ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1627 Хокимият города Ташкент 27/12/2018 11/01/2019 1

Обсуждение завершено

Решение хокима
Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2019 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида
ID-1627

Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2019 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборономаси, 1993й., 9-сон,320-модда) 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли қарори (“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2009 йил, 15-сон, 186-модда), Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 13 январдаги “Ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегераларининг схемаси ва таърифларини тасдиқлаш ҳақида”ги 41-сонли, 2015 йил 24 февралдаги “Ер солиғи тўлаш ставкаси бўйича зона чегараларининг схемаси ва тавсифларини тасдиқлаш ҳақида”ги 162-сонли (“Тошкент Оқшоми”, 2015 йил 26 февраль, 50-сон) қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2018 йил 13 декабрдаги ММ-3-0/142-сонли, Молия вазирлигининг 2018 йил 13 декабрдаги АХ/08-01-32/3964-сонли, Ҳусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 13 декабрдаги 2936/02-17-1-сонли келишувини ҳамда Ҳусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 13 декабрдаги 2974/04-17-1-сонли хатини инобатга олиб,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

1. Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2019 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага; 

ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкасини) ҳисоблаб чиқиш тартиби ва қўлланадиган коэффициентлар 2-иловага;

Тошкент шаҳрининг марказий қатнов кўчалари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. “Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат корхонаси (И.Кадиров):

давлат мулкини ижарага бериш юзасидан давлат мулкини балансда сақловчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан аввалтузилган шартномаларни хатловдан ўтказиш, уларни ҳисобга қўйиш ва шартномаларни белгиланган тартибда қайта расмийлаштиришни таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарорининг 31-моддасига мувофиқ, давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг “ноль” ставкаси қўлланилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.

3. Белгилансинки, давлат мулкини балансида сақловчиларнинг мансабдор шахслари уларнинг тасарруфида бўлган фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларни“Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат корхонасига ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавоб берадилар.

4. “Тошкент оқшоми” ва “Вечерний Ташкент” газеталари таҳририяти (А.Акромов), Ахборот ва коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими (Ф.Аминов), Матбуот хизмати (Х.Эргашев):

Ушбу қарор расмий эълон қилиниши ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.

5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 29 январдаги “Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2018 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида”ги 150-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш.Рахмонов зиммасига юклансин.

 

 

Тошкент шаҳар ҳокими                                           Ж.Артикходжаев