ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1605 Министерство водного хозяйства Республики Узбекистан 26/12/2018 11/01/2019 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-1605

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 29 ноябрдаги ПҚ-4039-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига
киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 1999 йил 3 сентябрдаги
414-сон (Ўзбекистон Республикаси ҲҚ тўплами, 1999 й., №9, 51-модда.) қарори иловасининг 29-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги “соғлиқни сақлаш” деган сўзларидан кейин “ва сув хўжалиги” деган сўзлари қўшилсин.

2Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон катта тўғонлар миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 2011 йил 25 мартдаги 88-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 3-сон, 20-модда) 4-банднинг иккинчи хатбошиси ҳамда 2-иловаси 3-бандидаги “Фавқулодда вазиятлар” деган сўзлари “Сув хўжалиги” деган сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 14 августдаги 231-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 8-сон, 87-модда) билан тасдиқланган Ҳудудларнинг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг
15-банди ўн еттинчи кичик бандидаги “Фавқулодда вазиятлар” деган сўзлари “Сув хўжалиги” деган сўзлари билан алмаштирилсин.

4Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2011 йил 24 августдаги 242-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 350-модда) 3-иловаси “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Катта
ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси” бўлими номидаги “Фавқулодда вазиятлар” сўзлари “Сув хўжалиги” сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 12-модда) билан тасдиқланган Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг
8-банди ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“гидротехника иншоотлари давлат кадастри бўйича — Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси ва бошқа ваколатли органлар;”.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 606-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 7-сон, 59-модда, 14-сон, 103-модда; 2011 й., 45-46-сон, 470-модда; 2017 й., 19-сон, 345-модда, 32-сон, 818-модда, 34-сон, 889-модда, 35-сон, 931-модда):

а) қарор номидаги “ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси” сўзлари чиқариб ташлансин.

б) 1-банд тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

в) 1-иловасида:

2-банддаги “гидротехник иншоотларнинг барқарор фаолиятини таъминлаш,” деган сўзлари чиқариб ташлансин;

4-банддаги ““Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси,” деган сўзлари чиқариб ташлансин;

8-банд иккинчи хатбошидаги “ва “Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси” деган сўзлари чиқариб ташлансин;

12-банд иккинчи хатбошидаги “гидротехника иншоотларининг барқарор ишлаши,” деган сўзлар ҳамда саккизинчи хатбошидаги “гидротехник иншоотлар,” сўзлари чиқариб ташлансин;

13-банддаги:

“а” кичик банди:

биринчи хатбошидаги “гидротехника иншоотларининг барқарор ишлаши,” сўзлари чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбошидаги “гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги” сўзлари чиқариб ташлансин;

ўнинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

“д” кичик банд олтинчи хатбошидаги “I, II ва III капиталлик тоифасидаги гидротехник иншоотларни” сўзлари чиқариб ташлансин;

“ж” кичик банд биринчи хатбошидаги “гидротехник иншоотлар “ деган сўзлари ҳамда бешинчи хатбошидаги “катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари техник ҳолатининг ишончлилиги ва хавфсиз ишлашини” деган сўзлари чиқариб ташлансин;

“к” кичик банди иккинчи хатбошидаги “гидротехник иншоотлардан хавфсиз фойдаланиш” сўзлари чиқариб ташлансин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, шунингдек, кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш соҳасида давлат назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори иловасининг 2017 йил 19 сентябрдаги 744-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 38-сон, 1053-модда):

а) 12-банд бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

б) қуйидаги 12-1 банд билан тўлдирилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг қуйидаги мансабдор шахслари давлат назоратини амалга ошириш ҳуқуқига эга:

“Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси бошлиғи, унинг ўринбосари, мутахассислари ва ҳудудий инспекторлари;

“Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорларининг давлат назорати субъектлари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.”.

