ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1613 Министерство физической культуры и спорта Республики Узбекистан 26/12/2018 10/01/2019 0

Обсуждение завершено

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги Миллий Кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
ID-1613

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Халқ саломатлиги Миллий Кенгаши фаолиятини

ташкил этиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 3 июндаги ПҚ-3031-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг 2018 йил 4 декабрдаги № 22244-хҳ-сонли топшириғида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни аҳоли ўртасида янада оммалаштириш ишларининг самарадорлигини оширишга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги Миллий Кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги Миллий Кенгашининг таркиби 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги Миллий Кенгаши тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги Миллий Кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этишда ҳудудий ҳокимликлар ва идоралараро, айниқса жамоат ташкилотларининг ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш;

аҳолининг ёши, жисмоний қобилияти ва ҳаракат фаоллигини такомиллаштириш, меҳнатга бўлrан лаёқатини ошириш, зарарли одатлар ҳамда турли касалликларнинг олдини олиш ва соғлом тyрмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш мақсадида уларнинг умумий жисмоний тайёргарлигини белгиловчи спорт меъёрларини ўз ичига олган “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестларини республиканинг барча ҳудудларида самарали жорий этиш ишларига кўмаклашиш ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш;

вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ҳамда мулкчилик шаклидан катъий назар барча юридик шахсларнинг иш вақти давомида 3-5 дақиқалик ишлаб чиқариш гимнастикаси билан мунтазам шуғулланишларини ҳамда барча оммавий ахборот воситаларида ҳар куни уч марта (тонгги, кундузги ва кечки) 3-5 дақиқадан иборат оммавий бадантарбия машғyлотлари намойиши ва ёритилишини таҳлил қилиб бориш;

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонуни талаблари ҳаётга тўлақонли жорий этилишини ҳамда Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастурида назарда тутилган чора-тадбирларнинг тўлиқ ва сифатли бажарилиши бўйича мониторинг олиб бориш ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш.

4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги Миллий Кенгаши жамоатчилик асосида фаолият юритади.

5.1Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.1Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Ҳ.1Набиевлар зиммасига юклансин.

 

 

                         Ўзбекистон Республикасининг

                                         Бош вазири                                                                                                                                                                                                                       А.Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил “___” ___________даги
____ - сон
қарорига

1-ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Халқ саломатлиги Миллий Кенгаши

ТАРКИБИ

 

А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири - Кенгаш раиси

А.А. Абдухакимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари -Кенгаш раиси ўринбосари

Т.К. Нарбаева

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси - Кенгаш раиси ўринбосари

 

Кенгаш аъзолари

Д.Ҳ. Набиев

-

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири

А.Қ. Шадманов

 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири

И.У. Мажидов

 

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири

Ш.Х. Шерматов

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири

А.В. Шин

 

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири

Ж.А. Кучкаров

 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири

Б.С. Сайфуллаев

 

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири

Қ.Қ. Қуранбаев

 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси

Қ.М. Рафиков

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси

Ш.И. Джалилов

-

Ўзбекистон «Нуроний» жамғармаси раиси

Ш.С. Жавлонов

-

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

К.Ф. Баязитов

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари ахборот-таҳлил департаменти  Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш шўъбаси мудири - Кенгаш масъул котиби

 

Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

 

 

Изоҳ: жамоатчилик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил “___” ___________даги
____ - сон
қарорига

2-ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Халқ саломатлиги Миллий Кенгаши тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги Миллий Кенгашининг (кейинги ўринларда Миллий Кенгаш деб аталади) асосий вазифалари, фукциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Миллий Кенгаш жисмоний тарбия ва спортга оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этувчи давлат органлари ва муассасалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи коллегиал идоралараро орган ҳисобланиб, жамоатчилик асосида фаолият юритади.

3. Миллий Кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.

4. Миллий Кенгаш ўз фаолиятини давлат органлари ва муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

 

2-боб. Миллий Кенгашнинг асосий вазифалари

ва функциялари

 

5. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этишда ҳудудий ҳокимликлар ва идоралараро, айниқса жамоат ташкилотларининг ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш;

аҳолининг ёши, жисмоний қобилияти ва ҳаракат фаоллигини такомиллаштириш, меҳнатга бўлrан лаёқатини ошириш, зарарли одатлар ҳамда турли касалликларнинг олдини олиш ва соғлом тyрмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш мақсадида уларнинг умумий жисмоний тайёргарлигини белгиловчи спорт меъёрларини ўз ичига олган “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестларини республиканинг барча ҳудудларида самарали жорий этиш ишларига кўмаклашиш ва кенг қамровли тарғибот ишларини олиб бориш;

вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ҳамда мулкчилик шаклидан қатъий назар барча юридик шахсларнинг иш вақти давомида 3-5 дақиқалик ишлаб чиқариш гимнастикаси билан мунтазам шуғулланишларини ҳамда барча оммавий ахборот воситаларида ҳар куни уч марта (тонгги, кундузги ва кечки) 3-5 дақиқадан иборат оммавий бадантарбия машғyлотлари намойиши ва ёритилишини таҳлил қилиб бориш;

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонуни талаблари ҳаётга тўлақонли жорий этилишини ҳамда Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастурида назарда тутилган чора-тадбирларнинг тўлиқ ва сифатли бажарилиши бўйича мониторинг олиб бориш ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш.

