ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1762 Министерство финансов Республики Узбекистан 08/01/2019 23/01/2019 11

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Актуар хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
ID-1762

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

Актуар хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги  Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 7 апрелдаги 42-сон буйруғи (рўйхат рақами 1975, 2009 йил 26 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 26-сон, 309-модда) билан тасдиқланган Актуар хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча  киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

 

Вазир                                                                                               Д. Кучкаров

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирининг

2019 йил  “_____”____________

______-сонли буйруғига

ИЛОВА

 

Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. 3-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

«суғурта захираларини ҳисоб-китоб қилиш тўғрилиги;»;

учинчи – бешинчи  хатбошилар тегишли равишда тўртинчи – олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

2. 26-бандда:

иккинчи хатбошига «лекин ҳисобот давридан кейинги йилнинг 31 июлдан кечиктирмай.»;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

«Давсуғуртаназоратига тақдим этиладиган  актуар хулосасининг нусхасига қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотлар илова қилинади:

усуллар тавсифи, актуар ҳисоб-китобларни моделлаштириш ва амалга ошириш тамойиллари;

суғурта шартномалари бўйича дебиторлик қарздорлик, вужудга келган даври бўйича тақсимлаган ҳолда, электрон ташувчи жисмда тақдим этилади;

актуар ҳисоб-китобларда фойдаланилган статистика ва бошқа маълумотлар;

тузилган суғурта шартномаларини ҳисобга олиш журнали, зарарлар ва муддатидан олдин тугатилган суғурта шартномаларини ҳисобга олиш журнали, қайта суғурта қилишга қабул қилинган шартномаларни ҳисобга олиш журнали, қайта суғурта қилишга қабул қилинган шартномалар бўйича зарарларни ҳисобга олиш журналларининг нусхаси, электрон ташувчи жисмда тақдим этилади;

суғурта (қайта суғурта қилиш) шартномаларининг электрон маълумотлар базаси, суғурта захиралари ҳисоб-китобида қўлланилувчи ҳисобот давридаги хабар қилинган зарарлар, шу жумладан ихтиёр ва мажбурий суғурта турлари бўйича алоҳида».

3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

 

 

Савдо-саноат

палатаси раиси                                                                              А. Икрамов

Общие комментарии

689