ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1790 Союз молодежи Узбекистана 08/01/2019 23/01/2019 1

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
ИҚТИДОРЛИ БОЛАЛАР ВА ИЖТИМОИЙ ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР ФАРЗАНДЛАРИНИ УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ ОЛИШИНИ МОДДИЙ ВА МАЪНАВИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
ID-1790

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил
14 августдаги ПҚ-3907-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда мамлакатимизда иқтидорли болалар ва ижтимоий эҳтиёжманд оилалар фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ;

Эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларини аниқлаш тартиби бўйича низом (кейинги ўринларда низом деб юритилади) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринда республика комиссияси деб юритилади)нинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

ёши, қобилияти ва ихтисосликларига кўра эҳтиёжманд оилалар фарзандлари, шу жумладан уларнинг иқтидорли болалари базасини шакллантириш ва доимий янгилаб бориш;

эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар (таклифлар) ишлаб чиқиш;

эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар раҳбарларининг эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича ҳисоботларини эшитиш;

эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича ҳудудий комиссиялар ишларини мувофиқлаштириш.

3. Республика комиссияси бир ой муддатда республика комиссияси ва унинг ҳудудий ҳамда маҳаллий комиссияларининг регламентини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

4.Белгилаб қўйилсинки,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қонунчиликда белгиланган тартибда иқтидорли болалар, кам таъминланган ва ижтимоий эҳтиёжманд оилалар ишсиз боқувчиларини тадбиркорликка жалб этиш, захираланган иш ўринларига жойлаштириш ҳамда уларни касбга қайта ўқитиш ва малакасини оширишга бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш чораларини кўради;

Халқ таълими вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий – амалий тадқиқот маркази, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ижтимоий эҳтиёжманд оилалардаги муҳитни ўрганиш, уларни ижтимоий соғломлаштириш, оиланинг ижтимоий ва маънавий барқарорлигини таъминлаш, мамлакатимизда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширади;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги иқтидорли болалар ҳамда ижтимоий эҳтиёжманд оилаларнинг ногирон бўлган боқувчиларини ўрнатилган тартибда имтиёзли асосда даволаш чораларини кўради;

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи иқтидорли кам таъминланган ва ижтимоий эҳтиёжманд оилаларда тарбияланаётган ўқувчиларни мактаб формаси ва ўқиши учун зарур бўлган ўқув қуроллари билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш маблағлари, хайрия маблағлари ва қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан таъминлайди.

5. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Ш.Шерматов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қ.Қуранбаев, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ш.Жавлонов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари Ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил____________ даги

____-сон қарорига 1-илова

Эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича республика комиссияси

ТАРКИБИ

 

  1.  

А.З.Саъдуллаев

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, республика комиссияси раиси

  1.  

Д.А.Кенжаев

-

Халқ таълими вазирининг ўринбосари, республика комиссияси ҳамраиси

  1.  

О.Қ.Абдураҳманов

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари

  1.  

М.А.Нурматова

-

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосари

  1.  

Д.М.Алимжонова

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий маркази раҳбари ўринбосари

  1.  

Э.И.Баситханова

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари

  1.  

Н.Г.Якубов

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари

  1.  

Ш.Ф.Мўминжонов

 

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари

  1.  

Т.Т.Қирғизбоев

-

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари

  1.  

М.Қуронов

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг ўринбосари

  1.  

Д.С.Каттаханова

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг ўринбосари, “Камалак” болалар ташкилоти раиси

 

 

Изоҳ: комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар ёки тегишли вазифаларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил____________ даги

____-сон қарорига 2-илова

Эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
14 августдаги “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3907-сонли қарорига асосан
эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини белгилайди.

2Эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга оширишдан мақсад – иқтидорли ўқувчиларни излаб топиш ҳамда муносиб рағбатлантириш, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларда тарбияланаётган ўқувчиларнинг узлуксиз таълим олишига кўмаклашиш, ушбу тоифадаги ёшларнинг тўғри касб танлаши ва келажакда ҳаётини тўғри қурилишига ёрдамлашишдан иборат.

3. Эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш маҳаллий, ҳудудий ва республика комиссиялари томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилоти ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсияси асосида амалга оширади.

4. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

эҳтиёжманд оила – кам таъминланган, шу жумладан боқувчисини йўқотган ёки боқувчилари ногирон бўлган оилалар;

иқтидорли болалар — муайян фан, санъат, таълим ва бошқа йўналишларда ўз истеъдодини намоён эта олган, турли олимпиадалар, кўрик-танловлар ҳамда спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган, аъло ўқиши билан бошқа тенгдошларига ўрнак бўла оладиган ўн саккиз ёшгача бўлган эҳтиёжманд оилалар фарзандлари;

ёзма тавсия — эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг таълим муассасасидаги бошланғич ташкилоти ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан маҳаллий комиссияларга бериладиган ёзма тавсия;

ижтимоий мезонлар — комиссия томонидан ўқувчиларни эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларини танлаш ва рағбатлантиришнинг ижтимоий устуворлигини белгилаш учун тавсия этилганларнинг ижтимоий ва иқтисодий шароитларининг асосий кўрсаткичлари;

республика комиссияси — эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича маҳаллий ва ҳудудий комиссиялар томонидан амалга оширилган ишларни тартибга солувчи, ушбу тоифага мансуб ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида мутасадди вазирлик, ташкилот ва идоралар томонидан амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириш ваколати эга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида ташкил этиладиган комиссия;

ҳудудий комиссия — ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ намунавий таркибда шакллантирилиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан томонидан тасдиқланадиган ҳудудлардаги эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалаларини кўриб чиқувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияси;

маҳаллий комиссия — ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ намунавий таркибда шакллантирилган, туман ҳамда шаҳар ҳокими томонидан тасдиқланадиган, эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалаларини кўриб чиқувчи туман ва шаҳар комиссияси.

 

2-боб. Эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш тартиби

 

5. Эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ҳар бир ўқувчининг оилавий шароити, иқтидори ва қизиқишидан келиб чиққан ҳолда индивидуал тарзда амалга оширилади.

6. Эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг таълим муассасасидаги бошланғич ташкилоти ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан маҳаллий комиссияларга ёзма тавсия билан бирга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

рағбатлантириш учун тавсия қилинаётган эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болалари томонидан қўлга киритилган ютуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар (олимпиадалар, кўрик-танловлар ҳамда спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндорлигини тасдиқловчи дипломлар ва бошқа шу каби ҳужжатлар нусхаси (мавжуд бўлганда);

ўқувчи ва унинг оила аъзолари паспорт ва/ёки туғилганлик тўғрисида гувоҳномаси нусхалари;

ўқувчининг оила аъзолари I- ва/ёки II-гуруҳ ногиронлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (мавжуд бўлганда);

ўқувчи оиласи боқувчисини йўқотганлиги тўғрисида ҳужжат нусхаси (мавжуд бўлганда).

Рағбатлантириш учун тавсия этувчи орган комиссияга тақдим этиладиган ҳужжатларнинг ишончлилиги учун жавоб беради.

7. Комиссия томонидан рағбатлантириладиган моддий эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларини аниқлашда қуйидаги ижтимоий мезонларга эътибор қаратилади:

а) ўқувчининг оиласи кўп болалилиги (уч ва ундан ортиқ бола мавжудлиги);

б) ўқувчининг оила аъзоси(лари) I- ва/ёки II-гуруҳ ногиронлигини бўлган шахсларнинг мавжудлиги;

в) ёлғиз она (ота) томонидан икки ёки ундан ортиқ вояга етмаган фарзандлар тарбиялаётган оиладан эканлиги;

г) ўқувчи томонидан қўлга киритилган ютуқлар даражаси, улар қатнашган танловлар, мусобақа ва олимпиадаларнинг нуфузи, халқаро майдонда тутган ўрни;

д) ўқувчининг жамоат ишларидаги фаоллиги, шу жумладан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг қуйи тузилмалари фаолиятидаги иштироки (ёзма тавсияси кўрсатилади).

8. Республика, ҳудудий ва маҳаллий комиссиялар эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларини узлуксиз таълим олишини рағбатлантиришда қуйидаги асосий тамойилларга амал қилишлари керак:

ижтимоий адолатга сўзсиз риоя қилиш;

кенг ошкоралик ва очиқликни таъминлаш;

эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларини рағбатлантиришни манзилли тарзда амалга ошириш йўли билан шу мақсадларга ажратилган маблағлар, шунингдек бошқа воситалардан мақсадли ва самарали фойдаланиш;

оила аъзоларининг моддий фаровонлиги, болаларни тарбиялаш, уларни ҳар томонлама жисмоний, ақлий ва маънавий-ахлоқий камол топиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, маълумоти ва касб даражасини ошириш борасида оиланинг масъулиятини кучайтириш.

9. Республика, ҳудудий ва маҳаллий комиссиялар томонидан ҳужжатлар бир йилда икки маротаба 30 июль ва 28 февралгача кўриб чиқилади.

10. Эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болалари бир йилда бир марта мактаб формаси ва ўқиши учун зарур бўлган ўқув қуроллари билан мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ таъминланади.