6. Миллий Кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этишда ҳудудий ҳокимликлар ва идоралараро, айниқса жамоат ташкилотларининг ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш борасида:

соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этишда ҳудудий ҳокимликлар ва идоралараро, айниқса жамоат ташкилотларининг ҳамкорлик алоқаларини ташкил этиш;

жисмоний тарбия ва спортга оид давлат сиёсатини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган муаммо ва йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этишда кўмаклашиш;

жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш борасида кенг жамоатчилик фикрини ўрганиш, таҳлил қилиш, ушбу соҳадаги ишларни янада такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

мамлакатда спорт турларини, спорт индустрияси ва инфратузилмасини ривожлантиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни оммалаштириш ишларини ташкил этишга кўмаклашиш;

жисмоний тарбия-соғломлаштириш иншоотлари сиғимидан самарали фойдаланиш, спорт секциялари ташкил этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

ахолининг барча қатламини оммавий жисмоний тарбия билан шуғyлланишга тарғиб этиш бўйича ижrимоий тармоқларда ташкил этилган гуруҳлар фаолиятини таҳлил қилиш ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашда қатнашиш;

б)1аҳолининг ёши, жисмоний қобилияти ва ҳаракат фаоллигини такомиллаштириш, меҳнатга бўлrан лаёқатини ошириш, зарарли одатлар ҳамда турли касалликларнинг олдини олиш ва соғлом тyрмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш мақсадида уларнинг умумий жисмоний тайёргарлигини белгиловчи спорт меъёрларини ўз ичига олган “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестларини республиканинг барча ҳудудларида самарали жорий этиш ишларига кўмаклашиш ва кенг қамровли тарғибот ишларини олиб бориш борасида:

махсус тестлар асосида умумий ўрта таълим мактабларининг барча синфлари, коллеж, лицей ва олий ўқув юртларининг барча курслари талабалари ўртасида (тиббий гуруҳга кирувчилардан ташқари) ҳамда мазкур муассасаларда фаолият юритаётган ўқитувчи, профессор ва бошқа ходимлари ўртасида мусобақалар ўтказиш ҳамда бошқа соҳаларда меҳнат қилаётганлар учун соғломлаштириш йўналишидаги мусобақалар ташкил этиш, шунингдек, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилот ходимлари учун махсус ўтказиладиган машғулотлар уюштирилишини мониторинг қилиш;

ҳудудий барча туман (шаҳар)ларда оммавий спорт, жисмоний тарбия ва соғломлаштириш тадбирлари, шу жумладан, спортнинг миллий турлари бўйича халқ ўйинлари ва мусобақалар, аҳоли, айниқса ёшлар, хотин-қизлар, кексалар ва қишлоқ аҳолиси орасида ўтказилишини мунтазам равишда ташкил этилишига кўмаклашиш;

жисмоний ва маънавий соғлом ўсиб келаётган авлодни камол топтиришнинг муҳим шарти сифатида оммавий болалар спортини ривожлантиришга, болаларда соғлом турмуш тарзига интилишни ва спортга муҳаббатни сингдиришни таъминлашда кўмаклашиш;

в) вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ҳамда мулкчилик шаклидан катъий назар барча юридик шахсларнинг иш вақти давомида 3-5 дақиқалик ишлаб чиқариш гимнастикаси билан мунтазам шуғулланишларини ҳамда барча оммавий ахборот воситаларида ҳар куни уч марта (тонгги, кундузги ва кечки) 3-5 дақиқадан иборат оммавий бадантарбия машғyлотлари намойиши ва ёритилишини таҳлил қилиш борасида:

жисмоний тарбия ва спорт билан боғлиқ ишларнинг ҳолатини ўрганиш учун ишчи комиссиялар ва (ёки) эксперт гуруҳлар ташкил этиш, шунингдек ушбу комиссия ва гуруҳлар фаолиятига тегишли мутахассисларни жалб қилиш;

давлат органлари ва муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари билан биргаликда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни оммалаштириш ишларини ташкил этиш;

намунавий давлат органлари ва муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситаларининг тажрибаларини кенг оммалаштириш;

г) Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонуни талабларини ҳаётга тўлақонли жорий этилишини ҳамда Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастурида назарда тутилган чора-тадбирларнинг тўлиқ ва сифатли бажарилиши бўйича мониторинг олиб бориш ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш борасида:

давлат органлари ва муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастурида белгиланган талабларни амалга оширишда ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастурида назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб бориш ва мунтазам равишда муҳокама қилиш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат дастурларининг ишлаб чиқилишида иштирок этиш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилиши юзасидан жамоатчилик назорати амалга оширилишини ташкил этиш;

жисмоний тарбия ва спортга оид давлат сиёсатини амалга оширишнинг ҳолати таҳлил қилинишини ташкил этиш.

Миллий Кенгаш ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши юзасидан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳисобот киритади.

 

3-боб. Миллий Кенгашнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

 

7. Миллий Кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат органлари ва муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан белгиланган тартибда маълумотларни сўраш ва олиш;

жисмоний тарбия ва спортга оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этувчи давлат органлари ва муассасалари вакилларининг ахборотларини мунтазам эшитиш;

давлат органлари ва муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт масалалари билан боғлиқ фаолияти самарадорлигини оширишга доир тавсиялар ишлаб чиқиш;

жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришда фаол иштирок этган шахсларни рағбатлантириш ташаббуси билан чиқиш;

жисмоний тарбия ва спортга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар бериш.

Миллий Кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

8. Миллий Кенгаш ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.

 

4-боб. Миллий Кенгаш фаолиятини ташкил этиш

 

9. Миллий Кенгашнинг раис, раис ўринбосарлари ва аъзоларидан иборат таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

10.1Миллий Кенгаш ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади ва ўз йиғилишларини заруратга кўра ҳар йилда камида икки марта ўтказади.

11. Миллий Кенгаш раиси:

Миллий Кенгаш фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

раис ўринбосарлари ва аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

Миллий Кенгаш йиғилишларини чақиради ва уларга раислик қилади;

Миллий Кенгаш йиғилишлари кун тартибини тасдиқлайди;

Миллий Кенгаш иш режаларини тасдиқлайди.

Миллий Кенгашнинг самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа вазифаларни амалга оширади.

12. Миллий Кенгаш раиси ўринбосарлари раис томонидан ўзларига юкланган вазифаларни амалга оширади ҳамда ушбу вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

13. Миллий Кенгаш ишчи органи функциясини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли департаменти (кейинги ўринларда Ишчи орган деб аталади) бажаради.

14. Ишчи орган:

Миллий Кенгашнинг иш режаларини ишлаб чиқади, уларнинг ижроси юзасидан назоратни амалга оширади;

тасдиқланган иш режасига мувофиқ Миллий Кенгашнинг жорий фаолиятини ташкил этади;

Миллий Кенгаш йиғилишлари кун тартибига киритиладиган масалалар бўйича материалларнинг тайёрланишини ташкил қилади;

Миллий Кенгашнинг ваколати доирасига кирувчи масалалар юзасидан қарорлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди;

Миллий Кенгаш қарорларининг ижроси юзасидан назорат ва мониторингни ташкил қилади;

оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

Миллий Кенгаш фаолиятини ташкилий-техник таъминлашни амалга оширади.

Ишчи орган қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

15. Миллий Кенгаш таркибига кирувчи давлат органлари ва муассасалари ўз ваколатлари доирасида жисмоний тарбия ва спортга оид давлат сиёсати доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида ишчи органга ҳар чорак якунига кўра кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар ҳисоботлар тақдим этиб боради.

16.1Миллий Кенгаш мажлисини унинг раиси бошқаради. Кенгаш раиси бўлмаган тақдирда, мажлисни унинг ўринбосарларидан бири бошқаради.

Миллий Кенгаш мажлиси аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлганда ваколатли ҳисобланади.

17. Миллий Кенгаш қарорлари Миллий Кенгаш аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Миллий Кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.

Миллий Кенгаш қарорлари йиғилишда иштирок этган Миллий Кенгаш аъзолари томонидан имзоланадиган ва Миллий Кенгаш раиси томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади. Баённомани имзолашда Миллий Кенгаш аъзолари ўзларининг алоҳида фикрларини ёзма равишда билдириш ҳуқуқига эгадирлар.

18. Миллий Кенгашнинг иш режалари унинг аъзоларидан келиб тушган таклифлар асосида ҳар ярим йилга тузилади, Кенгаш йиғилишида кўриб чиқилади ва Кенгаш раиси томонидан тасдиқланади.

 

5-боб. Якунловчи қоидалар

 

19. Миллий Кенгаш фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

20. Миллий Кенгашни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Общие комментарии

57