ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1616 Министерство юстиции Республики Узбекистан 26/12/2018 10/01/2019 9

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ ва сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида
ID-1616

Лойиҳа

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

ҚАРОРИ

 

 

Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ ва сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 12 декабрдаги ПФ–5278-сон Фармонига мувофиқ ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ ва сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари (кейинги ўринлар давлат хизматлари деб аталади) кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари ҳисоблансин:

давлат хизматлари кўрсатишда юридик ёки жисмоний шахсларнинг бевосита иштирок этишини талаб қиладиган тартиботлар сонини ҳамда уларни кўрсатиш муддатларини тубдан қисқартириш;

юридик ва жисмоний шахслардан бошқа давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан олинадиган ҳужжатлар ва маълумотлар талаб қилинишини бекор қилиш;

давлат хизматлари кўрсатишда бюрократик тўсиқ ва ғовларга йўл қўймаслик мақсадида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида ўзаро идоралараро электрон ҳамкорлик ўрнатиш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолияти самарадорлигини, тезкорлигини ва шаффофлигини таъминлаш, уларнинг масъулиятини ва ижро интизомини кучайтириш;

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталини (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматлари кўрсатиш учун ягона ахборот майдончаси сифатида белгилаш.

2. Қуйидагилар тасдиқлансин ва 2019 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин:

Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;

Юридик ва жисмоний шахсларнинг табиий газни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;

Юридик ва жисмоний шахсларнинг ичимлик сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ;

3. Белгилансинки, 2019 йил 1 январдан бошлаб ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қиладилар.

4. «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва давлат хизматлари кўрсатилишида иштирок этадиган бошқа давлат органлари:

бир ой муддатда давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг намунавий шакллари, бланкалари ишлаб чиқилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланишини;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда 2019 йил 1 январгача бўлган муддатда ҳудудий бўлинмалар, идоравий мансуб ташкилотлар ва давлат хизматлари кўрсатилишида иштирок этадиган бошқа тузилмаларнинг ЯИДХПга уланишини;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда 2019 йил мобайнида ҳар чоракда камида бир марта Давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги давлат хизматларини кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда 2018 йил 1 апрелгача бўлган муддатда Ягона биллинг тизими орқали реал вақт режимида электрон шаклда тўловлар қабул қилинишини ҳамда давлат хизматлари кўрсатилиши учун тўланган йиғимлар суммаси ҳисоби юритилишини таъминласинлар.

6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги:

давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг улар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламент талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни кўлласин.

7. Белгилаб қўйилсинки, давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги раҳбарлари ушбу қарорда назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.С. Султанов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси               

             Бош вазири                                                                          А. Арипов

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил “___” декабрдаги
___-сонли қарорига

1-ИЛОВА

 

 

Ичимлик сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични)

ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича

давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

 

 

Мазкур Регламент юридик ва жисмоний шахсларга (бундан буён матнда талабгорлар деб юритилади) белгиланган Давлат хизматлари марказлари орқали Ичимлик сувни ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускунасини (бундан буён ҳисобга олиш ускуналари деб юритилади) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматларини (бундан буён матнда давлат хизматлари деб юритилади) кўрсатиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Давлат хизматлари белгиланган Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (бундан буён матнда ЯИДХП деб юритилади) орқали кўрсатилади. Бунда:

а) ҳудудий унитар корхонаси филиали (бундан буён матнда ҲУКФ деб юритилади) – ҳисобга олиш ускуналарини ечиш ва ўрнатишни амалга оширади, ечилган ҳисобга олиш ускуналарини “Ўзстандарт” агентлигининг давлат метрологик хизматида (бундан буён матнда метрологик хизмат деб юритилади) қиёслашдан ўтказиш ишларининг амалга оширилишини таъминлайди;

б) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлинмалари (бундан буён матнда Бюро деб юритилади) барча жараёнларда ҲУКФ билан ҳамкорлик қилади, ҳисобга олиш ускуналарига тамға (пломба) қўйишни амалга оширади;

в) метрологик хизмат ечилган ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш билан боғлиқ ишларни амалга оширади;

г) талабгорлар ечилган ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш ва ечиш учун зарур шароит яратади ва ушбу жараёнда иштирок этади.

2. Давлат хизматлари марказлари, ҲУКФ, Бюро ва метрологик хизмат ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби

1-§. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш

3. Талабгорлар давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

4. Талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими талабгор номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентнинг иловасига мувофиқ шаклдаги анкетани электрон равишда тўлдиради.

5. Талабгордан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

6. Анкета тўлдирилгандан сўнг, талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, анкетани ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.

7. Талабгор Давлат хизматлари маркази ходими ва ЯИДХП томонидан давлат хизматларидан фойдаланиш учун электрон рақамли имзо мажбурий тартибда бўлиши шарт эканлиги тўғрисида олдиндан хабардор қилинади.

