ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
15954 Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан 16/03/2020 31/03/2020 33
Приказ или постановление ведомств
Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-15954

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

1. Камерал солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

 

Раис

 

Б. Мусаев

 

 

Тошкент ш,

2020 йил «___» ____________,

_______-сон.

 

 

Ўзбекистон Республикаси
Давлат солиқ қўмитасининг
2020 йил ___  __________даги
_______-сон қарорига

ИЛОВА

Камерал солиқ текшируви ўтказиш тўғрисида

НИЗОМ

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва солиққа оид бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ органлари томонидан солиқ тўловчилар фаолиятини камерал солиқ текширувидан ўтказиш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом қўшилган қиймат солиғи суммалари ўрнини қоплаш ва чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган товарларни олиб чиқилаётганда қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш билан боғлиқ ўтказиладиган камерал солиқ текширувларига татбиқ этилмайди.

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Камерал солиқ текшируви – солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботларни ва (ёки) солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ органда мавжуд бошқа маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш йўли билан солиқ органи томонидан амалга ошириладиган текширувдир.
Камерал солиқ текшируви солиқ тўловчининг ҳузурига бормасдан солиқ органи жойлашган ерда амалга оширилади.
2. Камерал солиқ текширувининг мақсади солиқ тўловчига солиқ органлари томонидан камерал солиқ текшируви натижалари бўйича солиқ ҳисоботларида аниқланган тафовутларни мустақил равишда бартараф этиш ҳуқуқини беришдан иборатдир.

2-боб. Камерал солиқ текширувини ташкил  этиш тартиби ва муддатлари

3. Камерал солиқ текшируви солиқ органи раҳбарининг (раҳбари ўринбосарининг) буйруғи асосида ўтказилади. Буйруқда солиқ тўловчининг номи ва идентификация рақами, текширувчи шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими, текширувни ўтказиш муддатлари, текширилаётган давр, текширилаётган солиқлар ва йиғимларнинг турлари кўрсатилади. Кўрсатиб ўтилган маълумотлар буйруқнинг иловасида акс эттирилиши мумкин.

Қўшилган қиймат солиғи суммасини қоплашга нисбатан камерал солиқ текшируви солиқ органининг буйруғисиз, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

4. Агар солиқ (ҳисобот) даври учун солиқ мониторинги ўтказилаётган бўлса, бундай давр учун камерал солиқ текшируви ўтказилмайди. Мазкур қоида солиқ мониторинги муддатидан олдин тугатилганда қўлланилмайди.

5. Солиқ тўловчи томонидан илгари тақдим этилган солиқ ҳисоботига нисбатан бюджет тизимига тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси камайтирилган ёки кўрилган зарар суммаси кўпайтирилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилган ҳолларда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи камерал солиқ текширувидан ўтказилади. Бунда, аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилган кундан эътиборан уч кун ичида камерал солиқ текшируви бошланиб, ушбу Низомда ўрнатилган тартибда амалга оширилади.

6. Камерал солиқ текширувини ўтказиш муддати мазкур текширувни ўтказиш тўғрисидаги буйруқ билан белгиланади.

7. Камерал солиқ текшируви жараёнида солиқ органи солиқ тўловчидан (солиқ агентидан, учинчи шахсдан) сўровнома орқали:

бирламчи ҳужжатлар, бухгалтерия ҳисоби регистрлари ҳамда солиқларни ҳисоблаб чиқариш учун асос бўлган бошқа ҳужжатлардан иборат ҳисоб ҳужжатларни;

тақдим этилган солиқ ҳисоботларига доир тушунтиришларни;

ҳисоб ҳужжатларига доир тушунтиришларни;

солиқларни (йиғимларни) ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш билан боғлиқ бошқа ахборотларни талаб қилиб олишга ҳақли.

8. Сўровнома электрон ҳужжат тарзида солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилади. Юборилган сўровнома солиқ тўловчи томонидан ўқиб чиқилганидан кейин, лекин ушбу сўровнома жўнатилган санадан эътиборан уч кундан кечиктирмай олинган деб ҳисобланади.

Агар солиқ тўловчида солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, сўровнома почта орқали буюртма хат билан юборилади ва у жўнатилганидан сўнг беш кундан кейин олинган деб ҳисобланади.

Ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисидаги сўровнома текширилаётган шахсга (унинг вакилига) шахсан имзо қўйдирган ҳолда топширилиши мумкин.

9. Солиқ органининг сўровномасига жавобан талаб этилган ҳужжатлар ва (ёки) тушунтиришлар солиқ тўловчи томонидан сўровнома олинган кундан эътиборан беш иш куни ичида тақдим этилиши керак.

Агар солиқ тўловчи сўралган ҳужжатлар ва (ёки) тушунтиришларни узрли сабабларга кўра солиқ органига тақдим эта олмаса, солиқ тўловчи сўровномани олган кундан кўпи билан беш иш кунлик муддатда шу ҳақда солиқ органини хат орқали хабардор қилиши шарт. Ушбу хатда сўралган ҳужжатларнинг белгиланган муддатда тақдим этила олмаслик сабаблари ва зарур бўлган муддат кўрсатилади.

