ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1772 Министерство финансов Республики Узбекистан 08/01/2019 23/01/2019 1

Обсуждение завершено

Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида
ID-1772

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

Қарори

Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ–4086-сон “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

1. Қуйидаги солиқ ҳисоботининг шакллари тасдиқлансин:

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича 1-иловага мувофиқ;

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов бўйича 2-иловага мувофиқ;

қўшилган қиймат солиғи бўйича 3-иловага мувофиқ;

акциз солиғи бўйича 4-иловага мувофиқ;

ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва тижоратбоп топилма бонуси бўйича 5-иловага мувофиқ;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича 6-иловага мувофиқ;

юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича 7-иловага мувофиқ;

юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича 8-иловага мувофиқ;

ягона солиқ тўлови бўйича 9-иловага мувофиқ;

ягона ер солиғи бўйича 10-иловага мувофиқ;

қатъий белгиланган солиқ бўйича 11-иловага мувофиқ;

бозорлар томонидан олинган даромадлар бўйича 12-иловага мувофиқ;

давлат божи бўйича 13-иловага мувофиқ;

товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар бўйича 14-иловага мувофиқ.

2. Белгилаб қўйилсинки, 2018 йил учун солиқ ҳисоботи 2018 йилда амал қилган тартиб ва шакллар асосида тақдим этилади.

3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Молия вазири

 

Д.Кучкаров

Тошкент ш.,

20__ йил “____” ____________,

________ - сон

Давлат солиқ қўмитаси раиси

 

Б.Мусаев

Тошкент ш.,

20__ йил “____” ____________,

________ -сон

Общие комментарии

313