ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
15754 Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан 11/03/2020 26/03/2020 2

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Солиқ мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомини тасдиқлаш ҳақида
ID-15754

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Солиқ мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомини
тасдиқлаш ҳақида

 

 

        Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 169-175 – моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

       1. Солиқ мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

             2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Давлат солиқ қўмитаси раиси

                                   Б. Мусаев

 

              Тошкент ш.,

      2020 йил “___” ________,

            __________ – сон

Ўзбекистон Республикаси
Давлат солиқ қўмитасининг
2020 йил “____ “____________даги
_______-сон қарорига

ИЛОВА

Солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига (кейинги ўринларда Солиқ кодекси деб аталади) мувофиқ солиқ органлари томонидан солиқ мониторингини ўтказиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Солиқ мониторинги солиқ органлари томонидан солиқ тўловчининг солиқ, бухгалтерия, молиявий ва статистика ҳисоботини ҳисоб, банк ва бошқа ҳужжатлари билан реал вақт режимида узлуксиз кузатиб бориш, солиштириш ва таҳлил қилиш йўли билан солиқ мониторинги ўтказилаётган юридик шахс томонидан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилаётганлиги, солиқ ва йиғимларнинг ҳисоблашнинг тўғрилиги, тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлигини текшириш мақсадида амалга оширилади.

2. Солиқ мониторинги ихтиёрий равишда, олдинги йил учун даромадлари йиллик молиявий ҳисобот маълумотларига кўра сўмни ташкил этган юридик шахсларга нисбатан ўтказилади.

3. Солиқ (ҳисобот) даври учун солиқ мониторинги ўтказилаётган бўлса, бундай давр учун камерал солиқ текшируви, сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудити ўтказилмайди.

Қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:

солиқ тўловчи томонидан солиқ органининг асослантирилган фикрини бажармаслик. Бундай ҳолатларда, ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги ва солиқларнинг
ўз вақтида тўланиши солиқ органининг асослантирилган фикрига мувофиқлагини ўрганиш учун сайёр солиқ текшируви ўтказилишига асос бўлади;

солиқ мониторингини муддатидан олдин тугатиш;

солиқ тўловчи томонидан солиқ мониторинги ўтказилган даврга аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини (ҳисоб-китобини), олдин тақдим этилган солиқ ҳисоботидаги солиқ суммасига нисбатан камайтирилган ҳолда тақдим этиш.

4. Солиқ органининг ваколатли мансабдор шахслари ва солиқ тўловчи (солиқ агенти) солиқ мониторинги иштирокчилари хисобланади.

2-боб. Солиқ мониторингини ўтказиш даври ва муддатлари

5. Солиқ мониторинги ўтказиладиган давр бу юридик шахс солиқ органига солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисида ариза тақдим этган йилдан кейинги календарь йил ҳисобланади.

6. Солиқ мониторингини ўтказиш солиқ мониторинги ўтказиладиган йилнинг 1 январидан бошланади ва солиқ мониторинги ўтказилган даврдан кейинги йилнинг 1 июлида тугалланади.

3-боб. Солиқ мониторинги ўтказишга тайёргарлик

7. Солиқ мониторингини ўтказишга тайёргарлик босқичида солиқ органи тушунтириш ишларини олиб боради, унинг доирасида солиқ тўловчига қонун билан тасдиқланган талаблар ва солиқ мониторингини ўтказиш тартиби тушунтирилади.

8. Солиқ тўловчи ўз хохишига кўра солиқ назоратининг ушбу шаклига ўтиш учун йўл харитасини ишлаб чиқади ва солиқ органига тақдим этади.

9. Йўл харитаси, солиқ органи билан биргаликда, ахборот муносабатларини тартибга солиш лойиҳасини тайёрлаш ва тасдиқлашни назарда тутади.

10. Ҳар бир солиқ тўловчи фаолиятининг ихтисослиги ва ўзига хослигини инобатга олган ҳолда, солиқ органлари биринчи навбатда юридик шахснинг ахборот тизимлари билан танишадилар, сўнгра солиқ мониторингини ўтказиш режаси ва методологиясини ишлаб чиқадилар.

4-боб. Солиқ мониторинги ўтказиш учун ариза

11. Солиқ мониторингини ўтказиш учун ариза юридик шахс томонидан рўйхатдан ўтган жойдаги солиқ органига, солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали, солиқ ҳисоботи ўтказиладиган даврдан олдинги йилнинг 1 июлидан кечиктирмай, мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ тақдим этилади.

12. Солиқ мониторингини ўтказиш учун ариза билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади:

ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ, солиқ мониторингини амалга ошириш учун жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни бевосита ва (ёки) билвосита тақдим этган юридик шахсларнинг улуши 25 фоиздан ошиқ;

ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда ахборот муносабатларини тартибга солиш;

солиқ мақсадлари учун жорий ҳисоб сиёсати.

13. Солиқ мониторинги тўғрисидаги аризани тақдим этган юридик шахс солиқ органи уни ўтказишга қарор қилган ёки уни ўтказишни рад этгунга қадар ушбу Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда ёзма ариза асосида ўз аризасини чақириб олиши мумкин.

14. Агар ариза қайтариб олинадиган бўлса, солиқ мониторингини ўтказиш учун ариза берилмаган деб ҳисобланади.

15. Солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисидаги аризада ва ҳужжатларда (ахборотларда) юридик шахс томонидан кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлигини баҳолаш Солиқ кодексининг171-моддаси учинчи қисмига мувофиқ, солиқ органлари томонидан Ўзбекситон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ички буйруғи билан тасдиқланган шаклларни тўлдириш орқали амалга оширилади.

5-боб. Солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисида қарор

16. Солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисидаги аризани Солиқ кодекси 171-моддаси учинчи қисмига мувофиқ юридик шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатларни (ахборотни) кўриб чиқиш натижалари бўйича солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) ариза берилган йилнинг 1 ноябрига қадар қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисидаги қарор;

ушбу Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги солиқ мониторингини ўтказишни рад этиш ҳақидаги қарор.

17. Солиқ мониторинги ўтказиш тўғрисидаги қарор қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

номи ва солиқ тўловчи идентификация рақами;

солиқ мониторингини ўтказиш даври;

солиқ мониторингини ўтказадиган солиқ хизмати органининг номи.

18. Солиқ мониторингини рад этиш тўғрисидаги қарор асослантирилган бўлиши керак.

19. Солиқ мониторингини ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:

Солиқ кодексининг 171-моддаси учинчи қисмига мувофиқ тақдим этилмаган ёки тўлиқ бўлмаган ҳужжатлар (ахборотлар) тақдим этилганлиги;

Солиқ кодексининг 169-моддаси бешинчи қисмида назарда тутилган шартларга риоя қилмаслик;

ахборот билан ўзаро боғлиқлик қоидалари белгиланган шакл
ва талабларга мос келмаслиги.

20. Солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисидаги қарор (солиқ мониторингини ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарор) қабул қилинган кундан эътиборан беш

6-боб. Солиқ мониторинги ўтказишда солиқ хизмати органи мансабдор шахсларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

21. Солиқ мониторингини ўтказишда солиқ органлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ташкилотнинг солиқ базасини аниқлаш, солиқ ва йиғимларни ҳисоблаш ва тўлаш (ушлаб қолиш ва ўтказиш) билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар (маълумотлар) ахборот тизимларига кириш ҳуқуқини олиш;

юридик шахсдан зарур ҳужжатлар (маълумотлар), солиқларни ва йиғимларни тўғри ҳисобланганлиги (ушлаб қолинганлиги), тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлиги (топширилганлиги) билан боғлиқ хужжатларни талаб қилиш;

зарур ҳолларда солиқ ва йиғимларни ҳисобланганлиги ва тўланганлиги (ушлаб қолинганлиги ва ўтказилганлиги) билан боғлиқ ҳужжатларнинг асл нусхаларини талаб қилиш;

солиқ тўловчилар томонидан бухгалтерия ёзувлари йўқолган ёки йўқ қилинган тақдирда улардаги мавжуд маълумотлар, шунингдек бошқа шу каби солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар асосида солиқларнинг миқдорини мустақил равишда аниқлаш;

Солиқ кодексининг 150 ва 151-моддаларида белгиланган тартибда эксперт ва мутахассисларни жалб қилиш;

юридик шахс томонидан солиқ ва йиғимлар нотўғри ҳисобланганлиги (ушлаб қолинганлиги), тўлиқ бўлмаган ёки ўз вақтида тўланмаганлиги (ўтказиб юборилганлиги) тўғрисида далил аниқланган тақдирда солиқ органининг асослантирилган хулосасини тузиш;

зарур бўлган холатда, ҳужжатларни давлат тилига таржима қилишни талаб қилиш.

22. Солиқ мониторингини ўтказадиган солиқ органлари солиқ назорати доирасида солиқ қонунчилигига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.

23. Солиқ мониторингини ўтказишда солиқ органлари қуйидаги мажбуриятларга эга:

солиқ қонунчилигига риоя қилиш;

солиқ мониторингини ўтказишда солиқ тўловчиларга уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида хабардор қилиш;

солиқ мониторингини ҳар қандай босқичида солиқ органларининг хатти-ҳаракатларига (ҳаракатсизлигига) устидан солиқ органининг бошлиғига, ўз хавсизлиги бўлимига бўлимининг манзилини, иш телефонлари, шу жумладан ишонч телефонлари орқали шикоят қилиш ҳуқуқини солиқ тўловчига тушунтириш;

солиқ тўловчининг шубҳаси бўлса ёки солиқларни ва йиғимларни тўғри ҳисоблаш (ушлаб туриш), тўлаш (топшириш) тўлиқлиги ва ўз вақтида тўланиши тўғрисида шубҳа туғилса, солиқ тўловчининг сўровига биноан солиқ органининг асослантирилган фикрини тақдим этиш;

ўз ваколатлари доирасида валюта ва экспорт-импорт операцияларининг белгиланган тартибига риоя этилишини, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида солиқ органларига юклатилган бошқа масалаларни назорат қилиш;

солиқ сирига риоя қилиш ва унинг сақланишини таъминлаш;

юридик шахсдан солиқ ва йиғимларни ҳисоблаш ва тўлаш (ушлаб қолиш ва ўтказиш) билан боғлиқ ҳужжатлар аслини талаб қилганда, уларнинг сақланишини таъминлаш.

24. Солиқ мониторингини ўтказаётган солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари солиқ назорати доирасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олишлари мумкин.

7-боб. Солиқ мониторингини ўтказишида солиқ тўловчиларнинг
(солиқ агентининг) ҳуқуқ ва мажбуриятлари

25. Солиқ мониторингини ўтказишда иштирок этаётган солиқ тўловчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

солиқ мониторингини ўтказишга тайёргарлик зарур тушунтиришлар учун солиқ органига мурожаат қилиш;

солиқ мониторингини ўтказиш даврида ахборотга доир ҳамкорлик регламентининг тартибини мустқил равишда танлаш;

солиқлар ва йиғимлар тўғри ҳисоблаб чиқарилганлигига (ушлаб қолинганлигига), тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлигига (ўтказилганлигига) нисбатан шубҳалар мавжуд бўлганда ёки ушбу масалалар юзасидан ноаниқликлар бўлган тақдирда солиқ органига асослантирилган фикрни тақдим этиш тўғрисида сўров юбориш;

солиқ органлари ва бошқа ваколатли органларнинг ҳамда улар мансабдор шахсларининг Солиқ кодексига ва (ёки) солиқ тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган талабларини бажармаслик;

солиқ органлари ва бошқа ваколатли органларнинг норматив тусга эга бўлмаган ҳужжатлари ҳамда қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш;

солиқ сирига риоя этиш ва уни сақлаш.

26. Солиқ тўловчилар Солиқ кодексда ва солиқ тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган ўзга ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

27. Солиқ мониторингини ўтказилишида солиқ тўловчи (солиқ агенти) қуйидагиларга мажбур:

солиқ мониторингини амалга оширадиган мансабдор шахсларга солиқ базасини аниқлаш, солиқларни ва тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш (ушлаб туриш ва ўтказиш) билан боғлиқ ҳужжатлар (маълумотлар) мавжуд бўлган ахборот тизимларига киришини таъминлаш;

солиқ органларига ҳужжатлар (ахборотлар), солиқларни ва йиғимларни тўғри ҳисобланганлиги (ушлаб қолинганлиги), тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлиги (топширилганлиги) билан боғлиқ тушунтиришларни тақдим этиш;

солиқ органларининг қонуний талабларини бажариш, уларнинг мансабдор шахсларининг солиқ мониторинги доирасидаги қонуний фаолиятига тўсқинлик қилмаслик;

солиқ органининг асослантирилган фикрини бажариш;

солиқ ҳисоботини ва солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда сақланишини таъминлаш.

8-боб. Солиқ мониторингини ўтказиш

28. Солиқ органи солиқ мониторингини ўтказиш бўйича режасини тузади.

29. Режасини тайёрлаш жараёнида солиқ органи:

солиқ қонунчилигини бузилганлик ҳолатлари статистикасини таҳлил қилади;

тармоқ хавфлари харитасини тузади;

солиқ мониторингини ўтказиш соҳалари аниқланади.

30. Ваколатли мансабдор шахслар томонидан солиқ мониторингини ўтказиш жараёни қуйидагиларни ўз ичига олади:

реал вақт режимида юридик шахснинг операциялари ва ҳужжатларини масофадан туриб мониторинг қилиш;

солиқлар ва йиғимлар ҳисоботи бўйича синтетик ва аналитик бухгалтерия ҳисобини таҳлил қилиш;

ҳар бир операциянинг ҳужжатли далилларни текшириш;

амалдаги қонунчилик нормаларига мувофиқ солиқ базасининг тўғри шакллантирилишини назорат қилиш;

солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини назорат қилиш;

бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоботида солиқ мажбуриятларининг ўз вақтида, тўлиқ ва тўғри акс эттирилганлигини назорат қилиш;

солиқ имтиёзларидан фойдаланишнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги устидан назорат;

солиқ хавфларини бартараф этиш.

31. Солиқ мониторингини ўтказишда иштирок этаётган ҳар бир юридик шахс учун ваколатли мансабдор шахс томонидан солиқ мониторингини олиб боришда, Давлат солиқ қўмитасининг ички буйруғи билан тасдиқланган ишчи журнал юритилади, унда қуйидагилар кўрсатилади:

солиқ мониторингининг иштирокчиси бўлган юридик шахснинг номи ва ИНН;

солиқ мониторингини ўтказиш асоси ва даври;

солиқ мониторингини бошлаш ва тугаш вақти;

солиқ мониторинги иштирокчиларининг ваколатли мансабдор шахсларининг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми;

таҳлил қилиш ва ҳисоблаш ҳамда тўлашнинг тўғрилигини текшириш (ушлаб қолиш ва ўтказиш) натижалари;

солиқлар ва йиғимлар;

номувофиқликлар ва аниқланган хатолар.

32. Ушбу журналда асослантирилган фикрлар ва уларни бажариш натижалари ҳам қайд этилади.