Солиқ органи солиқ тўловчидан хатни (хабарномани) олган кундан эътиборан икки иш куни ичида ҳужжатларни тақдим этиш муддатларини узайтириш ёки муддатни узайтиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Мазкур қарорда ҳужжатларни тақдим этишни узайтириш муддати ўн иш кунидан ошмаслиги керак.

10. Ҳужжатларни (ахборотни) учинчи шахслардан талаб қилиб олиш зарур бўлган ҳолларда солиқ органи текширилаётган солиқ тўловчининг фаолиятига тааллуқли ҳужжатларга (ахборотга) эга бўлган контрагентдан ёки бошқа шахслардан ушбу ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилиб олишга ҳақли.

11. Камерал солиқ текшируви жараёнида текширилаётган солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, солиқ органи Солиқ кодекснинг 111-моддасига асосан солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли. Солиқ мажбуриятининг бажарилишини таъминлашдаги ушбу усул камерал солиқ текшируви ўтказилаётган солиқ тўловчининг контрагентига татбиқ этилмайди.

12. Агар камерал солиқ текшируви жараёнида солиқ тўловчининг фаолиятига тааллуқли ҳужжатларни (ахборотни) бошқа ҳудудда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган солиқ тўловчидан (учинчи шахсдан) олинишининг зарурати юзага келса, камерал солиқ текширувини амалга оширувчи солиқ органи ушбу ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилиб олиш тўғрисида солиқ тўловчи (учинчи шахс) ҳисобда турган жойидаги солиқ органига топшириқнома юборади.

Топшириқномада камерал солиқ текшируви жараёнида қандай ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш зарурати юзага келганлиги ва камерал текширув ўтказиш тўғрисида буйруқни рўйхатдан ўтказиш рақами ва санаси кўрсатилади.

Топшириқнома олинган кундан эътиборан уч иш куни ичида ҳужжатлар (ахборотлар) қайси шахсдан талаб қилинаётган бўлса, ўша шахснинг ҳисобда турган жойидаги солиқ органи томонидан учинчи шахсга ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш тўғрисида сўровнома юборилади.

Ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш тўғрисидаги сўровномага ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилиб олиш тўғрисидаги топшириқноманинг кўчирма нусхаси илова қилинади.

13. Ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш тўғрисидаги сўровномани олган шахс сўровнома олинган кундан эътиборан беш иш куни ичида уни бажаради ёки талаб қилиб олинаётган ҳужжатларга (ахборотга) эга эмаслиги ҳақида хат билан солиқ органига хабар беради.

Агар талаб этилган ҳужжатларни (ахборотни) кўрсатилган муддатда тақдим этиш имкони бўлмаса, солиқ органи ҳужжатлар қайси шахсдан талаб қилиб олинган бўлса ўша шахснинг ёзма мурожаатига кўра, ушбу ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш муддатини узайтиришга ҳақли.

14. Талаб этилган ҳужжатлар солиқ тўловчи (учинчи шахс) томонидан солиқ органига ҳужжатлар солиқ тўловчи томонидан шахсан ёки вакил орқали тақдим этилиши, почта орқали буюртма хат билан юборилиши ёки телекоммуникация алоқа тармоқлари ёҳуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда топширилиши мумкин.

15. Ҳужжатлар қоғоз шаклида тақдим этилганда улар солиқ тўловчи томонидан тасдиқланган кўчирма нусха шаклида амалга оширилади. Агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ органига (мансабдор шахсга) тақдим этиладиган ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини нотариал тарзда тасдиқлашни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

16. Камерал солиқ текшируви жараёнида солиқ органлари мансабдор шахсининг талабига кўра, солиқ тўловчи (солиқ агенти) электрон шаклда тузилган ҳисобга олиш ҳужжатларининг қоғоздаги кўчирма нусхаларини тақдим этиши шарт, бундан электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида рўйхатга олинган ҳисобварақ-фактуралар мустасно.

17. Камерал солиқ текшируви жараёнида солиқ органлари солиқ тўловчидан аввалги солиқ назорати бўйича шунингдек солиқ мониторингини ўтказиш жараёнида тасдиқланган кўчирма нусхалар шаклида солиқ органларига тақдим этилган ҳужжатларни қайта тақдим этишини талаб қилишга ҳақли эмас.

Агар ҳужжатлар илгари солиқ органига асл нусхалар тарзида тақдим этилиб, кейинчалик текширилаётган солиқ тўловчига қайтарилган бўлса, шунингдек солиқ органига тақдим этилиб, бартараф этиб бўлмайдиган куч ҳолатлари оқибатида йўқотилган тақдирда, ҳужжатлар текширилаётган шахсдан қайта талаб қилиб олиниши мумкин.

18. Ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш тўғрисидаги талабномани олган солиқ тўловчи - учинчи шахс ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган қоидаларга мувофиқ бўлмаган талабнома бўйича ҳужжатларни (ахборотни) тақдим қилишни рад этишга ҳақли.

19. Ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилиб олиш тўғрисидаги топшириқномани олган солиқ органи томонидан тўпланган ҳужжатлар (ахборотлар) икки иш куни ичида ушбу ҳужжатларни электрон алмашиш тизими орқали топшириқ берган солиқ органига етказилади.

20. Солиқ органининг камерал солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахси текширувнинг тўлиқлиги учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқлаштириш мақсадида, текширилаётган солиқ тўловчининг ҳудудларини ва биноларини, шунингдек ҳужжатлар
ва буюмларини Солиқ кодексининг 145-моддасида назарда тутилган тартибда кўздан кечиришни амалга оширишга ҳақли.

21. Камерал солиқ текшируви тугагунга қадар солиқ тўловчи томонидан аввал ҳисобланган солиқ суммаси солиқ қонунчилигида назарда тутилган тартибда ўзгартирилиб, аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилган тақдирда, камерал солиқ текшируви тақдим этилган аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини ҳисобга олган ҳолда ўтказилади.

22. Камерал солиқ текширувини ўтказаётган мансабдор шахс текширувни амалга ошириш чоғида солиқ тўловчиларни ва солиқ агентларини ушбу текшируви муносабати билан тушунтиришлар бериш учун, шу жумладан улар томонидан солиқларнинг тўланиши (ушлаб қолиниши ва ўтказилиши) муносабати билан солиқ органига ёзма билдириш асосида чақиришга ҳақли.

23. Зарур бўлган ҳолларда, солиқ органи томонидан камерал солиқ текширувини амалга оширишга доир ҳаракатларида иштирок этиш учун:

солиқ назоратини амалга ошириш учун аҳамиятга эга бирор-бир ҳолатлар ўзига маълум бўлган ҳар қандай вояга етган жисмоний шахс кўрсатмалар бериш учун гувоҳ сифатида чақирилиши;

шартнома асосида эксперт, мутахассис ва таржимон жалб этилиши мумкин.

24. Камерал солиқ текшируви жараёнида солиқ тўловчининг фаолияти билан боғлиқ:

ҳисоб ҳужжатларни;

товар-моддий қимматликлари ва пул маблағларининг ҳаракатлари;

хронометраж кўздан кечириш натижалари тўғрисидаги ахборотни, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа ахборотнинг олиш зарурати юзага келганда, ушбу маълумотлар солиқ органи томонидан ташкил этиладиган сайёр солиқ текшируви орқали олиниши мумкин.

Хронометраж кўздан кечириш натижалари камерал солиқ текшируви пайтида ушбу хронометраж кўздан кечириш ўтказилган ҳисобот даврида бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини аниқлаш учун фойдаланилади.

25. Камерал солиқ текшируви солиқ қонунчилигида белгиланган даъво муддати, яъни солиқ даври тугаганидан кейин беш йил ўтмаган солиқ даврларига нисбатан ўтказилиши мумкин.

Агар, давлат солиқ органи томонидан муқаддам ўтказилган камерал солиқ текшируви жараёнида маълум бўлмаган солиқ қонунчилигининг бузилганлигини билдирувчи ҳолатлар аниқланса, солиқ органи аввал камерал солиқ текшируви ўтказилган даврга тегишли ҳисоботларни Солиқ кодексининг 88-моддасида белгиланган солиқ мажбуриятлари бўйича даъво қилиш муддатига мувофиқ қайта камерал солиқ текширувидан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

26. Камерал солиқ текшируви давомида ҳуқуқни суиистеъмол қилган тарзда солиқлар суммасини камайтиришга оид схемалар аниқланса, солиқ органлари тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини бундай суиистеъмолликнинг таъсирини истисно этган ҳолда ўзгартиришга ҳақли.

Камерал солиқ текширувида қалбаки (кўзбўямачилик учун тузилган) битимлар аниқланса ва бундай битимлар бошқа битимларни ниқобласа, солиқларни ҳисоблаш учун ҳақиқий битимларнинг иқтисодий мазмуни ва натижалари ҳисобга олинади.

Қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ тўловчининг ҳисобга олиш ҳуқуқи товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган битим натижасида вужудга келганлиги аниқланса, бундай ҳолатларда солиқ органлари қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатиш киритишга ҳақли.

Ушбу банднинг биринчи-учинчи қисмларида кўрсатилган ҳуқуқни суиистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади.

27. Ўрганиш ва таҳлил қилиш якунлари бўйича тафовутлар ва (ёки) хатолар аниқланмаса, камерал солиқ текшируви якунланган ҳисобланади.

4-боб. Тушунтириш бериш ёки тақдим этилган солиқ ҳисоботларга

тузатишларни киритиш тўғрисидаги талабномани юбориш

 

28. Ўтказилган камерал солиқ текширувида аниқланган тафовутлар ва (ёки) хатоларни мустақил равишда бартараф этилиши юзасидан солиқ органи томонидан солиқ тўловчига талабнома юборилади.

Қўшилган қиймат солиғи суммасини қоплашга нисбатан ўтказилган камерал солиқ текшируви натижаларига бўйича солиқ ҳисоботларига ўзгартишлар киритиш ҳақида талабнома расмийлаштирилмайди.

