ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
16243 Центральный банк Республики Узбекистан 25/03/2020 09/04/2020 0
Приказ или постановление ведомств
Марказий банк томонидан тижорат банкларининг ички меъёрий ҳужжатларига қўйиладиган талаблар тўғрисида низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
ID-16243

             Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ва “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:

           1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2000 йил 22 февралда тасдиқланган 466-сонли (3/6-сон баённома) (рўйхат рақами 916, 2000 йил 5 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 7-сон) Марказий банк томонидан тижорат банкларининг ички меъёрий ҳужжатларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришла ва қўшимча киритилсин.

               2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Марказий банк раиси

 

М. Нурмуратов

Тошкент ш.,

2020 йил “___” __________,

_______-сон

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки бошқарувининг

2020 йил “___” _________даги

_______-сон қарорига

ИЛОВА

Марказий банк томонидан тижорат банкларининг ички меъёрий ҳужжатларига қўйиладиган талаблар тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

 

        1. 1.1-бандаги “Республикаси” деган сўз “Республикасининг” деган сўз билан алмаштирилсин.

        2. 1.4-бандаги “хавфсиз ва соғлом банк фаолиятини юритишни,” сўзлари чиқариб ташлансин.

        3. 3.5-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

    “Тижорат банклари томонидан Марказий банкнинг ушбу тақдимномалари, уларда белгиланган тартибда ижро этилмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 59-моддасига мувофиқ чора
ва санкциялар қўллайди.”.

        4. Қуйидаги мазмундаги 3.7-банд билан тўлдирилсин:

       “3.7. Тижорат банклари ўз ваколати доирасида тасдиқланган Ички меъёрий ҳужжатлар, шунингдек уларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг Реестрини олиб бориши лозим.”.

        5. 5.2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

      “5.2. Тижорат банклари томонидан тегишли ички меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилмаган ёки улар ушбу Низомда белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган, шунингдек ички меъёрий ҳужжатларга риоя қилинмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 59-моддасига мувофиқ чора ва санкциялар қўллайди.

    Тижорат банкининг тасдиқланган ички меъёрий ҳужжатлари, шунингдек уларга киритилаетган ўзгартириш ва қўшимчаларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига бир ҳафталик муддатда  тақдим этилиши керак.”.

Общие комментарии

55