 

3-боб. Эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашда мутасадди вазирлик, ташкилот ва идораларнинг асосий вазифалари

 

11. Мазкур Низом талабларидан келиб чиқиб:

а) Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қуйидаги асосий вазифаларни амалга оширади:

умумтаълим мактабларида аъло баҳоларга ўқиётган эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларини Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш маблағлари ҳисобидан рағбатлантириш чора-тадбирларини белгилайди;

эҳтиёжманд оилалар фарзандлари, шу жумладан уларнинг иқтидорли болалари қизиқишлари, талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда, фан, касб-ҳунар ва спорт тўгараклари фаолиятини йўлга қўяди;

эҳтиёжманд оилалар фарзандлари, шу жумладан уларнинг иқтидорли болалари учун “Аъло таътил” лойиҳаси доирасида мавсумий оромгоҳларни ташкил этади;

эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларини жамоатчилик тузилмалари, шу жумладан Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилотлари фаолиятига кенг жалб этиш чораларини кўради;

эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларини Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан қўлланиладиган бошқа имтиёзларга ҳам тавсия этиш тизимини йўлга қўяди;

эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларини моддий қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини рўёбга чиқаришга йўналтирилган турли танловлар, тадбирлар, лойиҳалар ва бошқа акцияларни ташкил этади ва ўтказади, шунингдек уларни иқтидорини намоён этишлари учун халқаро майдонларда ташкил этилаётган олимпиадалар, танловлар ва фестивалларда иштирок этишига тегишли шарт-шароитлар яратиб беради;

эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича ҳудудий комиссиялар хулосасига асосан кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларда тарбияланаётган ўқувчиларни ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган тартибда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш маблағлари ҳисобидан мактаб формаси ва ўқиши учун зарур бўлган ўқув қуроллари билан таъминлаш чораларини кўради.

б) Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг асосий вазифалари:

маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болалар рўйхатини шакллантиради;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳудудида жойлашган таълим муассасалари билан ҳамкорликда ўқувчиларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда фан, санъат ва спорт тўгараклари фаолиятини ташкил этади ҳамда уларнинг иш самарадорлигини мониторинг қилиб боради;

эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларини маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан ўтказилаётган спорт мусобақалари ва бошқа маънавий тадбирларга кенг жалб этиш чора-тадбирларини кўради;

эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болалари маънавий-ахлоқий, ҳуқуқий, эстетик, жисмоний тарбиясида иштирок этади ва уларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришга кўмаклашади;

эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларининг ихтиёрий билим олиш маданиятини ривожлантиришга қаратилган тарғибот тадбирларини ўтказади.

в). Таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим муассасаларининг асосий вазифалари:

таълим муассасасида эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларининг қизиқишлари, талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда фан, спорт ва санъат тўгараклари фаолиятини ташкил этади, ушбу тўгаракларни малакали ўқитувчилар, педагог ва тренерлар билан таъминлайди;

турли мусобақалар, танловлар, билимлар беллашувлари ва олимпиадаларда муносиб иштирок этаётган эҳтиёжманд оилалар фарзандлари, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларига доир маълумотлар базасини шакллантиради ва маҳаллий комиссияларга тақдим этади;

эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларини ўрнатилган тартибда иссиқ кийим-бош ва ўқув қуроллари билан таъминлаш чораларини кўради;

эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларини умумий ўрта таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларига ўрнатилган тартибда бепул жалб этиш чораларини кўради.

 

4-боб. Эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларини мактаб формаси ва ўқиши учун зарур бўлган ўқув

 қуроллари билан таъминлаш тартиби

 

12.  Маҳаллий комиссия томонидан эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болалари шароитини мазкур Низомнинг 7-бандида белгиланган ижтимоий мезонлар асосида ўрганиб, улар орасидан муҳтожлиги даражасидан биринчи навбатда моддий қўллаб-қувватланадиганлар рўйхатини асословчи ҳужжатлари билан бирга ҳар йили 30 мартгача ва 30 августгача ҳудудий комиссияга тақдим этади.

13. Ҳудудий комиссия маҳаллий комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини ҳар томонлама ўрганади. Бунда,  ҳужжатларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги учун ҳудудий комиссия зиммасига жавобгарлик юкланади.

14. Ҳудудий комиссия маҳаллий комиссия томонидан тақдим этилган рўйхатга асосан ҳар бир тумандан 10 нафаргача эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларини мактаб формаси ва ўқиши учун зарур бўлган ўқув қуроллари билан таъминлаш тўғрисида хулоса тайёрлайди.

