ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1608 Министерство юстиции Республики Узбекистан 26/12/2018 10/01/2019 13

Обсуждение завершено

Фуқароларни доимий прописка қилиш ва пропискадан чиқаришга доир давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
ID-1608

Лойиҳа

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

 

 

Фуқароларни доимий прописка қилиш ва пропискадан чиқаришга доир давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 12 декабрдаги ПФ–5278-сон Фармони ҳамда 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурига мувофиқ, фуқароларни доимий прописка қилиш ва пропискадан чиқариш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Фуқароларни доимий прописка қилиш ва пропискадан чиқаришга доир давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки, жисмоний шахслар ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказлари бино ва иншоотларининг тайёрлигидан келиб чиққан ҳолда, истисно тариқасида, 2019 йилнинг 1 сентябрига қадар альтернатив тарзда Давлат хизматлари марказларига, ички ишлар органларига ёки ЯИДХП орқали мурожаат қиладилар.

3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда ҳудудий бўлинмаларининг ЯИДХПга уланишини таъминласин.

4. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда Давлат хизматлари марказлари ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва амалда қўлланилиши натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиботини жорий этсин.

6. Ўзбекистон Республикаси “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси давлат хизматини кўрсатиш давомида кадастр ҳужжатлари билан уй-жой  мулкдорлари маълумотларини реал вақт режимида текшириш имкониятини яратсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматини кўрсатиш давомида нотариал тасдиқланган ҳужжатларни реал вақт режимида текшириш имкониятини яратсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг улар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан улар фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

10. Белгилаб қўйилсинки, давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги раҳбарлари ушбу қарорда назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р.Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ.Давлетов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

     Бош вазири                                                                      А. Арипов

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
__ декабрдаги ____ сонли қарорига

ИЛОВА

 

 

Фуқароларни доимий прописка қилиш ва пропискадан чиқаришга
доир давлат хизматини кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

 

I боб. Умумий қоидалар

 

1.  Ушбу маъмурий регламент (бундан буён матнда Регламент деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси фуқароларини (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоятларда (Тошкент вилоятидан ташқари) (бундан буён матнда вилоятлар деб юритилади) доимий прописка қилиш ва пропискадан чиқаришга доир давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.

Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан белгиланади.

2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (бундан буён матнда ваколатли орган деб юритилади) томонидан кўрсатилади.

Фуқароларни доимий прописка қилиш ва пропискадан чиқариш аҳоли миграциясини ҳисобга олиш мақсадида фуқаронинг вилоят ҳудудининг муайян жойида яшаши фактини аниқлашни назарда тутади.

3. Фуқаролар қонун ҳужжатларига мувофиқ доимий яшаш жойларида пропискадан ўтишлари шарт.

Фуқаролар доимий пропискадан чиққан кундан бошлаб (янги яшаш жойига келган кундан бошлаб) ўн кун ичида доимий пропискада туриш учун мурожаат қилишлари лозим.

4. Ўн олти ёшга тўлмаган шахсларни доимий прописка қилиш уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг хоҳишига қараб ихтиёрий асосда амалга оширилади.

5. Мазкур давлат хизматини контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун) бўлган фуқароларга кўрсатиш тўғридан-тўғри тегишли ҳудуддаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими (бундан буён матнда МваФРБ деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

6. Тарбиялаш, даволаш ва бошқа муассасалардаги етим болалар, ота-оналарининг қаровисиз қолган болалар, шунингдек қариялар уйларидаги шахслар кўрсатиб ўтилган муассасалар томонидан берилган турар жой майдонига доимий прописка қилинади.

7. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

8. Давлат хизмати кўрсатиш мазкур Регламентнинг 1-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

II боб. Фуқарони доимий прописка қилиш тартиби

 

9. Фуқаро вилоятларда доимий пропискага эга бўлиш учун прописка қилинаётган ҳудуддаги туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилганда) ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (бундан буён матнда ЯИДХП деб юритилади) орқали турар жой эгаси билан бирга электрон тарзда мурожаат қилади.

10. Фуқаро кела олмайдиган ҳолларда турар жой эгасининг ўзи фуқаронинг паспорти билан бирга мурожаат қилиши мумкин.

11. Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинган ҳолларда фуқаро ва турар жой эгаси номидан Давлат хизматлари маркази ходими томонидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровнома электрон равишда тўлдирилади.

Сўровномага қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар киритилади:

уй-жой ҳужжатларининг кадастр рақамлари тизимга киритилиб, асли қайтарилади;

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг тегишли рақамлари тизим орқали текширилган ҳолда асли қайтарилади;

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги розилигини шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса, нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги) реестр рақами тизим орқали текширилган ҳолда қайтарилади.