29. Талабнома электрон ҳужжат тарзда солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилади. Талабнома солиқ тўловчи томонидан ўқиб чиқилганидан кейин, лекин жўнатилган санадан эътиборан уч кундан кечиктирмай олинган деб ҳисобланади.

Агар солиқ тўловчида ёки унинг вакилида шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, талабнома солиқ тўловчи ёки унинг вакилига почта орқали буюртма хат билан юборилади ва жўнатилган санадан беш кундан кейин олинган деб ҳисобланади.

Талабнома солиқ тўловчига ёки унинг вакилига шахсан мазкур талабнома олинган сана кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб топширилиши мумкин.

30. Талабнома юборилган сана камерал солиқ текшируви тугатилган сана ҳисобланади.

 

5-боб. Тушунтиришларни тақдим этиш ва (ёки) солиқ ҳисоботига ўзгартиришлар киритиш тартиби

31. Солиқ тўловчи солиқ органининг талабномасига жавобан текширувда аниқланган тафовутларнинг асосномаларини ёки аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини солиқ органига талабнома олинган кундан бошлаб ўн иш куни ичида тақдим этиши шарт.

32. Солиқ тўловчи солиқ органига тушунтиришлар, асосномалар ва (ёки) солиқ ҳисоботларига тузатишлар киритиш билан бирга қўшимча равишда ҳисоб регистрларидан кўчирмалар, шунингдек солиқ ҳисоботига киритилган маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни ҳам тақдим этиши мумкин.

33. Солиқ тўловчи солиқ органининг талабномасида кўрсатилган, тафовутларнинг асосномаси сифатида солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосасини тақдим этишга ҳақли.

Солиқ тўловчининг номидан бундай асосномани солиқ маслаҳатчилари ташкилоти солиқ тўловчи билан тузилган шартнома асосида мустақил равишда тақдим этиши мумкин.

34. Солиқ органларига аввал тақдим этилган даврга тааллуқли солиқ ҳисоботларига тузатишлар киритиш, солиқ қонунчилигида белгиланган тартибда ўша давр учун аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш йўли билан амалга оширилади.

35. Солиқ тўловчи солиқ органининг талабномасига асосан, солиқ ҳисоботларига тузатишлар киритган ҳолда тафовутларни тўлиқ бартараф этиб аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этса, камерал солиқ текшируви якунланган ҳисобланади.

36. Камерал солиқ текшируви жараёнида солиқ тўловчига тақдим этилган талабномага жавобан солиқ тўловчи томонидан солиқ органига аниқлаштирилган солиқ ҳисоботлари ва (ёки) тушунтиришлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, солиқ органи Солиқ кодекснинг
111-моддасига асосан солиқ тўловчининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

6-боб. Солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган
аниқланган тафовутларнинг асосномасини кўриб чиқиш

37. Солиқ органининг талабномасига жавобан солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган тушунтиришлар, асосномалар ва бошқа ҳужжатлар солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн беш иш куни ичида кўриб чиқилади. Ушбу жараёнда солиқ тўловчи бевосита иштирок этишга ҳақли.

38. Аниқланган тафовутларнинг асосномаларини кўриб чиқиш натижалари бўйича солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар етарли асослантирилган ёки асослантирилмаган деб ҳисобланишини назарда тутувчи хулоса қабул қилади.

39. Агар солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган асоснома ҳужжатларга солиқ органининг розилиги:

тўлиқ сумма бўйича берилса, солиқ тўловчига илгари юборилган талабнома бекор қилинганлиги тўғрисидаги билдириш хати;

қисман сумма бўйича берилганда ёки асоснома ҳужжатлар тўлиқ рад этилганда, солиқ тўловчига тўланиши лозим бўлган солиқ суммалари тўғрисида аниқлаштирилган талабнома юборилади.

40. Солиқ тўловчи аниқлаштирилган талабномага жавобан аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини солиқ органига ушбу талабномани олинган кундан бошлаб беш иш куни ичида тақдим этиши шарт.

41. Агар солиқ тўловчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этмаса (шу жумладан аниқлаштирилган талабномадан кейин), ёхуд аниқланган тафовутлар бўйича асосномаларни тақдим этмаса, ёки у тақдим этган асосномалар етарли эмас деб топилса, солиқ органи солиқ тўловчига солиқ аудитини тайинлашга ҳақли.

7-боб. Камерал солиқ текширувда аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарлик ҳолатларини расмийлаштириш

42. Камерал солиқ текшируви чоғида солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилганлигидан далолат берувчи фактлар аниқланганда, солиқ органининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик фактини аниқлаган мансабдор шахси томонидан Солиқ кодексининг 165-моддасига асосан, ушбу мансабдор шахс ва ҳуқуқбузарлик содир этган шахс томонидан имзоланиши лозим бўлган далолатнома тузилади.

43. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик тўғрисида далолатнома мазкур Низомнинг иловасида келтирилган шаклга мувофиқ ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланган кундан эътиборан ўн иш куни давомида тузилади.