33. Агар солиқ мониторингини ўтказиш чоғида тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар ўртасида зиддиятлар ёки юридик шахс томонидан тақдим этилган ҳамда солиқ органида мавжуд бўлган маълумотлар ўртасида номувофиқликлар аниқланса, солиқ органи бу ҳақда зарур тушунтиришлар бериш ёки тегишли тузатишлар киритиш талаби билан юридик шахсга хабар қилади.

34. Тушунтиришлар юридик шахс томонидан талабнома олинган кундан эътиборан беш кун ичида тақдим этилади, тузатишлар эса ўн кун давомида киритилади.

9-боб. Солиқ мониторинги мобайнида талаб қилинган ҳужжатларни тақдим этиш тартиби

35. Солиқ органининг талабига кўра телекоммуникация алоқа каналлари орқали электрон шаклда ҳужжатлар тақдим этиш тўғрисидаги талабномани юбориш
ва ҳужжатларни тақдим этиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси белгилайди.

36. Талаб қилинадиган ҳужжатлар (ахборот) ва тушунтиришлар солиқ органига шахсан ёки вакил орқали тақдим этилиши, почта орқали буюртма хат билан юборилиши, телекоммуникация алоқа каналлари орқали, солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда топширилиши ёки ахборотга доир ҳамкорлик регламентида назарда тутилган тартибда берилиши мумкин.

37. Талаб қилинган ҳужжатларни тақдим этиш муддати - тегишли талабнома олинган кундан бошлаб беш кун.

38. Ҳужжатларни қоғоз шаклида тақдим этиш юридик шахс томонидан тасдиқланган кўчирма нусхалар шаклида амалга оширилади. Агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ органига (мансабдор шахсга) тақдим этиладиган ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини нотариал тарзда тасдиқлашни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

39. Агар талабномани белгиланган муддатда ижро этиш имкони бўлмаса, юридик шахс талабнома олинган кундан кейинги кун давомида солиқ органининг солиқ мониторингини ўтказувчи мансабдор шахсларини уни ижро этиш имкони йўқлиги тўғрисида сабабларини ҳамда у талаб этилаётган ҳужжатларни (ахборотни) ва тушунтиришларни қайси муддатлар ичида тақдим этиши мумкин бўлса, ўша муддатларни кўрсатган ҳолда ёзма равишда хабардор қилади.

40. Солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) мазкур билдиришнома асосида у олинган кундан эътиборан икки кун ичида ҳужжатларни (ахборотни) ва тушунтиришларни тақдим этиш муддатларини узайтиришга ёки муддатларни узайтиришни рад этишга ҳақли бўлиб, бу ҳақда алоҳида қарор чиқарилади.

41. Солиқ мониторингини ўтказиш давомида солиқ органи юридик шахс томонидан илгари солиқ органига тасдиқланган кўчирма нусхалар кўринишида тақдим этилган ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли эмас.

42. Агар солиқ мониторинги ўтказилаётганда юридик шахс томонидан солиқлар ва йиғимлар нотўғри ҳисоблаб чиқарилганлиги (ушлаб қолинганлиги), тўлиқ ёки ўз вақтида тўланмаганлиги (ўтказилмаганлиги) тўғрисида далолат берувчи факт аниқланган бўлса, солиқ органининг асослантирилган фикри тузилади.

10-боб. Солиқ органининг асослантирилган фикри

43. Солиқ органининг асослантирилган фикри солиқ органининг солиқлар ва йиғимлар тўғри ҳисоблаб чиқарилганлиги (ушлаб қолинганлиги), тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлиги (ўтказилганлиги) масалаларига доир нуқтаи назарини ифодалайди.

44. Солиқ органи солиқ мониторингини ўтказиш чоғида ўз ташаббусига кўра ёки юридик шахснинг сўровига биноан асослантирилган фикр тузади.

45. Асослантирилган фикр мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда тузилади ва солиқ органи раҳбарининг (раҳбари ўринбосарининг) имзоси билан юридик шахсга юборилади.

46. Солиқ органининг асослантирилган фикри тузилган кундан эътиборан беш кун ичида юридик шахсга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилади.

47. Солиқ органининг асослантирилган фикри солиқ мониторингини ўтказиш муддати тугагунига қадар камида уч ой олдин тузилиши мумкин.

48. Асослантирилган фикр тақдим этиш тўғрисидаги сўров мазкур Низомнинг
8-иловасига мувофиқ шаклда тузилади ва юридик шахс томонидан хўжалик фаолиятининг содир этилган фактлари натижаларига кўра солиқ мониторинги ўтказиладиган давр учун солиқлар ва йиғимлар тўғри ҳисоблаб чиқарилганлигига (ушлаб қолинганлигига), тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлигига (ўтказилганлигига) нисбатан шубҳалар мавжуд бўлганда ёки ушбу масалалар юзасидан ноаниқликлар бўлган тақдирда солиқ органига юборилади.

49. Асослантирилган фикр тақдим этиш тўғрисидаги сўровда юридик шахснинг мазкур масалаларга доир нуқтаи назари баён этилади.

50. Асослантирилган фикр тақдим этиш тўғрисидаги сўров солиқ мониторинги давридан кейинги йилнинг 1 июнидан кечиктирмай юборилиши мумкин.

51. Юридик шахснинг сўрови бўйича солиқ органининг асослантирилган фикри ушбу юридик шахсга шахсий кабинет орқали мазкур сўров олинган кундан эътиборан ўн беш кун ичида юборилиши лозим.

52. Белгиланган муддат солиқ органи томонидан ушбу юридик шахсдан ёки бошқа шахслардан асослантирилган фикрни тайёрлаш учун зарур бўлган ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилиб олиш учун бир ойга узайтирилиши мумкин.

53. Солиқ органи асослантирилган фикрни юбориш муддатини узайтириш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида юридик шахсга шахсий кабинет орқали ёзма шаклда хабар қилади.

54. Юридик шахс солиқ органининг асослантирилган фикрига розилиги тўғрисида шу асослантирилган фикрни тузган солиқ органини мазкур асослантирилган фикр бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (улар мавжуд бўлган тақдирда) илова қилган ҳолда асослантирилган фикр олинган кундан эътиборан бир ой ичида ёзма ёки электрон шаклда солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабардор қилади.

55. Юридик шахс асослантирилган фикрни солиқ органининг бугалтерия (солиқ) ҳисобидаги ва солиқ ҳисоботидаги асослантирилган фикрда баён этилган нуқтаи назарини эътиборга олиш орқали, аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини бериш орқали ёки бошқа усулда бажаради.

56. Юридик шахс солиқ органининг асослантирилган фикрига рози бўлмаган тақдирда, у олинган кундан эътиборан бир ой ичида солиқ органига ўз эътирозларини электрон шаклда солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали тақдим этади.

57. Мазкур эътирозларни олган солиқ органи улар олинган кундан эътиборан уч кун ичида бу эътирозларни ўзида мавжуд бўлган барча материаллар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ўзаро келишув тартиб-таомили ташаббуси билан чиқиш учун юбориши шарт.

58. Солиқ органи солиқ мониторинги тугаган санадан эътиборан икки ойдан кечиктирмай юридик шахсни солиқ мониторингини ўтказиш жараёнида ушбу юридик шахсга юборилган, бажарилмаган асослантирилган фикрлар мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) тўғрисида мазкур Низомнинг 9-иловасига мувофиқ шаклда солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабардор қилади.