12. Мазкур хизмат ҳарбий хизматга мажбурлар учун кўрсатилаётганда сўровномада ҳарбий рўйхатдан чиқариш ва киритишга тааллуқли маълумотлар ҳам тўлдирилади.

Бунда ҳарбий хизматга мажбурларнинг ҳарбий гувоҳномалари (чақирилувчиларнинг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалари) рақамлари сўровномага киритилади.

13. Ариза берувчилардан мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилмаган бошқа маълумотнома ва ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

14. Турар жой мулкдори ўз оила аъзоларини ва бошқа шахсларни пропискадан ўтказиш ҳуқуқига эга.

15. Уй-жой мулкдори (мулкдорлари) номидан нотариал тасдиқланган ишончнома орқали ҳаракатланаётган шахслар ҳам фуқарони доимий прописка қилишга розилик бериш учун мурожаат қилишга ҳақли.

16. Бир нечта уйга ёки квартирага эга бўлган мулкдор улардан фақат биттасига доимий пропискадан ўтиши мумкин.

17. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг, фуқаро ва уй-жой мулкдори (мулкдорлари) уни ўзларининг электрон рақамли имзо калитлари (бундан буён матнда ЭРИ деб юритилади) билан тасдиқлайдилар.

ЭРИ калити бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

18. Давлат хизматлари кўрсатиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.

Давлат хизматини кўрсатиш учун давлат божи тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

19. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

40 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги МваФРББнинг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади (хизмат ЯИДХП орқали кўрсатилганда);

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Давлат бюджетига ўтказилади.

20. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши (кадастр ҳужжатлари, паспорт маълумотлари, нотариал тасдиқланган розилик хати) шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун давлат божини тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Бошқа ҳар қандай ҳолат хизматни кўрсатишни рад этишга асос бўлмайди.

21. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган давлат божи суммаси қайтарилмайди.

22. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровномани ваколатли органга ҳамда тегишли мудофаа ишлари бўйича бўлимига электрон тизим орқали юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга ҳамда мудофаа ишлари бўйича бўлимга юборилади.

23. Ҳарбий хизматга мажбур шахсларни прописка қилиш улар мудофаа ишлари бўйича бўлимларда ҳарбий ҳисобга қўйилганларидан кейин амалга оширилади.

24. Сўровнома ваколатли органнинг электрон тизимига келиб тушган вақтдан бошлаб 1 иш куни давомида фуқаро ҳақидаги маълумотлар тегишли маълумотлар базалари орқали текширилади.

25.Текшириш натижасига кўра, фуқарони доимий прописка қилиш мумкинлиги тўғрисидаги хабар ваколатли органнинг электрон тизими орқали расмийлаштирилган ва QR-код (матрик штрихли код) билан тасдиқланган ҳолда тегишли мудофаа ишлари бўйича бўлимига юборилади.

26. Мудофаа ишлари бўйича бўлими ваколатли органнинг мазкур хабарига асосланган ҳолда фуқарони 1 иш куни давомида ҳарбий рўйхатдан чиқариш ва киритиш бўйича давлат хизматлари кўрсатади ҳамда бу ҳақда тегишли ваколатли органни электрон тизим орқали хабардор қилади.

27. Ваколатли орган мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг хабарига асосланган ҳолда 1 иш куни давомида фуқаронинг прописка қилинганлиги ҳақидаги хабарномани (хабарнома ваколатли органнинг электрон тизими орқали расмийлаштирилган ва QR-код (матрик штрихли код) билан тасдиқланади) Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборилади.

28. Давлат хизматлари маркази, хабарнома келиб тушган куннинг ўзидаёқ уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Фуқаронинг сўровига кўра, унга хабарнома қоғоз шаклда мурожаат қилган Давлат хизматлари марказининг муҳри билан тасдиқланган ҳолда тақдим этилиши мумкин.

29. Фуқаро хабар келиб тушган кундан эътиборан, 10 кун ичида паспорти билан бирга доимий прописка қилинаётган ҳудуддаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига – доимий прописка қилиш муҳрини қўйдириш учун, мудофаа ишлари бўйича бўлимига – ҳарбий ҳисобга қўйиш муҳрини қўйдириш учун мурожаат қилади.

30. Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими фуқаронинг паспортига мурожаат қилган куннинг ўзидаёқ доимий пропискадан чиқариш ҳамда прописка қилиш тўғрисидаги тегишли муҳрларни қўяди.

