ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1735 Государственный комитет Республики Узбекистан по геологии и минеральным ресурсам 05/01/2019 20/01/2019 0

Обсуждение завершено

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-1735

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

 

 

 

 

 

 

 

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 ноябрдаги
ПҚ-4030-сон “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ, “Навоий кон-металлургия комбинати” ДК 2019 йилнинг 1 мартига қадар олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металларни сотиб олувчи ихтисослаштирилган қабул кассаларини очишни ва сотиб олишнинг шаффоф механизмини ўрнатишни таъминласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш меъёрлари ва қоидаларига, шунингдек, табиатни муҳофаза қилишга оид қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши устидан белгиланган тартибда қатъий назорат ўрнатсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.С.Султанов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф.Исламовлар зиммасига юклансин.

 

 

          Ўзбекистон Республикасининг

                        Бош вазири                                                                                   А.Арипов

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил «___» __________даги ____-сон қарорига илова

 

 

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ

 

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом ер қаъри участкаларида юридик ва жисмоний шахслар томонидан қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

олтин изловчилар усулида кавлаб олиш – ер қаъри участкалари, шу жумладан сочма олтин конларидан тадбиркорлик таваккалчилиги асосида қимматбаҳо металларни носаноат усулда кавлаб олиш;

“E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси (кейинги ўринларда савдо майдончаси деб аталади) электрон онлайн-аукционларни (кейинги ўринларда аукцион деб аталади) ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур бўлган ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, манфаатдор шахсларнинг аукционлар жараёнларидан оператор веб-портали орқали бевосита фойдаланиш имкониятини таъминлайдиган ахборот тизими;

электрон онлайн-аукцион – электрон савдо-сотиқларни аукцион шаклидаги кўриниши бўлиб, бунда лотлар Интернет тармоғидаги “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида потенциал харидорларнинг улардан тенг ҳуқуқда фойдалана олиши асосида сотилади;

оператор – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси қошидаги савдо майдончасида аукционларни ташкил этадиган ва ўтказадиган “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси;

аукцион иштирокчиси – электрон онлайн-аукционда иштирок этиш учун ариза берган ва унда иштирок этишга рухсат этилган юридик ва жисмоний шахслар;

лот – электрон онлайн-аукционда реализация қилинадиган, муайян ер қаъри участкасида қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида кавлаб олиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи;

ҳисоб рақами – операторнинг маълумотлар базасида рўйхатдан ўтган иштирокчилар операциялар ўтказа олиши учун операторнинг ички электрон тизимида электрон савдо иштирокчисига оператор томонидан очилган ҳисобдир;

шахсий кабинет – сайтнинг рўйхатдан ўтган иштирокчигина кира оладиган алоҳида бўлими бўлиб, иштирокчи унинг ёрдамида шахсий ҳисоб ҳолати ва статистик маълумотлар, буюртма тафсилотлари ҳамда бошқа шахсий маълумотларни кўра олади;

қимматбаҳо металларни сотиб олувчи ихтисослаштирилган қабул кассалари (кейинги ўринларда қабул кассалари деб аталади) – қимматбаҳо металларни қайта ишлаш ташкилоти ҳамда шартнома асосида юридик ва жисмоний шахслардан таркибида олтин бўлган хом ашёни қабул қилувчи пункт.

бузилган ерларни рекультивация қилиш (қайта тиклаш) - ерларнинг табиий ланшафтини сақлаш мақсадида ташқи таъсир натижасида бузилган (ағдарилган, ковланган) ер устки қатламларини текислаш ва тупроқ билан қоплаш, мелиоратив ишларни амалга ошириш, ҳосилдорликни тиклашга қаратилган агротехник тадбирларни ўтказиш, сув ҳавзаларининг ўзан ва қирғоқларини ташкил этиш, шунингдек турли иншоат ва коммуникацияларни қуриш каби комплекс ишларни бажаришдан иборат.

3. Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун берилаётган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат геология қўмитаси деб аталади) томонидан электрон онлайн-аукцион орқали мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича берилади.

 

2-боб. Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга рухсат бериладиган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар

 

4. Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга рухсат бериладиган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия (кейинги ўринларда лицензия деб аталади) унинг эгасига белгиланган ҳудудда қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш ҳуқуқини беради, бунда қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошларни қазиб олиш ҳуқуқига алоҳида лицензия олиш талаб қилинмайди.

5. Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга рухсат бериладиган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йили тасдиқланган қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга рухсат бериладиган ер қаъри участкалари (кейинги ўринларда – ер қаъри участкалари) бўйича уларни қазиб олиш учун берилади.

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ер қаъри участкалари, шу жумладан ўлчамлари 1 гектардан ортиқ бўлмаган сочма олтин конлари тақдим этилади.

6. Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияларга Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги бўлган жисмоний ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат рўйхатидан ўтган юридик шахслар талабгор бўлишлари мумкин.

7. Лицензияни ёки ер қаъри участкасидан (тўлиқ ёки қисман) фойдаланиш ҳуқуқини учинчи шахсларга бериш (топшириш), шунингдек, битта ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензияни бир неча шахсга беришга йўл қўйилмайди.

 

3-боб. Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга рухсат бериладиган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари

 

8. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш лицензияда назарда тутилган шартларга мувофиқ амалга оширилади.

9. Ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг асосий шартларига “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 33, 35, 37, 40, 41 ва 43-моддалари билан белгиланган шартлар киради.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг намунавий шартлари Давлат геология қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади ва зарурат бўлганда белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаларида ҳам эълон қилиниши мумкин.

10. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларида:

қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишнинг рухсат этилган усуллари ва воситалари, шунингдек, фойдаланиладиган асбоб-ускуналар ва техникага қўйиладиган талаблар;

қазиб олинган қимматбаҳо металларга эгалик қилиш ҳуқуқи;

ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг чекланиши, тўхтатиб қўйилиши ёки муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин бўлган шартлар;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тугатилгандан сўнг, ер қаъридан фойдаланувчилар зиммасига ер қаъри участкаларини рекультивация қилиш ва уларни кейинчалик фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш мажбурияти назарда тутилади.

 

4-боб. Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга рухсат бериладиган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш муддатлари

 

11. Лицензиялар Давлат геология қўмитаси томонидан «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасидаги электрон аукцион якунлари бўйича 3 йил муддатга берилади.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи лицензия берилган кундан бошлаб ҳисобланади.

12. Лицензия муддати тугагандан сўнг, ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ер қаъри участкалари белгиланган тартибда рекультивация қилиниб уларни кейинчалик фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтирилган ҳолда маҳаллий давлат органларига топширилади.

 

5-боб. Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга рухсат бериладиган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини реализация қилиш учун аукционга қўйиш тартиби

 

13. Давлат геология қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ер қаъри участкалари рўйхати тасдиқлангандан сўнг 5 кун мобайнида аукционда реализация қилиш учун ер қаъри участкаси бўйича тегишли маълумотлар тайёрланишини таъминлайди.

14. Ер қаъри участкаси бўйича материаллар қуйидагилардан иборат бўлади:

ер қаъри участкасининг номи (ёки рақами) ва жойлашган жойи (географик координатали нуқталари билан);

ер қаъри участкасининг белгиланган мақсади;

ер қаъри участкаси жойлашган жойнинг фотосурати (15x20 см).