8. Вазирлар Маҳкамасининг “Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 2017 йил 21 декабрдаги 1009-сон қарорининг 1-иловаси (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1009/0455-сон)
13-банди тўртинчи хатбошидаги “Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Катта” деган сўзлари “Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Катта” деган сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 2018 йил 3 июлдаги 500-сонли қарорнинг:

а) 1-бандига қуйидаги таҳрирдаги учинчи хатбоши қўшилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисида Низом 1а-иловага мувофиқ;”;

учинчи ‑ тўққизинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи ‑ ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

2-бандида “хисобидан” сўзларидан кейин “марказлашган тартибда” сўзлари қўшилсин.

б) 1-илованинг:

8-банди:

қуйидаги таҳрирдаги бешинчи ва олтинчи хатбошлари қўшилсин:

“магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари;

ирригация тизими бошқармалари;”;

бешинчи ‑ йигирма учинчи хатбошилар тегишинча еттинчи – йигирма бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўнинчи хатбошидаги “водийси” деган сўзидан кейин “магистрал” деган сўзи қўшилсин;

ўн иккинчи хатбошидаги “канали тизимидан” деган сўзлар “каналидан” деган сўзга алмаштирилсин;

ўн учинчи хатбошидаги “Қирғоқларни ҳимоя қилувчи дамбалар ва ўзанларни” деган сўзлар “Қирғоқ ҳимояловчи дамбалар ва ўзан” деган сўзларга алмаштирилсин;

ўн тўртинчи хатбошидаги “коллектори тизимидан” деган сўзлар “коллектордан” деган сўзга алмаштирилсин;

қуйидаги таҳрирдаги йигирма икки ва йигирма учинчи хатбошлари қўшилсин:

““Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси;

Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти;”;

йигирма икки ‑ йигирма учинчи хатбошилар тегишинча йигирма тўрт – йигирма бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

3-боб 3-параграфдан кейин қуйидаги 4 ва 5-параграфлар билан тўлдирилсин:

“§ 4. Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари вазифа ва функциялари

15. Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармаларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

1) Вазирликнинг магистрал каналлар (тизимлар) бошқармаларига юкланган вазифа ва функцияларни самарали амалга ошириш;

2) комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ҳамкорлик қилиш;

3) сув хўжалиги тармоғини комплекс модернизациялаш, фан-техника ютуқлари, сувни тежовчи замонавий технологиялар, илғор маҳаллий ва хорижий тажрибаларни жорий қилишга йўналтирилган ягона сув хўжалиги сиёсатини амалга ошириш;

4) магистрал каналга қарашли барча сув ҳўжалиги объектларида сув ресурсларини оқилона бошқариш ва унинг тезкорлигини ошириш, сув олиш ва сув бериш тўғрисида ишончли ҳисоб-китоб юритиш, магистрал канал бўйича сувни бошқаришнинг белгиланган тартибига риоя қилинишини таъминлаш, магистрал канал ва ундаги сув хўжалиги иншоотларининг техник ишончлилигини таъминлаш, магистрал канал ва ундаги сув хўжалиги иншоотларини ишончли фойдаланиш учун тайёрлаш ва уни иш ҳолатида сақлаш;

5) сув ресурсларини бошқариш тамойиллари ва тизимини такомиллаштириш, улардан тежамли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув хўжалиги объектлари ва гидротехника иншоотларини реконструкция қилиш ва замонавийлаштириш чораларини кўриш.

16. Магистрал каналлар бошқармалари (тизими) ўзига юклатилган вазифаларни амалга оширишда қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) Сув ресурсларини бошқариш ва белгиланган лимитларга мувофиқ, ирригация тизими бошқармаларига сув беришни таъминлайди;

2) ирригация тизими бошқармалари, алоҳида аҳамиятга эга бўлган сув хўжалиги ташкилотлари ҳамда насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармалари билан сув олиш ва сув бериш юзасидан шартномалар тузади, тизимдаги насос станциялари ва агрегатларини иш режимини келишади;

3) умумий сув хўжалиги аҳволини ҳисобга олган ҳолда сув бериш жадвалларига тузатишлар киритиш бўйича ирригация ҳавза бошқармаларига таклифлар киритади;

4) сувдан фойдаланишнинг бозор принциплари ва механизмалари жорий этилишини таъминлайди;

