ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1765 Министерство финансов Республики Узбекистан 08/01/2019 23/01/2019 27

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-1765

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти

тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги  Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 20 ноябрдаги 107-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1882, 2008 йил 15 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 52-сон, 529-модда) билан тасдиқланган Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

 

Вазир                                                                                               Д. Кучкаров

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирининг

201_ йил  “_____”____________

______-сонли буйруғига

ИЛОВА

 

Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. 26-банднинг бешинчи хатбошида «10» рақами «5» рақами билан алмаштирилсин.

2. 27-бандда:

биринчи  хатбошидаги «10» рақами «5» рақами билан алмаштирилсин.

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилари билан тўлдирилсин:

«ОЧЗ харажатлари  алоҳида ҳар бир суғурта шартномаси бўйича брутто-мукофотининг 5% ортиқ бўлмаслиги лозим.

Бунда ОЧЗдан қилинган ажратмалар 90 кун ичида ушбу маблағлардан мақсадли фойдаланилганлиги ҳақида хисобот тақдим этиш орқали тасдиқланиши керак, бошланғич ҳисоб ҳужжатларни илова қилган ҳолда (ҳисобварақ-фактура, юкхат, ишончнома, шартнома, тўлов ҳужжати ва бошқалар).»

иккинчи – тўртинчи хатбошилар тўртинчи – олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

3. 37-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

«асосий воситалар;»;

иккинчи – еттинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи – саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи хатбошилари билан тўлдирилсин:

«дебитор қарзлар;

юридик шахслар  устав капиталига инвестициялар, шу жумладан шўъба корхоналар устав капиталига, олдинги молиявий йил якуни бўйича халқаро аудитнинг ижобий хулосасини олган тижорат банкларининг устав капиталларида иштирок этиш бундан мустасно;»;

еттинчи ва саккизинчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

4. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

 

Савдо-саноат

палатаси раиси                                                                              А. Икрамов

Общие комментарии

742