Давлат хизматлари марказлари талабгорлар электрон рақамли имзони жойнинг ўзида олишлари учун барча зарур шароитларни таъминлашга мажбурдир.

8. Давлат хизматларини кўрсатганлик учун:

жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи;

юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади (агар давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилса);

10 фоизи —“Ўзстандарт” агентлигининг ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар ҲУКФнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади.

9. Талабгорда электрон рақамли имзонинг мавжуд эмаслиги ёки уни олишнинг рад этилганлиги, анкетада ишончсиз маълумотлар кўрсатилганлиги, шунингдек давлат хизматларини кўрсатиш учун тўловнинг амалга оширилмаганлиги давлат хизматларини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади. Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

10. Талабгорлар давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг анкетаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган тўлов қайтарилмайди.

11. Талабгорлар Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг анкетаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабгорнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлангандан сўнг, 20 дақиқа ичида ҲУКФ ва Бюрога электрон шаклда юборилади (қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда, метрологик хизматга ҳам юборилади). ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, анкета автоматик тарзда ҲУКФ ва Бюрога электрон шаклда юборилади (қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда, метрологик хизматга ҳам юборилади).

2-§. Ҳисобга олиш ускуналарини ечиш тартиби

12. ҲУКФ ва Бюро ходимлари анкета келиб тушганидан сўнг 5 иш куни ичида талабгор билан келишиб, унинг иштирокида тегишли далолатнома тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олади ва уни талабгорга далолатноманинг бир нусхаси билан бирга топширади.

Талабгор ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилганда, ҳисобга олиш ускунаси ҲУКФ томонидан далолатнома билан бирга метрологик хизматга топширилади.

13. Талабгор ёки унинг вакили келишилган вақтда ва манзилда бўлмаган тақдирда, бу ҳақда холислар иштирокида далолатнома тузилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи муҳри билан расмийлаштирилади ва белгиланган тартибда давлат хизматлари кўрсатиш рад этилади.

Давлат хизматлари кўрсатиш рад этилганлиги ҳақида ҲУКФ масъул ходими томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган хабарнома тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.

3-§. Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш тартиби

14. Ҳисобга олиш ускунаси ҲУКФдан қабул қилиб олинганидан сўнг, 3 кун ичида метрологик хизмат томонидан қиёслашдан ўтказилади.

15. Талабгорларлар ўз ҳохишига кўра, ҳисобга олиш ускунасини метрологик хизмат томонидан қиёслашдан ўтказиб келишлари мумкин.

Бунда, талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими талабгор номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентнинг иловасига мувофиқ шаклдаги анкетани электрон равишда тўлдираётганда, анкетада ҳисобга олиш ускунасини ечишга тўлдиради.

Ҳисобга олиш ускунаси қиёслашдан ўтказилагнидан сўнг, талабгор Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш учун мурожаат этади.

16. Ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш натижаси ижобий бўлган тақдирда, ҳисобга олиш ускунаси фойдаланишга яроқли деб топилади ва метрологик хизмат томонидан ҳисобга олиш ускунасининг қиёслашдан ўтказилганлиги ҳақида сертификат расмийлаштирилади.

Ҳисобга олиш ускунаси унинг ҳисоблаш механизми ва созлаш элементига ўзгартириш киритишнинг олдини олиш мақсадида метрологик хизмат томонидан тамғаланади.

Ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш натижаси салбий бўлганда, ҳисобга олиш ускунаси фойдаланишга яроқсиз деб топилади ва бу ҳақда шу куннинг ўзида метрологик хизмат масъул ходими томонидан ҳисобга олиш ускунасининг яроқсизлиги ҳақида хабарнома расмийлаштирилади.

Сертификат ёки хабарнома расмийлаштирилгандан сўнг, 20 дақиқа ичида метрологик хизмат масъул ходими уларни ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, ҲУКФ ва Бюрога, шунингдек Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) электрон шаклда юборади.

17. ҲУКФ сертификат ёки хабарнома келиб тушганидан сўнг 2 иш куни ичида хисобга олиш ускунасини метрологик хизматдан олиб кетади.

18. Хабарнома олинган тақдирда талабгор ҳисобга олиш ускунасини ўзи таъмирлаш учун ташкилотга олиб боради.

4-§. Ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш тартиби

19. ҲУКФ ва Бюро ходимлари ҳисобга олиш ускунаси қиёслашдан ўтказилгандан кейин 3 иш куни ичида уч нусхада тегишли далолатнома тузган ҳолда талабгор иштирокида ўрнатилиб, тамғаланади. Далолатноманинг бир нусхаси талабгорда қолдирилади.

Ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб бериш бўйича мурожаат қилинганда (анкета келиб тушганда) ҲУКФ ва Бюро ходимлари томонидан 3 иш куни ичида, талабгор билан келишилган вақтда, анкетада кўрсатилган манзилга бориб, ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб берилади.

Талабгор ёки унинг вакили келишилган вақтда ва манзилда бўлмаган тақдирда, бу ҳақда холислар иштирокида далолатнома тузилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи муҳри билан расмийлаштирилади ва белгиланган тартибда давлат хизматлари кўрсатиш рад этилади.

20. Давлат хизматлари кўрсатиш рад этилганлиги ҳақида ҲУКФ масъул ходими томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган хабарнома тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.

3-боб. Якуний қоидалар

21. Давлат хизматлари марказлари, ҲУКФ, Бюро ва метрологик хизмат ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотлар сир сақланишини таъминлайди.

22. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.

23. Талабгорлар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

24. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

 

Ичимлик сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш,

қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари

кўрсатишнинг маъмурий регламенти

1-ИЛОВА

 

Ичимлик сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

I. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш

1-босқич

 

Талабгор

 

1. Ичимлик сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.

2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлаш.

 

1. Хоҳишига кўра

2. Мурожаат қилинганда

     

 

2-босқич

 

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

 

1. Ичимлик сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун анкетани ҲУКФ ва Бюрога (қиёслашдан ўтказиш учун метрологик хизматга ҳам) юбориш.

 

1. 20 дақиқа

2. Автоматик тарзда

     

II. Ҳисобга олиш ускуналарини ечиш тартиби

1-босқич

 

ҲУКФ ва Бюро

 

1. Талабгор билан келишилган вақтда, унинг иштирокида тегишли далалатнома тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олиш.

 

1. 5 иш куни мобайнида

     
 

2-босқич

 

ҲУКФ ва Бюро

 

1. Талабгор ёки унинг вакили келишилган вақтда ва манзилда бўлмаган тақдирда, бу ҳақда холислар иштирокида далолатнома тузилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи муҳри билан расмийлаштирилади ва белгиланган тартибда давлат хизматлари кўрсатиш рад этилади.

2.Давлат хизматлари кўрсатиш рад этилганлиги ҳақида ҲУКФ масъул ходими томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган хабарнома тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.

 

1. 5 иш куни мобайнида

     

                                                                      

 

III.  Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш тартиби

1-босқич

 

Метрологик хизмат

 

1. Ҳисобга олиш ускунаси ҲУКФдан қабул қилиб олиш ва қиёслашдан ўтказиш.

Ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш натижаси ижобий бўлган тақдирда, ҳисобга олиш ускунаси фойдаланишга яроқли деб топилади ва ҳисобга олиш ускунасининг қиёслашдан ўтказилганлиги ҳақида сертификат расмийлаштириш.

Ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш натижаси салбий бўлганда, ҳисобга олиш ускунаси фойдаланишга яроқсиз деб топилади ва бу ҳақда шу куннинг ўзида ҳисобга олиш ускунасининг яроқсизлиги ҳақида хабарнома расмийлаштириш.

2. Сертификат ёки хабарнома расмийлаштирилгандан сўнг,уларни электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, ҲУКФ ва Бюрога, шунингдек Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) электрон шаклда юборади.

 

1. 3 иш куни мобайнида

2. 20 дақиқа мобайнида

     
 

2-босқич

 

ҲУКФ

 

1. Сертификат ёки хабарнома келиб тушганидан сўнгисобга олиш ускунасини метрологик хизматдан олиб кетади

 

2 иш куни мобайнида

     
 

3-босқич

 

Талабгор

 

1. Хабарнома олинган тақдирда талабгор ҳисобга олиш ускунасини ўзи таъмирлаш ташкилотга олиб боради.

 

3 иш куни мобайнида

     

 

 

III. Ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш тартиби

1-босқич

 

ҲУКФ ва Бюро

 

1. Талабгор билан келишилган вақтда, анкетада кўрсатилган манзилга бориб, ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб берилади ва уч нусхада тегишли далолатнома тузган ҳолда тамғаланади, далолатноманинг бир нусхаси талабгорда қолдирилади.

2. Талабгор ёки унинг вакили келишилган вақтда ва манзилда бўлмаган тақдирда, бу ҳақда холислар иштирокида далолатнома тузилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи муҳри билан расмийлаштирилади ва белгиланган тартибда давлат хизматлари кўрсатиш рад этилади.

 

3 иш куни мобайнида

     
 

2-босқич

 

ҲУКФ

 

1. Давлат хизматлари кўрсатиш рад этилганлиги ҳақида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган хабарнома тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.

