ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1629 Хокимият Кумкурганского района 27/12/2018 11/01/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Қумқўрғон туманининг 2018 йил маҳаллий бюджети ижроси ва 2019 йил маҳаллий бюджети асосий кўрсаткичлари тўғрисида
ID-1629

Қумқўрғон туманининг 2018 йил маҳаллий бюджети ижроси ва
2019 йил маҳаллий бюджети асосий кўрсаткичлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2018 йил 17 ноябрдаги 2119-III-сонли ва шу ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2018 йил 13 декабрдаги СҚ-348-III-сонли қарорларига асосан, халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгаши қарор қилади:

 

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2018 йил 17 ноябрдаги 2119-III-сонли ва шу ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2018 йил 13 декабрдаги СҚ-348-III-сонли қарорлари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Қумқўрғон тумани маҳаллий бюджети 2019 йил асосий кўрсаткичларининг даромадлар қисми 29,5 млрд.сўм, ҳаражатлар қисми
185,4 млрд.сўм, мақсадли таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўлови трансферт маблағлари 155,9 млрд.сўм миқдорида белгиланганлиги маъқуллансин.

3. Қумқўрғон тумани бўйича 2019 йил маҳаллий бюджет даромадларининг режа кўрсаткичлари 1- ва 2-иловаларга мувофиқ, ҳаражатлар 3-иловага мувофиқ, умумдавлат солиқлари бўйича тушумларнинг туман маҳаллий бюджетига ажратиладиган меъёрлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 

4. Қумқўрғон тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари (М.Қултаев):

солиқ солиш тизимини изчиллик билан соддалаштириш, солиқ солинадиган базани кенгайтириш орқали солиқ юкини пасайтириш, шунингдек солиқ маъмуриятчилигининг замонавий услубларини жорий этиш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғувчанлигини оширишга доир чоралар кўрилишини таъминласин;

ишлаб чиқаришнинг маҳаллийлаштирилишини янада чуқурлаштириш, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш, ички талабни шакллантириш ва бозорни зарур истеъмол товарлари ҳамда бутловчи буюмлар билан тўлдириш, аҳолини иш билан таъминлаш муаммоларини ҳал қилиш юзасидан тегишли ишларни амалга оширсин;

ижтимоий соҳага, шу жумладан тиббий хизматлар сифатини яхшилашга, инфратузилмани ривожлантиришга сарфланадиган ҳаражатлардан самарали фойдаланиш орқали аҳоли фаровонлигини ошириш чораларини кўрсин, шу билан бир вақтда муҳтож оилаларни аниқ мақсадли ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтирсин;

сифатли таълим хизматларини олиш имкониятларини ошириш, замонавий меҳнат бозори талабларига мос юқори малакали кадрларни тайёрлаш, узлуксиз таълим тизимини, хусусан, мактабгача таълим муассасалари тизимини ривожлантириш, хусусий таълим муассалари тармоғини кенгайтириш, ёшларга доир давлат сиёсатини янада самарали рўёбга чиқаришни таъминласин;

аҳолининг уй-жой маиший шароитларини янада яхшилаш мақсадида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида арзон уй-жойлар қурилиши кўламини кенгайтириш, шунингдек йўл транспорт, муҳандислик коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш чораларни кўрсин.

4. Қумқўрғон тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари (М.Қултаев), туман Давлат солиқ инспекцияси (К.Рахмонов) ва молия бўлими (Ш.Поянов) алоқадор ташкилотлар билан биргаликда туман маҳаллий бюджети даромадлар қисмининг солиқ турлари бўйича белгиланган режалари оширилиб бажарилишини таъминласинлар.

5. Қумқўрғон тумани молия бўлими (Ш.Поянов)га:

Туман маҳаллий бюджетининг 2019 йил давомида маҳаллий бюджет ҳаражатларини мақбуллаштириш натижасида шаклланадиган қўшимча манбалар ҳисобидан туманни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш борасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур тузатишлар киритиб бориш;

бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджетдан маблағ билан таъминланиш асослари мавжудлигини мунтазам таҳлил қилиб бориш ҳамда бюджет маблағларидан сақланиш асослари мавжуд бўлмаган ҳамда ажратилган бюджет маблағларининг натижадорлигига эришилмаётган бюджет муассасаларини қисқартириш юзасидан туман ҳокимлиги ва ташкилотларга мунтазам равишда таклиф киритиш;

ғазначилик органлари билан биргаликда бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг асоссиз сарфланишини бартараф этиш устидан ғазначилик ижроси тизими воситасида қатъий назорат қилинишини бундан буён ҳам таъминлаш борасидаги ишларни давом эттириш вазифаси топширилсин.

6. Қумқўрғон тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари (М.Қултаев)га тегишли мутасадди ташкилотлар билан биргаликда бюджет даромадларининг тасдиқланган кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаш, минтақаларнинг солиқ солиш базаси кенгайтирилиши ва молиявий салоҳияти мустахкамланиши юзасидан зарурий чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиши устидан қатъий назорат ўрнатиш вазифаси юклатилсин.

7. Туман молия бўлими (Ш.Поянов)га халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгашига маҳаллий бюджетнинг ижроси тўғрисида ҳар чоракда ахборот бериб бориш вазифаси юклатилсин.

8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.

