ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1682 Хокимият Хазараспского района 04/01/2019 19/01/2019 1

Обсуждение завершено

Решение хокима
Ҳазорасп туманида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-1682

Ҳазорасп туманида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кеншгаши Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон 320 модда) Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник холатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 345-сон (Ўзбекистон Республикаси Қонун хужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон 559-*модда) қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (2013 йил 25 апрел, рўйхат рақами 2452, Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил 17-сон, 229-модда) талабларига асосан, Ҳазорасп тумани ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва туман қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича давлат инспектори томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш мақсадида, 

Қ А Р О Р      Қ И Л А М А Н :

1. Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини (кейинги ўринларда матнда “техника” деб юритилади) техник кўрикдан ўтказиш комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ, техникаларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва жорий йилнинг 1-февралидан 14-июнигача техник кўрикдан ўтказилишини таъминлансин.

2. Техникаларни техник кўрикдан ўтказиш жараёнида техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси:      

-техникаларнинг сони, уларнинг мавжудлиги ва рўйхатдан ўтганлиги;

-2-

 

-техникаларнинг техник паспорти ва қишлоқ хўжалик машинасининг гувохномасида кўрсатилган маълумотларда уларнинг тури, русуми, завод рақами, двигатель ва давлат рақамлари белгисининг мувофиқлиги;

-техниканинг техник ҳолати ва жихозларининг созлигини қўриб чиқсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги №345 –сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Машина ва асбоб-ускуналарнинг техник холатини назорат қилиш давлат бош инспекцияси тўғрисида”ги Низомнининг 8 иловасидан келиб чиқиб, техникаларни техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг:

тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарига – 0,18 фоизи;

қишлоқ хўжалик машиналарига – 0,10 фоизи;

машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари – 0,37 фоизи миқдорда йиғим ундирилсин.

4. Ҳазорасп туман қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича инспектори (Ф.Қиличов) белгиланган тартибда рўйхатдан ёки мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган носоз машиналарни йўлга чиқарилишини олдини олиш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтирсин.

5. Мазкур қарор қабул қилиниши билан таман ҳокимининг 2019 йил
30 январдаги №185-к сон қарори ўз кучини йўқотган ҳисоблансин. 

6. Мазкур қарор Ҳазорасп туман ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган “Хазораспнома” газетасида эълон қилинсин.

7. Туман ҳокимлиги бош юристконсульти (С.Жуманиязов); мазкур қарорни туман ҳокимлигининг “hazorasphokimyat.uz” расмий веб-сайтига жойлаштирсин.

8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Б.Ямғуров зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими:                                                          Р.Жаббаров

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ҳазорасп туман ҳокимининг  2019 йил

_____   ___________ №_______к сонли қарорига илова 1

 

 

Ҳазорасп туманида тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив

йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий

техник кўрикдан  комиссияси

ТАРКИБИ

 

 

Ф.Қиличов

Қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича Ҳазорасп тумани инспектори, комиссия раиси

 

М.Саидназаров

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи биринчи ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари

 

О.Абдуллаев

 

Туман МТП МЧЖ раиси, комиссия аъзоси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ҳазорасп туман ҳокимининг  2019 йил

_____   __________________к сонли қарорига илова 2

 

 

Ҳазорасп туманида тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив

йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий

 техник кўрикдан  ўтказиш

 МУДДАТЛАРИ

 

1

Хайдов тракторлари

01.03.2019 йилдан

28.03.2019 йилгача

2

Чопиқ тракторлари

01.03.2019 йилдан

31.03.2019 йилгача

3

Транспорт такторлари ва трактор тиркамалари

 

01.03.2019 йилдан

30.04.2019 йилгача

4

Бульдозер, скрепер, экскваторлар, ўзиюрар ер қизиш ва йўл қурилиш техникалари

01.03.2019 йилдан

30.04.2019 йилгача

5

Силос ўриш комбайинлари

01.04.2019 йилдан

30.04.2019 йилгача

6

Ғалла ўриш комбайинлари

01.04.2019 йилдан

01.05.2019 йилгача

7

Ем-хашак ўриш комбайинлари

01.04.2019 йилдан

30.04.2019 йилгача

8

Шоли ўриш комбайинлари

01.04.2019 йилдан

01.06.2019 йилгача

9

Макка ўриш комбайинлари

01.04.2019 йилдан

01.06.2019 йилгача

10

Бошқа турдаги тракторлар

01.03.2019 йилдан

30.04.2019 йилгача

11

Бошқа ўзиюрар шассилар

01.03.2019 йилдан

01.06.2019 йилгача

12

Бошка техникалар

01.03.2019 йилдан

31.03.2019 йилгача

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 Қарор лойихаси келишиди:

 

 

 

1. Туман ҳокими ўринбосари                                             Б.Ямғуров

 

 

2. Туман ҳокимлиги ҳуқушуноси                              С.Жуманиязов

 

 

3. Қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича

    Ҳазорасп тумани инспектори                                Ф.Қиличов

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Общие комментарии

647