ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1599 Министерство инновационного развития Республики Узбекистан 25/12/2018 09/01/2019 4

Обсуждение завершено

Постановление Кабинета Министров Республика Узбекистан
Хоразм вилоятида қовун етиштириш ҳажмларини янада кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-1599

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ

Хоразм вилоятида қовун етиштириш ҳажмларини янада кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида

         Хоразм вилоятида қовун етиштирувчи хўжаликларни ташкил этиш ва ушбу фаолият билан шуғулланувчи хусусий сектор вакилларига кўмаклашиш, илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда ишлар олиб бориш, инновацион ресурс тежайдиган технологиялар асосида қовунни очиқ ва иссиқхоналарда етиштириш, уни қайта ишлашни комплекс ривожлантириш, соҳанинг экспорт салоҳиятини янада юксалтириш ҳамда аҳоли бандлиги ва даромадлари даражасини ошириш, айниқса, қишлоқ жойларда янги иш ўринларини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

         1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси ва Хоразм вилояти ҳокимлигининг Хоразм вилоятида қовун етиштириш ҳажмларини янада кўпайтириш бўйича таклифлари маъқуллансин.

         2. Белгилансинки:

         “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси, “Ўзагроэкспорт” АЖ, Хоразм вилояти ҳокимлиги қовун етиштирувчи фермер хўжаликлари билан қайта ишловчи ва экспортёр ташкилотлар ўртасида маҳсулотларни харид қилиш бўйича ҳар йили 1 март кунигача шартномалар тузилади ва бўнак маблағлари ажратилади;

         “Ўзнефтмаҳсулот” АЖ, “Ўзагрокимёҳимоя” АЖлари томонидан белгиланган тартибда фермер, деҳқон, иссиқхона хўжаликлари, кластерлар, илмий-тадқиқот муассасаларига қовун уруғлари ва маҳсулотларини етиштириш учун ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, кимёвий препаратлари шартномалар асосида етказиб берилади;

         Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Хоразм вилояти хокимлиги билан биргаликда ҳар йили 1 июнга қадар фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан экилган қовун майдонларни назорат ўлчовидан ўтказади ва амалга оширилган ишлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.

         3. Қуйидагилар:

         Хоразм вилоятида 2019-2020 йилларда қовун маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт ҳажмларини ошириш бўйича чора-тадбилар дастури 1-иловага;

         Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги соҳасида фойдаланилмай турган ер майдонларидан самарали фойдаланиш учун 2019-2020 йилларда қовун жойлаштириш ва ялпи ҳосил прогноз кўрсаткичлари 2-иловага;

         Хоразм вилояти туманларида 2019-2020 йилларда қовун экиш учун иссиқхоналар ташкил этиш прогноз кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

         4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда ҳар бир ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, қовун экинларини фермер хўжаликлари кесимида жойлаштириш ва экилишини таъминласинлар.

     5. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Фанлар Академияси, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси икки ой муддатда:

дунёдаги ривожланланган давлатларнинг қовун маҳсулотларини тур ва навлари бўйича импорт қилиш хажмларини ўрганиш ва ушбу давлатларнинг талабларидан келиб чиқиб, республикада қовун маҳсулотларини экспортга чиқариш;

вилоятда экспортбоп қовун етиштиришни йўлга қўйиш учун ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитига ва иссиқхонага мос, серҳосил, касаллик ва зараркунандаларга чидамли қовуннинг нав ва дурагайлар уруғларини хорижий мамлакатлардан олиб келиш юзасидан асосланган таклифларини Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.

        6. “Ўзагрокимёхимоя” АЖ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Фанлар академияси ва Хоразм вилоят хокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда қовун экинларида учрайдиган касаллик ва зараркунанларга (қовун пашшаси) қарши кураш ишларини тизимли равишда амалга оширишга қаратилган манзилли чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсинлар ва ижросини таъминласинлар.

    7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С. Холмуродов, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири И. Абдурахмонов, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси раиси Т. Жалилов ва Хоразм вилояти ҳокими Ф. Эрманов зиммасига юклансин.

 

 

      Ўзбекистон Республикасининг
                    Бош вазири                                                                                            А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил "___" __________ ____-сонли қарорига
1-ИЛОВА

Хоразм вилоятида 2019-2020 йилларда қовун маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш
ва экспорт ҳажмларини ошириш бўйича чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

 

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Маъсул ижрочилар

1

Хоразм вилоятида тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, босқичма-босқич ҳудудларни қовун етиштиришга ихтисослаштириш.

