ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1698 Хокимият Шаватского района 04/01/2019 20/01/2019 2

Обсуждение завершено

Решение хокима
Шовот тумани маҳаллий бюджетининг 2019 йилги асосий параметрлари тўғрисида
ID-1698

         “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-I-сон) 99-моддаси,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086-сон ва Хоразм вилоятининг 2019 йилдаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва маҳаллий бюджетининг параметрлари тўғрисидаги  29 декабр 2018 йилдаги  5-к карорлари хамда  халқ депутатлари Шовот тумани Кенгашининг 2018 йил 27 декабрдаги “Шовот тумани маҳаллий бюджетининг 2019 йилдаги асосий параметрлари тўғрисида”ги 52-187-сонқарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида

Қарор қиламан:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086-сон ва Халқ депутатлари Шовот тумани Кенгашининг2018 йил 27 декабрдаги “Шовот тумани маҳаллий бюджетининг 2019 йилдаги асосий параметрлари тўғрисида”ги 52-187-сон қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

 

2. 2019 йилга мўлжалланган туман маҳаллий бюджетининг:

туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг  асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози 1-иловага* мувофиқ;

туман маҳаллий бюджетининг асосий параметрлари 2-иловага мувофиқ;

туман маҳаллий бюджетининг даромадлари ва харажатлари ҳажмлари, туман маҳаллий бюджетига республика бюджетидан ижтимоий соҳа учун трансфертлар  миқдорлари 3-иловага мувофиқ;

туман маҳаллий бюджетига умумдавлат солиқлари тушумларидан ажратмалар нормативлари 4-иловага мувофиқ;

  туман маҳаллий бюджетининг нақд пул касса айланмасининг йўл қўйиладиган энг каммиқдорлари 5-иловага мувофиқ;

  туман маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси миқдорлари
6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туман молия бўлимига (Д.Абдуллаев) (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш учун) тегишли маҳаллий бюджетга бюджетдан трансфертлар ва ссудалар ажратишда уларнинг миқдорларини ҳудудлар бўйича барча солиқлар ва тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек, иш ҳақи (ягона ижтимоий тўлов билан бирга), нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловлар бўйича маҳаллий бюджетларнинг харажатларини молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириш топширилсин.

4. Туман молия бўлимининг 2018 йилги туман маҳаллий бюджети даромадларини 31 608.2 сўм ва харажатларини 43 379,2 сўм миқдорида аниқлаштириш тўғрисида таклифи қабул қилинсин.

5. Шовот туманининг 2019 йилги маҳаллий бюджети параметрлари Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2018 йил 27 декабрдаги 52-187-сон қарори билан маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

6. Мазкур қарор Шовот туман ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган “Шовот истиқболи” газетасида эълон қилинган кундан кучга киради.

7. Туман ҳокимлигининг расмий веб сайтида жойлаштирилиши таъминласин.

8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Яқубов зиммасига юклансин.

Общие комментарии

763