11-боб. Солиқ мониторингини муддатидан олдин тугатиш

59. Солиқ мониторинги қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин тугатилади:

ахборотга доир ҳамкорлик регламенти юридик шахс томонидан ижро этилмаганда, агар бундай ижро этмаслик солиқ мониторингини ўтказиш учун тўсиқ бўлган бўлса;

солиқ органи томонидан солиқ мониторингини ўтказиш чоғида юридик шахс томонидан ишончли бўлмаган ахборот тақдим этилганлиги факти аниқланганда;

солиқ мониторингини ўтказиш жараёнида Солиқ кодекснинг 173-моддасида назарда тутилган тартибда ҳужжатлар (ахборот), тушунтиришлар солиқ органига мунтазам равишда (икки марта ва ундан ортиқ) тақдим этилмаганда.

60. Солиқ органи ушбу Низомнинг 59-бандида назарда тутилган ҳолатлар аниқланган кундан эътиборан ўн кун ичида, лекин солиқ мониторинги ўтказилаётган даврдан кейинги йилнинг 1 июнидан кечиктирмай юридик шахсни солиқ мониторингини муддатидан олдин тугатиш тўғрисида электрон шаклда солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабардор қилади.

12-боб. Ўзаро келишув тартиб-таомили

61. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Солиқ кодекснинг
174-моддаси ўн бешинчи қисмига мувофиқ солиқ органи томонидан тақдим этилган эътирозлар ва материаллар олинганидан кейин ўзаро келишув тартиб-таомилини ўтказиш ташаббуси билан чиқади.

62. Олинган материаллар ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раҳбари (раҳбар ўринбосари) бошчилигидаги комиссия тузилади, унинг таркибига қуйидаги бошқармалар мансабдор шахслари киради:

Камерал назорат бошқармаси;

Солиқ текширувлари ва мавзули экспресс-ўрганишлар бошқармаси;

Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси;

Юридик бўлим.

63. Зарур ҳолларда, Солиқ кодексининг 150, 151-моддаларига мувофиқ мутахассислар ҳам жалб қилиниши мумкин.

64. Ўзаро келишув тартиб-таомили асослантирилган фикрни тузган солиқ органи ва эътирозларни тақдим этган юридик шахс (унинг вакили) иштирокида, солиқ органи томонидан тақдим этилган эътирозлар ва бошқа материаллар олинган кундан эътиборан бир ой ичида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раҳбари (раҳбарининг ўринбосари) томонидан ўтказилади.

65. Ўзаро келишув тартиб-таомили иштироқчилари:

асослантирилган фикрни тузган солиқ органи;

эътирозларни тақдим этган юридик шахс (унинг вакили).

66. Зарур бўлганда ўзаро келишув тартиб-таомилида қуйидагилар иштирок этиши мумкин:

ушбу Низомнинг 62-бандига мувофиқ ташкил этилган комиссия аъзолари;

юридик шахснинг эътирозини тақдим этувчи ҳуқуқшунос;

таржимон.

67. Ўзаро келишув тартиб-таомили ўтказилганда баённома тузилади. Баённомада қуйидагилар кўрсатилади:

солиқ мониторингини ўтказиш асоси ва даври;

ўзаро келишув тартиб-таомил ўтказиладиган жой ва сана;

ўзаро келишув тартиб-таомилининг бошланиш ва тугатилиш вақти;

баённома тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми;

унинг ўтказилишида иштирок этган ҳар бир шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;

солиқ мониторинги иштирокчилари ўртасида келишмовчиликларни келтириб чиқарган асосли фикрнинг сони ва санаси;

ўзаро келишув тартиб-таомилини ўтказиш таркибий кетма-кетлиги;

ҳаракатлар давомида аниқланган муҳим фактлар ва ҳолатлар.

68. Баённома ўзаро келишув тартиб-таомили қатнашчилари ва барча иштирок этган шахсларга ўқилади. Кўрсатилган шахслар баённомага эътироз қилишга ёки материалларга киритилиши лозим бўлган ҳолда ўз мулоҳазаларини билдиришга ҳақлидир.

69. Баённома ўзаро келишув тартиб-таомилини ўтказиш жараёни қатнашчилари
ва барча иштирок этган шахслар томонидан имзоланади.

70. Ўзаро келишув жараёнини ўтказиш учун асос бўлган барча материаллар баённомага илова қилинади.

71. Ўзаро келишув тартиб-таомили натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси асослантирилган фикр ўзгартирилганлиги ёки ўзгаришсиз қолдирилганлиги тўғрисида юридик шахсни хабардор қилади.

72. Асослантирилган фикр ўзгартирилганлиги ёки ўзгаришсиз қолдирилганлиги тўғрисидаги билдиришнома ушбу Низомнинг 11-иловасига мувофиқ тузилади
ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раҳбари (раҳбарининг ўринбосари) имзолайди.

73. Билдиришнома у тузилган кундан эътиборан уч кун ичида юридик шахсга тақдим этилади ёки юборилади.

74. Асослантирилган фикрни ўзгартириш ёки уни ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги билдиришнома олинган кундан эътиборан бир ой ичида юридик шахс асослантирилган фикрни тузган солиқ органини асослантирилган фикрга рози эканлиги (рози эмаслиги) ҳақида мазкур асослантирилган фикр бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (улар мавжуд бўлган тақдирда) илова қилган ҳолда хабардор қилади.

75. Ўзаро келишув тартиб-таомили натижасидан норози бўлган тақдирда, солиқ мониторингида иштирок этаётган юридик шахс бу ҳақда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

13-боб. Якуний қоидалар

76. Ҳудудий солиқ органлари томонидан ушбу Низомга риоя этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан амалга оширилади.

77. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Солиқ мониторингини ўтказиш
тартиби тўғрисидаги Низомга

1- ИЛОВА

 

СОЛИҚ МОНИТОРИНГИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

АРИЗА ШАКЛИ

 

                                          ________________________________га

                                                   (солиқ органининг номи)

 

 

Солиқ органининг коди:

 

 

 

 

 

Солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисида

АРИЗА

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 169-175- моддаларига (бундан буён - Кодекс) биноан бизнинг ташкилотимиз: ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ га (солиқ тўловчи-ташкилотниинг (йиғим тўловчининг, солиқ агентининг) номи)

юклатилган солиқ тўловчи томонидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши бўйича солиқ мониторингини ўтказишга рухсат беришингизни сўрайман.

 

СТИР:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Юридик манзил: ______________________________________________________________.

 

Кодекснинг 169-моддаси 5-банди билан белгиланган шартларга мувофиқлигини тасдиқлайман, жумладан:

йиллик молиявий ҳисоботлар бўйича ўтган йилдаги даромадлар ______________ сўмни ташкил этди.

Иловалар:

1) Ахборотга доир ҳамкорлик регламенти ____ варақда;

2) юридик шахсда бевосита ва (ёки) билвосита иштирок этадиган ҳамда бундай иштирок улуши 25 фоизни ташкил этадиган жисмоний ва юридик шахслар тўғрисидаги ахборот;

3) солиқ солиш мақсади учун амалдаги ҳисоб сиёсати ____ варақда.

 

__________________________________________________________________________

(ташкилот раҳбарининг (ташкилот вакилининг) лавозими, Ф.И.О.)