1. Ҳудудларни ихтисослаштириш бўйича Ишчи гуруҳни тузиш.

2. Ишчи гуруҳ томонидан ҳар бир ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитини инобатга олган ҳолда ихтисослаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

3. Ҳар бир туманда қовун маҳсулотларни экспортбоп ва қайта ишлашга мос нав ва дурагайларини танлаб олиш.

4. Ҳудудларни ихтисослашувидан келиб чиқиб экинларни жойлаштиришда алмашлаб экиш тизими жорий этиш.

2019 йил январь

 

2019 йил февраль

 


 

2019 йил март

 


2019-2020 йиллар

Хоразм вилояти хокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси,
Инновацион ривожланиш вазирлиги,
Фанлар академияси

2

Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ва иқтисодий самара бермаётган, қишлоқ хўжалигига яроқсиз ҳамда паст рентабеллик ер майдонларида босқичма-босқич қовун етиштиришга ихтисослашган иссиқхоналарни ташкил этиш.

1. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ва иқтисодий самара бермаётган, қишлоқ хўжалигига яроқсиз ҳамда паст рентабеллик ер майдонларини хатловдан ўтказиш.

2. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ва иқтисодий самара бермаётган, қишлоқ хўжалигига яроқсиз ҳамда паст рентабеллик ер майдонларда иссиқхоналарни ташкил этиш бўйича ташаббускорларни аниқлаш.

3.Иссиқхоналар қурадиган субъектларга халқаро молия институтларини жалб этиш ва тижорат банклари кредит маблағларини ажратиш чораларини кўриш.

4. Қовун етиштиришга ихтисослашган иссиқхоналарни қуриш ишларини амалга ошириш бўйича тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

5. Графикка асосан иссиқхоналарни қуриш бўйича мониторинг юритиш ишларини ташкил этиш.

2019 йил январь

 

 

 

2019 йил март

 

 

 

2019 йил апрель

 



2019 йил апрель

 

 

 

2019-2020 йиллар

Хоразм вилояти хокимлиги,

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК,
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси,
Тижорат банклари

3

Хоразм вилоятида очиқ майдонларда ва иссиқхоналарда етиштиришга мўлжалланган экспортбоп қовун навлари уруғларини босқичма-босқич кўпайтириш.

1. Вилоятнинг тупроқ-иқлим шароитини инобатга олган ҳолда очиқ майдонларда ҳамда иссиқхоналарда етиштиришга мўлжалланган экспортбоп қовун навлари уруғларини босқичма-босқич кўпайтириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2. Очиқ майдонларда ва иссиқхоналарда етиштиришга мўлжалланган экспортбоп қовун навлари уруғларини кўпайтириш борасида илмий асосланган агротехник тадбирларни амалга ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

3. Вилоятнинг қовун маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида қовун уруғларини кўпайтиришнинг 5 йиллик схемасини ишлаб чиқиш.

4. Уруғчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари кесимида қовун уруғларини кўпайтириш тадбирларини бажариш.

 

 

2019 йил февраль

 

 



 

2019 йил март

 

 

 

 

2019 йил март

 

 


2019-2020 йиллар

 

Инновацион ривожланиш вазирлиги,
Фанлар академияси,
Хоразм вилояти хокимлиги

4

Очиқ майдонларда ва иссиқхоналарда қовун маҳсулотларини етиштиришда учрайдиган касаллик ва зараркунанларга (қовун пашшаси) қарши курашиш

1. Касаллик ва зараркунанларга (қовун пашшаси) қарши кураш учун зарур кимёвий препаратлар миқдорини аниқлаш ва заҳирасини яратиш.

2. Қовун касаллик ва зараркунандаларини аниқлаш бўйича башорат тадбирларини амалга ошириш, тутқичлар қўйиш ва зарур қарши кураш ишларини бажариш.

3. Хашорат ва касалликларга қарши кураш бўйича маҳсус ўқув семинарлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил март

 

 

 

 

2019 йил
май-сентябрь

 

“Ўзагрокимёхимоя” АЖ,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси

 

 

“Ўзагрокимёхимоя” АЖ,

Инновационион ривожланиш вазирлиги,
Фанлар академияси,

Хоразм вилоят хокимлиги

 

5

Очиқ майдонларда ва иссиқхоналарда экспортбоп қовун навларини яратишда селекцияси бўйича илмий-тадқиқот ишларини жадаллаштириш

1. Экспортбоп, ҳосилдор, сифат кўрсаткичлари юқори, транспортбоп, касалликларга чидамли бўлган қовун навларни яратиш бўйича грант лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

2. Ишлаб чиқилган лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш.

