ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1836 Хокимият Туракурганского района 11/01/2019 26/01/2019 0

Обсуждение завершено

Туман худудидагиқишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналарва сервис пункитларинингасбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш ҳақида
ID-1836

Тўрақўрғон туман ҳокимининг қарори

 

2019 йил “___” январ                                                                      № _____                                                                                  Тўрақўрғон шаҳри

 

Туман худудидагиқишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналарва сервис пункитларинингасбоб-ускуналарини техник

кўрикдан ўтказиш ҳақида

     Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни ва “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами 2452, 2013 йил25 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2013 йил 17-сон, 229-модда) талабларидан келиб чиқиб туманда 2019 йил қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор пункитлари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини жорий йилда техник кўрикдан ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Махаллий давлат ҳокимяти тўғрисида”ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддалари асосан,

Қ А Р О Р      Қ И Л А М А Н :

        1. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъийназар қорхона, ташкилот, Агросервис МТП МЧЖ, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлари ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини ҳисобга олиш ва уларнинг техник холатини йиллик кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага ва техник ҳолатини йиллик кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага муофиқ тасдиқлансин ва кўрсатилган муддатларда техник кўрикдан ўтказилсин.

       2. Техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссиясига:

    Мулкчилик шаклидан қатъийназар корхона, ташкилот, Тўрақўрғон туман Агросервис МТП МЧЖ, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлари ва фуқароларда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги жадвалини юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;

     Мулкчилик шаклидан қатъийназар барча русумдаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив йўл қурилиш техника воситаларини йиллик техник кўрикдан ўтказиш майдончаларига йиғиш;

     Техник кўрикдан носоз деб топилган ва техник кўрикка тақдим этилмаган техникаларни, техник талабга жавоб бермайдиган техникаларни ишга жалб этилишига йўл қўймаслик;

     Техник кўрик давомида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мавсумга тайёргарлиги, ҳар бир тракторчи-машинистнинг тегишли техникани бошқариш учун рухсат этилган тоифанинг мавжудлиги, техникаларни ўрнатилган тартиб асосида рўйхатдан ўтказилганлиги ва бошқа талабларни амалга ошириш;

       Техник кўрикдан ўтган техникаларни далолатномалар асосида ишлашга рухсат беришни ташкил қилиш вазифаси топширилсин.

    3. Тумандаги барча корхона, ташкилот Тўрақўрғон туман Агросервис МТП МЧЖ, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлари раҳбарларига, ҳисобида мавжуд бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив йўл қурилиш техникаларини, машина асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш учун тайёрлаб, белгиланган майдончаларга йиғиш ва техник кўрикка тегишли тўловларни тўланишини таъминлаш топширилсин.

     4. Техник кўрикдан ўтказилган ҳар бир техника учун ундирилган йиғимни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Ғазначилиги 23402000300100001010 ҳисоб рақамига, 010 Бош прокуратура ШХВ 4014228607142243422287010 ИД 2134660 ҳисоб рақамига тўланишини таъминлансин.

      5. Туман ҳокимининг ўринбосари С.Сотволдиев тумандаги корхона, ташкилот Тўрақўрғон туман Агросервис МТП МЧЖ, муқобил машина трактор парклари, фермер хўжаликлари ва фуқароларда мавжуд бўлган мулкчилик шаклидан қатъий назар қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив, йўл қурилиш техникаларини, машина асбоб ускуналарини ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини йиллик техник кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ бўлган йиғимларни тўлашга белгиланган тартибларга асосан амалий ёрдам бериш вазифаси топширилсин.

         6. Мазкур қарор “Давр” газетасида расман эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

         7. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

         8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари, С.Сотволдиев зиммасига юклатилсин.

 

                             Туман хокими                                                                                                               Ғ.Муродхужаев

Общие комментарии

194