5) магистрал каналнинг алоҳида сув объектлари таъминотини яхшилашга доир таклифлар киритади, магистрал канал бўйича сув олиш ва сув бериш ҳисобини юритади ва сув ресурслари балансини тузади;

6) магистрал канални тезкор ишлатиш ва сув ресурсларини самарали бошқариш учун магистрал каналнинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган бўлинмаларини (йирик каналлар ва унинг алоҳида қисмлари, йирик иншоотлар, алоҳида сув иншоотлари, ишлаб чиқариш базалари ва бошқалар) ташкил этади;

7) сув ресурсларини бошқаришда алоқа, автоматика ва телемеханиканинг замонавий тизимларини жорий этади ҳамда уларни такомиллаштиради.

 

§ 5. Ирригация тизими бошқармалари вазифа ва функциялари

17. Ирригация тизими бошқармаларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

1) Вазирликнинг ирригация тизимлар бошқармаларига юкланган вазифа ва функцияларни самарали амалга ошириш;

2) комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ҳамкорлик қилиш.

3) ирригация тизими бўйича сув ресурсларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилиши ҳамда сувдан фойдаланиш қонун қоидаларига риоя этилишини таъминлайди;

4) ирригация тизими бўйича сув ресурсларини оқилона бошқариш ҳамда тезкорлигини ошириш;

5) ирригация тизими ва сув хўжалиги иншоотларини техник ишончлилигини таъминлаш;

6) ирригация тизимини ишончли фойдаланишга тайёрлаш ва уни ишчи ҳолатида сақлаш;

7) олинган ва етказиб берилган сув ресурсларини аниқ ҳисобини ва ҳисоботини олиб бориш;

8) сув ресурсларини иқтисод қилувчи технологияларини қўллаш, сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва ажратилган маблағлардан, моддий техника ресурсларидан, техника жиҳозларидан мақсадли фойдаланиш.

18. Ирригация тизимлар бошқармалари ўзларига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

1) бирламчи сувдан фойдаланувчиларнинг сувдан фойдаланиш режаларини умумлаштиради ҳамда ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига сув олиш лимитлари бўйича таклифлар киритади;

2) ирригация тизими бўйича Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан ўрнатилган лимитлар доирасида иқтисодиёт тармоқлари, туманлар, алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари, бирламчи сувдан фойдаланувчилар бўйича сув олиш лимитларини ҳамда тизимдаги насос станциялари ва агрегатларнинг иш режимини белгилайди;

3) ирригация тизимини тезкор ишлатиш ва сув ресурсларини самарали бошқариш учун бошқарманинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган бўлинмаларини (канал ва унинг қисмлари, алоҳида сув объектлари, ишлаб чиқариш базалари ва бошқалар) ташкил этади.

4) бирламчи сувдан фойдаланувчилар ҳамда Насос станциялари, алоқа ва энергетика бошқармаси билан сувни олиш ва ундан фойдаланиш режаси бўйича шартномаларни тузади;

5) ирригация тизими бўйича сув ресурсларини бошқаради, бирламчи сувдан фойдаланувчиларга ажратилган лимит ва сувдан фойдаланиш режаси асосида сув етказиб беради;

6) манбалардаги сув таъминотига, об-ҳавога ва бошқа сабабларга кўра ҳамда зарурият туфайли сув бериш муддати ўзгарган ҳолларда тегишли ташкилотлар билан сув лимитларига ўзгартиришлар киритади.”;

4-параграф тегишлича 6-парагараф, 15 – 22-бандлар тегишлича 19 26-бандлар деб ҳисоблансин;

4-боб 3-параграфидан кейин қуйидаги 4 ва 5-параграфлар билани тўлдирилсин:

“§ 4. Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари ҳуқуқ ва мажбуриятлари

27. Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари ўзларига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1) ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материалларни корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраб олиш;

2) келишиш учун ўзига тақдим этиладиган сув ресурсларини бошқариш, тизимни такомиллаштириш бўйича қарорлар лойиҳалари юзасидан хулосалар бериш;

3) бошқа ирригация тизимлари ва ички хўжалик гидромелиоратив тармоқларида тозалаш ва таъмирлаш ишларини шартномалар бўйича бажариш;