__________________________________________________________________________

(ташкилот вакиллининг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг номи ва реквизитлари)

 

                 _________________                                                            ________________

(имзо)                                                                                   (сана)

 

 

Солиқ мониторингини ўтказиш
тартиби тўғрисидаги Низомга

2- ИЛОВА

 

СОЛИҚ МОНИТОРИНГИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА АРИЗА ТАҚДИМ ЭТГАН ЮРИДИК ШАХСДА БЕВОСИТА ВА (ЁКИ) БИЛВОСИТА ИШТИРОК ЭТАДИГАН ҲАМДА БУНДАЙ ИШТИРОК УЛУШИ 25 ФОИЗНИ ТАШКИЛ ЭТАДИГАН ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАР ТЎҒРИСИДАГИ АХБОРОТ ШАКЛИ

 

 

 

                                                                          

СТИР

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Солиқ органининг коди

 

 

 

 

                            

Солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисида ариза тақдим этган юридик шахсда бевосита ва (ёки) билвосита иштирок этадиган ҳамда бундай иштирок улуши 25 фоизни ташкил этадиган жисмоний ва юридик шахслар тўғрисидаги

ахборот

_____________________________________________________________________________

(наименование организации)

 

Ичтирокчи рақами

Юридик шахснинг номи /
жисмоний шахснинг Ф.И.О.- иштирокчи (резидент/норезидент)

Бевосита иштирок улуши, %

Билвосита иштирок улуши, %

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами

 

 

 

Мазкур варақда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман:

 

__________________________________________________________________________

(ташкилот раҳбарининг (ташкилот вакилининг) лавозими, Ф.И.О.)

__________________________________________________________________________

(ташкилот вакиллининг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг номи ва реквизитлари)

 

                 _________________                                                            ________________

                    (имзо)                                                                                   (сана)

 

 

______________________________________________________________________да

(ташкилот номи)

иштирок этаётган юридик шахслар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

 

 

Юридик шахс – норезидент

Иштирокчи рақами

 

 

 

 

 

Номи

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

(Норезидент) рўйхатдан ўтган мамлакат коди

 

 

 

 

 

(Норезидент) рўйхатдан ўтган мамлакатдаги рўйхатдан ўтганлик рақами

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

(Норезидент) рўйхатдан ўтган мамлакатдаги солиқ тўловчининг коди ёки шунга ўхшаш код (агар мавжуд бўлса)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

(Норезидент) рўйхатдан ўтган мамлакатдаги манзили

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                           

 

Юридик шахс - резидент

Иштирокчи рақами

 

 

 

 

 

 

Номи

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                               

 

СТИР

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ИФУТ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Юридик шахс рўйхатдан ўтган жойдаги солиқ органинг коди

 

 

 

 

 

Манзил

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                           

 

Мазкур варақда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман:

__________________________________________________________________________

(ташкилот раҳбарининг (ташкилот вакилининг) лавозими, Ф.И.О.)

__________________________________________________________________________

(ташкилот вакиллининг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг номи ва реквизитлари)

_________________                                                            ________________

(имзо)                                                                                   (сана)

______________________________________________________________________да

(ташкилот номи)

иштирок этаётган жисмоний шахслар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

 

 

Иштирокчи рақами

 

 

 

 

 

1. Фамилияси _________________________________________

2. Исми         _________________________________________

3. Шарифи _________________________________________

 

 

4. Жинси                1 – еркак; 2 - аёл               

 

5. Туғилган санаси ____ йил “____” ________

6. Туғилган жойи _________________________________________________________

 

7. Фуқаролиги _________________________________________

7.1. Ҳорижий фуқаролар учун:

        

 

 

 

Рўйхатдан ўтган мамлакатдаги коди

 

8. Шахсини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумот:

Ҳужжатнинг тури ________________________

Серияси _________________________ Рақами _______________________

Ҳужжатини берилган орган номи _______________________________________

_____________________________________________________________________________

Берилган вақти_________________

9. Жиcмоний шахснинг яшаш (турган) жойи бўйича рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат реквизитлари (паспортдан бошқа шахсни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганда тўлдирилади):

Ҳужжатининг тури ___________________  рўйхатдан ўтган рақами ____________________

Ҳужжатини берилган орган номи _______________________________________

_____________________________________________________________________________

Ҳужжатини берилган сана _______________________

10. Ўзбекистон Республикаси худудида яшаш (турар) жойи манзили:

Почта индекси ___________________

Вилоят  _____________________________________________________________________

Шаҳар  _______________________________________________________________________

Кўчаси (шох кўча, тор кўча ва бошқалар) ___________________________________________

уй __________ бино (иншоат) ___________ хонадон ____________

11. Хорижий фуқаронинг доимий яшаш мамлакатидаги яшаш манзили ________________

__________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

 

Мазкур варақда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман:

__________________________________________________________________________

(ташкилот раҳбарининг (ташкилот вакилининг) лавозими, Ф.И.О.)

__________________________________________________________________________

(ташкилот вакиллининг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг номи ва реквизитлари)

_________________                                                            ________________

(имзо)                                                                                   (сана)

Солиқ мониторингини ўтказиш
тартиби тўғрисидаги Низомига

3- ИЛОВА

 

 

 

СОЛИҚ МОНИТОРИНГИДА ИШТИРОК ЭТУВЧИ ЮРИДИК ШАХС ВА СОЛИҚ ОРГАНЛАРИ ЎРТАСИДАГИ АХБОРОТГА ДОИР ҲАМКОРЛИГИНИНГ
ШАКЛЛАРИ ВА УНИНГ РЕГЛАМЕНТИГА БЎЛГАН ТАЛАБЛАР

 

_____________________________

(ташкилот жойлашган жойи бўйича солиқ органининг номи

(йирик солиқ тўловчи сифатида ҳисобга олиш жойи бўйича)

 

______________

        (сана)

 

Таҳрирнинг тартиб рақами

 

/

 

 

 

Солиқ мониторингини ўтказишда ахборотга доир ҳамкорлик
РЕГЛАМЕНТИ

__________________________________________________________________________________________

(ташкилот номи)

__________________________

(СТИР)

Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 170-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ, ишлаб чиқилган ва солиқ ва йиғимларни ҳисоблаш ва тўлаш (ушлаб қолиш ва ўтказиш) учун асос бўлиб хизмат қиладиган солиқ органига ҳужжатлар (маълумотлар)ни электрон шаклда тақдим этиш ва (ёки) улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

1-боб. Солиқ органига ҳужжатларни (маълумотларни) тақдим этиш тартиби

1. Ташкилотнинг солиқлар ва бошқа йиғимларнинг ҳисобланиши (ушлаб қолиниши), тўланиши (ўтказиб берилиши) билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар (маълумотлар)дан иборат бўлган ахборот тизимларидан фойдаланиш тартиби.

2. Солиқ органига солиқлар ва бошқа йиғимларнинг ҳисобланиши (ушлаб қолиниши), тўланиши (ўтказиб берилиши) билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар (маълумотлар)ни электрон шаклда телекоммуникация алоқа тармоқлари орқали тақдим этиш тартиби.

3. Узатилаётган маълумотни ҳимоя қилиш усули.

4. Солиқ органини солиқлар ва бошқа йиғимларнинг ҳисобланиши (ушлаб қолиниши), тўланиши (ўтказиб берилиши) билан боғлиқ бўлган ҳужжатларнинг асл нусхалари билан таништириш тартиби.

5. Солиқ органига тақдим этиладиган ҳужжатлар (маълумотлар) рўйхати.

6. Солиқ органи билан ахборотга доир ҳамкорликни таъминловчи ҳужжатлар (маълумотлар)ни тақдим этиш муддати.

7. Ҳужжатлар (маълумотлар) тақдим этилганда (ўзгартирилганда) солиқ органи ва ташкилотнинг ахборотга доир ҳамкорлик тартиби.

8. Тақдим этилаётган маълумотни (файлни) тузиш тартиби.

9. Солиқ органига тақдим этиладиган ҳужжатларнинг (маълумотларнинг) форматлари.

10. Тақдим этилган ва қабул қилинган ҳужжатлар (маълумотлар) яхлитлигини (ҳажмини) аниқлаш ва тасдиқлаш усуллари.

2-боб. Ташкилот томонидан бухгалтерия ҳисоби ва солиқларни ҳисобга олиш регистрларида даромадлар, харажатлар, солиқ солиш объектлари, бухгалтерия регистрлари тўғрисидаги маълумот, солиқ ҳисобининг таҳлилий регистрларида маълумотни акс эттириш тартиби.

