ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1763 Министерство финансов Республики Узбекистан 08/01/2019 23/01/2019 42

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-1763

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги  Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 22 апрелдаги 41-сон буйруғи (рўйхат рақами 1806, 2008 йил 12 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 178-модда) билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

 

Вазир                                                                                               Д. Кучкаров

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирининг

201_ йил  “_____”____________

______-сонли буйруғига

ИЛОВА

 

Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. 14-бандда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

«шўъба ва бошқа суғурта компанияларнинг устав капиталига ҳиссалар;»;

бешинчи — ўнинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи – ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши қўшилсин:

«муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик;»;

ўн биринчи хатбоши ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

2. 17-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

«Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) қўйилмалари (депозитлари) даромадлилиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан паст бўлиши мумкин эмас».

3. 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«25. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) кредит, қарзларни (молиявий ёрдамни) фақат Давсуғуртаназоратни хабардор этгандан сўнггина, олишга ҳақли, шу билан бирга жалб этиладиган маблағларга сарфланадиган харажатлар суғурталовчиларнинг бошқа омонатлари бўйича фоиз даромадидан ошмаслиги керак».

4. 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«26. Суғурталовчи (қайта суғурталовчи) ҳар куни касса ва/ёки ҳисоб (валюта) ва бошқа банк рақамларида ўтган ўн икки ой мобайнида ҳисобланган суғурта товонлари суммасининг 20 фоизидан кам бўлмаган миқдорда пул маблағларига эга бўлиши шарт».

5. 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«31. Хусусий мулк ёки унга бўлган ҳуқуқ гаровга берилганда, кафолат берилганда ёхуд балансда акс этмаган бошқа мажбурият қабул қилинганда, суғурталовчи (қайта суғурталовчи) 5 кундан кечикмаган муддатда Давсуғуртаназоратни ёзма равишда хабардор қилиши  ва балансдан ташқари ҳисобварақларда акс эттириши шарт».

Бунда гаровга берилган мол-мулк ёки берилган  кафолатнинг умумий суммаси ўз маблағлари манбаларининг суммасидан ошмаслиги шарт».

6. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

 

Савдо-саноат

палатаси раиси                                                                              А. Икрамов

Общие комментарии

811