Ҳудудий комиссия, ўз хулосаси ва бошқа тегишли ҳужжатларни илова қилинган ҳолда ҳар йили 1 майга ва 1 октябрга қадар қадар республика комиссиясига юборади.

15. Республика комиссияси ҳудудий комиссиялар томонидан тақдим этилган хулоса ва ҳужжатларни кўриб чиқиб, ҳар йили 30 июлгача ва 28 февралгача эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларини мактаб формаси ва ўқиши учун зарур бўлган ўқув қуроллари билан таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилади.

16. Ҳудудий комиссия ҳар олти ойда республика комиссиясига эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларини мактаб формаси ва ўқиши учун зарур бўлган ўқув қуроллари билан таъминлаши тўғрисидаги ахборотни киритади.

 

5-боб. Молиялаштириш тартиби ва манбалари

 

17. Мазкур Низомнинг 3-иловасида кўрсатилган мактаб формаси ва ўқиши учун зарур бўлган ўқув қуроллари:

харажатлари эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари, хайрия маблағлари ва қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

марказлаштирилган тартибда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан харид қилинади ва жойларга етказиб берилади.

 

6-боб. Якуний қоидалар

 

18. эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар оммавий ахборот-воситалари орқали ёритиб борилади.

19эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар республика комиссияси томонидан ҳар олти ойда муҳокама қилиб борилади.

20Ҳамкор ташкилотлар ўзларига бириктирилган йўналиш бўйича амалга ошириладиган ишларга шахсан масъул ҳисобланади ва мазкур Низом талаблари бузилган ҳамда эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар, уларнинг билим олиш маданиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни амалга оширмаган ҳолда қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.

Эҳтиёжманд оилалар фарзандларини,

шу жумладан уларнинг иқтидорли

болаларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги

Низомга 1-илова

Эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг иқтидорли болаларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалаларини кўриб чиқувчи ҳудудий комиссиянинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

 

  1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосарлари, комиссия раиси.
  2. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари раислари, комиссия раиси ўринбосари.
  3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосари - Хотин-қизлар қўмитаси раиси.
  4. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар бошқармалари бошлиқлари.
  5. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари раҳбарлари.
  6. Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бошқармалари бошлиқлари.
  7. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар бошқармалари бошлиқлари.
  8. Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бошқармалари бошлиқлари.
  9. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини муовфиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари.
  10. Республика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўлимлари раҳбарлари.
  11. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кенгашлари раисларининг ўринбосарлари – “Камалак” болалар ташкилоти раислари.

Эҳтиёжманд оилалар фарзандларини,

шу жумладан уларнинг иқтидорли

болаларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги

Низомга 2-илова

Эҳтиёжманд оилалар фарзандларини, шу жумладан уларнинг

 иқтидорли болаларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалаларини кўриб чиқувчи

 маҳаллий комиссиянинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

 

  1. Туман (шаҳар) ҳокимларининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосарлари, Комиссия раиси.
  2. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгашлари раислари, Комиссия раиси ўринбосари.
  3. Туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосари - Хотин-қизлар қўмитаси раиси.
  4. Туман (шаҳар) Халқ таълими бўлими бошлиқлари.
  5. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий марказининг туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари.
  6. Туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари.
  7. Туман (шаҳар) Соғлиқни сақлаш бўлими бошлиқлари.
  8. Туман (шаҳар) Жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиқлари.
  9. Туман (шаҳар) Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини муовфиқлаштириш бўйича кенгаш раисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари.
  10. Республика Маънавият ва маърифат марказининг туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари.
  11. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар) кенгашлари раисларининг ўринбосарлари – “Камалак” болалар ташкилоти раислари.

Эҳтиёжманд оилалар фарзандларини,

шу жумладан уларнинг иқтидорли

болаларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги

Низомга 3-илова

Эҳтиёжманд оилалар фарзандлари, шу жумладан уларнинг

иқтидорли болалари учун олиб бериладиган мактаб формаси ва

 ўқиши учун зарур бўлган ўқув қуроллари

РЎЙХАТИ

 

Номи

Сони

Изоҳ

  1.  

Мактаб формаси жамланмаси (кўйлак, нимча, шим, юбка, енгил куртка, пиджак)

1

Енгил куртка 1-6-синф ўқувчилари учун,

Пиджак 7-11-синф ўқувчилари учун

  1.  

Оёқ кийим (жуфт)

1

 

  1.  

Мактаб сумкаси (дона)

1

 

  1.  

Дафтар (12 варақ)

20

Барча синф ўқувчилари учун

  1.  

Умумий дафтар (48 варақ)

4

7-11-синф ўқувчилари учун

Жами:

 

 

 

Общие комментарии

676