ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
16305 Республиканский совет по координации деятельности органов самоуправления граждан 26/03/2020 10/04/2020 0
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Олий таълим муассасаларига хотин-қизларни қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсияномалар бериш ва ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
ID-16305

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда хотин-қизларнинг олий таълим муассасаларида таҳсил олишларига янада кенгроқ имкониятлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Хотин-қизлар учун республика олий таълим муассасаларига ажратилган қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

олий таълим муассасаларига хотин-қизларни қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Т. Маматов ва Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири

 

 

   А. Арипов

Хотин-қизларнинг республика олий таълим муассасаларига ажратилган қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом хотин-қизларнинг республика олий таълим муассасаларига ажратилган қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок учун тавсияномалар бериш тартибини белгилайди.

2. Республика олий таълим муассасаларига ажратилган қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида олий маълумот олиш истагида бўлган иқтидорли хотин-қизларнинг танловда иштирок этиш учун тавсияномалар қуйидаги мезонлар асосида берилади:

- кам таъминланган, доимий даромадга эга бўлмаган ва тўлов контрактини тўлашга лаёқатсиз бўлган оилалар;

- тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни ота ёки онаси вафот этган хотин-қизлар;

- 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ фарзандларни тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида яшаётган бева аёлларнинг (эр) қизлари;

- отаси ёки онаси ногирон бўлган ва кам таъминланган оилалар;

- оғир уй-жой шароитларида яшаётган ва доимий уй-жойига эга бўлмаган оилалар;

- ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган кам таъминланган ва иш қидирувчи шахс сифатида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида ҳисобда турганлар;

- ногиронлиги бўлган фарзанди бор оилалар;

- олий маълумотли хотин-қизлар билан қамраб олиш даражаси республиканинг ўртача кўрсаткичларидан бир неча баравар паст бўлган туманлар, шунингдек, олис ва бориш қийин ҳудудларда яшовчи оилалар фарзандлари учун уларни ўз ҳудудида муйян муддат ишлаш шарти билан.

3. Хотин-қизларнинг республика олий таълим муассасаларига ажратилган қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсиянома мазкур Низомнинг 1-иловадаги шаклига мувофиқ берилади.

4. Тавсияномалар бланклари қатъий ҳисобда турувчи ҳужжат ҳисобланади, ҳисоб серияси, рақами ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлган, “Давлат белгиси” давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади.

5. Тавсияномалар мазкур Низомнинг 2-иловадаги схема бўйича олий маълумот олиш истагида бўлган хотин-қизларни Ўзбекистон Республикасининг битта олий таълим муассасасига кириши учун уч йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.

2-боб. Тавсияномаларни бериш тартиби

 

6. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан иқтисодиёт тармоқларида фаолият кўрсатаётган ходимлар таркибида хотин-қизлар улуши кам бўлган соҳалардан келиб чиққан ҳолда ажратилган давлат гранти асосидаги қўшимча қабул кўрсаткичларига танловда иштирок этиш мумкин бўлган таълим йўналишларига таклифлар ҳар йили 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига тасдиқлаш учун киритилади.

7. Тавсияномаларни бериш масаласини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг тегишли масалалар бўйича ўринбосаридан иборат таркибда Комиссия тузилади.

Камида беш нафар раҳбар ходимлар ва ваколатли мутахассислардан иборат бўлган Комиссия таркиби ва унинг вазифалари Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг буйруғи билан тасдиқланади.

8. Унда қуйидаги таркибдан иборат Комиссияси шакллантирилади:

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи.

9. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари ажратилган давлат гранти асосидаги қўшимча қабул кўрсаткичларига танловда иштирок этиш учун тавсия этилган хотин-қизлар тўғрисидаги ҳужжатларни ҳар йили 10 июнга қадар Комиссияга тақдим этади.

10. Комиссия ажратилган давлат гранти асосидаги қўшимча қабул кўрсаткичларига танловда иштирок этиш учун тавсия этилган хотин-қизлар тўғрисидаги ҳужжатларни мазкур низомнинг 2-бандида назарда тутилган мезонларга мувофиқлигини кўриб чиқади.

11. Комиссия томонидан ажратилган давлат гранти асосидаги қўшимча қабул кўрсаткичларига танловда иштирок этиш учун тавсия этиладиган номзодлардан талаб қиладиган ҳужжатлар:

маҳалладан тавсифнома (мазкур низомнинг 2-бандида кўрсатилган мезонлар асосида ҳужжатлар иловаси билан);

маълумотнома-объективка;

умумий ўрта таълим ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини (академик лицейини) тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат баҳолари кўрсатилган иловаси билан;

паспорт ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхалари.

Мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.

12. Комиссия тақдим этилган ҳужжатларни ҳар йили 15 июнга қадар кўриб чиқади.

Комиссия йиғилиши якунлари бўйича баённома тузилади, у комиссия томонидан имзоланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг муҳри билан тасдиқланади.