 

3 иш куни мобайнида

     

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил “___” декабрдаги
___-сон қарорига

2-ИЛОВА

 

Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични)

ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича

давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

 

 

Мазкур Регламент юридик ва жисмоний шахсларга (бундан буён матнда талабгорлар деб юритилади) белгиланган Давлат хизматлари марказлари орқали табиий газни маиший ва электрон ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускунасини (бундан буён ҳисобга олиш ускуналари деб юритилади) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматларини (бундан буён матнда давлат хизматлари деб юритилади) кўрсатиш тартибини белгилайди.

Мазкур Регламент талаблари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 ноябрдаги ПҚ-3384-сон “Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ўрнатилган ҳисобга олиш ускуналари, шунингдек ўлчов комплексларига нисбатан татбиқ этилмайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Давлат хизматлари белгиланган Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (бундан буён матнда ЯИДХП деб юритилади) орқали кўрсатилади. Бунда:

а) ҳудудий газ таъминоти филиали (бундан буён матнда ҲГТФ деб юритилади) – ҳисобга олиш ускуналарини ечиш ва ўрнатишни амалга оширади, ечилган ҳисобга олиш ускуналарини “Ўзстандарт” агентлигининг давлат метрологик хизматида (бундан буён матнда метрологик хизмат деб юритилади) қиёслашдан ўтказиш ишларининг амалга оширилишини таъминлайди;

б) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлинмалари (бундан буён матнда Бюро деб юритилади) барча жараёнларда ҲГТФ билан ҳамкорлик қилади, ҳисобга олиш ускуналарига тамға (пломба) қўйишни амалга оширади;

в) метрологик хизмат ечилган ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш билан боғлиқ ишларни амалга оширади;

г) талабгорлар ечилган ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш ва ечиш учун зарур шароит яратади ва ушбу жараёнда иштирок этади.

2. Давлат хизматлари марказлари, ҲГТФ, Бюро ва метрологик хизмат ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби

1-§. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш

3. Талабгорлар давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

4. Талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими талабгор номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентнинг иловасига мувофиқ шаклдаги анкетани (2-илова) электрон равишда тўлдиради.

5. Талабгордан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

6. Анкета тўлдирилгандан сўнг, талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, анкетани ўз электрон рақамли имзоси ёки имзони идентификация қилишнинг бошқа воситалари билан тасдиқлайди.

7. Давлат хизматлари марказлари талабгорлар электрон рақамли имзони жойнинг ўзида олишлари учун барча зарур шароитларни таъминлашга мажбурдир.

 8. Давлат хизматларини кўрсатганлик учун:

жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи;

юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади (агар давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилса);

10 фоизи —“Ўзстандарт” агентлигининг ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар ҲГТФнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади.

9. Талабгорда электрон рақамли имзонинг мавжуд эмаслиги ёки уни олишнинг рад этилганлиги, анкетада ишончсиз маълумотлар кўрсатилганлиги, шунингдек давлат хизматларини кўрсатиш учун тўловнинг амалга оширилмаганлиги давлат хизматларини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

10. Талабгорлар давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг анкетаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган тўлов қайтарилмайди.

11. Талабгорлар Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг анкетаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабгорнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлангандан сўнг, 20 дақиқа ичида ҲГТФ ва Бюрога электрон шаклда юборилади (қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда, метрологик хизматга ҳам юборилади). ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, анкета автоматик тарзда ҲГТФ ва Бюрога электрон шаклда юборилади (қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда, метрологик хизматга ҳам юборилади).

2-§. Ҳисобга олиш ускуналарини ечиш тартиби

12. ҲГТФ ва Бюро ходимлари анкета келиб тушганидан сўнг 5 иш куни ичида талабгор билан келишиб, унинг иштирокида тегишли далолатнома тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олади ва уни талабгорга далолатноманинг бир нусхаси билан бирга топширади.

Талабгор ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилганда, ҳисобга олиш ускунаси ҲГТФ томонидан далолатнома билан бирга метрологик хизматга топширилади.

13. Талабгор ёки унинг вакили келишилган вақтда ва манзилда бўлмаган тақдирда, бу ҳақда холислар иштирокида далолатнома тузилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи муҳри билан расмийлаштирилади ва белгиланган тартибда давлат хизматлари кўрсатиш рад этилади.

Давлат хизматлари кўрсатиш рад этилганлиги ҳақида ҲГТФ масъул ходими томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган хабарнома тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.

3-§. Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш тартиби

14. Ҳисобга олиш ускунаси ҲГТФдан қабул қилиб олинганидан сўнг, 3 иш куни ичида метрологик хизмат томонидан қиёслашдан ўтказилади.

15. Талабгорларлар ўз ҳохишига кўра, ҳисобга олиш ускунасини метрологик хизмат томонидан қиёслашдан ўтказиб келишлари мумкин.

Бунда, талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими талабгор номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентнинг иловасига мувофиқ шаклдаги анкетани (2-илова) электрон равишда тўлдираётганда, анкетада ҳисобга олиш ускунасини ечишга тўлдиради.

