ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1764 Министерство финансов Республики Узбекистан 08/01/2019 23/01/2019 4

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича қоидаларга ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида
ID-1764

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

Суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича

қоидаларга ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги  Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 37-сон буйруғи (рўйхат рақами 1945, 2009 йил 20 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 17-сон, 217-модда) билан тасдиқланган Суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича қоидаларга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

      

   

Вазир                                                                                               Д. Кучкаров

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирининг

2019 йил  “_____”____________

______-сонли буйруғига

ИЛОВА

 

 

Суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш

бўйича қоидаларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча

 

1. 4-банд чиқариб ташлансин;

2. 255-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

Молиявий ҳисобот моддалари бўйича тушунтиришлар Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартида белгиланган талабларга мувофиқ равишда тузилади.

3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

 

 

Савдо-саноат

палатаси раиси                                                                              А. Икрамов

Общие комментарии

706