4) магистрал канал ва ундаги иншоотларни ишлатиш қоидалари, сувни лимит бўйича бериш ва олиш тартиби бузилганлиги учун айбдор шахсларни белгиланган жавобгарликка тортиш тўғрисида тақдимнома киритиш;

5) вужудга келган сув хўжалиги аҳволини ҳисобга олган ҳолда ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан тасдиқланган сув бериш жадвалига тегишли тузатиш киритиш бўйича ҳавза бошқармасига таклиф бериш;

6) фавқулодда ҳолатларда Бошқарма, унинг хизмат кўрсатиш ҳудудида жойлашган барча ирригация тизимлари бошқармалари, сувдан фойдаланувчилар ҳамда бошқа корхона ва ташкилотларни кутилаётган салбий ҳолатларни олдини олиш ва рўй берган ҳодисаларни бартараф этиш учун жалб қилиш;

7) қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга эга.

28. Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари:

1) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда уларга юкланган вазифа ва функцияларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

2) Вазирлик ҳудудий бўлинмаларининг фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш;

3) Вазирликка киритиладиган таклиф ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати;

4) Вазирлик ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритиладиган ҳужжат ва таклифлар лойиҳаларининг ҳамда Вазирлик ҳудудий бўлинмалари томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг бажарилиш сифати, якуний натижалари ва оқибатлари;

5) аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида таклифлар тайёрлаш;

6) сув хўжалигини ривожлантириш ва муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича ҳудудий дастурлар, чора-тадбирлар режалари, “йўл хариталари” ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали бажарилиши учун масъулдирлар.

§ 5. Ирригация тизими бошқармалари ҳуқуқ ва мажбуриятлари

29. Ирригация тизими бошқармалари ўзларига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

1) ўз ваколатига кирадиган масалаларни ечиш учун зарур бўладиган маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг туманлар (шаҳарлар) бўлинмаларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

2) ўз ваколатларига кирадиган масалалар бўйича Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва маҳаллий ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;

3) сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисида маъқуллаш учун тақдим қилинаётган қарорлар лойиҳалари бўйича хулосалар бериш;

4) сув қонунчилигини бузганлиги учун айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритиш;

5) иқтисодий судларга сув хўжалиги ташкилотларининг манфаатларини ҳимоя қилувчи даъво аризаларини бериш;

6) фавқулодда ҳолатларда Бошқарма, унинг хизмат кўрсатиш ҳудудида жойлашган барча сувдан фойдаланувчилар, тегишли сув хўжалиги ташкилотлари ҳамда бошқа корхона ва ташкилотларни кутилаётган салбий ҳолатларни олдини олиш ва рўй берган ҳодисаларни бартараф этиш учун жалб қилиш.

Ирригация тизими бошқармалари қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.

30. Ирригация тизими бошқармалари:

1) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда уларга юкланган вазифа ва функцияларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

2) Вазирлик ҳудудий бўлинмаларининг фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш;

3) Вазирликка киритиладиган таклиф ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати;

4) Вазирлик ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритиладиган ҳужжат ва таклифлар лойиҳаларининг ҳамда Вазирлик ҳудудий бўлинмалари томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг бажарилиш сифати, якуний натижалари ва оқибатлари;

5) аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида сув хўжалигини ривожлантириш тўғрисида таклифлар тайёрлаш;

6) сув хўжалигини ривожлантириш ва муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича ҳудудий дастурлар, чора-тадбирлар режалари, “йўл хариталари” ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали бажарилиши учун масъулдирлар;

4-параграф тегишлича 6-парагараф, 23 – 71-бандлар тегишлича 31 79-бандлар деб ҳисоблансин;

25-банднинг йигирма учинчи кичик бандидаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 73-сон қарори билан тасдиқланган давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга” деган сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

27-банднинг ўн тўртинчи кичик банди чиқариб ташлансин;

15-27-кичик бандлар тегишлича 14-26-кичик бандлар деб ҳисоблансин;

42-банддаги:

