ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1609 Хокимият Кашкадарьинской области 26/12/2018 10/01/2019 0

Обсуждение завершено

Вилоят маҳаллий бюджетнинг 2018 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда 2019 йилги бюджети параметрлари тўғрисида
ID-1609

ХАЛҚ  ДЕПУТАТЛАРИ  ҚАШҚАДАРЁ  ВИЛОЯТ  КЕНГАШИ

ҚАРОРИ

 

       2018 йил “___”  декабрь                                                 _________-сон

 

 

Вилоят маҳаллий бюджетнинг 2018 йилдаги кутилаётган ижроси ҳамда    2019 йилги бюджети параметрлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг  99-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2018 йил ____ декабрдаги __________-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил ____ декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-_____ сонли қарорига мувофиқ “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгаши

 

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2018 йил _____ декабрдаги ______ - сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил ____ декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-_____ сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. 2018 йил вилоят маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси бўйича Қашқадарё вилоят молия бош бошқармаси (А.Шукуров)нинг ахбороти тасдиқлансин.

3. 2019 йил вилоят маҳаллий бюджетининг даромадлари 3 трлн. 493,7 млрд. сўм ва харажатлари 3 трлн. 493,7 млрд. сўм миқдорида иловага асосан тасдиқлансин.

4. Вилоят ҳокимининг ўринбосари, шаҳар ва туман ҳокимлари:

вилоятда молиявий барқарорликни таъминлаш, аҳолининг даромадлари даражасини ва турмуш фаровонлигини ошириш юзасидан чоралар кўрсинлар;

иқтисодиёт ва аҳоли даромадларига тушаётган солиқ юкини янада камайтириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш, янги корхоналар барпо этиш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳисобига солиқ базасини кўпайтириш бўйича чоралар амалга оширилишини таъминласинлар;

ижтимоий соҳага йўналтириладиган бюджет харажатларини, шу жумладан таълимни ривожлантириш, тиббий хизматлар сифатини яхшилаш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш харажатларини янада кўпайтириш йўли билан аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш бўйича чораларни рўёбга чиқаришни ташкил этсинлар;

вилоятда ишлаб чиқарилаётган товарлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг ички ҳамда ташқи бозорларда рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида иқтисодиётда янги юқори технологик корхоналар ва ишлаб чиқаришлар илдам ривожлантирилишини таъминлашга, ишлаб турган қувватларни модернизациялаш ва техник янгилаш жараёнларини тезлаштиришга қаратилган таркибий ўзгартишлар дастурларини амалга оширишни, ишбилармонлик муҳитини ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий барқарорлигини давом эттирсинлар;

қишлоқ аҳолисининг уй-жой шароитларини тубдан яхшилаш мақсадида қишлоқ жойларда тасдиқланган намунавий лойиҳалар асосида хусусий уй-жой қурилиши кўламини кенгайтириш ва сифатини ошириш бўйича чоралар кўрсинлар;

бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш ва биринчи навбатдаги харажатларни маҳаллий бюджетлардан ўз вақтида ва тўлиқ молияланишини таъминлаш бўйича ишларни давом эттирсинлар;

бюджет маблағларидан ва бюджетдан ташқари маблағлардан мақсадли, манзилли ва самарали фойдаланилиши устидан қатъий назоратни ўрнатсинлар.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси  ҳамда вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Х.Джураев зиммасига юклатилсин.

6. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2017 йил 30 декабрдаги 123/27-5 сонли қарори 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

 

 

Сессия раиси                                                                        С.Абдиев

Илова
2019 ЙИЛ УЧУН ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА
БЮДЖЕТ ДАРОМАДЛАРИНИНГ РЕЖА КЎРСАТКИЧЛАРИ
  Маълумот учун: маҳаллий
     
Даромад турлари минг. сўм
1 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи 560 000 000
2 Норезидентлар томонидан тўланадиган фойда солиғи 0
3 Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар 81 173 639
4 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 759 401 436
5 Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган даромад солиғи 37 829 000
6 Қўшилган қиймат солиғи 1 148 754 167
7 Акциз солиғи, жами 216 879 470
  шу жумладан:  
   - ароқ 49 919 625
   - бошқа винолар 1 239 498
   - бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализациясидан солиқ 165 720 347
8 Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 254 045 100
9 Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 58 949 873
10 Юридик шахслар ер солиғи 62 609 600
11 Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи 55 150 000
12 Ягона ер солиғи 22 456 738
13 Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ 0
14 Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (норуда материаллари) 18 356 200
15 Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 24 049 500
16 Давлат божи 88 832 080
17 Жарималар 52 233 947
18 ЎзР ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ундириладиган йиғимлар 28 898 828
19 Бозорлар даромадидан тушум 17 762 000
20 Маҳаллий йиғимлар 6 323 000
ЖАМИ 3 493 704 578

Общие комментарии

226