Мудофаа ишлари бўйича бўлими фуқаронинг ҳарбий гувоҳномасига мурожаат қилган куннинг ўзида ҳарбий ҳисобдан чиқариш ҳамда ҳарбий ҳисобга қўйиш тўғрисидаги тегишли муҳрларни қўяди.

III боб. Фуқарони доимий пропискадан чиқариш тартиби

 

31. Фуқаро рўйхатдан чиқиш учун прописка қилинаётган ҳудуддаги туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилганда) ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (бундан буён матнда ЯИДХП деб юритилади) орқали электрон тарзда мурожаат қилади.

32. Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинган ҳолларда фуқаро номидан Давлат хизматлари маркази ходими томонидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги сўровнома электрон равишда тўлдирилади.

Сўровномага қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар киритилади:

паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг тегишлии рақамлари (паспорт сериялари) тизимга киритилиб, асли қайтарилади;

ҳарбий (чақирилувчиларнинг қайд этилганлиги тўғрисидаги) гувоҳномаларнинг тегишли рақамлари тизимга киритилиб, асли қайтарилади (ҳарбий хизматга мажбурлар учун).

33. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни, вафот этганлар, суд қарорига асосан пропискадан чиқарилаётган ҳоллар ва ушбу маъмурий регламентга асосан Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилиши назарда тутилмаган бошқа ҳолларда тегишли хизматлар ваколатли орган томонидан тўғридан тўғри қонунчилик талаблари асосида амалга оширилади.

34. Мазкур хизмат ҳарбий хизматга мажбурлар учун кўрсатилаётганда сўровномада ҳарбий рўйхатдан чиқариш ва киритишга тааллуқли маълумотлар ҳам тўлдирилади.

Бунда ҳарбий хизматга мажбурларнинг ҳарбий (чақирилувчиларнинг қайд этилганлиги тўғрисидаги) гувоҳномалари рақамлари сўровномага киритилади.

35. Ариза берувчилардан мазкур Низомнинг 32-бандида кўрсатилмаган бошқа маълумотнома ва ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

36. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг, фуқаро уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.

ЭРИ калити бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

37. Давлат хизматлари кўрсатиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.

Давлат хизматини кўрсатиш учун давлат божи тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

38. Йиғимлар суммаси қуйидаги Регламентнинг 19-бандида назарда тутилган тартибда тақсимланади.

39. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши (кадастр ҳужжатлари, паспорт маълумотлари, нотариал тасдиқланган розилик хати) шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун давлат божини тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Бошқа ҳар қандай ҳолат хизматни кўрсатишни рад этишга асос бўлмайди.

40. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда, тўланган давлат божи суммаси қайтарилмайди.

41. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилгач, унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга ваколатли органга ҳамда тегишли мудофаа ишлари бўйича бўлимига электрон тизим орқали юборади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга ҳамда мудофаа ишлари бўйича бўлимга юборилади.

42. Сўровнома ваколатли орган ҳамда мудофаа ишлари бўйича бўлимининг электрон тизимига келиб тушган вақтдан бошлаб улар томонидан 1 иш куни давомида фуқаро ҳақидаги маълумотлар текширилади.

43.Текшириш натижасига кўра, фуқаронинг доимий пропискадан ҳамда ҳарбий ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисидаги хабарнома ваколатли орган ҳамда мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг электрон тизими орқали расмийлаштирилган ва QR-код (матрик штрихли код) билан тасдиқланган ҳолда тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборилади.

44. Давлат хизматлари маркази, хабарнома келиб тушган куннинг ўзидаёқ уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Фуқаронинг сўровига кўра, унга хабарнома қоғоз шаклда мурожаат қилган Давлат хизматлари марказининг муҳри билан тасдиқланган ҳолда тақдим этилиши мумкин.

45. Фуқаро хабар келиб тушган кундан эътиборан, 10 кун ичида янги доимий прописка қилинаётган ҳудуддаги Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиши (ёки қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ваколатли органга) лозим.

46. Фуқаронинг паспортига доимий пропискадан чиқаришга доир муҳр фуқаро янги прописка қилинаётган ҳудуддаги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан пропискага қўйиш вақтида амалга оширилади.

IV боб. Якунловчи қоидалар

 

47. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

48. Тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ва ҳақиқатга мувофиқ бўлмаган маълумотлар аниқланган, шунингдек вилоятларда доимий пропискага эга бўлиш учун асос бўлган ҳужжатлар қалбакилаштирилганлиги аниқланган тақдирда доимий прописка тегишли ваколатли орган томонидан бекор қилинади, кейинчалик материаллар тергов органларига юборилади.

