ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1700 Хокимият Язъяванского района 04/01/2019 20/01/2019 0

Обсуждение завершено

Ёзёвон тумани маҳаллий бюджетининг 2019 йилги асосий кўрсаткичлари ҳақида
ID-1700

gerb malenly razmer

XALQ DEPUTATLARI YOZYOVON TUMAN KENGASHI

QARORI

2018 йил “___” декабрь №V-LIV-______

Ёзёвон тумани маҳаллий бюджетининг

2019 йилги асосий кўрсаткичлари ҳақида

.

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 100- моддасига ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунинг 24-моддасига мувофиқ ҳамда туман ҳокимлиги молия бўлими раҳбарининг Халқ дупутатлари Ёзёвон туман кенгашининг навбатдаги сесссияси кун тартибига киритилган масала юзасидан берган ҳисоботини тинглаб ва муҳокама этиб, ҳалқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021-йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ёзёвон туманининг 2019 йил учун бюджет даромадлари 1-иловага мувофиқ 54 млрд. 466.0 млн. сўм, шундан туман маҳаллий бюджети даромадлари 2-иловага мувофиқ 23 млрд. 477.9 млн. сўм, туман маҳаллий бюджети ҳаражатлари 109 млрд. 271,8 млн. сўм, юқори бюджетдан олинадиган бюджет трансфертлари 85 млрд. 793.8 млн. сўм, айланма касса маблағлари меъёри 310.0 млн. сўм миқдорида 3-иловага мувофиқ белгиланганлиги маъқуллансин.

2. Туман ҳокимлиги молия бўлимига 2018 йил учун маҳаллий бюджетнинг асосий кўрсаткичларини туман маҳаллий бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларига Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига мувофиқ белгиланган муддатларда ишлаб чиқиб, етказиш вазифаси юклатилсин.

3. Туман маҳаллий бюджетининг 2018 йилдаги даромадлари 16 млрд.

 33 млн. сўм ва ҳаражатлари 82 млрд. 177 млн. сўм, вилоят бюджетидан олинадиган трансфертлар миқдори 55 млрд. 299 млн. сўм ҳажмдаги кутилаётган ижроси маъқуллансин.

4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

                                                                          Кенгаш раиси,

                                                                          Туман ҳокими                                                                        Й.Бойигитов

 

Общие комментарии

249