3. Экспертизадан ўтказилган лойиҳаларни молиялаштириш.

 

2019 йил

май

 

 

2019 йил октябрь

 

2019 йил декабрь

Фанлар академияси,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,
 

6

Очиқ майдонларда ва иссиқхоналарда қовунни экиш, қатор ораларига ишлов бериш, ҳосилни йиғиштириш ва ташиш бўйича талаб этиладиган қишлоқ хўжалиги махсус техниклари ва агрегатлар билан таъминлаш

1. Очиқ майдонларда ва иссиқхоналарда қовун етиштириш учун талаб этиладиган ва етишмайдиган қишлоқ хўжалиги техникалари ва механизм турларини  ўрганиш ва таъминлаш.

2. Қовунчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларини босқичма-босқич техниклар билан лизинг асосида таъминлаш бўйича чораларини кўриш.

 

2019 йил январь

 

 

 

 

2019-2020 йиллар

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ,
Хоразм вилояти хокимлиги

 

 

 

Хоразм вилояти хокимлиги
“Узагролизинг” АЖ,

 

7

Хоразм вилоятида очиқ майдонларда ва иссиқхоналарда қовун етиштиришга ихтисослашган фермер ва деҳқон хўжаликларини минерал ўғитлар ва ёнилғи мойлаш материаллари билан таъминлаш

1. Очиқ майдонларда ва иссиқхоналарда қовун етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларини минерал ўғитлар ва ёнилғи мойлаш маҳсулотларига бўлган талабни ишлаб чиқиш.

2. Қовун етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларини минерал ўғит ва ёнилғи мойлаш маҳсулотлар етказиб берилиши таъминлаш.

2019-2020 йиллар

“Ўзнефтмаҳсулот” АЖ, “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ,

Хоразм вилояти хокимлиги

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил "___" ________ _____-сонли қарорига
 2-илова

 Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги соҳасида фойдаланилмай турган ер майдонларидан самарали фойдаланиш учун 
2019-2020 йилларда қовун жойлаштириш ва ялпи ҳосил
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Туманлар
номи
2019-2020 йилларда 2019 йилда 2020 йилда
Жами майдон, га шу жумладан Ялпи ҳосил, минг тн Жами майдон, га шу жумладан Ялпи ҳосил, минг тн Жами майдон, га шу жумладан Ялпи ҳосил, минг тн
Асосий
ва оралиқ майдон
Фойдала-нилмай турган майдон Асосий
ва оралиқ майдон
Фойдала-нилмай турган майдон Асосий
ва оралиқ майдон
Фойдала-нилмай турган майдон
1 Боғот  610 404 206 10153 316 202 114 5208 294 202 92 4946
2 Гурлан 740 580 160 12711 378 290 88 6443 362 290 72 6268
3 Кўшкўпир 1090 448 643 17290 579 224 356 9113 511 224 287 8177
4 Урганч 733 544 189 12508 377 272 105 6378 356 272 84 6130
5 Хозарасп 1243 482 762 19617 661 241 421 10360 582 241 341 9257
6 Хонка 526 417 109 8969 268 208 60 4536 257 208 49 4433
7 Хива 476 287 189 7768 249 144 105 4008 228 144 84 3760
8 Шовот 976 386 590 15379 519 193 326 8107 457 193 264 7272
9 Янгиариқ 671 261 410 10483 357 130 227 5532 313 130 183 4951
10 Янгибозор 602 459 143 10276 309 230 79 5218 294 230 64 5058
Жами 7667 4267 3400 125153 4014 2134 1880 64901 3654 2134 1520 60251

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил "___" _______ _____-сонли қарорига
3-илова

Хоразм вилояти туманларида 2019-2020 йилларда қовун экиш учун иссиқхоналар ташкил этиш 
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Туманлар
номи
Жами ташкил этиладиган майдон, га шу жумладан
2019 йил 2020 йил
1 Боғот  30 18 12
2 Гурлан 30 18 12
3 Кўшкўпир 30 18 12
4 Урганч 30 18 12
5 Хозарасп 30 18 12
6 Хонка 30 18 12
7 Хива 30 18 12
8 Шовот 30 18 12
9 Янгиариқ 30 18 12
10 Янгибозор 30 18 12
Жами 300 180 120

Общие комментарии

653