Ҳисобга олиш ускунаси қиёслашдан ўтказилганидан сўнг, талабгор Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш учун мурожаат этади.

16. Ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш натижаси ижобий бўлган тақдирда, ҳисобга олиш ускунаси фойдаланишга яроқли деб топилади ва метрологик хизмат томонидан ҳисобга олиш ускунасининг қиёслашдан ўтказилганлиги ҳақида сертификат расмийлаштирилади.

Ҳисобга олиш ускунаси унинг ҳисоблаш механизми ва созлаш элементига ўзгартириш киритишнинг олдини олиш мақсадида метрологик хизмат томонидан тамғаланади.

Ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш натижаси салбий бўлганда, ҳисобга олиш ускунаси фойдаланишга яроқсиз деб топилади ва бу ҳақда шу куннинг ўзида метрологик хизмат масъул ходими томонидан ҳисобга олиш ускунасининг яроқсизлиги ҳақида хабарнома расмийлаштирилади.

Сертификат ёки хабарнома расмийлаштирилгандан сўнг, 20 дақиқа ичида метрологик хизмат масъул ходими уларни ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, ҲГТФ ва Бюрога, шунингдек Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) электрон шаклда юборади.

17. ҲГТФ сертификат ёки хабарнома келиб тушганидан сўнг 2 иш куни ичида хисобга олиш ускунасини метрологик хизматдан олиб кетади.

18. Хабарнома олинган тақдирда талабгор ҳисобга олиш ускунасини ўзи таъмирлаш ташкилотга олиб боради.

19. Талабгордан, ҳисобга олиш ускунасини таъмирланганидан сўнг,  ёки таъмирлаш имкони бўлмаганда янгисига алмаштириш мақсадида Давлат хизматларига ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш учун қайта мурожаат қилинганда йиғим ундирилмайди.

4-§. Ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш тартиби

20. ҲГТФ ва Бюро ходимлари ҳисобга олиш ускунаси қиёслашдан ўтказилгандан кейин 3 иш куни ичида уч нусхада тегишли далолатнома тузган ҳолда талабгор иштирокида ўрнатилиб, тамғаланади. Далолатноманинг бир нусхаси талабгорда қолдирилади.

Ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб бериш бўйича мурожаат қилинганда (анкета келиб тушганда) ҲГТФ ва Бюро ходимлари томонидан 3 иш куни ичида, талабгор билан келишилган вақтда, анкетада кўрсатилган манзилга бориб, ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб берилади.

Талабгор ёки унинг вакили келишилган вақтда ва манзилда бўлмаган тақдирда, бу ҳақда холислар иштирокида далолатнома тузилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи муҳри билан расмийлаштирилади ва белгиланган тартибда давлат хизматлари кўрсатиш рад этилади.

21. Давлат хизматлари кўрсатиш рад этилганлиги ҳақида ҲГТФ масъул ходими томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган хабарнома тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.

3-боб. Якуний қоидалар

22. Давлат хизматлари марказлари, ҲГТФ, Бюро ва метрологик хизмат ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотлар сир сақланишини таъминлайди.

23. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.

24. Талабгорлар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

25. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

 

 

Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични)

ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат

хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти

1-ИЛОВА

 

Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш

СХЕМАСИ

 

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

I. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш

1-босқич

 

Талабгор

 

1. Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.

2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлаш.

 

1. Хоҳишига кўра

2. Мурожаат қилинганда

     

 

2-босқич

 

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

 

1. Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун анкетани ҲГТФ ва Бюрога (қиёслашдан ўтказиш учун метрологик хизматга ҳам) юбориш.

 

1. 20 дақиқа

2. Автоматик тарзда

     

II. Ҳисобга олиш ускуналарини ечиш тартиби

1-босқич

 

ҲГТФ ва Бюро

 

1. Талабгор билан келишилган вақтда, унинг иштирокида тегишли далалатнома тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олиш.

 

1. 5 иш куни мобайнида

     
 

2-босқич

 

ҲГТФ ва Бюро

 

1. Талабгор ёки унинг вакили келишилган вақтда ва манзилда бўлмаган тақдирда, бу ҳақда холислар иштирокида далолатнома тузилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи муҳри билан расмийлаштирилади ва белгиланган тартибда давлат хизматлари кўрсатиш рад этилади.

2.Давлат хизматлари кўрсатиш рад этилганлиги ҳақида ҲГТФ масъул ходими томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган хабарнома тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.

 

1. 5 иш куни мобайнида

     

                                                                         

 

III.  Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш тартиби

1-босқич

 

Метрологик хизмат

 

1. Ҳисобга олиш ускунаси ҲГТФдан қабул қилиб олиш ва қиёслашдан ўтказиш.

Ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш натижаси ижобий бўлган тақдирда, ҳисобга олиш ускунаси фойдаланишга яроқли деб топилади ва ҳисобга олиш ускунасининг қиёслашдан ўтказилганлиги ҳақида сертификат расмийлаштириш.

Ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш натижаси салбий бўлганда, ҳисобга олиш ускунаси фойдаланишга яроқсиз деб топилади ва бу ҳақда шу куннинг ўзида ҳисобга олиш ускунасининг яроқсизлиги ҳақида хабарнома расмийлаштириш.

2. Сертификат ёки хабарнома расмийлаштирилгандан сўнг, уларни электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, ҲГТФ ва Бюрога, шунингдек Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) электрон шаклда юборади.

 

1. 3 иш куни мобайнида

2. 20 дақиқа мобайнида

     
 

2-босқич

 

ҲГТФ

 

1. Сертификат ёки хабарнома келиб тушганидан сўнг, ҳисобга олиш ускунасини метрологик хизматдан олиб кетади

 

2 иш куни мобайнида

     
 

3-босқич

 

Талабгор

 

1. Хабарнома олинган тақдирда талабгор ҳисобга олиш ускунасини ўзи таъмирлаш ташкилотга олиб боради.

 

3 иш куни мобайнида

     
 

4-босқич

 

Талабгор

 

1. Ҳисобга олиш ускунасини таъмирланганидан сўнг, ёки таъмирлаш имкони бўлмаганда янгисига алмаштириш мақсадида Давлат хизматларига ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш учун қайта мурожаат қилади.

2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўламайди.

 

1. Имкон бўлиши билан

     

III. Ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш тартиби

1-босқич

 

ҲГТФ ва Бюро

 

1. Талабгор билан келишилган вақтда, анкетада кўрсатилган манзилга бориб, ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб берилади ва уч нусхада тегишли далолатнома тузган ҳолда тамғаланади, далолатноманинг бир нусхаси талабгорда қолдирилади.

2. Талабгор ёки унинг вакили келишилган вақтда ва манзилда бўлмаган тақдирда, бу ҳақда холислар иштирокида далолатнома тузилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи муҳри билан расмийлаштирилади ва белгиланган тартибда давлат хизматлари кўрсатиш рад этилади.

 

3 иш куни мобайнида

     
 

2-босқич

 

ҲГТФ

 

1. Давлат хизматлари кўрсатиш рад этилганлиги ҳақида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган хабарнома тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.

 

3 иш куни мобайнида

     

 

 

 

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил “___” декабрдаги
___ сон қарорига

3-ИЛОВА

 

Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични)

ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича

давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

 

 

Мазкур Регламент юридик ва жисмоний шахсларга (бундан буён матнда талабгорлар деб юритилади) белгиланган Давлат хизматлари марказлари орқали электр энергиясини ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускунасини (бундан буён ҳисобга олиш ускуналари деб юритилади) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматларини (бундан буён матнда давлат хизматлари деб юритилади) кўрсатиш тартибини белгилайди.

Мазкур Регламент талаблари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 ноябрдаги ПҚ-3384-сон “Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ўрнатилган ҳисобга олиш ускуналари, шунингдек ўлчов комплексларига нисбатан татбиқ этилмайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Давлат хизматлари белгиланган Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (бундан буён матнда ЯИДХП деб юритилади) орқали кўрсатилади. Бунда:

а) ҳудудий электр тармоқлари корхонаси (бундан буён матнда ҲЭТК деб юритилади) – ҳисобга олиш ускуналарини ечиш ва ўрнатишни амалга оширади, ечилган ҳисобга олиш ускуналарини “Ўзстандарт” агентлигининг давлат метрологик хизматида (бундан буён матнда метрологик хизмат деб юритилади) қиёслашдан ўтказиш ишларининг амалга оширилишини таъминлайди;

б) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлинмалари (бундан буён матнда Бюро деб юритилади) барча жараёнларда ҲЭТК билан ҳамкорлик қилади, ҳисобга олиш ускуналарига тамға (пломба) қўйишни амалга оширади;

в) метрологик хизмат ечилган ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш билан боғлиқ ишларни амалга оширади;

г) талабгорлар ечилган ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш ва ечиш учун зарур шароит яратади ва ушбу жараёнда иштирок этади.

2. Давлат хизматлари марказлари, ҲЭТК, Бюро ва метрологик хизмат ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби

1-§. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш

3. Талабгорлар давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

4. Талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими талабгор номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентнинг иловасига мувофиқ шаклдаги анкетани электрон равишда тўлдиради.

5. Талабгордан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

6. Анкета тўлдирилгандан сўнг, талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, анкетани ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.