13. Комиссия томонидан саралаб олиниб, ажратилган қўшимча давлат гранти асосида қабул кўрсаткичларига танловда иштиок этиш учун тавсия этилган қизлар тўғрисидаги хулоса ва уларнинг руйхати ҳар йили 20 июнга қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазрлигига тақдим этилади.

14. Комиссия ажратилган қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига танловда иштирок этиш учун хотин-қизларга тавсияномаларни ҳар йили 1 июлга қадар топширади.

 

3-боб. Якунловчи қоидалар

 

15. Ушбу низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

16. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.

 

Хотин-қизларнинг республика олий таълим муассасаларига ажратилган қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисида низомга
1-илова

 

ТАВСИЯНОМА БЛАНКАСИНИНГ ШАКЛИ

 

ТАВСИЯНОМА

№ AA 000000

 

Ушбу тавсиянома фуқаро

______________________________га

(фамилияси, исми, отасининг исми)

(___________________)

(паспорт серияси ва рақами)

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг 20___ йил “___”___________даги “_____”-сон буйруғига асосан берилди.

 

 

М.Ў.

__________________________________         ____________________________

(мансабдор шахснинг Ф.И.Ш., имзо)

 

 

20___ йил “___”___________

 

ТАВСИЯНОМА

№ AA 000000

 

 Ушбу тавсиянома фуқаро ____________________________га (___________________)

                                              (фамилияси, исми, отасининг исми)          (паспорт серияси ва рақами)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20___ йил “___”___________да
“_____”-сон қарорига мувофиқ республика олий таълим муассасаларига умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан хотин-қизлар учун ажратилган тўрт фоизли қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун берилди.

Тавсиянома Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг 20___ йил “___”___________даги “_____”-сон буйруғига асосан берилди.

Тавсиянома расмийлаштириб берилган санадан эътиборан уч йил муддат давомида кучга эга бўлади.

 

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

 

__________________________________         ____________________________

(Ф.И.Ш.)                                                                        (М.Ў., имзо)

 

 

20___ йил “___”___________

 

 

 

Олий таълим муассасаларига хотин-қизларни қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида ўқишга қабул қилишни
ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом олий таълим муассасаларига хотин-қизларни қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартибини белгилайди.

Хотин-қизларнинг республика олий таълим муассасаларига ажратилган қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиши учун тақдим этиладиган тегишли тавсияномалар иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этишга нисбатан татбиқ этилмайди.

2. Республика олий таълим муассасаларига умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан хотин-қизлар учун тўрт фоизли қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари (кейинги ўринларда қўшимча қабул кўрсаткичлари деб аталади) ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президентининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисидаги тегишли қарори қабул қилинганидан сўнг икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) томонидан тасдиқланади.

3. Қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этувчилар тоифасига умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини (академик лицейини) тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатга ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан берилган махсус тавсияномаларга эга хотин-қизлар (кейинги ўринларда тавсияномага эга бўлган қизлар деб аталади) киради.

 

2-боб. Ҳужжатларни қабул қилиш ва ўрганиш

 

4. Тавсияномага эга бўлган қизлар олий таълим муассасасининг қабул комиссиясига тақдим этиши лозим бўлган ҳужжатларга қўшимча равишда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан бериладиган махсус тавсияномани тақдим этиши талаб этилади.

5. Барча тавсияномага эга бўлган қизлар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг (кейинги ўринларда Давлат тест маркази деб аталади) абитуриентлар базасига киритилади.

6. Давлат тест маркази ҳар йили 16 июлга қадар тавсияномага эга бўлган қизлар тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига ўрганиб чиқиш учун тақдим этади.

7. Ўрганиш натижалари Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан ҳар йили 20 июлга қадар Давлат тест марказига маълум қилинади.

8. Ўрганиш натижаларига кўра, тавсияномага эга бўлган қизлар тоифасига кириши тасдиқланмаган шахслар қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида ўқишга қабул қилиш бўйича ўтказиладиган кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)га қўйилмайди.

 

3-боб. Кириш имтиҳонларини топшириш

 

9. Тавсияномага эга бўлган абитуриентларни қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида ўқишга қабул қилиш кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) натижаларига мувофиқ амалга оширилади.

10. Тавсияномага эга бўлган қизлар учун кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) олий таълим муассасаларининг бакалавриатига қабул қилиш бўйича белгиланган тартибларга мувофиқ амалга оширилади.

Кириш имтиҳонларида тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг
30 фоизидан кам бўлмаган балл тўплаган тавсияномага эга бўлган қизлар баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда, қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида талабаликка тавсия этилади.

11. Қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида талабаликка қабул қилинмаган тавсияномага эга бўлган қизлар тўплаган баллари билан абитуриент сифатида рўйхатдан ўтиш даврида танлаган таълим йўналишларида умумий тартибда танловда иштирок этади.

 

4-боб. Якунловчи қоидалар

 

12. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

13. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Общие комментарии

438