш тартиби ва белгиланган ставкаларга қатъий амал қилинишини таъминласинлар.

6. Туман маҳаллий бюджетидан молиялаштириладиган халқ таълими, мактабгача таълим ва тиббиёт муассасаларини иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўлов харажатлари 2019 йил 1 январдан вилоят маҳаллий бюджетидан мақсадли ижтимоий трансфертлар шаклида қопланиши белгиланганлиги ижро учун қабул қилинсин.

7. Туман молия бўлими (А.Исмоилов), туман бандликка кўмаклашиш маркази (Р.Рахимов), АТ Халқ банки туман филиали (И.Мамажонов)лар 2019 йил 1 январдан бошлаб 14 ёшгача бўлган болалари бор оилаларга нафақалар, бола икки ёшга тўлгунга қадар унинг парвариши бўйича нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатишни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли қарорининг 25-иловаси билан белгиланган миқдорларда тайинлаш ва тўланишини таъминласинлар.

8. Туман маҳаллий бюджети маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва биринчи навбатдаги тўловларни ўз вақтида молиялаштиришни таъминлаш мақсадида бюджет маблағлари олувчиларга бюджет маблағлари ажратишни аввал ажратилган маблағларнинг амалда ўзлаштирилишига қараб амалга оширилсин.

9. 2019 йил 1 мартидан бюджет маблағлари тақсимловчилари бюджетдан ажратилган маблағлар, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларидан фойдаланиш, ўтказилган танлов (тендер)лар ва сотиб олинган товарларни етказиб бериш ҳақидаги тегишли ахборотни ўз расмий веб-сайтларида жойлаштирсин.

10. Туман молия бўлими (А.Исмоилов)га маҳаллий бюджетга юқори бюджетдан мақсадли ижтимоий трансферт ва бюджет ссудалари (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш учун) ажратишда уларнинг миқдорларини ҳудудлар бўйича барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек, маҳаллий бюджетнинг биринчи навбатдаги харажатларини (иш ҳақи, иш ҳақидан ажратмалар ва уларга тенглаштирилган тўловларни) сўзсиз молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириб бориш ҳуқуқи берилсин.

11. Туман молия бўлими (А.Исмоилов)га бюджет қонунчилигида белгиланган муддатларда 2019 йилги бюджет параметрларини барча бюджет ташкилотларига етказиш, шунингдек, умумдавлат солиқларидан республика ва маҳаллий бюджетларга 2019 йил учун ажратмалар миқдорларини тумандаги тегишли муассасаларга ва тижорат банкларига етказиш вазифаси топширилсин.

12. Туман Давлат солиқ инспекцияси (С.Абдирасулов) маҳаллий бюджетларга белгиланган солиқ ва тушумларни йил давомида мунтазам равишда тўлақонли ҳамда бир маромда ундирилишини таъминласин ҳамда туман бўйича мавжуд боқиманда қарзларни кескин камайтириш борасида аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.

13. Қўштепа туман бўйича Ғазначилик бўлинмаси (Ғ.Рахимов) давлат даромадларидан республика бюджети ва маҳаллий бюджетларга ажратмаларни ўз вақтида ва тўғри ўтказилишини тизимли назоратга олинишини, бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатлари тўловини ўрнатилган тартибда ва белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминлаб борсин.

14. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Б.Таниқулов) туман маҳаллий бюджет даромадларнинг тўлиқлигини ва харажатлар ўз вақтида молиялаштирилишини таъминлаш юзасидан шахсан жавобгар эканлиги тўғрисида огоҳлантирилсин.

15. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Б.Таниқулов)га:

давлат солиқ инспекцияси, молия ва банк идораларининг барча имкониятларини бюджетнинг даромадлар қисми прогноз кўрсаткичларининг барча манбаалар бўйича тўлақонли бажарилишини таъминлашга сафарбар қилиш;

туман маҳаллий бюджетининг 2019 йилги параметрлари билан тасдиқланган захира жамғармаси маблағларидан қонунчиликда белгиланган тартибда фойдаланилишини таъминлаш;

маҳаллий бюджетнинг харажатлар қисмини сифатли ижро этилиши ҳамда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишини қаттиқ назорат қилиш, бунда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бюджет ижросига оид қарорлари ва фармойишлари талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш вазифалари топширилсин.

16. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг масъулияти ва манфаатдорлигини кучайтириш, уларнинг даромадлар бўйича ваколатлари ва харажатлар бўйича мажбуриятларини ошириш мақсадида 2019 йил 1 январдан бошлаб:

а) қуйидаги даромадлар:

жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи, жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олган даромадларидан олинадиган солиқ, якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ (электр станцияларидан ташқари), ягона ер солиғи, айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш учун йиғимлар, бозорлардан тушадиган даромадлар, конун бузарликларнинг айрим турлари учун жарималар туманлар ва шаҳарлар бюджетларига;

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджети билан туманлар ва шаҳарлар бюджетлари ўртасида тақсимлаган ҳолда юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ягона солиқ тўловидан ажратмалар, алкоголь маҳсулотлари, пиво, бензин, дизель ёқилгиси ва газнинг чакана реализациясига акциз солиғи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига ўтказилиши;

б) қўшилган қиймат солиғи тушумларининг бир қисми (товарларни импорт қилишда олинадигани бундан мустасно), жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бундан мустасно), юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи (Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали фаолият юритаётган Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан тўланадигани, шунингдек, норезидентнинг даромадларидан тўлов манбаида ушлаб қолинадигани бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси республика бюджети билан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджети ўртасида тақсимланиши;

в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги

ПҚ-4086-сонли қарорининг 27-иловасида келтирилган бюджет ташкилотларини молиялаштиришни Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туманлар ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларига ўтказилганлиги;

г) Ўзбекистон Республикаси республика бюджети билан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетлари ўртасида тақсимланадиган солиқлардан (ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва тамаки маҳсулотлари учун акциз солиғи бундан мустасно) маҳаллий бюджетларга ажратмалар 50 фоиздан кам бўлган тақдирда, ушбу солиқлар бўйича даромадларнинг прогноздан ошириб бажарилишидан ҳосил бўлган маблағларнинг 50 фоизи маҳаллий бюджетларга қайтарилиши;

д) Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларининг даромадлари ва харажатлари ҳажмларини тасдиқлаш бўйича қарорлар қабул қилишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халк депутатлари Кенгашларига:

харажатларнинг етишмаётган суммасини алоҳида туманлар ва шаҳарлар бюджетларини режалаштиришда шаклланадиган ортиқча даромадларни Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети билан туманлар ва шаҳарлар бюджетлари ўртасида қайта тақсимлаш ҳисобидан қоплаш;

қўшилган қиймат солиғи (импорт қилинадиган товарларга қўшилган қиймат солиғи бундан мустасно), жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (мол-мулкни ижарага беришдан олган даромадларидан олинадиган солиқ бундан мустасно), юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи (Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали фаолият юритаётган Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан тўланадигани, шунингдек, норезидентнинг даромадларидан тўлов манбаида ушлаб қолинадигани бундан мустасно)нинг бир қисмини тегишли ҳудудларда қолаётган даромадлар доирасида йўналтириш;

даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган маблағлардан бир қисмини ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш учун тегишли туманлар ва шаҳарлар бюджетларига ўтказиш бўйича ваколатлар берилиши назарда тутилганлиги инобатга олинсин.

17. Туман молия бўлими (А.Исмоилов), Ғазначилик бўлинмаси (Ғ.Рахимов) билан биргаликда 2019 йилнинг январь ойида Қўштепа туман маҳаллий бюджетининг 2018 йилдаги ижроси бўйича қонунчиликда ўрнатилган тартибда якуний операцияларни ўтказсинлар ва мазкур операцияларни Қўштепа туман маҳаллий бюджетининг 2018 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботларда акс эттирилишини таъминласинлар.

18. Туман молия бўлими (А.Исмоилов), туман иқтисодиёт ва худудларни комплекс ривожлантириш бўлими (Б.Иброхимов), туман Давлат солиқ инспекцияси (С.Абдирасулов), мутасадди ташкилотлар билан биргаликда жойларда:

янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва ишлаб турганларини ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш соҳаси ривожлантирилишини рағбатлантириш йўли билан аҳоли бандлигини ошириш, шунингдек бюджет ташкилотларининг харажатлари ва тармоқларини мақбуллаштиришни назарда тутган ҳолда маҳаллий бюджетлар даромадларини кўпайтиришга қаратилган ишларни давом эттирсинлар.

19. Туман ҳокимлиги юристконсульти (А.Каримов) туман адлия бўлими (А.Хамидов) билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086-сонли қарори билан 2019 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларининг ўз кучини йўқотганлиги, қўшимча ва ўзгартиришлар киритилганлиги муносабати билан туман ҳокимининг тегишли қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклиф киритсинлар.

20. Қўштепа туман маҳаллий бюджетининг 2018 йилги кутилаётган ижроси даромадлари ва молия йили давомида киритилган ўзгартиришлар билан бирга харажатларининг аниқлаштирилган режаси 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

21. Туман ҳокимлиги "Истиқбол йўли" газетаси таҳририяти (У.Худойберганова)га мазкур қарорни расман эълон қилиш ва мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш тавсия этилсин ҳамда туман ҳокимлиги АКТ мутахассиси туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштириш вазифалари юклатилсин.

22. Белгилансинки, мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

23. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вазифаси туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Таниқулов зиммасига юклансин.

Туман ҳокими И. Новиков

Общие комментарии

261