ер қаъри участкасининг майдони (гектарда);

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини савдога қўйишнинг бошланғич нархи;

ер қаъри участкасидан фойдаланишни амалга ошириш муддати;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари.

15. Давлат геология қўмитаси ушбу Низомнинг 14-бандида келтирилган тегишли маълумотлар тайёрлангандан сўнг 2 кун мобайнида операторга ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича аукцион ташкил қилиш ҳақидаги электрон буюртмани (кейинги ўринларда буюртма деб аталади) мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда тақдим қилади.

16. Ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўплами Давлат геология қўмитаси томонидан тўлиқ бўлмаган ҳолда тақдим этилса, ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича аукцион ташкил қилиш ҳақидаги электрон буюртма қабул қилиш рад этилиши мумкин.

Мазкур ҳолатда, оператор буюртмани олгандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан буюртмани бартараф этилиши лозим бўлган камчиликларни кўрсатган ҳолда Давлат геология қўмитасига қайтаради.

Давлат геология қўмитаси оператор томонидан қайд этилган барча камчиликларни 3 кун мобайнида бартараф этиб, буюртмани ушбу Низомнинг
14-банди
талабларига мувофиқ такроран операторга юборади.

17. Давлат геология қўмитаси томонидан тақдим этилган буюртмалар қабул қилингандан сўнг оператор томонидан бир кун мобайнида:

босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи аукционга қўйилиши тўғрисидаги ахборотни тарқатади;

Давлат геология қўмитасига қимматбаҳо металлар мавжуд ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи аукционга қўйилиши ҳақидаги ахборотни юборади.

18. Давлат геология қўмитаси юридик ва жисмоний шахсларни аукционда иштирок этишга кенг жалб қилишга доир ҳужжатлар ва оператор томонидан тақдим этилган ахборотни ўз расмий веб-сайтида жойлаштиради.

 

7-боб. Аукционни ташкил қилиш ва ўтказиш

 

7.1. Аукционни ташкил қилиш ва ўтказишнинг умумий шартлари

 

19. Ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи Давлат геология қўмитаси томонидан берилган буюртмалар бўйича оператор томонидан аукционга қўйилади.

Ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи аукционга ушбу Низомга мувофиқ ҳар бир ер қаъри участкаси бўйича алоҳида қўйилади.  

Оператор томонидан оператор ва Давлат геология қўмитаси ўртасида тузилган шартномага мувофиқ аукционни ташкил этиш хизматлари кўрсатилади.

20. Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича аукцион савдолари фақат савдо майдонида аукцион шаклида ўтказилади ва унда барча жисмоний ва юридик шахслар иштирок этишга ҳақли.

Аукцион бутунжаҳон Интернет тармоғи орқали иштирок этиш имконини берадиган ва аризаларни қабул қилиш ҳамда ғолибларни аниқлаш жараёнларига аралашиш имкониятларини истисно қилувчи махсус дастурий маҳсулотдан фойдаланган ҳолда ўтказилади.

21. Аукционни ўтказиш тўғрисидаги хабар ва лот ҳақидаги ахборот аукцион бошланишидан аввал 5 кундан кечиктирмасдан операторнинг веб-порталида жойлаштирилади.

Аукционлар йил давомида ўтказилади. Бир вақтнинг ўзида аукционлар орқали фойдаланиш ҳуқуқи реализация қилинадиган ер қаъри участкалари сони
5 тадан ошмаслиги лозим.

22. Аукционларда электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон аризаларни тақдим этиш ва закалат пулини киритиш орқали иштирок этилади.

23. Аукцион нархларни ошириб бориш принципи бўйича ўтказилади.

24. Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи аукционга буюртмада кўрсатилган бошланғич нарх бўйича қўйилади.

Ушбу Низомда назарда тутилган ҳолатлар ва тартибда аукцион ўтказилмаган деб эътироф этилган тақдирда, ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи такрорий аукционга бошланғич нархда қўйилади.

25. Аукционни ташкил этиш бўйича хизматлар учун оператор шартномада белгиланган, бироқ аукцион объекти реализация қилинган сумманинг бир фоизидан ошмаган миқдорда ҳақ олади.

26. Аукцион савдолари ўтказилмаган деб топилган тақдирда, аукционни ташкил этиш бўйича хизматлар учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорда ҳақ тўланади.

 

7.2. Аукционни ўтказиш тўғрисидаги хабарномани жойлаштириш

 

27. Оператор Давлат геология қўмитасидан буюртма ва унга белгиланган талабларга мос келадиган ҳужжатларни олгандан сўнг бир кун мобайнида ўз веб-порталида аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани жойлаштиради.

28. Хабарнома қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши зарур:

а) аукцион ўтказиш санаси, шу жумладан унинг бошланиш ва тугаш вақти;

б) лот рақами ва номланиши;

в) аукционда иштирок этиш учун аризаларни қабул қилишнинг охирги санаси ва вақти;

г) ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириш жойи ва муддати;

д) ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари;

е) ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини беришдан белгиланган мақсад;

ж) аукцион объектининг бошланғич нархи;

з) закалат пулининг бошланғич нархдан фоиз кўринишида ва қатъий суммада ифодаланган миқдори, закалат пули ўтказилиши лозим бўлган операторнинг банк реквизитлари;

и) Давлат геология қўмитасининг манзили ва телефон рақами.

29. Операторнинг веб-порталида юридик ва жисмоний шахсларга хабарнома ва лот бўйича батафсил маълумот, шунингдек, мазкур Низомнинг
14-бандида кўрсатилган ҳужжатлар билан эркин танишиш имконияти таъминланиши лозим.

Операторнинг веб-порталида аукционни ўтказиш қоидалари билан танишиш имконияти яратилади.

Оператор тадбиркорлик субъектларини оммавий ахборот воситалари орқали, шунингдек, бошқа усулларда аукционларда иштирок этиш тартиби ҳақида мунтазам таништириб боради.

 

7.3. Аукционда иштирок этиш шартлари

 

30. Аукционда иштирок этиш учун буюртманомалар хабарнома жойлаштирилган кундан бошлаб операторнинг веб-порталида автоматик тарзда қабул қилинади.

31. Юридик ва жисмоний шахслар хабарнома жойлаштирилган кундан бошлаб 4 кун мобайнида аукционда иштирок этишга электрон шаклда буюртманомалар топширади ҳамда электрон буюртманомада қайд этилган лот рақами ва номи бўйича электрон савдолар очилган куни бир кун мобайнида аукционда қатнашади.

Буюртманомаларни қабул қилиш аукционни ўтказиш кунидан бир кун олдин соат 13-00 да якунланади.

Буюртманомаларни қабул қилиш учун белгиланган муддат ўтгандан кейин келиб тушган буюртманомалар қабул қилинмайди.

32Буюртманомалар электрон кўринишда ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда берилади.

Буюртманома электрон рақамли имзо билан имзоланади. Буюртманомада закалат пули тўланганини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг реквизитлари кўрсатилади.

Бунда тўлов ҳужжатининг тўлов мақсадида закалат пули тўланаётган лот рақами кўрсатилган бўлиши лозим.