11. Бухгалтерлик ҳисобини юритишнинг ташкилий шакллари ва усуллари.

12. Солиқ ҳисоботи кўрсаткичларини ошкор қилиш тузилмаси.

13. Ташкилот томонидан бухгалтерия ҳисоби ва солиқларни ҳисобга олиш регистрларида даромадлар, харажатлар, солиқ солиш объектлари, бухгалтерия регистрлари тўғрисидаги маълумот, солиқ ҳисоби регистрларида маълумотни акс эттириш тартиби.

14. Ташкилот томонидан бухгалтерлик ва солиқ ҳисоби регистрларида фойда солиғи бўйича даромадлар ва харажатларни акс эттириш тартиби:

даромадлар, харажатларни акс эттириш тўғрисидаги маълумотлар, солиқ ҳисоби таҳлилий регистрлари тўғрисидаги маълумотлар (мазкур Регламентга 1- Илова);

йиғма солиқ ҳисоби таҳлилий регистрлари маълумотларини шакллантириш учун асос бўладиган солиқ ҳисоби таҳлилий регистрлари (мазкур Регламентга 2-Илова);

бухгалтерия ҳисоби регистрлари асосида тузиладиган солиқ ҳисоби регистрлари тўғрисидаги маълумотлар (мазкур Регламентга 3-Илова);

бухгалтерлик ҳисоби регистрлари тўғрисидаги маълумотлар;

солиқ ҳисоби маълумотларига тузатишлар киритиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар.

15. Ташкилот томонидан бухгалтерлик ва солиқ ҳисоби регистрларида бошқа солиқлар, йиғимлар бўйича солиққа тортиш объектларининг акс эттириш тартибини тасвирлаш.

16. Солиқлар, йиғимларнинг тўғри ҳисобланишини (ушлаб қолинишини), тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини (ўтказилишини) тасдиқловчи бошқа маълумотларни акс эттириш тартибини тасвирлаш.

3-боб. Ташкилотнинг ҳисоб-китоблар аниқлиги (ушлаб қолиниши), солиқ ва йиғимларни тўлаш (ўтказиш) тўлиқлиги ва ўз вақтида бажарилиши бўйича ички назорат тизими ҳақида маълумот

17 Ташкилотнинг ҳисоб-китоблар аниқлиги (ушлаб қолиниши), солиқ ва йиғимларни тўлаш (ўтказиш) тўлиқлиги ва ўз вақтида бажарилиши бўйича ички назорат тизимининг таснифи.

18. Ташкилотнинг солиқ ҳисоби ва солиқ ҳисоботини бузиб кўрсатиш хавфини аниқлаш ва баҳолаш бўйича ташкилот томонидан қўлланадиган усулларни ва солиқлар, йиғимларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда тўламаслик хавфининг таснифи.

19. Ташкилот томонидан амалга ошириладиган ва солиқни ҳисобга олиш ва солиқ ҳисоботини бузиб кўрсатиш хавфини ҳамда солиқ ва йиғимларни ўз вақтида ва (ёки) тўламаслик хавфини бартараф этишга (камайтиришга) қаратилган асосий ички назорат тартиб-қоидаларининг таснифи.

20. Ички назорат жараёнларини ҳужжатлаштириш ва амалга оширишни тасдиқлаш тартибининг таснифи.

21. Ташкилот томонидан ички назорат тизимининг натижаларини қабул қилиш (шакллантириш) тартиби ва муддатларининг таснифи.

 

________________________________________________________________________

(ташкилот раҳбарининг (ташкилот вакилининг) лавозими, Ф.И.О.)

 

_________________             ________________

(сана)                                      (имзо)

Ахборотга доир
ҳамкорлик Регламентига
1-илова

 

Даромад ва ҳаражатларни акс эттириш тартиби, солиқ ҳисоби таҳлилий регистрлари тўғрисида

маълумот

 

Солиқ (ҳисобот) даври

 

Солиқ ҳисоботлари варақининг тартиб рақами

 

Солиқ ҳисоботлари бўлимининг тартиб рақами

 

Солиқ ҳисоботлари варағи иловасининг тартиб рақами

 

Солиқ ҳисоботлари қатори коди

 

Солиқ ҳисоботлари қаторининг номи

 

Бухгалтерия ҳисоботи (солиқ ҳисоботи қатори шаклланадиган ишлаб чиқиш жадвали, маълумотномаси ёки бошқа ҳужжатлар)  регистрнинг номи ва (ёки) тартиб рақами

 

Солиқ ҳисоботи жамлама таҳлилий регистри (солиқ ҳисоботи қатори шаклланадиган ишлаб чиқиш жадвали, маълумотномаси ёки бошқа ҳужжатлар)  номи ва (ёки) тартиб рақами 

 

Маълумотни тақдим этиш усули  (формати)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ахборотга доир

ҳамкорлик Регламентига

2-илова

 

Солиқ ҳисоби таҳлилий регистри асосида шаклланадиган жамланма солиқ ҳисоби таҳлилий регистр маълумотлари

Жамлама солиқ ҳисоби таҳлилий регистри номи ва (ёки) тартиб рақами

 

1 устунда кўрсатилган

Солиқ ҳисоби таҳлилий регистри асосида шаклланадиган жамланма солиқ ҳисоби таҳлилий регистрининг  номи ва (ёки) тартиб рақами

 

1 устунда кўрсатилган

Жамлама таҳлилий регистрни шакллантириш тартиби

 

1

2

3

 

 

 

 

 

 

 

Ахборотга доир

ҳамкорлик Регламентига

3-илова

Бухгалтерия ҳисоби регистрлари асосида тузиладиган солиқ ҳисоби регистрлари тўғрисида маълумот

 

Солиқ ҳисоби таҳлилий регистри номи ва (ёки) тартиб рақами

 

Бухгалтерия ҳисоби регистри номи ва (ёки) тартиб рақами

Тузатишлар таснифи

1

2

3

 

 

 

 

           АХБОРОТГА ДОИР АЛМАШИНУВИ РЕГЛАМЕНТИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу талаблар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекснинг (кейинги ўринларда - Кодекс) 169-173-моддаларига мувофиқ ташкилотлар ахборотга доир ҳамкорлиги Регламентининг ягона шаклини яратиш мақсадида ишлаб чиқилган.

2. Ахборотга доир ҳамкорлик регламенти (кейинги ўринларда - Регламент) Кодекснинг 170-моддаси 4-бандига мувофиқ тузилади.

3. Регламент қоғозга чоп этилган кўринишда ва электрон шаклда (телекоммуникация алоқа каналлари орқали) тақдим этилади. Регламент ўзбек ёки рус тилида тузилади ва бетларнинг кетма-кет рақамланишига эга бўлади.

4. Регламентда белгиланган муддатлар Кодекснинг 173-моддасига мувофиқ аниқланади.

5. Регламент қуйидагилардан ташкил топали:

титул варағи;

I - боб “Солиқ органига ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш тартиби”;

II – боб “Ташкилот томонидан бухгалтерия ҳисоби ва солиқларни ҳисобга олиш регистрларида даромадлар, харажатлар, солиқ солиш объектлари, бухгалтерия ҳисоби регистрлари тўғрисидаги, солиқ ҳисоби таҳлилий регистрлари тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш тартиби”;

III - боб “Ички назорат тизими тўғрисидаги маълумот”;

Иловалар.

6. Регламент ташкилот раҳбари томонидан имзоланади.

Регламент ташкилот вакили томонидан имзоланганда, ушбу вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатнинг номи ва бошқа реквизитлари кўрсатилади. Бунда кўрсатилган ҳужжатнинг нусхаси Регламентга илова қилинади.