49. Нотурар жойларга фуқароларни доимий прописка қилиш тақиқланади, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

50. Вилоятларда доимий пропискага эга бўлмаган фуқароларнинг яшаши учун турар жой майдони тақдим этадиган уй-жой мулкдори (мулкдорлари) турар жой майдони берилган кундан бошлаб ўн кун мобайнида ушбу шахслар тўғрисида ички ишлар органларини хабардор қилиши шарт.

51. Чегара зонасида жойлашган аҳоли пунктларида доимий пропискага эга бўлиш учун ушбу зонага киришга яшаш жойи бўйича ички ишлар органларидан чегара зонасига киришдан олдин белгиланган тартибда олинган рухсатнома ҳам тақдим этилади.

52. Фуқарони прописка қилиш, пропискадан чиқариш белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида ҳам амалга оширилиши мумкин.

53. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан ЯИДХП орқали назоратни амалга оширади.

54. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят килишлари мумкин.

55. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Фуқароларни доимий прописка

қилиш ва пропискадан чиқаришга

доир давлат хизматининг

маъмурий регламентига

1-ИЛОВА

Фуқарони доимий прописка қилиш тартиби

СХЕМАСИ-1

 

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

1-босқич

 

Ариза берувчи

 

1. Доимий прописка қилиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.

 

2. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўлаш.

 

1. Хоҳишига кўра

 

2. Мурожаат қилинганда

     
             

2-босқич

 

1. Давлат хизматлари маркази

 

2. ЯИДХП

 

Сўровнома шаклини тўлдириб ваколатли органга юбориш.

 

1.  Сўровнома тўлдирилгандан кейин 1 соат мабайнида

 

2. Аниқ вақт режимида

     

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Ваколатли орган

 

1. Сўровнома тушганидан кейин, фуқаро ҳақидаги маълумотлар автоматик тарзда тегишли маълумотлар базаларидан текширилади.

 

1 иш куни давомида

     

 

 

 

4-босқич

 

Мудофаа ишлари бўйича бўлими

 

1. Ваколатли органнинг мазкур хабарига асосланган ҳолда фуқарони ҳарбий рўйхатдан чиқариш ва киритиш бўйича давлат хизматлари кўрсатади ҳамда бу ҳақда тегишли ваколатли органни электрон тизим орқали хабардор қилади

 

1 иш куни давомида

 

 

 

 

 

 

 

 

5-босқич

 

Ваколатли орган

 

1. Мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг хабарига асосланган ҳолда фуқаронинг прописка қилинганлиги ҳақидаги хабарномани (хабарнома ваколатли органнинг электрон тизими орқали расмийлаштирилган ва QR-код (матрик штрихли код) билан тасдиқланади) Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборилади

 

1 иш куни давомида

 

 

 

 

6-босқич

 

1. Давлат хизматлари маркази

 

2. ЯИДХП

 

Хабарнома келиб тушгандан сўнг уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

 

1. 1 соат мобайнида

 

2. Аниқ вақт режимида

 

 

 

 

7-босқич

 

Ариза берувчи

 

Хабар келиб тушган кундан эътиборан, паспорти билан бирга доимий прописка қилинаётган ҳудуддаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ҳамда мудофаа ишлари бўйича бўлимга тегишли муҳрларни қўйдириш учун мурожаат қилади.

 

10 кун ичида

 

 

 

 

8-босқич

 

Ҳудуддаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими

Мудофаа ишлари бўйича бўлим

 

Доимий пропискадан чиқариш ҳамда прописка қилиш тўғрисидаги ҳамда Ҳарбий ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш ҳақидаги тегишли муҳрларни қўяди.

 

1 соат мобайнида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Фуқарони доимий пропискадан чиқариш тартиби

СХЕМАСИ-2

 

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

1-босқич

 

Ариза берувчи

 

1. Доимий прописка қилиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.

 

2. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўлаш.

 

1. Хоҳишига кўра

 

2. Мурожаат қилинганда

     
             

2-босқич

 

1. Давлат хизматлари маркази

 

2. ЯИДХП

 

Сўровнома шаклини тўлдириб ваколатли органга ҳамда мудофаа ишлари бўйича бўлимга юбориш.

 

1.  Сўровнома тўлдирилгандан кейин 1 соат мобайнида

 

2. Аниқ вақт режимида

     

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Ваколатли орган ҳамда мудофаа ишлари бўйича бўлими

 

Сўровнома тушганидан кейин, фуқаронинг доимий пропискадан ҳамда ҳарбий ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисидаги хабарнома ваколатли орган ҳамда мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг электрон тизими орқали расмийлаштирилган ва QR-код (матрик штрихли код) билан тасдиқланган ҳолда тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборилади.