Бир нечта аукцион объектлари бўйича закалат пули уларнинг ҳар бирига алоҳида тўлов ҳужжатлари билан тўланади.

Аукционни ўтказиш қоидаларида аукцион иштирокчисига шахсий кабинетда киритилган закалат пули ва закалат киритиладиган лотнинг тўлиқ нархи тўланганининг ҳисоби юритиладиган шахсий ҳисоб рақам очиш назарда тутилиши мумкин.

33. Аукционда иштирок этиш учун закалат ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи бошланғич нархининг 5 фоизи миқдорида белгиланади ва операторнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади.

Агар иштирокчининг пул маблағи етарли бўлмаса, унинг буюртманомаси қабул қилинмайди.

34. Аукцион иштирокчиси буюртманома қабул қилишнинг охирги муддатидан кечиктирмасдан, ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ билдиришномани операторга юбориш орқали аукционда иштирок этиш учун буюртманомани ўзгартириш ёки чақириб олишга ҳақли.

Аукционда иштирок этиш учун буюртманома чақириб олинган ҳолларда оператор тўланган закалат пулини буюртманома чақириб олинган кундан бошлаб, 3 иш кунидан кечиктирмай аукцион иштирокчисига қайтаради. Закалат пули аукцион иштирокчиси аукционда иштирок этишга берган буюртманомасида кўрсатилган банк ҳисоб рақамига қайтарилади.

Аукцион иштирокчисига закалат пули қайтарилганда банк ҳисоб рақами нотўғри кўрсатилганлиги ёки бошқа сабабларга кўра, тўлов операторнинг банк ҳисоб рақамига қайтиб тушган ҳолатда, оператор аукцион иштирокчисини бу ҳақда огоҳлантиради ва аниқ банк маълумотлари бериш талабини қўяди. Бу ҳолатда, олдиндан закалат пули аукцион иштирокчиси томонидан аниқ банк маълумотлари берилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан қайтарилади.

35Буюртманома қабул қилингандан сўнг оператор томонидан автоматик тарзда қуйидаги қоидаларга риоя қилиши текширилади:

буюртманома белгиланган талабларга мувофиқ тўлдирилганлиги, шунингдек, электрон рақамли имзонинг буюртманома берган шахсга тегишлилиги ва ҳақиқийлиги (шу жумладан амал қилиши тўхтатилиши, бекор қилиниши);

буюртманомани хабарномада кўрсатилган буюртманома топшириш муддати ўтмасдан топширилганлиги.

36Буюртманома ва унга илова қилинган ҳужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ тўлдирилган ва юборилган, шунингдек, закалат пули шахсий ҳисоб рақамидан тўлиқ келиб тушгандан кейин автоматик тарзда қабул қилинади.

Аукцион иштирокчиларига улар аукционда иштирок этишда фойдаланиш учун шахсий тартиб рақамлари берилади.

37Буюртманома ва унга илова қилинган ҳужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ тўлдирилмаган ва жўнатилмаган, закалат пули операторнинг банк ҳисоб рақамига тўланмаган ёки тўлиқ тўланмаган ҳолларда автоматик тарзда буюртманома рад қилинади ва бу ҳақда электрон почтасига билдиришнома юборилади.

38Аукцион иштирокчиси хабарномада кўрсатилган буюртманома қабул қилиш вақти якунлангунига қадар аукционда иштирок этишга буюртманомани ундаги камчиликларни бартараф қилган ҳолда такроран юборишга ҳақли.

39. Оператор буюртманомалар ва иштирокчилар ҳақидаги маълумотларни сир тутилишини таъминлайди.

Буюртманомаларни қабул қилиш даврида, шунингдек, аукционни ўтказиш давомида операторнинг веб-порталида аукцион иштирокчилари ҳақидаги маълумотларни (юридик ва жисмоний шахсларнинг номи ва почта манзили, идентификация рақами, иштирокчини аниқлаш имконини берадиган бошқа маълумотларни) акс эттиришга йўл қўйилмайди.

 

7.4. Аукционда иштирок этиш тартиби

 

40. Аукцион операторнинг веб-порталидаги хабарномада кўрсатилган кунда ва вақтда бошланади.

41. Аукцион унга қўйилган икки ва ундан ортиқ иштирокчи мавжуд бўлганда ўтказилади.

42. Тегишли лот бўйича аукцион бошлангач, веб-порталда аукцион бошлангани ҳақидаги маълумот автоматик тарзда янгиланади.

43. Аукцион иш куни мобайнида соат 9.00 дан соат 18.00 гача ўтказилади.

44. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини савдога қўйишнинг бошланғич нархи 7,5 млн сўмни ташкил қилади.

45. Аукцион қадами аукцион объекти бошланғич нархининг 5 фоизи миқдорида белгиланади.

46. Аукцион иштирокчилари мустақил равишда аукцион объекти бошланғич нархини ёки аукцион қадамини бир неча баробарга ошириш ҳуқуқига эга.

47. Аукцион унинг иштирокчиларидан лотни бошланғич нархдан битта қадамга оширилган нархда сотиб олиш бўйича таклифни тасдиқлашни сўрашдан бошланади.

48. Агар таклиф берилгандан кейин 10 дақиқа давомида аукцион иштирокчиларидан бири белгиланган қадамга оширилган лот нархини тасдиқласа, кейинги таклифни тасдиқлаш учун вақт яна 10 дақиқага узайтирилади.

49. Агар тасдиқланган охирги таклифдан сўнг 10 дақиқа давомида кейинги оширилган лот нархи бўйича таклиф аукцион иштирокчиларининг биронтаси томонидан тасдиқланмаса, аукцион унинг натижалари ҳақидаги баённомани автоматик тарзда шакллантирган ҳолда якунланади. Лот нархи бўйича таклифни охирги тасдиқлаган иштирокчи аукцион ғолиби деб топилади.

50. Агар лот нархини ошириш бўйича таклифни охирги тасдиқлаган аукцион иштирокчиси буни аукционни ўтказиш вақти якунланишига
10 дақиқадан кам қолганда амалга оширган бўлса, аукционни ўтказиш вақти охирги таклиф тасдиқланган пайтдан бошлаб кейинги 10 дақиқага узайтирилади. Кейинги ҳар бир таклиф аукционни ўтказиш вақтини 10 дақиқадан узайтириб боради. Бироқ, бунда аукционни ўтказиш вақти 3 соатдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин ва аукцион соат 21-00 га қадар якунланиши лозим. Лот нархи бўйича охирги таклифни соат 21-00 га қадар билдирган иштирокчи аукцион ғолиби деб топилади.

51. Савдо майдончасида аукционни ўтказишга тўсқинлик қиладиган техник узилиш содир бўлган ҳолларда, аукцион ўтказиш санаси ва вақти ҳақида аукцион иштирокчиларига хабар берилган ҳолда аукцион техник узилиш бартараф қилинган кундан кейинги кунда давом эттирилади.

52. Аукцион якунлангандан кейин веб-порталда аукцион якунлангани ва унинг натижалари ҳақидаги маълумот автоматик тарзда янгиланади.