Мазкур далолатномада солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишларининг ҳужжатлар билан тасдиқланган фактлари, шунингдек ушбу фактларни аниқлаган мансабдор шахснинг аниқланган қоидабузарликни бартараф этишга доир хулоса ва таклифлари кўрсатилиши керак.

44. Далолатнома солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга имзо қўйдириб берилади ёки у олинган сана тўғрисида далолат берувчи бошқа усулда топширилади.

Агар ҳуқуқбузарликни содир этган солиқ тўловчи далолатномани олишдан бош тортса, текширувчи мансабдор шахс далолатномага тегишли белги қўяди ва далолатнома ушбу солиқ тўловчига почта орқали буюртма хат билан юборилади. Бунда, далолатнома буюртма хат билан юборилган санадан эътиборан бешинчи кун топширилган сана деб ҳисобланади.

45. Далолатнома ва текширувнинг бошқа материаллари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда солиқ тўловчи ҳисобда турган жойдаги солиқ органида рўйхатдан ўтказилиши керак.

46. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этган солиқ тўловчи далолатномада баён этилган ҳолатларга ва (ёки) текширувчи мансабдор шахснинг хулосалари ҳамда таклифларига рози бўлмаган тақдирда, далолатнома олинган кундан эътиборан ўн иш куни ичида далолатноманинг барча ёки айрим қоидалари юзасидан ёзма эътирозларини тегишли солиқ органига тақдим этишга ҳақлидир.

47. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этган солиқ тўловчи ёзма эътирозларига ҳуқуқбузарлик содир этилган ўша солиқ даврига тааллуқли бўлган тасдиқловчи ҳужжатларни (уларнинг тасдиқланган кўчирма нусхаларини) ёзма эътирозларига илова қилишга ёки келишилган муддатда солиқ органига топширишга ҳақли.

8-боб. Камерал солиқ текшируви материалларининг

солиқ органи томонидан кўриб чиқилиши

 

48. Камерал солиқ текширувини ўтказган солиқ органи раҳбари (раҳбар ўринбосари) солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишлари фактлари қайд этилган далолатномани, шунингдек солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этган шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва материалларни ушбу далолатнома тузилган кундан эътиборан ўн кун ўтгач, бироқ ўн уч иш кунидан кечиктирмасдан кўриб чиқади.

49. Камерал солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида ахборотлар солиқ органи томонидан солиқ тўловчига ушбу ҳужжатларни кўриб чиқиш белгиланган кундан камида икки кун олдин хабардор қилинади.

Агар солиқ тўловчи узрли сабабларга кўра текширув материалларининг кўриб чиқилишига келолмаслиги тўғрисида солиқ органини хабардор қилган бўлса, солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) далолатноманинг кўриб чиқилишини кўпи билан уч кунга қолдириш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақда солиқ тўловчи хабардор қилинади.

50. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этган солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар (ахборот), ҳатто улар солиқ органига Солиқ кодексида белгиланган муддатларни бузган ҳолда тақдим этилган бўлса ҳам кўриб чиқилиши мумкин.

51. Камерал солиқ текшируви материаллари шу жумладан, мавжуд бўлган ҳолларда солиққа оид ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги далолатномани кўриб чиқиш чоғида баённома юритилиб, унда қуйидагилар кўрсатилади:

камерал солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш санаси ва жойи;

камерал солиқ текшируви материалларини кўриб чиқаётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, шунингдек лавозими;

камерал солиқ текшируви материалларини кўриб чиқишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳозир бўлганлигига оид маълумотлар;

кўриб чиқилаётган камерал солиқ текшируви материаллари;

камерал солиқ текшируви материалларини кўриб чиқишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари, илтимосномалари ва уларни кўриб чиқиш натижалари;

камерал солиқ текшируви материалларини кўриб чиқишда ўрганилган ҳужжатлар;

камерал солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш жараёни ҳақидаги бошқа маълумотлар.

Камерал солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш баённомаси солиқ текшируви материалларини кўриб чиққан мансабдор шахс, шунингдек уларни кўриб чиқишда иштирок этган бошқа шахслар томонидан имзоланади.

52. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортилаётган, тегишли тарзда хабардор қилинган шахснинг ёки унинг вакилининг келмаганлиги солиқ органи раҳбарини (раҳбар ўринбосарини) мазкур далолатномани ушбу шахснинг йўқлигида кўриб чиқиш имконидан маҳрум этмайди.

53. Камерал солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш жараёнида камерал солиқ текшируви материаллари, солиққа оид ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги далолатнома, солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортилаётган шахснинг ёзма эътироз ва тушунтиришлари ҳамда бошқа далиллари ўрганиб чиқилади. Бунда, Солиқ кодексининг талабларини бузган ҳолда олинган далиллардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

54. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортилаётган шахсда ёзма эътирозларнинг мавжуд эмаслиги ушбу шахсни далолатномани кўриб чиқиш босқичида ўз тушунтиришларини бериш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.

