ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1641 Хокимият города Ташкент 28/12/2018 12/01/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Тошкент шаҳри бўйича 2019 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари тўғрисида
ID-1641

Тошкент шаҳри бўйича 2019 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2018 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисидаги”ги СҚ-348-III-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) мувофиқ халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши

Қ А Р О Р    Қ И Л А Д И :

1. Тошкент шаҳри бўйича 2019 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

2. Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси, туман ҳокимликларига 2019 йил маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкаларини солиқ тўловчилар эътиборига етказилиши ва ижро этилишини таъминлаш топширилсин

3. “Тошкент оқшоми” ва “Вечерний Ташкент” газеталари таҳририяти (А.Акромов), Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (Ф.Аминов), Матбуот хизмати (Х.Эргашев):

Ушбу қарор расмий эълон қилиниши ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.

4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг “Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислохотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича” доимий комиссияси хамда Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Хаджизадаев зиммасига юклансин.

 

Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари                                      Т.Матибаев

Общие комментарии

1130