Аукцион якунланганда операторнинг веб-порталида қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

лотнинг бошланғич нархи;

охирги ва охиргидан олдин тасдиқланган таклифлар (охирги ва охиргидан олдинги қадамларни ҳисобга олган ҳолда аукцион иштирокчилари томонидан тасдиқланган таклифлар бўйича шаклланган нархлар);

аукцион ғолибининг ҳамда охиргидан олдин таклифни тасдиқлаган аукцион иштирокчисининг тегишли маълумотлари.

53. Аукцион қуйидаги ҳолларда ўтказилмаган деб топилади:

аукционда иштирок этиш учун унинг бирорта ҳам иштирокчиси қўйилмаган бўлса, шу жумладан, унда иштирок этиш учун биронта буюртманома келиб тушмаган бўлса;

аукционда иштирок этишга фақат ягона иштирокчи қўйилган бўлиб, у аукцион объектини белгиланган тартибда сотиб олишдан бош тортган бўлса;

аукцион иштирокчиларидан ҳеч қайси бири ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини аукцион жараёнида таклиф этилган нархда сотиб олиш истагини билдирмаса;

ушбу Низомда белгиланган тартибда аниқланган аукцион ғолиби ва охиридан олдинги таклифни тасдиқлаган иштирокчи томонидан аукцион объекти қийматининг 100 фоизи белгиланган муддатда тўлиқ тўланмаса.

54. Аукцион ўтказилмаган деб топилганда, операторнинг веб-порталида автоматик тарзда бу ҳақида унинг сабаблари, шунингдек, лотнинг бошланғич нархи кўрсатилган маълумот акс эттирилади.

55. Аукцион ўтказилмаган деб топилганда, ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи мазкур Низомнинг 27-56-бандларида белгиланган тартибда ўтказиладиган аукционга автоматик тарзда такроран қўйилади.

Бунда:

ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи ушбу Низомнинг 53-бандида назарда тутилган асосларга кўра ўтказилмаган деб топилиши сабабли реализация қилинмаса, такрорий аукционларда аукцион объектининг бошланғич нархида қўйилади. Такрорий аукционлар 2 маротаба ўтказилади.

Такрорий аукцион ўтказилмаган деб топилган тақдирда, оператор Давлат геология қўмитасини бу ҳақда электрон хат билан хабардор қилади ҳамда аукцион объектини аукцион савдосидан олади.

56. Агар буюртманома бериш муддати тамом бўлганда буюртманома фақат ягона иштирокчи томонидан берилган бўлса, оператор аукцион ўтказиладиган кунда ушбу иштирокчига электрон шаклда аукцион объектини ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи бошланғич нархи бўйича сотиб олиш таклифини юборади.

Бунда аукцион иштирокчиси 5 кун мобайнида аукцион объектини бошланғич нархи бўйича сотиб олишга розилик билдирса, у аукцион ғолиби деб топилади ва унга мазкур Низомнинг 57 ва 58-бандларида белгиланган тартибда аукцион натижалари ҳақида баённома расмийлаштирилади.

Аукцион иштирокчиси таклиф юборилган пайтдан бошлаб, 5 кун мобайнида операторни аукцион объектини сотиб олиш истаги йўқлиги тўғрисида хабардор қилса, аукцион объектини сотиб олишни рад этган деб топилади.

 

7.5. Аукцион натижалари бўйича ҳисоб-китоб қилиш ва аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани расмийлаштириш тартиби

 

57. Аукцион ғолиби аукцион якунланган кундан бошлаб 3 кундан кечиктирмай, аукционда сотилган аукцион объекти қийматининг 100 фоизи миқдорини тўлаши ва пул маблағлари ўтказилганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг электрон (сканер қилинган) нусхасини операторга жўнатиши лозим.

Бунда ушбу аукцион объекти бўйича аввал тўланган закалат пули аукцион объектининг 100 фоиз қийматига қўшиб ҳисобланади.

Ғолиб томонидан аукцион объектининг 100 фоиз қиймати тўлиқ тўлангандан сўнг оператор бир кун давомида:

аукционни ташкил этиш бўйича хизматлар ҳақини ушлаб қолган ҳолда, аукцион объектини реализация қилишдан тушган маблағларни тенг улушларда Давлат геология қўмитаси буюртмасида кўрсатилган махсус ғазначилик ҳисоб рақамига ҳамда аукцион объекти жойлашган туман (шаҳар) маҳаллий бюджети ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказилади;

махсус бланкада аукцион натижалари ҳақидаги баённомани расмийлаштиради, уни муҳр билан тасдиқлайди ва бир нусхасини аукцион ғолибига топширади (ёки аукцион ғолибининг розилигига кўра почта жўнатмаси билан юборади). Баённоманинг иккинчи нусхаси аукцион натижалари ҳақида хабардор қилган ҳолда Давлат геология қўмитасига белгиланган тартибда юборилади, учинчи нусхаси операторда қолади.

Баённоманинг электрон нусхаси аукцион ғолибининг шахсий кабинетига ва Давлат геология қўмитасигаE-XAT” электрон почтаси орқали юборилади.

58. Аукцион натижалари ҳақидаги баённомада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

а) ўтказилган аукцион санаси;

б) Давлат геология қўмитасининг ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини аукционга қўйилиши бўйича берган буюртманомаси;

в) лот рақами;

г) аукцион объектининг бошланғич нархи;

д) аукцион объектининг сотилган нархи;

е) аукцион ғолиби;

ж) аукцион объекти, шу жумладан:

ер қаъри участкасининг номи (рақами), уни жойлашган жойи;

ер қаъри участкасидан фойдаланишни амалга оширишнинг белгиланган мақсади;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш муддати.

59. Оператор бир кун мобайнида ўтказилган аукцион натижалари ҳақидаги баённомани Давлат геология қўмитасига ва аукцион объекти жойлашган туман (шаҳар) ҳокимлигига тақдим этади ва ўз веб-порталига тегишли ахборотни киритади.

60. Агар аукцион натижаларига кўра, аукцион ғолиби 3 кун ичида ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олишдан бош тортса, оператор кейинги календарь кундан кечиктирмай охиргидан олдинги таклифни билдирган аукцион иштирокчисига электрон шаклда у аукцион давомида таклиф этган нархда ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олишни таклиф қилади.

Агар охиргидан олдинги таклифни билдирган аукцион иштирокчиси 3 кун ичида ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олишга розилик билдирса, у аукцион ғолиби деб топилади ва унга мазкур Низомнинг 57 ва
58-бандларида белгиланган тартибда аукцион натижалари ҳақидаги баённома расмийлаштирилади.

61. Аукцион натижалари ҳақидаги баённома қуйидагилар учун асос ҳисобланади:

Давлат геология қўмитасига – аукцион ғолибига тегишли лицензия расмийлаштириш учун;

тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигига – аукцион ғолибига ер участкасини ажратиш ҳақидаги қарор қабул қилиш учун.

62. Давлат геология қўмитаси ва тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан аукцион ғолибининг мурожаатига асосан бир кун муддатда тегишли лицензия ва ер участкасини ажратиш ҳақидаги қарори берилади.