55. Зарурат юзага келганда, солиққа оид ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги далолатномани ва камерал солиқ текшируви материалларини кўриб чиқишда иштирок этиш учун солиқ органи томонидан гувоҳни, экспертни, мутахассисни ва таржимонни жалб этиш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.

56. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги далолатнома ҳамда камерал солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш давомида солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари):

ўзига нисбатан далолатнома тузилган шахс солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишларини содир этган-этмаганлигини;

аниқланган қоидабузарликлар Солиқ кодексида белгиланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар таркибини ташкил этиш-этмаслигини;

ўзига нисбатан далолатнома тузилган шахсни солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортиш учун асослар мавжуд ёки мавжуд эмаслигини белгилайди.

57. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик аломати мавжуд бўлган тақдирда, солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) шахснинг солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганликдаги айбини истисно этувчи ҳолатларни ёхуд солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликни юмшатувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолатларни аниқлайди.

 

9-боб. Камерал солиқ текшируви материалларини

кўриб чиқиш натижалари бўйича қарор қабул қилиш

58. Солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) далолатномани, ҳамда унга илова қилинган ҳужжатларни ва камерал солиқ текширувининг бошқа материалларини кўриб чиқиш натижаларига кўра, Солиқ кодексининг 166-моддасига асосан:

солиқлар ва пеняларни қўшиб ҳисоблашни ёки буни рад этишни;

солиқ тўловчини солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарлик чораларини қўллаш ёки буни рад этишни назарда тутувчи қарор қабул қилади.

Ушбу қарор, далолатнома кўриб чиқилганидан кейин беш иш куни ичида қабул қилинади.

59. Қарорда:

солиқ тўловчи томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ва даври;

ҳуқуқбузарлик содир этган солиқ тўловчи томонидан ўз ҳимояси учун келтирилаётган важларни тасдиқловчи ҳужжатлар ва бошқа маълумотлар;

келтирилган важларни текшириш натижалари;

солиқ тўловчи томонидан ушбу қарор устидан қайси муддат ичида шикоят қилишга ҳақли эканлиги ҳамда ўша муддат ва юқори турувчи солиқ органига шикоят қилиш тартиблари;

Солиқ кодексида ушбу қоидабузарликларни назарда тутувчи моддалар ва қўлланиладиган жавобгарлик чоралари баён этилиб кўрсатилади.

Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этган солиқ тўловчига нисбатан Солиқ кодексининг
28-бобида назарда тутилган чоралар қўлланилади. Солиқ кодексининг 223 ва 224-моддаларида назарда тутилган молиявий санкциялар бундан мустасно.

Агар камерал солиқ текширувида Солиқ кодексининг 223 ёки 224-моддаларида кўрсатилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аниқланса, ушбу моддаларда белгиланган жавобгарлик чоралари (молиявий санкциялар) қўлланилмайди, лекин қўшимча ҳисобланиши лозим бўлган солиқ суммалари қарорда акс эттирилади.

60. Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун ҳуқуқбузар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиши лозим бўлса, текширувчи мансабдор шахс томонидан ўша қоидабузарлик бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилади.

Ушбу ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш ва уни содир этган айбдор шахсга нисбатан жавобгарлик чораларни қўллаш солиқ органи томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

61. Шахсга солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарлик чораларини қўллаш ва солиқларни қўшимча ҳисоблаш тўғрисидаги қарор икки иш куни ичида электрон ҳужжат тарзда солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилади.

Қарор солиқ тўловчи томонидан ўқиб чиқилганидан кейин, лекин жўнатилган санадан эътиборан уч кундан кечиктирмай олинган деб ҳисобланади.

Агар ҳуқуқбузарлик содир этган шахсда шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, қарор ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга почта орқали буюртма хат билан юборилади ва жўнатилган санадан беш кундан кейин олинган деб ҳисобланади.

Қарор ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга ёки унинг вакилига шахсан мазкур қарор олинган сана кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб топширилиши мумкин.

 

10-боб. Солиқ органларининг қарорларини ижро этиш

 

62. Камерал солиқ текшируви натижалари бўйича қарор у кучга кирган кундан эътиборан ижро этилиши лозим.

63. Солиқ органнинг қарорини ижрога қаратиш ушбу қарорни қабул қилган солиқ органининг зиммасига юклатилади.

64. Камерал солиқ текшируви натижалари бўйича қарор солиқ тўловчи томонидан ихтиёрий равишда бажарилмаган тақдирда, ундирув, солиқ органи томонидан Солиқ кодексининг
121 – 124-моддаларида назарда тутилган тартибда мустақил равишда амалга оширилади. Бунда ушбу Низомнинг 26-банди биринчи-учинчи қисмларда кўрсатилган ҳолатлар бўйича ва солиқни тўлаш мажбурияти солиқ органи томонидан битимни тавсифлашни, солиқ тўловчининг мақомини ёки фаолияти хусусиятини ўзгартиришга асосланган бўлса солиқ (йиғим), пеня ҳамда молиявий жарима суммаларини ундириш суд тартибида амалга оширилади.

