ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1904 Министерство культуры Республики Узбекистан 15/01/2019 30/01/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли – Огаҳий таваллудининг 210 йиллигини нишонлаш ва Хива шаҳрида Огаҳий номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ҳамда хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ташкил этиш тўғрисида
ID-1904

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ  

ҚАРОРИ

 

Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли – Огаҳий таваллудининг 210 йиллигини нишонлаш ва Хива шаҳрида Огаҳий номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ҳамда хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатини ташкил этиш

тўғрисида

 

Халқимизнинг миллий маданияти, маънавияти ва маърифати тараққиётига улкан ҳисса қўшган атоқли шоир, тарихнавис, таржимон, давлат арбоби ўзбек адабиётининг буюк намояндаларидан бири Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли – Огаҳий замонасининг пешқадам шоири ва таржимони сифатида ғоят катта адабий мерос қолдирган. Унинг адабий меросини чуқур тадқиқ қилиш ва кенг китобхонларга етказиш илмий жамоатчилик олдида турган муҳим вазифалардан биридир.

Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли – Огаҳийнинг умуминсоний қадриятлар ва меҳр-оқибат туйғулари юксак пардаларда тараннум этилган етук бадиий асарлари, ижтимоий фаолияти билан халқимиз маданияти ривожига қўшган улкан ҳиссасини инобатга олиб шоир таваллудининг 210 йиллигини кенг нишонлаш ҳамда ижодини кенг тарғиб қилиш, унинг издошларини кашф этиш ва истеъдодларини намоён қилишлари учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

1. Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва жамоатчилик вакилларининг Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли – Огаҳий таваллудининг 210 йиллигини кенг нишонлаш ҳамда Хива шаҳрида Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли – Огаҳий номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ҳамда хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатини (кейинги ўринларда мактаб - интернат деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2. Буюк шоир ва мутафаккир Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли – Огаҳий таваллудининг 210 йиллигини нишонлаш ва мактаб-интернатини ташкил этиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда – Ташкилий қўмита деб аталади) таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ташкилий қўмита бир ой муддатда Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли – Огаҳий ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича тегишли чора–тадбирлар режасини ишлаб чиқсин.

Бунда:

Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли – Огаҳий тўғрисида адабий-таҳлилий мақолалар тўпламини нашр этиш;

ҳар йили шоир туғилган 17 декабрь санасида Хива шаҳрида ўрнатилган Огаҳий ҳайкали пойига гул қўйиш маросими ва шеърият кечалари ўтказиш;

“Огаҳий – шоир, муаррих, таржимон ва давлат арбоби” мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этиш;

Огаҳий ғазаллари билан айтиладиган мумтоз мусиқий асарлардан ташкил топган концерт дастурлари ва ижодий кечалар ташкил этиш;

оммавий ахборот воситаларида Огаҳий ҳаёти ва ижоди ҳақида туркум кўрсатув ва эшиттиришлар, мақолалар бериб бориш;

Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли – Огаҳий ҳаёти ва ижоди ҳақида яратилган бадиий ва ҳужжатли фильмларни Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси телеканаллари орқали намойиш этиш;

мамлакатимиздаги олий ва ўрта махсус, умумий ўрта таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда таниқли шоир ва ёзувчилар, олимлар иштирокида учрашувлар, адабий кечалар ташкил этиш тадбирлари кўзда тутилсин.

4. Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Маданият вазирлиги билан биргаликда маҳаллий бюджет ва ҳомийларнинг маблағлари ҳисобига Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли – Огаҳий номи билан аталувчи мажмуа таркибига кирган иншоотларни, жумладан, Хива шаҳридаги шоир мақбарасини, музей ҳамда боғни мукаммал таъмирлаш, янги экспонатлар билан бойитиш, теварак атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга оширсин.

5. Белгилаб қўйилсинки, Огаҳий номидаги мактаб-интернатига
2019-2020 ўқув йилида 5-6-7-8-синфларига ҳамда 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб 5-синфига 30 нафардан ўқувчилар қабул қилинади.

6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда мактаб-интернатга олий таълим муассасаларининг ўзбек тили ва адабиёти ҳамда хорижий тиллар факультетларини тамомлаган иқтидорли педагог кадрлар жалб этилишини таъминласин.

7. Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қурилиш вазирлиги билан биргаликда:

бир ой муддатда Хива шаҳрида янгидан 300 ўринли ўқув биноси, 100 ўринли ётоқхона, 100 ўринли ошхона қурилиши учун ер майдони ажратсин ҳамда лойиҳа-смета хужжатларини ишлаб чиқсин.

2019 йил 1 сентябрга қадар мактаб-интернати биносини фойдаланишга топшириш чораларини кўрсин.

8. Хоразм вилояти ҳокимлигининг мактаб-интернати объектини қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича;

буюртмачи этиб Хоразм вилояти ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясини;

бош лойиҳачи ташкилот этиб “Лойиҳа қурилиш люкс” хусусий корхонасини;

бош пудрат ташкилоти этиб “Хива Пирнохос қурилиш” корхонасини белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

9. Белгилаб қўйилсинки;

мактаб-интернат биноларида бажариладиган қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

10. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказсин ва қурилиш-таъмирлаш ишларининг сифатли бажарилиши устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини тизимли равишда амалга оширсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб ушбу мактаб-интернатнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида уни ётоқхона, ошхона, кутубхона, фаоллар зали ва ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютер техникалари, ўқув-методик мажмуалар, ўқитувчилар учун методик қўлланмалар ҳамда бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб мактаб-интернатга иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш мақсадида она тили ва абадиёти ҳамда хорижий тиллар фанидан тест синови ҳамда психологик-педагогик диагностика ўтказсин;

икки ой муддатда мактаб-интернатнинг устави тасдиқланишини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.

13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги таълим соҳасига ажратилган маблағлар доирасида 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб мактаб-интернатнинг таъминоти учун зарур маблағларни ажратсин.

14. Хоразм вилояти ҳокимлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Огаҳий номидаги ноёб қўлёзмалар тадқиқот марказини ташкил этиш ҳамда 2019-2021 йилларда марказ фаолият йўналишида Огаҳийнинг асарлар тўпламини нашр этиш чораларини кўрсин.

15. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига қарор ижроси билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.

16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.А. Абдуҳакимов, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов ва Хоразм вилояти ҳокими Ф.У. Эрманов зиммасига юклансин.

 

 

 

         Ўзбекистон Республикасининг

                      Бош вазири                                                                 А.Арипов

Общие комментарии

637