ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1815 Фуркатский Центр содействия занятости 10/01/2019 25/01/2019 0

Обсуждение завершено

Туман худудидан ўтган 4к-892 “Пахтакор насос станцияси Қолгандарё қ” автомобиль йўлининг 10-15 км оралиғида ҳаракат хавфсизлигини тартибга солиш ва шу йўлнинг 15-км.даги темир-бетон кўприкда оғир юк транспорт воситалари қатновини таъқиқлаш белгиларини ўрнатиш ҳақида
ID-1815

«ЛОЙИҲА»

«___» _________2018 йил __-сон Навбаҳор шаҳарчаси.

Туман худудидан ўтган 4к-892 “Пахтакор насос станцияси Қолгандарё қ” автомобиль йўлининг 10-15 км оралиғида ҳаракат хавфсизлигини тартибга солиш ва шу йўлнинг 15-км.даги

темир-бетон кўприкда оғир юк транспорт воситалари қатновини таъқиқлаш белгиларини ўрнатиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил. 15-сонли. 197-модда) ва “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил. 40-сон, 410-модда; 2014 йил. 50-сон, 588-модда) мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 августдаги “Ўзбекистон Республикаси умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 169-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил 32-сон, 270-модда) асосан ҳамда туман худудидаги фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза этишни таъминлаш, 4к-892 “Пахтакор насос станцияси - Қолгандарё қ” автомобиль йўлининг 10-15 км оралиғи худудида кўприкни юк кўтариш қобилияти талаб даражасида эмаслигини ҳисобга олиб, транспорт воситалари ва тиркамалар қатновини таъқиқлаш белгисини ўрнатиб, ушбу манзилда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида ва туман ЙФУКнинг 2018 йил 6 декабрдаги 190-сонли ёзишмасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 6, 25-моддаларига асосан,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1.Фурқат ТЙФУКнинг 2018 йил 6 декабрдаги 190-сонли ёзишмаси, 2018 йил 22 ноябрдаги далолатнома ва туман ИИБ ДЙҲХ гурухининг 18.12.2018 йилдаги хулосаси асос сифатида қабул қилинсин.

2. Туман ИИБ ДЙҲХГ (Т.Отақўзиев) ва туман ЙФУК директори (У.Парпиев)га:

4к-892 “Пахтакор насос станцияси - Қолгандарё қ” автомобиль йўлининг 10-15 км. оралиғи худудига юк транспорт воситалари ва тиркамалар қатновини таъқиқлаш белгилари ўрнатишга рухсат этилсин;

4к-892 “Пахтакор насос станцияси - Қолгандарё қ” автомобиль йўлининг 10-15 км. оралиғи худудига юк транспорт воситалари ва тиркамалар қатновини таъқиқлаш белгиларини (3.4) (йўл белгиси) ўрнатиш ва ушбу йўналишда ҳаракатланиш хавфсизлигини назорат қилиш вазифаси юклатилсин.

3. Қарор оммавий ахборот воситаларида расман эълон килинган кундан бошлаб қонуний кучга кириши белгилаб қўйилсин.

4. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Р.Хамдамов зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими : Д.Ж.Солиев

 

Общие комментарии

204