 

1 иш куни давомида

     

 

 

 

6-босқич

 

1. Давлат хизматлари маркази

 

2. ЯИДХП

 

Хабарнома келиб тушгандан сўнг уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

 

1. 1 соат мобайнида

 

2. Аниқ вақт режимида

 

 

 

 

7-босқич

 

Ариза берувчи

 

  1. Хабар келиб тушган кундан эътиборан, янги доимий прописка қилинаётган ҳудуддаги Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиши (ёки қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда ваколатли органга) лозим.
  2. Фуқаронинг паспортига доимий пропискадан чиқаришга доир муҳр фуқаро янги прописка қилинаётган ҳудуддаги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан пропискага қўйиш вақтида амалга оширилади.

 

10 кун ичида

 

 

 

 

 

Фуқароларни доимий прописка қилиш ва

пропискадан чиқаришга доир давлат хизматини

кўрсатишнинг маъмурий регламентига

2-ИЛОВА

 

_________

(сана)

__________________

(рақами)

Фуқароларни доимий прописка қилиш учун

СЎРОВНОМА
 

I. Уй-жой мулкдори (мулкдорлари) ёки турар жой берган ташкилот ҳақида маълумот:

 

1. Ф.И.Ш.

 

2. Қариндошлик даражаси

 

3. Кадастр рақами

 

II. Доимий прописка қилинаётган фуқаро тўғрисида маълумот:

1. Фамилияси:

 

2. Исми:

 

3. Отасининг исми:

 

4. Туғилган жойи ва санаси:

 

5. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):

 

6. Қаердан келди (илгари доимий руйхатда турган манзили):

 

7. Келишдан мақсади:

(ўз уй-жойига, қариндошларга, васий (ҳомий)га, ишга, ўқишга ва бошқа сабаблар).

 

8. Доимий пропискага ўтаётган манзили:

 

9. Турар жой ҳақида маълумотлар

 

10. Қаерда ва қайси лавозимда ишлайди:

 

11. Телефон рақами:

 

12. Электрон почта манзили:

 

13. Ҳарбий ҳисобга қўйиладиган ҳудуд

 

III. Бир вақтнинг мени ҳарбий рўйхатга қўйишингизни сўрайман

(ҳарбий хизматга мажбурлар учун)

1. Ҳарбий гувоҳнома рақами

 

2. Қачон ва ким томонидан берилган

 

3. Ҳарбий ҳисобга қўйилиши мўлжалланаётган Мудофаа ишлари бўйича бўлими номи

 

IV. Бир вақтнинг ўзида қўйидаги вояга етмаган оила аъзоларимни

ҳисобга олишингизни сўрайман

Ф.И.О.

Қариндошлик даражаси

Туғилган йили ва жойи

Ўғли

 

 

Қизи

 

 

 


              Ариза берувчининг ЭРИси

 

 

Ушбу фуқаро (фуқаролар)га турар жой майдони беришга ва доимий прописка қилишга розиман

Уй-жой мулкдорининг ЭРИси

 

Фуқароларни доимий прописка қилиш ва пропискадан чиқаришга

доир давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА

 

 

_________

(сана)

__________________

(рақами)

Фуқарони доимий пропискадан чиқариш учун

СЎРОВНОМА
 

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

1. Фамилияси:

 

2. Исми:

 

3. Отасининг исми:

 

4. Туғилган жойи ва санаси:

 

5. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):

 

6. Доимий прописка қилинган манзили:

 

7. Мўлжалланаётган яшаш манзили:

 

8. Кетишдан мақсади:

 

9. Телефон рақами:

 

10. Электрон почта манзили:

 

II. Бир вақтнинг мени ҳарбий рўйхатдан чиқаришингизни сўрайман

(ҳарбий хизматга мажбурлар учун)

1. Ҳарбий гувоҳнома рақами

 

2. Қачон ва ким томонидан берилган

 

3. Ҳарбий ҳисобга қўйилиши мўлжалланаётган Мудофаа ишлари бўйича бўлими номи

 

III. Бир вақтнинг ўзида қўйидаги вояга етмаган оила аъзоларимни

ҳисобга олишингизни сўрайман

Ф.И.О.

Қариндошлик даражаси

Туғилган йили ва жойи

Ўғли

 

 

Қизи

 

 

...

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                                                                                     Фуқаронинг ЭРИси

 

Общие комментарии

465