ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
16 Министерство юстиции Республики Узбекистан 27/07/2018 11/08/2018 0

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Муқаддас зиёратгоҳ ва қадамжолардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида
ID-16

ЛОЙИҲА

 

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

 

Муқаддас зиёратгоҳ ва қадамжолардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5416-сон “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ҳамда муқаддас зиёратгоҳ ва қадамжолардан фойдаланишни янада такомиллаштириш ва улардан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг “Вақф” хайрия жамоат фондига (кейинги ўринларда “Вақф” фонди деб аталади) муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳларни иловадаги рўйхатга мувофиқ текин фойдаланиш шартномаси асосида ижарага бериш ҳуқуқи билан бириктириб бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 2019 йил 1 январгача бўлган муддатда ушбу қарорнинг иловасида кўрсатилган муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳларни “Вақф” фонди ва унинг ҳудудий бўлинмаларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текин фойдаланиш шартномаси асосида бириктириш чораларини кўрсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Вақф” фонди ва унинг ҳудудий бўлинмаларига муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлардан келиб тушадиган маблағлардан мақсадли ва самарали сарфланишини доимий назорат қилиб борсин.

4. Тижорат банкларига “Вақф” фонди ва унинг ҳудудий бўлинмаларига банк хизматларини кўрсатишда воситачилик ҳақи ундирмаслик тавсия этилсин.

5. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ________ ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ж.К.Акромов зиммасига юклансин.

 

 

                                                     Ўзбекистон Республикасининг

                                                               Бош вазири                                                                                                                                 А. АРИПОВ

Общие комментарии

825