9. Ушбу Қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Халқ депутатлари Қумқўрғон

тумани Кенгашининг раиси                                                    Н.Чариев

 

  Халқ депутатлари Қумқўрғон тумани
Кенгашининг 2018 йил __ декабрдаги
-сонли қарорига 1 илова
 
 
 
 
2019 ЙИЛ УЧУН ҚУМҚЎРҒОН ТУМАНИ БЎЙИЧА СОЛИҚЛАР ВА ДАРОМАДЛАР ТУШУМЛАРИНИНГ ИСТИҚБОЛ КЎРСАТКИЧЛАРИ  
  Контингент  
  (минг сўмда)  
  Тушумларнинг номи Қумқўрғон
1 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи 1 085 253
2 Норезидентлар томонидан тўланадиган фойда солиғи  
3 Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар 1 660 490
4 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 28 906 573
5 Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган даромад солиғи 1 000 000
6 Қўшилган қиймат солиғи 20 880 694
7 Акциз солиғи, жами 8 787 798
   - бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқ 8 787 798
8 Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 2 343 731
9 Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 2 876 125
10 Юридик шахслар ер солиғи 2 074 498
11 Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи 7 106 865
12 Ягона ер солиғи 3 013 273
13 Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ 29 961
14 Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (норуда материаллари)  
15 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 309 304
16 Давлат божи 3 023 974
17 Жарималар 2 897 643
18 ЎзР ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ундириладиган йиғимлар 1 391 050
19 Бозорлар даромадидан тушум 859 790
20 Маҳаллий йиғимлар 220 000
ЖАМИ   88 467 022
     
  Туман молия бўлими мудири                          Ш.Поянов  

 

  Халқ депутатлари Қумқўрғон тумани
Кенгашининг 2018 йил __ декабрдаги
-сонли қарорига 2 илова
 
 
 
 
*
*
*
*
2019 ЙИЛ УЧУН ҚУМҚЎРҒОН ТУМАНИ БЎЙИЧА СОЛИҚЛАР ВА ДАРОМАДЛАР ТУШУМЛАРИНИНГ ИСТИҚБОЛ КЎРСАТКИЧЛАРИ
 
 
  Маълумот учун: Маҳаллий
(минг сўмда)  
  Тушумларнинг номи Қумқўрғон
1 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи  
2 Норезидентлар томонидан тўланадиган фойда солиғи  
3 Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар 1 660 490
4 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи  
5 Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган даромад солиғи 1 000 000
6 Қўшилган қиймат солиғи  
7 Акциз солиғи, жами 7 996 896
   - бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқ 7 996 896
8 Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 2 343 731
9 Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 2 876 125
10 Юридик шахслар ер солиғи 2 074 498
11 Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи 7 106 865
12 Ягона ер солиғи 3 013 273
13 Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ  
14 Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (норуда материаллари) 29 961
15 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 309 304
15 Қўшимча фойда солиғи  
16 Давлат божи  
17 Жарималар  
18 ЎзР ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ундириладиган йиғимлар  
19 Бозорлар даромадидан тушум 859 790
20 Маҳаллий йиғимлар 220 000
ЖАМИ   29 490 933
     
  Туман молия бўлими мудири                          Ш.Поянов  

 

  Халқ депутатлари Қумқўрғон тумани
Кенгашининг 2018 йил __ декабрдаги
-сонли қарорига 3 илова
 
 
 
 
     
2019 йил учун Қумқўрғон тумани маҳаллий бюджет харажатларининг истиқбол кўрсаткичлари  
 
(минг сўмда)
Кўрсаткичлар Қумқўрғон
   Харажатлар - жами 185 442 063
1. Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга харажатлар - жами 168 727 580
  шу жумладан:  
1.1 Маориф 133 535 410
   - мактабгача таълим 9 824 054
  иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўловлар 6 292 142
   - умумий таълим 123 711 356
  иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўловлар 120 780 322
   - кадрлар тайёрлаш 0
1.2 Соғлиқни сақлаш 33 136 053
  иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўловлар 28 878 666
1.3 Маданият ва спорт, оммавий ахборот воситалари 2 019 637
   - маданият ва оммавий ахборот воситалари 692 361
   - спорт 1 327 276
1.8 Ижтимоий кўникма марказлари 36 480
2. Иқтисодиётга харажатлар 6 106 415
  шу жумладан:  
2.1 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташкилотлари 526 363
2.2 Ободонлаштириш 4 293 522
2.6 Сув хўжалиги вазирлиги ташкилотлари 585 222
2.11 Ветеринария қўмитаси 701 308
3. Марказлаштирилган инвестицияларни молиялаштиришга харажатлар 0
4. Давлат бошқарув органларини сақлаш 3 836 207
  шу жумладан:  
4.1 Давлат бошқарув идоралари 3 836 207
5. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаш 4 935 661
6. Заҳира жамғармаси 1 836 200
7. Бошқа харажатлар 0
     
  Туман молия бўлими мудири                          Ш.Поянов  

 

Халқ депутатлари Қумқўрғон тумани
Кенгашининг 2018 йил __ декабрдаги
-сонли қарорига 4 илова
2019 ЙИЛ УМУМДАВЛАТ ВА МАҲАЛЛИЙ СОЛИҚЛАР БЎЙИЧА ТУШУМЛАРНИННГ  ТУМАН МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИГА АЖРАТИЛАДИГАН МЕЪЁРЛАРИ
   
   
Умумдавлат солиқлар Маҳаллий бюджетга ажратма миқдори
(фоизда)
Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар 100%
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган даромад солиғи 100%
Акциз солиғи, жами 91%
шу жумладан:  
Транспорт воситалари учун бензин, дизел ва газ истеъмол солиғи (акциз) 91%
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 100%
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 100%
Юридик шахслар ер солиғи 100%
Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи 100%
Ягона ер солиғи 100%
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (норуда материаллари) 100%
Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 100%
Бозорлар даромадидан тушум 100%
Маҳаллий йиғимлар 100%
   
Туман молия бўлими мудири                          Ш.Поянов  

Общие комментарии

433