иккинчи кичик банддаги “ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари,” деган сўзлардан кейин “магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари бошлиқлари, ирригация тизими бошқармалари бошлиқлари,” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

тўртинчи кичик банди “бирлашмаси бошлиғи” деган сўзлардан кейин
“, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти директорини ва унинг ўринбосарини, “Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари.” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

66-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Вазирлик марказий аппарати, “Ўзсувқурилиштаъминот” республика бирлашмаси, Марказий диспетчерлик, коммуникация ва кадастр хизмати, Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази, “Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси фаолияти бюджетдан ажратилган маблағлар, Жамғарма маблағлари ва қонунда тақиқланмаган манбалар ҳисобидан, сув хўжалигининг бошқа бюджет ташкилотлари фаолияти бюджетдан ажратилган маблағлар ва қонунда тақиқланмаган манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.”.

в) 1а илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисида Низом

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекциясининг (кейинги ўринларда “Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси деб аталади) мақомини, асосий вазифаларини, функцияларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. “Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикасидаги мукаммаллиги I, II ва III класс шунингдек, фавқулодда вазиятларда юқори даражада хавф солувчи III классдан паст бўлган сув хўжалиги объектлари ‑ гидротехника иншоотлари хавфсизлигини назорат қилиш бўйича махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

3. “Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) бўйсунади ва ҳисобот беради.

4. “Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси тизимига давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақил равишда давлат назоратини олиб борадиган ҳудудий инспекторлар киради.

5. “Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг (кейинги ўринларда Вазир деб аталади) буйруқлари ва мазкур Низомга амал қилади.

6. “Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси ўз фаолиятини Вазирлик раҳбарлигида, шунингдек, бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

7. “Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга.

8. “Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Туркқўрғон кўчаси, 26-уй, 100200 манзилида (почта манзилида) жойлашган.

2-боб. Давсувхўжаликназорат давлат инспекциясининг асосий вазифалари ва функциялари

9. Қуйидагилар юзасидан давлат назоратини амалга ошириш “Давсувхўжаликназорат” давлат инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари техник ҳолатининг ишончлилиги ҳамда уларнинг бехатар ишлашини таъминлаш;

катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари лойиҳалаштирилиши, қурилиши, фойдаланишга қабул қилиниши, ишлатилиши, реконструкция қилиниши, таъмирланиши, консервацияланиши ва тугатилиши, шу жумладан лойиҳалар экспертизаси ташкил этилиши, қуриш, реконструкция қилиш, фойдаланишга қабул қилиш, консервациялаш ва тугатиш сифати юзасидан назоратни амалга ошириш;

катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг ишончли қўриқланишини ташкил этиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш.

10. “Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари техник ҳолатининг ишончлилиги ҳамда уларнинг бехатар ишлашини таъминлаш соҳасида:

тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда гидротехника иншоотларининг техник ҳолати ҳамда бехатар ишлаши билан боғлиқ ҳодисаларнинг олдини олишга доир таклифларни ишлаб чиқади;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда гидротехника иншоотларининг техник ҳолати ишончлилигини ҳамда бехатар ишлашини экспертизадан ўтказади;

гидротехника иншоотларининг ҳолатини ва уларнинг хавфсизлик декларацияларига мувофиқлигини текширишни ташкил этади;

гидротехника иншоотларининг техник ҳолатини кузатиш, натурада кузатишни ва диагностикасини амалга оширади;

республиканинг тегишли вазирликлари ва идоралари билан биргаликда давлатлараро ва чегаравий сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш масалаларини чегарадош давлатлар билан тартибга солишда қатнашади;

гидротехника иншоотларининг техник жиҳатдан ишончлилиги ва хавфсизлиги билан боғлиқ бўлган идоралараро ва давлатлараро комиссиялар ишларида иштирок этади;

гидротехника иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича халқаро ҳамкорликни амалга оширади.

б) катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари лойиҳалаштирилиши, қурилиши, фойдаланишга қабул қилиниши, ишлатилиши, реконструкция қилиниши, таъмирланиши, консервацияланиши ва тугатилиши, шу жумладан лойиҳалар экспертизаси ташкил этилиши, қуриш, реконструкция қилиш, фойдаланишга қабул қилиш, консервациялаш ва тугатиш сифати юзасидан назоратни амалга ошириш соҳасида:

гидротехника иншоотларини жойлаштиришда, уларни лойиҳалаш учун топшириқларни келишишда, қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини келишишда, қуриш сифатини назорат қилишда, фойдаланишга қабул қилишда, шунингдек, фойдаланиш қоидаларини келишишда қатнашади;

гидротехника иншоотларининг хавфсизлик декларацияларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;

гидротехника иншоотлари кадастрини юритади;

гидротехника иншоотларининг хавфсизлик қоидалари ва мезонлари ишлаб чиқилишини ташкил этади;

гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади.

в) катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг ишончли қўриқланишини ташкил этиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:

хўжалик фаолиятини ёки бошқа фаолиятни амалга ошириш учун гидротехника иншоотлари ҳудудларидан, дарёлар ўзанлари ва уларга туташ тўғоннинг қуйи ва юқори ҳудудларидан (сув муҳофазаси зоналарида ер участкалари бериш бундан мустасно) фойдаланишни келишади;

ваколатли органларга сув муҳофазаси зоналарини, сув омборлари, дарёлар, каналлар ва коллекторларнинг қирғоқбўйи полосаларини белгилаш ишларини ташкил этишда кўмаклашади, ушбу зоналар ва полосаларга қўйиладиган талабларнинг бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

“Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси қонунчиликка асосан бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.

11. “Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек, ўзига бўйсунувчи ҳудудий инспекторлар орқали ҳал қилади.

 

3-боб. “Давсувхўжаликназорат” давлат инспекциясининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

12. “Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

гидротехника иншоотларига белгиланган тартибда кириш, гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги ва техник назоратини ташкил этиш масалаларига доир материаллар билан танишиб чиқиш;

ўз ваколати доирасида, қонунчиликда белгиланган тартибда вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг гидротехника иншоотларидан фойдаланишнинг техник ва хавфсизлик ҳолати бўйича назорат ўрнатилганлигини текшириш;

гидротехника иншоотларининг ҳолати, улардан фойдаланиш ва хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан вазирликлар ва идораларнинг, шунингдек, корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг ахбороти, маъруза
ва маълумотларини эшитиш;

тегишли вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлардан гидротехника иншоотлари техник ҳолатининг ишончлилиги, улардан фойдаланиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар бўйича меъёрий ҳужжатлар, тадбирлар режалари, буйруқлар, йўриқномалар, ҳужжатлар, маълумотлар ва материалларни талаб қилиш ва олиш, зарурият бўлганда, республиканинг тегишли вазирликлари ва идоралари мутахассисларини жалб қилиш;

гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида ёзма кўрсатмалар бериш, шунингдек, гидротехника иншоотлари хавфсизлиги нормалари ва қоидалари қўпол равишда бузилган ҳолатларда хавфлилиги юқори бўлган объектлар жумласига кирувчи гидротехника иншоотларини лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун берилган лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш тўғрисида таклифлар киритиш;

сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш ёхуд дарёлар ўзанлари ва уларга туташ тўғоннинг қуйи ва юқори ҳудудларида хўжалик фаолиятини ва бошқа фаолиятни амалга ошираётган ташкилотлар фаолиятини, агар мазкур фаолият гидротехника иншоотларининг хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, белгиланган тартибда тақиқлаш ёки чеклаш;

“Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

13. “Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.

14. “Давсувхўжаликназорат” давлат инспекциясининг мансабдор шахслари ва унинг ҳудудий инспекторлари ўз хизмат вазифаларини зарур даражада бажармаганликлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

4-боб. Давсувхўжаликназорат давлат инспекцияси фаолиятини

ташкил этиш

15. “Давсувхўжаликназорат” давлат инспекциясига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади.

“Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари Вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

“Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси ходимлари мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича:

бошлиқ — вазирнинг биринчи ўринбосарига;

бошлиқ ўринбосари — вазир ўринбосарига;

бошқарма аппарати катта мутахассислари — вазирликнинг бош бошқармаси бошлиғига;

мутахассислар — вазирликнинг бўлим бошлиғига;

ҳудудий инспекторлар — вилоятлар ҳокимликларининг тегишли мустақил бўлимлари раҳбарларига;

ҳудудий бўлинмаларнинг етакчи мутахассислари — мустақил бошқармалар ва вилоятлар ҳокимликларининг бўлимлари етакчи мутахассисларига тенглаштирилади.

16. “Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси бошлиғи:

“Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;

“Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси фаолиятига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда қўйилган вазифа ва хизматларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

“Давсувхўжаликназорат” давлат инспекциясида ижро интизомининг ҳолати юзасидан бевосита раҳбарликни амалга оширади;

“Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосарининг ва бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатларини, вазифаларини ва шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;

“Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси марказий аппарати ходимларини, ҳудудий бўлинмаларнинг инспекторларини ва етакчи мутахассисларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

ўз ваколати доирасида “Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси тизимидаги ходимларнинг бажариши мажбур бўлган буйруқлар чиқаради
ва кўрсатмалар беради;

“Давсувхўжаликназорат” давлат инспекциясининг харажатлар сметасини, штатлар жадвалини Вазирлик билан келишилган ҳолда тасдиқлайди ва унинг харажатлар сметасига ҳамда тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида  ўзгартиришлар киритади;

соҳага кўра ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Вазирликнинг ҳайъат мажлисларида белгиланган тартибда қатнашади;

қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

17. “Давсувхўжаликназорат” давлат инспекциясида йирик гидротехника ва бошқа муҳандислик иншоотларини лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш соҳаси бўйича етакчи мутахассислардан иборат бўлган Эксперт кенгаши тузилади.

“Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси бошлиғи лавозимига кўра Эксперт кенгаши раиси ҳисобланади.

Эксперт кенгашининг низоми ва таркиби Вазир билан келишилади.

Эксперт кенгаши гидротехника иншоотларидан бехатар фойдаланиш
ва уларнинг ишончли ишлашининг энг муҳим масалаларини кўриб чиқади, гидротехника иншоотларининг барқарор ва бехатар ишлаши учун уларни реконструкция қилиш ва қайта жиҳозлаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш юзасидан тавсияномалар беради ҳамда гидротехника иншоотларининг хавфсизлик декларацияси экспертизаси натижалари бўйича қарорлар қабул қилади.

Эксперт кенгашининг қарорлари “Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси бошлиғининг буйруқлари билан амалга оширилади.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, ташкилотларнинг манфаатларига тааллуқли масалалар бўйича ўтказиладиган Эксперт кенгаши мажлисларига уларнинг вакиллари таклиф этилади.

18. Эксперт кенгаши ўзининг таркибида мустақил хўжалик ҳисобида фаолият юритувчи бўлинма — Диагностика марказига эга бўлади, у гидротехника иншоотларининг техник ҳолати ишончлилигини диагностика, кузатув, натурада кузатув ишларини амалга оширади ва кадастрларни юритиш ишларини, шунингдек, хавфсизлик декларацияси экспертизасини амалга оширади.

Диагностика маркази юридик шахс ҳисобланади, ўзининг Низоми, ўз номи ёзилган муҳрга ва банкларда ҳисоб рақамларига эга бўлади.

Диагностика марказининг Устави ва штат жадвали Эксперт кенгаши томонидан тасдиқланади.

Диагностика маркази раҳбари Эксперт кенгаши томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Диагностика марказини молиялаштириш “Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси томонидан сув хўжалиги объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар ва бошқа буюртмачилар билан тузилган шартномаларига мувофиқ бажарилган ишлар ҳамда кўрсатилган хизматлардан олинадиган даромадлар ҳисобига амалга оширилади.

19. “Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси инспекторлари ўз фаолиятларини жойларда гидротехника иншоотларининг техник ҳолати
ва хавфсизлигини назорат қилиш бўйича инспекция томонидан тасдиқланган режа- тадбирлар, буйруқ ва кўрсатмалар асосида амалга оширадилар.

Общие комментарии

422