 

7.6. Закалат пулини қайтариш тартиби ва шартлари

 

63. Мазкур Низомнинг 64 ва 65-бандларида кўрсатилган ҳолатлардан ташқари, аукцион якунланганидан ёки ўтказилмаган деб топилганидан сўнг закалат пули қуйидагиларга қайтарилади:

охиргидан олдинги таклифни билдирган аукцион иштирокчисига – аукцион якунланган кундан бошлаб 12 иш куни ичида;

аукционда иштирок этишга қўйилган ягона иштирокчига – хабарномада кўрсатилган аукцион ўтказиш кунидан бошлаб 6 иш куни ичида;

бошқа иштирокчиларга – аукцион якунланган ёки ўтказилмаган деб топилган кундан бошлаб 3 иш куни ичида.

Бунда закалат пули аукцион иштирокчисининг аризасига асосан айнан шу лот бўйича такрорий аукционда қатнашиш учун операторнинг банк ҳисобрақамида қолдирилиши мумкин.

64. Ушбу Низомнинг 60 ва 61-бандларида белгиланган тартибда аукцион ғолиби бўлган аукцион иштирокчисига закалат пули қайтарилмайди ва аукцион объектининг сотилган қийматига қўшиб ҳисобланади.

65. Мазкур Низомнинг 57-бандида белгиланган тартибда аукцион объекти қийматининг 100 фоизини тўламаган аукцион иштирокчиларига закалат пули қайтарилмайди ва операторнинг тасарруфида қолади.

 

8-боб. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини реализация
қилишдан тушадиган маблағларни йўналтириш

 

66. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида реализация қилишдан олинган пул маблағлари ва ушлаб қолинган закалат суммаси, аукционни ташкил қилиш хизматлари учун тўлов суммалари чегирилган ҳолда:

қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти олиб бориладиган ҳудудлардаги тегишли туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджетларига қўшимча даромад манбаи сифатида;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг йиллик давлат дастурларини амалга оширишга мақсадли йўналтирилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг махсус ғазначилик ҳисоб рақамларига тенг улушларда ўтказилади.

 

9-боб. Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия бериш тартиби

 

67. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия олишга аукцион ғолиби Давлат геология қўмитасига ёзма ёки электрон тарзда буюртманома топширади.

68. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия олишга топшириладиган буюртманомада қуйидагилардан иборат бўлиши зарур:

аукцион ғолибининг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномага ёки ўрнатилган тартибда берилган паспортга мувофиқ тўлиқ номи;

солиқ тўловчининг идентификация рақами;

аукцион ғолибининг алоқа қилинадиган ва почта маълумотлари.

69. Давлат геология қўмитаси томонидан келиб тушган буюртманома бир кун муддатда аукцион натижалари бўйича баённомага мувофиқ ўрганиб чиқилади ва тегишли лицензия расмийлаштириб берилади.

Бунда аукцион ғолиби томонидан ушбу Низомнинг 8-10-бандларида кўзда тутилган ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари имзоланади ва у лицензиянинг ажралмас қисми ҳисобланади.

70. Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириш у давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин амалга оширилади. Ер қаъри участкаларидан фойдаланишни Давлат рўйхатига олиш Давлат геология қўмитаси томонидан лицензия бериш жараёнида амалга оширилади.

71. Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини Давлат рўйхатига олиш реестрга тегишли қайдларни киритиш йўли билан амалга оширилади.

72. Ҳар бир реестрда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

ер қаъридан фойдаланувчи тўғрисидаги асосий маълумотлар (номи, юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, солиқ тўловчининг идентификация рақами, почта манзили, телефон ва факс рақамлари);

фойдаланишга берилган ер қаъри участкасининг номи (рақами);

ер қаъри участкасидан фойдаланиш мақсади;

лицензия берилган сана ва унинг рақами;

лицензиянинг амал қилиш муддати;

лицензияни қайта расмийлаштиришнинг асоси ва унинг санаси.

73. Реестрга киритилган маълумотлар Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига тегишли сўровнома асосида берилиши мумкин, уларни бошқа юридик ва жисмоний шахсларга бериш тақиқланади.

74. Лицензияни қайта расмийлаштириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

юридик шахс қайта ташкил қилинганда ва номи ўзгарганда;

жисмоний шахснинг номи ўзгарганда.

Лицензияни қайта расмийлаштириш Давлат геология қўмитаси томонидан лицензия эгасининг тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган аризаси асосида бир кун муддатда амалга оширилади.

Лицензияни қайта расмийлаштиришда:

энг кам иш ҳақининг 2 баробари миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим Давлат геология қўмитаси ҳисоб рақамига ўтказилади;

реестрга тегишли ўзгартиришлар киритилади, лицензия эса янги бланкада расмийлаштирилади, бунда олдин берилган лицензия Давлат геология қўмитасида сақланади ва унга «Ҳақиқий эмас» деган муҳр босилади.

 

10-боб. Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида
қазиб олиш қоидалари ва нормалари, рухсат этилган усуллари
ва воситалари, фойдаланиладиган асбоб-ускуналар ва техникага қўйиладиган талаблар

 

75. Ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан лицензия берилган ер қаъри участкаларида қимматбаҳо металларни қазиш ишлари бошланишидан олдин маҳаллий ҳокимият органлари, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Кон геология фаолиятини назорат қилиш Инспекцияни ёзма равишда хабардор қилиниши шарт.

76. Лицензия билан берилган ер қаъри участкаларида қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишда:

ер ости тоғ-кон қазишмалари йўлакларисиз ва портловчи моддалардан фойдаланмаган ҳолда хавфсиз (йўл қўйиладиган) чуқурликкача фаолиятни амалга оширишга йўл қўйилади. Бунда, ер ости тоғ-кон қазишмалари йўлакларисиз қазиб олинадиган чуқурлик 3 метрдан ошмаслиги шарт.

сувли ҳудудларда, шу жумладан дарё қирғоқларида ва сойлар ўзанларида олтин қазиб олиш ҳудудида ковиш сиғими (ҳажми) 2 кубгача бўлган экскаваторлар ёки унинг функциясини бажарадиган техникалардан фойдаланиш мумкин.

77. Ер қаъридан фойдаланувчилар қазиб олинган тоғ жинсларидан қимматбаҳо металларни ажратиб олишда фақат майдалаш ва гравитация усулини қўллаш, шунингдек кичик ювиш ускуналари ва насослардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

78. Лицензия билан берилган ер қаъри участкаларида қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишда ва ажратиб олишда қуйидагилар таъқиқланади:

ушбу Низомнинг 75 ва 76-бандларида кўзда тутилмаган усуллар, шу жумладан ер ости тоғ-кон йўлакларини қазиш, портлатиш ишларини олиб бориш;

қазиб олинган тоғ жинсларини ажратилган ер участкаси ҳудудидан олиб чиқиб кетиш ёки сотиш;

кимёвий реагентлар қўлланилган ҳолда қимматбаҳо металларни ажратиб олиш технологиясидан фойдаланиш;

ажратилган ер участкаси ҳудудида капитал қурилиш ишларини амалга ошириш;

ер қаъри участкасидан фойдаланишда амалдаги қоида ва меъёрий ҳужжат талабларини бузиш.