7. Талабгор Давлат хизматлари маркази ходими ва ЯИДХП томонидан давлат хизматларидан фойдаланиш учун электрон рақамли имзо мажбурий тартибда бўлиши шарт эканлиги тўғрисида олдиндан хабардор қилинади.

Давлат хизматлари марказлари талабгорлар электрон рақамли имзони жойнинг ўзида олишлари учун барча зарур шароитларни таъминлашга мажбурдир.

8. Давлат хизматларини кўрсатганлик учун:

жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи;

юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади (агар давлат хизмати ЯИДХП орқали кўрсатилса);

10 фоизи —“Ўзстандарт” агентлигининг ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган маблағлар ҲЭТКнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади.

9. Талабгорда электрон рақамли имзонинг мавжуд эмаслиги ёки уни олишнинг рад этилганлиги, анкетада ишончсиз маълумотлар кўрсатилганлиги, шунингдек давлат хизматларини кўрсатиш учун тўловнинг амалга оширилмаганлиги давлат хизматларини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади. Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.

10. Талабгорлар давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг анкетаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган тўлов қайтарилмайди.

11. Талабгорлар Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг анкетаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабгорнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлангандан сўнг, 20 дақиқа ичида ҲЭТК ва Бюрога электрон шаклда юборилади (қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда, метрологик хизматга ҳам юборилади). ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, анкета автоматик тарзда ҲЭТК ва Бюрога электрон шаклда юборилади (қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда, метрологик хизматга ҳам юборилади).

2-§. Ҳисобга олиш ускуналарини ечиш тартиби

12. ҲЭТК ва Бюро ходимлари анкета келиб тушганидан сўнг 5 иш куни ичида талабгор билан келишиб, унинг иштирокида тегишли далолатнома тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олади ва уни талабгорга далолатноманинг бир нусхаси билан бирга топширади.

Талабгор ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилганда, ҳисобга олиш ускунаси ҲЭТК томонидан далолатнома билан бирга метрологик хизматга топширилади.

13. Талабгор ёки унинг вакили келишилган вақтда ва манзилда бўлмаган тақдирда, бу ҳақда холислар иштирокида далолатнома тузилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи муҳри билан расмийлаштирилади ва белгиланган тартибда давлат хизматлари кўрсатиш рад этилади.

Давлат хизматлари кўрсатиш рад этилганлиги ҳақида ҲЭТК масъул ходими томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган хабарнома тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.

 

3-§. Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш тартиби

14. Ҳисобга олиш ускунаси ҲЭТКдан қабул қилиб олинганидан сўнг, 3 кун ичида метрологик хизмат томонидан қиёслашдан ўтказилади.

15. Талабгорларлар ўз ҳохишига кўра, ҳисобга олиш ускунасини метрологик хизмат томонидан қиёслашдан ўтказиб келишлари мумкин.

Бунда, талабгор ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими талабгор номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентнинг иловасига мувофиқ шаклдаги анкетани электрон равишда тўлдираётганда, анкетада ҳисобга олиш ускунасини ечишга тўлдиради.

Ҳисобга олиш ускунаси қиёслашдан ўтказилганидан сўнг, талабгор Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиш учун мурожаат этади.

16. Ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш натижаси ижобий бўлган тақдирда, ҳисобга олиш ускунаси фойдаланишга яроқли деб топилади ва метрологик хизмат томонидан ҳисобга олиш ускунасининг қиёслашдан ўтказилганлиги ҳақида сертификат расмийлаштирилади.

Ҳисобга олиш ускунаси унинг ҳисоблаш механизми ва созлаш элементига ўзгартириш киритишнинг олдини олиш мақсадида метрологик хизмат томонидан тамғаланади.

Ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш натижаси салбий бўлганда, ҳисобга олиш ускунаси фойдаланишга яроқсиз деб топилади ва бу ҳақда шу куннинг ўзида метрологик хизмат масъул ходими томонидан ҳисобга олиш ускунасининг яроқсизлиги ҳақида хабарнома расмийлаштирилади.

Сертификат ёки хабарнома расмийлаштирилгандан сўнг, 20 дақиқа ичида метрологик хизмат масъул ходими уларни ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, ҲЭТК ва Бюрога, шунингдек Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) электрон шаклда юборади.

17. ҲЭТК сертификат ёки хабарнома келиб тушганидан сўнг 2 иш куни ичида хисобга олиш ускунасини метрологик хизматдан олиб кетади.

18. Хабарнома олинган тақдирда талабгор ҳисобга олиш ускунасини ўзи таъмирлаш ташкилотга олиб боради.

4-§. Ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш тартиби

19. ҲЭТК ва Бюро ходимлари ҳисобга олиш ускунаси қиёслашдан ўтказилгандан кейин 3 иш куни ичида уч нусхада тегишли далолатнома тузган ҳолда талабгор иштирокида ўрнатилиб, тамғаланади. Далолатноманинг бир нусхаси талабгорда қолдирилади.

Ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб бериш бўйича мурожаат қилинганда (анкета келиб тушганда) ҲЭТК ва Бюро ходимлари томонидан 3 иш куни ичида, талабгор билан келишилган вақтда, анкетада кўрсатилган манзилга бориб, ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб берилади.

Талабгор ёки унинг вакили келишилган вақтда ва манзилда бўлмаган тақдирда, бу ҳақда холислар иштирокида далолатнома тузилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи муҳри билан расмийлаштирилади ва белгиланган тартибда давлат хизматлари кўрсатиш рад этилади.

20. Давлат хизматлари кўрсатиш рад этилганлиги ҳақида ҲЭТК масъул ходими томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган хабарнома тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.

3-боб. Якуний қоидалар

21. Давлат хизматлари марказлари, ҲЭТК, Бюро ва метрологик хизмат ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотлар сир сақланишини таъминлайди.

22. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.

23. Талабгорлар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.

24. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

 

Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш,

қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари

кўрсатишнинг маъмурий регламентига

1-ИЛОВА

 

Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

I. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш

1-босқич

 

Талабгор

 

1. Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.

2. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлаш.

 

1. Хоҳишига кўра

2. Мурожаат қилинганда

     

 

2-босқич

 

1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП

 

1. Электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш учун анкетани ҲЭТК ва Бюрога (қиёслашдан ўтказиш учун метрологик хизматга ҳам) юбориш.

 

1. 20 дақиқа

2. Автоматик тарзда

     

II. Ҳисобга олиш ускуналарини ечиш тартиби

1-босқич

 

ҲЭТК ва Бюро

 

1. Талабгор билан келишилган вақтда, унинг иштирокида тегишли далалатнома тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олиш.

 

1. 5 иш куни мобайнида

     
 

2-босқич

 

ҲЭТК ва Бюро

 

1. Талабгор ёки унинг вакили келишилган вақтда ва манзилда бўлмаган тақдирда, бу ҳақда холислар иштирокида далолатнома тузилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи муҳри билан расмийлаштирилади ва белгиланган тартибда давлат хизматлари кўрсатиш рад этилади.

2. Давлат хизматлари кўрсатиш рад этилганлиги ҳақида ҲЭТК масъул ходими томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган хабарнома тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.

 

1. 5 иш куни мобайнида

     

                                                                         

III.  Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш тартиби

1-босқич

 

Метрологик хизмат

 

1. Ҳисобга олиш ускунаси ҲЭТКдан қабул қилиб олиш ва қиёслашдан ўтказиш.

Ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш натижаси ижобий бўлган тақдирда, ҳисобга олиш ускунаси фойдаланишга яроқли деб топилади ва ҳисобга олиш ускунасининг қиёслашдан ўтказилганлиги ҳақида сертификат расмийлаштириш.

Ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш натижаси салбий бўлганда, ҳисобга олиш ускунаси фойдаланишга яроқсиз деб топилади ва бу ҳақда шу куннинг ўзида ҳисобга олиш ускунасининг яроқсизлиги ҳақида хабарнома расмийлаштириш.

2. Сертификат ёки хабарнома расмийлаштирилгандан сўнг, уларни электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, ҲЭТК ва Бюрога, шунингдек Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) электрон шаклда юборади.

 

1. 3 иш куни мобайнида

2. 20 дақиқа мобайнида

     
 

2-босқич

 

ҲЭТК

 

1. Сертификат ёки хабарнома келиб тушганидан сўнг, ҳисобга олиш ускунасини метрологик хизматдан олиб кетади

 

2 иш куни мобайнида

     
 

3-босқич

 

Талабгор

 

1.   Хабарнома олинган тақдирда талабгор ҳисобга олиш ускунасини ўзи таъмирлаш ташкилотга олиб боради.

 

3 иш куни мобайнида

     

III. Ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш тартиби

1-босқич

 

ҲЭТК ва Бюро

 

1. Талабгор билан келишилган вақтда, анкетада кўрсатилган манзилга бориб, ҳисобга олиш ускунаси ўрнатиб берилади ва уч нусхада тегишли далолатнома тузилган ҳолда тамғаланади, далолатноманинг бир нусхаси талабгорда қолдирилади.

2. Талабгор ёки унинг вакили келишилган вақтда ва манзилда бўлмаган тақдирда, бу ҳақда холислар иштирокида далолатнома тузилиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи муҳри билан расмийлаштирилади ва белгиланган тартибда давлат хизматлари кўрсатиш рад этилади.

 

3 иш куни мобайнида

     
 

2-босқич

 

ҲЭТК

 

1. Давлат хизматлари кўрсатиш рад этилганлиги ҳақида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган хабарнома тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки талабгорга (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.

 

3 иш куни мобайнида

     

 

 

Общие комментарии

718