65. Солиқ органлари томонидан ўтказилган камерал солиқ текшируви натижасида қўшимча ҳисобланиб ундирилган солиқ, пеня ҳамда солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун молиявий жарималар суммаларининг 40 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий муҳофаза, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармасига ажратилади.

66. Солиқ органларининг қарори устидан шикоят бериш ва ушбу шикоятларни кўриб чиқиш Солиқ кодексининг 30-бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.

11-боб. Якуний қоидалар

67. Мазкур Низом қоидаларидан келиб чиқиб, солиқ органлари ходимлари зиммасига солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш ҳамда солиқ сирига риоя этиш ва уни ошкор этмаслик вазифалари юклатилади.

68. Камерал солиқ текширувини ўтказишда масалани ҳал этиш солиқ органлари ваколатлари доирасига кирмайдиган ҳолатлар аниқланганда, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши фактлари бўйича материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.

69. Ушбу низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

70. Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

 

Савдо-саноат палатасининг раиси                                                    А. Икрамов

              2020  йил  «___»  ______________

 

 

Камерал солиқ текширувини
ўтказиш тўғрисидаги Низомга
Илова

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 138-моддасига асосан

ўтказилган камерал солиқ текширувида аниқланган

солиққа оид ҳуқуқбузарлик тўғрисида

_________ -сон ДАЛОЛАТНОМА

«____» ___________ 20__ йил                                                             __________________________

                                                                                                            (ҳудуд номи: вилоят, туман,)

1. Камерал солиқ текшируви тўғрисида маълумотлар:

1.1

Солиқ тўловчининг номи

 

 

1.2

СТИР

 

 

1.3

Мулкчилик шакли

 

 

1.4

Раҳбарининг Ф.И.Ш.

 

 

1.5

Бош бухгалтерининг Ф.И.Ш.

 

 

1.6

Жойлашган манзили

 

 

1.7

Текширувни ўтказган солиқ органи номи

 

 

1.8

Текширувчи мансабдор шахснинг лавозими, Ф.И.Ш.

 

 

1.9

Буйруқ санаси, рақами ҳамда текширув бошланган ва тугатилган сана

 

 

1.10

Текширилган солиқлар номи ва қамраб олинган солиқ даври

 

 

2. Текшириш учун талаб қилинган ҳужжатлар тўғрисида:

2.1

Солиқ тўловчидан (солиқ агентидан)

2.1.1

Ҳужжатлар (ахборотлар) тури

 

 

2.1.2

Сўровнома санаси ва рақами

 

 

2.1.3

Тақдим этилганлиги тўғрисида маълумот

 

 

2.1.4

Тақдим этиш муддатининг ўзгартирилиши тўғрисида маълумот

 

 

2.2

Солиқ тўловчи билан алоқадор бўлган ўзининг ҳудудда жойлашган учинчи шахсдан

2.2.1

Ҳужжатлар (ахборотлар) тури

 

 

2.2.2

Сўровнома санаси ва рақами

 

 

2.2.3

Тақдим этилганлиги тўғрисида маълумот

 

 

2.2.4

Тақдим этиш муддатининг ўзгартирилиши тўғрисида маълумот

 

 

2.3

Солиқ тўловчи билан алоқадор бўлган бошқа ҳудудда жойлашган учинчи шахсдан

2.3.1

Ҳужжатлар (ахборотлар) тури

 

 

 

2.3.2

Бошқа ҳудуд солиқ органига юборилган топшириқнома санаси ва рақами

 

 

2.3.3

Тақдим этилганлиги тўғрисида маълумот

 

 

2.3.4

Тақдим этиш муддатининг ўзгартирилиши тўғрисида маълумот

 

 

3. Солиқ тўловчининг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида:

3.1

Банкнинг номи (коди)

 

 

3.2

Ҳисоб рақами

 

 

3.3

Банк ҳисоб рақами бўйича операцияларни тўхтатиб туриш сабаби

 

 

3.4

Солиқ органининг тижорат банкига юборилган қарорининг санаси ва рақами

 

 

4. Текширувга жалб қилинганлар тўғрисида маълумот:

4.1

Гувоҳнинг Ф.И.Ш.

 

 

4.2

Мутахассиснинг Ф.И.Ш.

 

 

4.3

Экспертнинг Ф.И.Ш.

 

 

4.4

Таржимонинг Ф.И.Ш.

 

 

4.5

Бошқа шахс лавозими, Ф.И.Ш.

 

 

5. Ҳудудни ва биноларни кўздан кечириш тўғрисида:

5.1

Ҳудудни ва биноларни кўздан кечириш ўтказилган сана

 

 

5.2

Кўздан кечиришда иштирок этган холислар Ф.И.Ш.

 

 

1 ___________________________________________ (холис)

 

2. ___________________________________________ (холис)

 

3. ___________________________________________ (холис)

5.3

Кўздан кечиришда иштирок этган солиқ тўловчи ёки унинг вакили ёҳуд мутахассиснинг Ф.И.Ш.