 

11-боб. Олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металлар нархини белгилаш, уларни харид қилиш, ҳисобини юритиш, сақлаш ва реализация қилиш тартиби

 

11.1. Қимматбаҳо металларни сотиб олувчи қабул кассалари

 

79. Ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан белгиланган тартибда ажратиб олинган қимматбаҳо металлар “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ ва “Навоий кон-металлургия комбинати” ДК томонидан тегишли ҳудудларда очиладиган қимматбаҳо металларни сотиб олувчи қабул кассалари, шунингдек, заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларга ва якка тадбиркорларга келишилган нархларда реализация қилинади.

80. Қабул кассаси олтинни қайта ишлаш корхоналари билан шартнома асосида ер қаъридан фойдаланувчилардан таркибида олтин бўлган хомашёни (шлих, концентрат) қабул қилувчи пункт ҳисобланади.

81. Қабул кассалари ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан республика ҳудудида қазиб олинган таркибида қимматбаҳо металлар бўлган хомашёни қабул қилиш, сақланишини таъминлаш ва қайта ишлашга жўнатиш мақсадида тузилади.

82. Қабул кассалари қимматбаҳо металларни қазиб олиш ва улар билан боғлиқ операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга ташкилотларда тузилади.

83. Қабул кассалари таркибида қимматбаҳо металлар бўлган хомашёларни қайта ишлаш ва аффинажга юборишга мажбур.

84. Ер қаъридан фойдаланувчилар қазиб қўлга киритилган қимматбаҳо металлар аралашмасининг барчасини, жумладан, соф ҳолда топилганларини ҳам қабул кассаларига топширишга мажбур.

85. Қабул кассалари ер қаъридан фойдаланувчидан таркибида қимматбаҳо металл бўлган хомашёларни қабул актини расмийлаштирган ҳолда воситачилик асосида қабул қилади.

 

11.2. Қабул кассаларида қимматбаҳо металларни сақлашни таъминлаш

 

86. Қимматбаҳо металлар ва уларнинг концентратларини сақлаш сақлов жойларида ўрнатилган сейфларда, яъни махсус жиҳозланган қабул кассаларида, мустаҳкам деворли, бетон полли, деразасиз, металдан ясалган ёки темир билан қопланган махсус ички қулфли эшикли хоналарда амалга оширилиши керак.

87. Қабул кассаларига кириш эшиги махсус қулф билан жиҳозланган ҳамда сақлов жойларининг эшикларидаги илгакларни ва муҳрларнинг ҳолатини кўздан кечириш имкони бўлган кўриш дарчасига эга бўлиши керак. Қабул кассаларининг эшигига киришгача ва ундан кейин пўлат симдан тайёрланган панжарали эшиклар ўрнатилади.

88. Қабул кассаларида иш столи, келиб тушган ва жўнатиладиган металлни ўлчаш учун тарози, металл идиши ва асбобларни, бошқа ускуналарни сақлаш шкафлари ўрнатилади.

89. Қабул кассалари телефон алоқаси, камида икки поғонали қўриқлов ва ёнғин қўриқлов сигнализациялари ҳамда туну-кун қуролланадиган қўриқлов пости билан таъминланади.

90. Қабул кассаларининг деразалари металли панжаралардан иборат бўлиши керак. Қабул кассаларининг хонаси ҳамда унинг пости симсиз, ишончли ишлайдиган, бинодан ташқарига, масъул шахсларнинг доимий туну-кун навбатчилик жойларига чиқарилган сигнализация билан таъминланади, масалан: милиция бўлими, идоравий ҳарбий қўриқловнинг соқчи жойи, муассаса коммутатори.

91. Алоҳида ҳолларда, қимматбаҳо металларни (концентратларни) сақлаш учун сейф ўрнига ички махсус қулфлар билан жиҳозланган металл шкафларнинг ишлатилишига вақтинча йўл қўйилади.

92. Иш куни тамом бўлгандан сўнг сейфлар, қимматбаҳо металларни сақлаш жойи ҳамда қабул кассалари ёпилади, муҳрланади ва қўриқловга топширилади. Хоналарни қабул қилиш ва топшириш, режимли хоналарнинг қўриқловга қабул қилиш ва топшириш журналида расмийлаштирилади.

93. Қабул кассасига кириш учун рухсат фақат чегараланган доирадаги, рўйхати муассаса раҳбари ёки унинг режим ва қўриқлаш бўйича ўринбосари томонидан аниқланувчи шахсларга берилади. Қабул кассаси хоналарига кириш учун рухсат берилган шахсларнинг рўйхати ушбу объектнинг туну-кун ишлайдиган қуролланган қўриқлов постида бўлиши керак.

94. Таркибида қимматбаҳо металл бўлган хомашёни қабул кассаларигача етказиш ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан амалга оширилади.

 

11.3. Қимматбаҳо металларни нархлаш, ҳисоблаш ва сотиб олиш тартиби

 

95. Қимматбаҳо металларнинг хомашёдаги нархи шартнома асосида ер қаъридан фойдаланувчилар ва қабул кассалари томонидан хомашёни қабул кассасига топшириш пайтида белгиланади.

Бунда, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган қайта ишланган масса, анализ натижалари қайта ва қимматбаҳо металлни тайёр кўринишгача ажратиб олишни ҳисобга олган ҳолда оғирлик  ҳисоб-китоби тузилади.

96. Таркибида қимматбаҳо металлар бўлган хомашёвий нархини ҳисоблашда қуйидаги формула қўлланади:

Хомашё нархи = қимматбаҳо металларнинг миқдори х ажратиб олиш коэффициенти х (қимматбаҳо металларнинг халқаро бозорлардаги нархи – қайта  ишлаш харажатлари):

Бунда, қимматбаҳо металлар миқдори – оғирлик ҳисоб-китобига кўра;

ажратиб олиш коэффициенти – хомашёга кўра қайта ишлаш корхоналарида тасдиқланган металларни ажратиб олиш меъёрларига мувофиқ аниқланади;

қимматбаҳо металларнинг халқаро бозорлардаги нархи – қимматбаҳо  металларнинг Лондон биржасидаги нархлардан келиб чиқиб (АҚШ долларларида, эрталабки ўрнатилган фиксингда), металлни реализация қилиш (топшириш) санасида бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий маълумотларига кўра чет эл валютаси курси билан сўмга қайта ҳисобланган нархда аниқланади;

қайта ишлаш харажатлари (1 граммга) – зарур бўлган фойдани ҳисобга олган ҳолда қайта ишлаш кетган харажатлардан келиб чиқиб қабул қилинади.

Ҳар бир қабул кассаларида ушбу формула ва ҳисоб-китобларнинг намуналари ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилиши шарт.

97. Таркибида қимматбаҳо металлар бўлган хомашё топширилгандан сўнг қабул кассасининг ер қаъридан фойдаланувчи билан ҳисоб-китоби шартнома асосида қабул кассасининг белгиланган ички тартибига мувофиқ ер қаъридан фойдаланувчининг ҳуқуқларини бузмаган ҳолда амалга оширилади.

 

11.4. Қимматбаҳо металларни қабул қилиш тартиби ва мажбуриятлар

 

98. Қабул кассаларига келиб тушадиган таркибида қимматбаҳо металлар бўлган хомашё уни топширувчи ер қаъридан фойдаланувчининг иштирокида ўлчаб олинади. Топшириш ва қабул қилиш махсус журналда топширувчи ҳамда қабул қилувчининг имзолари асосида расмийлаштирилади.