II. Регламентнинг Титул варағини тўлдириш тартиби

7. Титул варағини тўлдиришда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

Регламент тақдим этиладиган солиқ органининг номи;

регламент ташкилот раҳбари (вавкили) томонидан имзоланган сана;

регламент таҳрирининг тартиб рақами;

ташкилот номи;

солиқ тўловчининг идентификация рақами;

III. Регламентнинг I бобига қўйиладиган талаблар

8. Регламентнинг 1, 2-бандларида ташкилотнинг солиқ органи билан ахборотга доир ҳамкорлиги усули кўрсатилади (ахборот тизимларидан (манбаларидан) фойдаланиш имконини бериш ва маълумотларни солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали узатиш.

9. Регламентнинг 1-бандида солиқ органига ташкилотнинг бухгалтерия ҳисоби, солиқ ҳисоби ва даромадлар, харажатлар, солиққа тортиш объектларининг ҳисоби юритиладиган, шунингдек ўзида ички назоратни амалга ошириш функциясини мужассам этган, ҳисобни юритишдаги хатоликларни, зиддиятларни ва ноаниқликларни тузатиш имконини берадиган, солиқлар ва бошқа йиғимларни ҳисоблаш (ушлаб қолиш), тўлаш (ўтказиб бериш) билан боғлиқ ҳужжатлар (ахборот) сақланадиган ахборот тизимларидан (манбаларидан) (кейинги ўринларда - ахборот тизимлари) фойдаланиш имкониятини тақдим этиш тартиби баён этилган.

10. Бунда қуйидаги маълумотларни ошкор этиш талаб қилинади:

а) Умумий маълумотлар:

ахборот тизимларининг номи ва фойдаланилаётган дастурий маҳсулотлар;

ахборот тизимларида мавжуд бўлган маълумотларни янгилаш ва синхронизация қилиш, шу жумладан ахборот базасига киришни таъминлаш тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш, маълумотлар базасидаги маълумотларни реал вақт режимида ёки маълум вақт оралиғида янгилаш тартиби;

ахборот тизимларидаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни солиқ органига тақдим этиш тартиби ва муддатлари.

б) Уланиш тартиби:

техник талаблар;

ахборот тизимларидан фойдаланиш ҳуқуқи мезонлари;

фойдаланиш муддати.

в) Ҳисобга олиш қайдномалари:

солиқ органи учун фойдаланувчи ҳисоблари ва паролларини яратиш, тақдим этиш ва ўзгартириш тартиби;

солиқ органи фойдаланувчиларига тақдим этиладиган фойдаланиш  ваколатлари ва ҳуқуқларининг тақсимланиши;

солиқ органи фойдаланувчиларига солиқ мониторингини ўтказиш жараёнида тақдим этиладиган фойдаланиш ваколатларини тўлдириш ва ўзгартириш тартиби.

11. Техник ва ахборот таъминоти хизматига мурожаат қилиш:

солиқ органида масофадан фойдаланиш борасида техник муаммоларга дуч келган тақдирда қўллаб-қувватлаш хизматга қилинган мурожаатни кўриб чиқиш ҳамда жавоб бериш тартиби ва муддатлари, шунингдек техник узилишлар, уларни бартараф этиш тўғрисида хабар бериш тартиби ва муддатлари;

солиқ органида ташкилотнинг ахборот тизимларида ишлаш билан боғлиқ саволлар вужудга келган тақдирда қўллаб-қувватлаш хизматга қилинган мурожаатни кўриб чиқиш ҳамда жавоб бериш тартиби ва муддатлари;

ташкилотнинг техник ва ахборот жиҳатидан қувватлашни амалга оширувчи бўлинмалари, шунингдек ташкилотнинг солиқ органи билан узаро муносабатлари учун масъул бўлинмалари.

12. Ахборот тизимининг функционал имкониятларининг тавсифи:

ахборот тизимининг солиқ органи дохиллиги учун очиқ бўлган функционал имкониятларининг батафсил рўйхати;

ахборот тизими бўйича фойдаланиш имконияти тақдим этилаётган ҳужжатлар (ахборот) билан ишлаш учун зарур қоидалар тавсифи.

13. Солиқ органига фойдаланиш имконияти тақдим этилаётган ахборот тизими тавсифида мавжуд функционал имкониятларни кўрсатиш зарур.

14. Экран шаклида ва интерфейслар билан ишлаш тавсифи, шу жумладан:

солиқ органига давлат солиқ хизмати органига тақдим этиладиган ҳужжатлар (ахборот) бўйича комплекс йўналтиришни таъминлайдиган фойдаланувчи интерфейси;

солиқ ва ҳисобот даврига оид маълумотларнинг бир маънода идентификация қилинишини таъминлайдиган экран шакллари;

фойдаланувчига бир неча бўлимдан иборат кўп саҳифали ҳисоботлар билан ишлаш имкониятини таъминлайдиган экран шакллари;

сатрлар ва устунлар кўринишини интерактив бошқарилишини таъминлайдиган экран шакллари.

15. Ҳужжатлар (ахборот) билан ишлаш тавсифи:

ушбу Талабларнинг 35-бандида белгиланган тузилмага мувофиқ автоматик тарзда маълумотлар шифрини ечиш ва таснифлаш;

фойдаланувчиларнинг эркин шаклдаги ҳисоботларини тузиш;

ушбу Талабларнинг 23-бандига мувофиқ солиқ органига тақдим этилган турли кўринишдаги ҳужжатларни (ахборотни) автоматик тарзда солиштириш;

фойдаланувчи томонидан белгиланган созламаларга мувофиқ маълумотларни фильтрлаш;

фойдаланувчи томонидан белгиланган созламаларга мувофиқ рақамли ва рақамли бўлмаган маълумотларни кўпайиб бориши ва камайиб боришига кўра саралаш;

фойдаланувчи томонидан белгиланган созламаларга мувофиқ маълумотларни сатрлар ва (ёки) устунлар бўйича гуруҳлаштириш;

умумий ва оралиқ йиғиндиларни гуруҳлар ва кўрсатилган қайдлар бўйича ҳисоблаш;

сана ва пул бирликларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланадиган шаклда кўрсатиш;

ушбу Талабларнинг 23-бандига мувофиқ солиқ органига pdf, xls, csv, doc кўринишида тақдим этилган маълумотларни, шу жумладан ҳужжатларни (ахборотни) экспорт қилиш;

маълумотларни чоп этиб чиқариш.

16. Қўшимча функционал имкониятларнинг таснифи, шу жумладан:

техник янгиланиш ўрнатилганда фойдаланувчига автоматик тарзда хабар бериш;

фойдаланувчиларнинг ҳаракатларини қайд этиш журналини автоматик тарзда юритиш;

матнни ўзбек ёки рус тилларида тўлиқ излаб топиш;

мавжуд функционал имкониятларнинг батафсил тавсифи;

техник қўллаб-қувватлаш масаласида мурожаат этиш учун онлайн хабарлардан фойдаланиш.

17. Ушбу Талабларнинг 10 - 16-бандлари бўйича маълумотларни сақловчи ҳужжатлар Регламентга илова шаклида тақдим этилиши мумкин.

18. Ушбу Регламентнинг 2-бандида солиқ органларига солиқ ва йиғимларни ҳисоблаш ва тўлаш (ушлаб қолиш ва ўтказиш) билан боғлиқ ҳужжатлар (маълумотлар), шу жумладан ушбу сўровларнинг 23-бандига мувофиқ солиқ органига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали тақдим этилган ҳужжатлар (маълумотлар) орқали топшириш тартибининг таснифи келтирилган.