 

 

1 ______________________________________ (солиқ тўловчи)

 

2. ___________________________________________ (вакил)

 

3. ________________________________________ (мутахассис)

5.4

Фотосурат ва (ёки) видеоёзувга туширилган объект ёҳуд ҳужжат номи

 

 

5.5

Кўчирма нусхалар олинган ҳужжатлар номи, нусхалар сони

 

 

5.6

Кўздан кечириш билан боғлиқ бошқа ҳаракатлар

 

 

 

6. Ташкил этилган сайёр текшируви тўғрисида:

6.1

Сайёр солиқ текширувини ўтказиш буйруғининг санаси ва рақами

 

 

6.2

Сайёр солиқ текшируви бошланган ва тугатилган сана

 

 

6.3

Қўшимча олиниши лозим бўлган маълумотлар тури/номи

 

 

7. Камерал солиқ текширувида аниқланган хато ва тафовутлар тўғрисида:

7.1

Солиқ тури ва аниқланган хато ёки тафовут

 

 

Солиқ тури ва аниқланган хато ёки тафовут

 

 

Солиқ тури ва аниқланган хато ёки тафовут

 

 

7.2

Аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари

 

 

7.3

Солиқ органларига юклатилган назорат йўналишларида аниқ-ланган бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатлари

 

 

8. Солиқ тўловчига юборилган талабнома тўғрисида:

8.1

Юборилган талабнома санаси ва рақами

 

 

8.2

Аниқланган камчиликларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларни бартараф этиш механизми

 

 

8.3

Солиқ органи томонидан камчиликларни аниқлашда қўлланилган услуб

 

 

8.4

Аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этилиши лозим бўлган солиқ тури ва солиқ суммаси

 

 

8.5

Амалга оширилиши лозим бўлган тўловлар

солиқ тури

солиқ даври

солиқ суммаси (сўм)

Пеня (сўм)

8.5.1

 

 

 

 

8.5.2

 

 

 

 

8.5.3

 

 

 

 

8.6

Тақдим этилган тушунтириш ва (ёки) асосномалар

 

 

                 

9. Солиқ тўловчининг талабномага жавоби ва улар бўйича бажарилган ишлар:

 

Солиқ тўловчи томонидан

 

Солиқ органи томонидан

9.1

Аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тўлиқ суммага тақдим этилди

 

 

_________________________________________________

(камерал солиқ текшируви тугатилганлиги тўғрисидаги ишлар)

9.2

Асоснома ҳужжатлар (шу жумла-дан солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосаси) тақдим этилди

а)

Тўлиқ розилик берилган сумма

_______________________ сўм

 

Текширувни тугатиш тўғрисидаги билдирги санаси __________________

б)

Қисман розилик берилган

 

суммаси _______________ сўм

Аниқлаштирилган талабнома

 

____________________

(санаси)

_____________________ сўм

(суммаси)

в)

Тўлиқ рад этилган сумма

___________________ сўм

 

9.3

      талабномага жавоб берилмади;

 

 

      аниқлаштирилган солиқ

      ҳисоботи тақдим этилмади;

      асосномалар тақдим этилмади;

 

     тақдим этган асосномалар

      етарли эмас.

 

Солиқ аудитини ташкил этиш юзасидан:

1. ДСҚга юборилган хат ________________  ____________

                                                                 (санаси)                            (рақами)

 

2. _______________________________________________________

                                                    (бошқа ҳаракатлар)

 

10. Аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш ва (ёки) молиявий санкцияларни ҳисоблаш юзасидан хулосалар:

10.1

 

 ____________________________________ бўйича _________________ сўм солиқ ҳисобланмаган.

                                              (солиқ номи)

10.2

Солиқларни (йиғимларни) тўлаш мажбурияти кечиктирилган ҳар бир календарь куни учун _____________________ сўм пеня ҳисобланади.

10.3

 

Солиқ кодексининг _______________________________________ моддаларида назарда тутилган жавобгарликни келтириб чиқарувчи солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этилган.

10.4

 

___________________________________________________________________________________

                                                       (ҳуқуқбузарликни бартараф этиш юзасидан бошқа хулосалар)

Илова: __________ варақ.

Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этган солиқ тўловчи далолатномада баён этилган ҳолатларга ва (ёки) текширувчи мансабдор шахсларнинг хулосаларига рози бўлмаган тақдирда, далолатнома олинган кундан эътиборан 10 кун ичида далолатноманинг барча ёки айрим қоидалари юзасидан ёзма эътирозларини тақдим этишга ҳақли.

______________________________       ______________       ______________________

 Солиқ органи номи ва далолатнома          (имзо)                             Ф.И.Ш.

   тузган масъул ходим лавозими   

 

Танишдим ва далолатномани бир нусхасини олдим:

__________________________________       _________       ______________________

Солиқ тўловчи номи                                (имзо)                 Солиқ тўловчи мансабдор шахснинг

                                                                                                                 Ф.И.Ш

Солиқ тўловчи (унинг вакили) мазкур далолатномани имзолашни рад этди.

_______________________________________________________________________________________

                            ҳужжатни имзолашдан бош тортиш ҳолатлари

__________________________________       _________       ______________________

    Солиқ органи номи ва далолатнома        (имзо)                          Ф.И.Ш

       тузган масъул ходим лавозими

Общие комментарии

1692