99. Ер қаъридан фойдаланувчилардан таркибида олтин бўлган хомашёларни қабул қилиб олиш (ўлчаб ва текшириб олиш) Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки қошидаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг Давлат синаш палатаси вакили иштирокида амалга оширилади.

100. Ер қаъридан фойдаланувчилардан қабул кассаларига келиб тушувчи таркибида қимматбаҳо металлар бўлган хомашёлар ҳисоби раҳбар буйруғи асосида муайян ижрочига юклатилади (жавобгарликни юклаш ҳамда мулкка жавобган шахснинг тегишли мажбуриятини расмийлаштириш билан).

101. Намуналарни синаш ва кимёвий таҳлилга тайёрлаш қайта ишловчи корхоналарнинг амалдаги стандартлари, йўриқномалари ҳамда синаш услубларига мувофиқ техник назорат хизмати орқали амалга оширилади.

102. Намунани кимёвий лабораторияга етказиш техник назорат хизмати назоратчиси томонидан ҳарбий қўриқчи ҳамроҳлигида амалга оширилади.

103. Марказий таҳлил лабораторияси тасдиқланган услубга асосан барча турдаги хомашё таркибидаги қимматбаҳо металларни аниқлаш бўйича таҳлил ўтказади.

104. Таркибида олтин бўлган хом ашёни синашда уч хил намуна шаклланади: бири – қайта ишлаш корхоналар таҳлили учун; иккинчиси – ер қаъридан фойдаланувчилар учун; учинчиси эса – арбитраж учун.

105. Қабул кассасининг моддий-жавобгар шахси таркибида қимматбаҳо металлар бўлган хомашёларни келгуси қайта ишлаш ва қимматбаҳо металларни ажратиб олишга юборгунга қадар барча чора-тадбирларни кўради.

106. Қабул кассалари таркибида қимматбаҳо металлар бўлган хомашёларни қабул қилиш, сарф қилиш ҳамда уларнинг қолдиқлари бўйича қатъий ҳисоб олиб бориш ва белгиланган муддатда инвентаризация ўтказишга мажбур.

 

12-боб. Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тўхтатиш шунингдек, ер қаъридан фойдаланувчиларнинг қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун жавобгарлиги

 

107. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 34-моддасида назарда тутилган ҳолларда чекланиши, тўхтатиб қўйилиши ёки муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.

108. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиб қўйиш ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш юзасидан давлат назорат органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

109. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини муддатидан олдин бекор қилиш Давлат геология қўмитаси томонидан, шу жумладан, бошқа давлат назорати органларининг тақдимотлари асосида амалга оширилади.

110. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг чекланиши юзага келган хавф-хатар ёки ер қаъридан фойдаланишда йўл қўйилган талаблар ва шартлар, ишларни олиб бориш меъёрлари ва қоидалари бартараф этилишигача ишларнинг чекланишига олиб келади. Бунда чекланиш муддати 3 ойдан ошмаслиги шарт.

111. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг тўхтатилиши ер қаъри участкаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган барча турдаги ишлар тўхтатиб қўйилиши сабаблари бартараф этгунига қадар амалга оширилиши тақиқланишига, бироқ олти ойдан ошмайдиган муддатга тақиқланишига олиб келади, ускуналарни одамлар ва атроф-муҳит учун хавфсиз сақлаб туришга оид ишлар бундан мустасно.

112. Қимматбаҳо металларни яшириш, шу жумладан уни 6 ой ичида реализация қилмаслик, шунингдек, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш чоғида ишларни бехатар олиб бориш талабларининг бузилиши оқибатида инсонларнинг оғир тан жароҳати олиши ёки ўлимига олиб келиши ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини муддатидан олдин бекор қилиш ва мазкур фаолият билан шуғулланишни бир йил давомида чеклаш учун асос бўлади.

113. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи:

ер қаъридан фойдаланувчи бир йил ичида ер қаъри участкасидан фойдаланишни бошламаган;

ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланишнинг асосий шартлари бузилган;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг таъсир зонасида аҳоли ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга хавф-хатарнинг мавжуд бўлиши;

Ўзбекистон Республикаси “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонунининг 33, 36, 37, 40 ва 401-моддаларида назарда тутилган қоидаларга риоя қилинмаган;

агар йўл қўйилган қоидабузарликлар тизимли тавсифга эга бўлса ёки ушбу ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига илгари чеклов ва (ёки) тўхтатиб туриш қўлланган ҳолатларда муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини муддатдан олдин бекор қилиш тўғрисидаги қарор давлат назорат органларидан ёзма хабар олинган кундан эътиборан Давлат геология қўмитаси томонидан 3 кун муддатда қабул қилинади.

114. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилганидан кейин фойдаланувчи ер қаъридан фойдаланиш чоғида бузилган ер участкаларини кейинчалик уларни фойдаланишга яроқли ҳолга келтириш ишларини (қайта тиклаш) бажаришга киришиши шарт.

 

13-боб. Ер қаъри фойдаланувчилари томонидан ер участкасини рекультивация қилиш (қайта тиклаш) ва уларни маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг заҳира фондига қайтариш тартиби

 

115. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тугатилгандан сўнг ер қаъридан фойдаланувчилар ўз ҳисобларидан тегишли ер участкаларини рекультивация қилиш (қайта тиклаш) йўли билан кейинчалик фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтиришга мажбур.

Ер участкаларини рекультивация қилиш (қайта тиклаш) муддатлари ер қаъри участкаларидан фойдаланиш муддатлари доирасида амалга оширилиши шарт.

116. Ер участкаларини рекультивация қилиш (қайта тиклаш) тегишли лойиҳалар асосида амалга оширилади. Бузилган ерларни рекультивация қилиш (қайта тиклаш) лойиҳалари Давергеодезкадастр қўмитаси тизимидаги Ўздаверлойиҳа институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

117. Бузилган ерларни рекультивация қилиш (қайта тиклаш) лойиҳаларида қуйидагилар назарда тутилади:

тупроқнинг ҳосилдор қатламини кесиб олиниши ва махсус жойга жойлаштирилиши (сақланиши);

тошлоқ ва токсин жинсларни потенциал ҳосилдор тупроқлардан ажратиш мақсадида ер қаъри юзини очишдаги қатлам жинсларини селектив ишланиши;

токсин жинслар кўмилишини таъминлайдиган ағдарилган тупроқ қатламларини шакллантириш;

ўпирилган жойларни тўлдириш;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш тугаган майдонларни нишабликда текисланиши;

тупроқ қатламининг текисланган юзасига қирқиш чуқурлигига тенг ёки потенциал ҳосилдорлик даражасидан кам бўлмаган миқдорда ётқизилиши;

қияликлар (ён бағирлар)ни мустаҳкамлаш бўйича махсус тадбирларни амалга ошириши;

рекультивация қилиш (қайта тиклаш)ни амалга ошириш жараёнида ва у якунлангандан сўнг ишчилар ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш чоралари.

