ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1631 Хокимият Булакбашинского района 28/12/2018 12/01/2019 0

Обсуждение завершено

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини 2019 йил учун техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
ID-1631

ЛОЙИҲА

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ БУЛОҚБОШИ ТУМАН ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини 2019 йил учун техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

«____»__________2018 йил №_______ Булоқбоши туман

Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги (2013 йил 25 апрель, рўйхат рақами 2452-сон) низомнинг 5-банди ижросини таъминлаш мақсадида туманда

2019 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини (бундан

буён матнда техника деб юритилади
) ҳар йиллик техник кўрикдан ўтказишни ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳалий давлат ҳокимияти тўғрисида” ги Қонунининг 6, 25- моддаларига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

1. Булоқбоши тумани адлия бўлимининг 2018 йил 18 декабрдаги

06-01/113-сонли “2018 йил учун қишлоқ хўжалиги техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги огоҳнома хати маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Мулкчилик шаклидан қатъий назар барча русумдаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив йўл қурилиши техника воситалари, машина трактор парклари асбоб ускуналари 2019 йил мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.

3. Техник кўригини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш учун тузилган ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага, техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4.  Инспекциянинг Булоқбоши туман бўлими техника ҳолат ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўбаси катта инспектори(комиссия раиси) Д.Низомов 2013 йил 25 апрель, 2452-сон билан рўйхатга олинган низом ҳамда соҳага оид бошқа қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ риоя этилишига амал қилсин.

5. Туман “Булоқбоши” газетаси мухаррири А.Ғозиев мазкур қарорнинг мазмун моҳиятини газета саҳифаларига жойлаштириб, кенг оммага етказилишини таъминласин.

6. Мазкур қарор қабул қилиниши билан туман ҳокимининг 2018 йил

9 январдаги 15-қ сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Ушбу қарор расмий эълон қилиниб, 2019 йил 16 январь кунидан эътиборан кучга киради.

8. Қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Б.Ғофуров зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими Ў.Мамуров

Туман ҳокимининг 2019 йил _________даги №___-К сонли лойиҳа қарорига 1– илова

Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек,

машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини 2019 йил учун мажбурий техник кўрикдан ўтказиш юзасидан комиссия аъзолари

ТАРКИБИ

1. Д.Низомов -Инспекциянинг Булоқбоши туман бўлими техника ҳолат ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўбаси катта инспектори комиссия раиси

А Ъ З О Л А Р И:

2.Ў.Болтабоев - туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари

3. М.Аблязов - Булоқбоши “Агросервис МТП” МЧЖ раҳбари

4. А.Ниёзов - “Саховатли остона” фермер хўжалиги раҳбари

5. С.Абилов - туман фермер, деҳқон хўжалиглари ва томарқа ер эгалари Кенгаши раиси

Лавозимларга кура - муқобил МТП раҳбарлари

-Инспекциянинг Булоқбоши туман бўлими

техника ҳолат ва агротехник тадбирларни

назорат қилиш шўбаси катта инспектори: Д.Низомов

Общие комментарии

76