ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1846 Хокимият города Бекабад 11/01/2019 26/01/2019 0
Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзи юрар машиналар, қишлоқ хўжалиги машиналари, машина трактор парклари, устахона ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йил учун мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-1846

Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзи юрар машиналар, қишлоқ хўжалиги машиналари, машина трактор парклари, устахона ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йил учун мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 06 декабрдаги 345-сон “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) ҳамда Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2452, 2013 й. 25 апрель), (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 17-сон, 229-модда) ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига асосан,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Шаҳардаги мулкчилик шаклидан қатъий назар (шаҳар Мудофаа ишлари бўлими, шаҳар Ички ишлар бўлимидаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида банд бўлмаган техникаси бундан мустасно) корхона, ташкилотларидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техниканинг, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктлари асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2019 йил учун йиллик техник кўрикдан ўтказиш учун иш режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш жорий йилнинг 1 август кунига қадар тугатилсин.

4. Ушбу қарор ижросини таъминлаш ва техник кўрикдан ўтказиш учун пул йиғимлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилишини таъминлаш Бекобод туманлараро “Ўздавтехназорат” инспекцияси қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича давлат инспектори (М.Анваров)га юклатилсин.

5. Шаҳар ҳокимининг 2018 йил 19 апрелдаги 288-сон “Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзи юрар машиналар, қишлоқ хўжалиги машиналари, машина трактор парклари, устахона ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2018 йил учун мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги қарори ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокими ўринбосари Э.Норбутаев зиммасига юклатилсин.

Общие комментарии

30