118. Бузилган ерларни рекультивация қилиш (қайта тиклаш) лойиҳаларининг амалга оширилиши юзасида лойиҳачи томонидан муаллифлик назоратини олиб борилади. Ердан фойдаланган юридик ёки жисмоний шахслар ҳисобидан бузилган ерларда рекультивация қилиш (қайта тиклаш) лойиҳалари асосида ишлар амалга оширилгандан сўнг ваколатли органларнинг тегишли тартибдаги қарорларига асосан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг заҳира ер фондига қайтарилади.

 

14-боб. Якунловчи қоидалар

 

119. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

 

 

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш

тартиби тўғрисида Низомга
1-ИЛОВА

 

 

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун
берилаётган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи электрон
онлайн-аукцион орқали бериш

СХЕМАСИ

 

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Муддатлар

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич (тайёргарлик босқичи)

 

Вазирлар Маҳкамаси

 

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун бериладиган ер қаъри участкалари рўйхатини тасдиқлайди.

 

Ҳар йили
1 мартгача

 

 

 

 

 

 

 

Давлат геология қўмитаси

 

Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун буюртманомаларни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси қошидаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонасига (операторга) тақдим этади

 

5 кун

 

 

 

 

 

 

 

Оператор

 

Аукцион ўтказилиш тўғрисидаги хабарномани ўз веб-порталида жойлаштиради

 

1 кун

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

(аукцион ўтказиш ва лицензия бериш)

 

Юридик ва жисмоний шахслар

 

Аукционда иштирок этиш учун электрон шаклда буюртманома топширади, унда лот рақами ва ер қаъри участкаси номини кўрсатади.

 

4 кун

 

 

 

 

 

 

 

Оператор

 

Лот бўйича электрон аукцион савдолари ўтказилади.

 

1 кун

 

 

 

 

 

 

 

Аукцион ғолиби

 

Аукционда ғолиб бўлиш учун таклиф этилган суммани 100 фоиз тўлайди.

 

3 кун

 

 

 

 

 

 

 

Оператор

 

Ўтказилган аукцион натижалари ҳақидаги баённомани расмийлаштиради ва аукцион ғолибига, Давлат геология қўмитасига ва маҳаллий ҳокимликларга беради.

 

1 кун

 

 

 

 

 

 

 

Давлат геология қўмитаси

 

Аукцион ғолибининг мурожаатига асосан тегишли лицензия расмийлаштиб беради.

 

1 кун

 

 

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низомга
2-ИЛОВА

 

 

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукцион ташкил қилиш ҳақида

ЭЛЕКТРОН БУЮРТМА

 

20___ йил «____ » ______да ________ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси қошидаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК ўртасида тузилган ____-сон шартномага мувофиқ, Давлат геология қўмитаси қуйидаги ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини электрон аукционда реализация қилиш учун ушбу буюртмани тақдим этади:

1. Ер қаъри участкасининг номи (рақами) ва жойлашган жойи ________________

___________________________________________________________________________;

2. Ер қаъри участкасидан фойдаланишдан мақсад ___________________________ ___________________________________________________________________________;

3. Ер қаъри участкаси жойлашган жойнинг фотосурати (15x20 см)

4. Ер қаъри участкасининг майдони (гектарда)______________________________;

5. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини савдога қўйишнинг бошланғич нархи (сўмда)______________________________________________________;

6. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи муддати ______________________;

7. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари ___________________________;

8. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини реализация қилишдан тушган маблағлар ўтказилиши мумкин бўлган банк реквизитлари:

Банк номи ___________________________________________________________________________;

Банк МФО ___________________________________________________________________________;

Банк ҳисоб рақами _____________________________________________________________________;

8. Давлат геология қўмитасининг манзили ва боғланиш учун маълумотлари (телефон рақами, электрон почта манзили ва бошқалар).

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Буюртма 20 ___ йил «____» _______________ да тақдим этилди.

Давлат геология қўмитаси раиси ____________________________________

 

 

 

(Ф.И.О.)

 

 

 

ЭРИ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш

тартиби тўғрисида Низомга
3-ИЛОВА

 

Электрон онлайн-аукционда иштирок этиш учун

ЭЛЕКТРОН АРИЗА

______________________________________________________________________

(юридик ёки жисмоний шахснинг тўлиқ номи, почта манзили, банк реквизитлари)

(кейинги ўринларда иштирокчи деб аталади) ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини реализация қилиш тўғрисида электрон аукцион ўтказилиши ҳақидаги хабарнома билан танишдим:

Лот раками: № __________________

Лот номи:_____________________________________________________________

ҳужжат бўйича электрон аукционда иштирок этиш учун закалат пулини тўлаб,

____________________________________________________________________________

(тўлов ҳужжатининг реквизитлари)

ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича электрон аукцион ўтказиш қоидалари (кейинги ўринларда қоидалар деб аталади) билан танишдим, 20___ йил «_____» ______ соат _______да веб-порталида ўтказиладиган электрон аукционда иштирок этиш учун ушбу аризани қабул қилишингизни сўрайман.

Иштирокчи электрон аукционда иштирок этиш учун ушбу аризани тақдим этиб, электрон аукционни ўтказиш бўйича қоидаларда белгиланган шартларга розилик беради.

Иштирокчи унинг маълумотлари нотўғри бўлган тақдирда, аукцион натижалари хақиқий эмас деб топилиши ва закалат пули қайтариб берилмаслиги ҳақида огоҳлантирилди.

Иштирокчи электрон аукционга ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ер қаъри участкалари рўйхати асосида реализация қилинаётгани тўғрисида хабардор қилинди ва иштирокчи аукцион ғолиби деб топилганда унга юкланадиган талаб ҳамда мажбуриятларга риоя этишни зиммасига олади.

Иштирокчи «Е-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдони операторидан ҳар қандай билдиришномани иштирокчининг қуйидаги электрон почта манзилида олишини расман тасдиқлади ___________________________________________________________.

(электрон почта манзили)

Иштирокчи «Е-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдони оператори ушбу электрон почта манзилига юборган билдиришномалар жўнатилган вақтда расман олинган деб ҳисобланишини ва «Е-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдони иштирокчиси ушбу билдиришномаларни ўз вақтида ўқимагани учун жавоб бермаслигини тасдиқлайди.

Закалат пулини қайтариш учун иштирокчининг банк реквизитлари:

Банк номи ____________________________________________________________;

Банк МФО ____________________________________________________________;

Банкнинг ҳисоб рақами _________________________________________________;

Иштирокчининг СТИР: _________________________________________________

Илова: Иштирокчи электрон аукцион ўтказиш ҳақидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат пулини ўтказганини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг электрон (сканер қилинган) нусхаси.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Тўлдирилган сана: 20___ йил «___» __________

Иштирокчининг ЭРИ

 

 

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш

тартиби тўғрисида Низомга
4-ИЛОВА

 

 

Электрон онлайн-аукционда иштирок этиш учун аризани

ўзгартириш ёки чақириб олиш тўғрисида

БИЛДИРИШНОМА

 

 

Ушбу_____________________________________________________________________________________________________________________________________________

(тадбиркорлик субъектнинг тўлиқ номи, почта манзили)

________________________________ га (электрон аукцион ўтказиладиган сана) белгиланган ________-сон лот бўйича электрон аукционда иштирок этиш учун ўз аризасини ўзгартиради ёки чақириб олади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Сана________________________

Иштирокчининг ЭРИ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Общие комментарии

554