ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1604 Министерство юстиции Республики Узбекистан 26/12/2018 10/01/2019 0

Обсуждение завершено

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-1604

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига қўшимчалар киритиш

тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қорақалпоғистон Республикасида экологик вазиятни яхшилаш ва Оролбўйи ҳудудининг барқарор ривожланишини таъминлаш бўйича маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2018 йил 23 ноябрдаги ПҚ–4027-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига қўшимчалар киритилсин.

2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш _________________ зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

 

                            А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил

“___” ________ ____-сон қарорига

ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган қўшимчалар

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 майдаги 310-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 21-сон, 397-модда) қуйидаги мазмундаги 201-банд қўшилсин:

201. Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Мўйноқ, Қўнғирот, Қораўзак, Кегейли ва Тахтакўпир туманларининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияларининг фаолияти тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ҳамда Мўйноқ, Қўнғирот, Қораўзак, Кегейли ва Тахтакўпир туманлари ҳокимларининг экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари томонидан мувофиқлаштирилади”.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарори билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси ва вилоятлар ўрмон хўжалиги бошқармалари тўғрисида намунавий низомга (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 734-модда) қуйидаги мазмундаги 31-банд қўшилсин:

“31. Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг фаолияти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари томонидан мувофиқлаштирилади”.

Общие комментарии

224