ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1840 Хокимият Улугнорского района 11/01/2019 26/01/2019 0

Обсуждение завершено

Улуғнор туманидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида қарор лойихаси
ID-1840

“ЛОЙИҲА”

 

УЛУҒНОР ТУМАН ҲОКИМИ

ҚАРОРИ

 

“____”____2019 йил                 №______-қ                       Улуғнор тумани

 

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги                ПҚ-3699-сонли қарорининг 4-иловаси билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашнинг Ахборотномаси, (1993 й, 9-сон, 320-модда,) қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги (2013 йил 25 апрель, рўйхат рақами 2452-сон) Низомнинг                   5-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-, 25-моддаларига асосан,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

1. Туманда 2019 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг
асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 1-иловага, қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими (Ш.Холдаров), Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси бўлими билан биргаликда:

- техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахслар (мулкдор)га техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани техник кўрик ўтказиш кунидан камида 30 (ўттиз) кун олдин юбориш;

- техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатма бериш;

- мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда ҳамда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли чораларни кўриш учун туман ҳокимлигига юбориш; 

- техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3699-сонли қарорининг 4-иловаси билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган миқдорларга қатъий риоя қилиш топширилсин. 

3. Мазкур қарор “Улуғнор” газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

4. Мазкур қарор  расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг
2018 йил 23 январь кунги 63-қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

Туман ҳокими:                                Д.Махсудов

 

 

 

 

 

 

 

       Туман ҳокимининг

2019 йил ___ январдаги

_____қ-сонли қарорига

                                                                                             2-илова

 

Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш  бўйича туман комиссияси

Т А Р К И Б И

 

М.Ахмедов

-

Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Улуғнор тумани бўлимининг катта инспектори, ишчи гуруҳ раҳбари

Ё.Расулов

-

Туман “Агросервис” МТП МЧЖ раҳбари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

Ш.Акбаров

-

Туман ИИБ бошлиғи ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

А Ъ З О Л А Р И

Ш.Холдаров

-

Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи

Б.Абдуқодиров

-

Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқа ер эгалари кенгаши раиси

Д.Турғунов

-

Туман ИИБ ЙҲХГ катта инспектори лейтенант

И.Орипов

-

“Агробанк” АТБ Улуғнор филиали бошқарувчиси

А.Мирзаабдуллаев

-

Туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

Л.Артиков

-

Туман Давлат хизматлари маркази директори

 

 

 

 

 

Общие комментарии

203