19. Ахборотга доир ҳамкорликнинг танланган тартибидан қатъий назар, Регламентда ташкилотнинг солиқ органи ахборот алмашинуви учун масъул бўлган шахслари тўғрисидаги маълумотлар уларнинг лавозимларини ва алоқа боғлаш маълумотларини мажбурий равишда акс эттирилади.

20. Регламентнинг 3-бандида ташкилот томонидан танланган узатилаётган ахборотни ҳимоя қилиш усули (такомиллаштирилган электрон имзо, логин, парол ёки узатилаётган ахборотни ҳимоя қилишнинг бошқа усуллари) кўрсатилади.

21. Регламентнинг 4-бандида солиқ органини солиқ хизмати органини ҳужжатларнинг асли билан таништириш тартиби кўрсатилади.

22. Регламентнинг ушбу бандида ташкилот солиқ органи томонидан хабардор этилганидан кейин 10 кундан кечиктирмай ҳужжатларнинг асли билан таншитириш имкониятини таъминлаш муддати белгиланади. Бунда ушбу муддатни Кодекснинг 761-моддаси 6-бандида кўрсатилган тарзда узайтириш имконияти кўзда тутилади.

23. Регламентнинг 5-бандида солиқ органига тақдим этиладиган ҳужжатлар (ахборот) кўрсатилади, жумладан:

ҳисобварақлар ишчи режасини илова қилинган солиқ мониторинги ўтказилаётган тақвим йили учун бухгалтерия ҳисобини юритиш мақсадига қаратилган ҳисоб сиёсати;

солиқ мониторинги ўтказилаётган тақвим йили учун солиқ ҳисобини юритиш мақсадига қаратилган ҳисоб сиёсати;

ҳисобварақлар бўйича бухгалтерия ҳисоби;

бухгалтерия ҳисоби регистрлари, шу жумладан бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларидан солиқларни ва бошқа йиғимларни ҳисоблаш билан боғлиқ операцияларнинг (ҳужжатларнинг) номи кўрсатилган батафсил кўчирмалар;

солиқ ҳисобининг таҳлилий регистрлари;

солиқ ҳисобининг регистрлари ва бухгалтерия ҳисоби регистрлари асосида шакллантириладиган солиқ ҳисоботлари (ҳисоб-китоблари) сатр кўрсаткичларининг талқини;

молиявий ва солиқ ҳисоботлари бўйича ҳисоботлар кўрсаткичларининг шаклланишини очиб берадиган қўшимча маълумот;

бирламчи ҳисоб ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар (ахборот);

халқаро стандартларга мувофиқлаштирилган молиявий ҳисобот ва консолидациялашган молиявий ҳисоботлар, ташкилотга ушбу ҳисоботларни тузиш мажбурияти юкланган ҳолларда.

24. Солиқ органига тақдим этиладиган ҳужжатлар (ахборот) таснифи уларни тақдим этиш усулини (ташкилотнинг ахборот тизимларидан фойдаланиш телекоммуникация алоқа каналлари имконияти,) кўрсатган ҳолда берилади.

25. Ҳужжатлар (ахборот) ахборот тизимларидан фойдаланиш имконияти орқали тақдим этилганда ташкилот солиқ мониторинги ўтказилаётган бутун давр мобаёнида ҳужжатлардан фойдаланиш имкониятини таъминлайди.

26. Ахборот тизимида Талабларнинг 23-бандида кўрсатилган маълумотлар ва ҳужжатлар (ахборот) мавжуд бўлмаган ҳолда, Регламента ушбу ҳужжатларни солиқ хизмати органига Регламентнинг21-бандида кўзда тутилган тартибда тақдим этиш тартиби акс эттирилади.

27. Регламентнинг 6-бандида Кодекснинг 170-моддаси 2-бандига мувофиқ ахборотга доир ҳамкорлик таъсирини таъминлайдиган Регламентнинг 23-бандида кўрсатилган ҳужжатлар (маълумотлар) топшириш муддати кўрсатилган, шу жумладан:

солиқ мониторинги ўтказилаётган тақвим йили учун бухгалтерия ҳисобини юритиш мақсадига қаратилган ҳисоб сиёсати, ҳисобварақлар ишчи режасини илова қилинган ҳолда, солиқ мониторинги ўтказилаётган тақвим йили учун солиқ ҳисобини юритиш мақсадига қаратилган ҳисоб сиёсати, - солиқ мониторинги ўтказилаётган йилнинг 1 апрелидан февралидан кечиктирмасдан;

бухгалтерия ҳисоби регистрлари, ҳисобварақлар бўйича бухгалтерия ҳисоби қайдномалари, солиқ ҳисобининг таҳлилий регистрлари - тегишли ҳисобот топширилган кундан кейин бир ойдан кечиктирмасдан;

ҳисобварақлар бўйича бухгалтерия ҳисоби қайдномалари, солиқ ҳисобининг таҳлилий регистрлари - ташкилотларнинг фойда солиғи бўйича солиқ декларацияси тақдим этилган  кундан кейин бир ойдан кечиктирмасдан;

солиқ ҳисоботи (ҳисоб-китоблари) сатрлари кўрсаткичларининг талқини ушбу Талабларнинг 38 - 46-бандларида кўзда тутилган тартибга мувофиқ - солиқ ҳисоботи (ҳисоб-китоби) тақдим этилган  кундан кейин бир ойдан кечиктирмасдан;

бирламчи ҳисоб ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар (ахборот) - солиқ органининг шундай ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш тўғрисидаги сўровномасини олгандан кейин ўн кунидан кечиктирмасдан. Бунда ушбу муддатни Кодекснинг 173-моддаси
9-бандида кўрсатилган тарзда узайтириш имконияти кўзда тутилади.

28. Ҳужжатлар (ахборот) ташкилотнинг ахборот тизимларидан фойдаланиш имконияти ва солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали тақдим этилган тақдирда, ахборотга доир ҳамкорликнинг ҳар бир усули учун ҳужжатлар (маълумотлар) топшириш муддати кўрсатилган. кўрсатилади.

29. Регламентнинг 7-бандида солиқ хизмати органи билан ташкилот ўртасидаги ахборотга доир ҳамкорлигидаги ҳужжатларни (ахборотни) тақдим этиш (ўзгартириш) тартиби, шу жумладан тақдим этилган ҳужжатларга (ахборотга) ва уларнинг ўзгаришларига, тўлақонли тарзда тақдим этишга боғлиқ масалаларни мувофиқлаштириш тартиби кўрсатилади.

30. Регламентнинг 8-бандида тақдим этилган ахборотни (файлларни) тизимлаштириш тартиби кўрсатилади.

31. Узатилган ахборотни (файлларни) тизимлаштириш тартибининг таснифи, шу жумладан илова қилинган каталоглар тизимининг таснифи, узатилаётган ахборотни (файлларни) идентификация қилиш тамойилларининг таснифи тақдим этилаётган ахборот (файллар) билан бир вақтда тақдим этилади. Узатилаётган ахборотнинг (файлларнинг) тузилмаси ўзгартирилмаган тақдирда, таснифни такроран тақдим этиш талаб этилмайди.

32. Регламентнинг 9-бандида солиқ хизмати органига тақдим этилаётган ҳужжатларнинг (ахборотнинг) форматлари кўрсатилади:

бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоби регистрлари (xls, xlsx);

бирламчи ҳисоб ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар учун (xls, xlsx, doc, docx, bmp, pdf, jpg, gif, jpeg, tif, tiff, djvu, xml).

33. Регламентнинг 10-бандида тақдим этилган ва қабул қилинган ҳужжатларнинг (файлларнинг) тўлиқлигини (ҳажмини) аниқлаш ва тасдиқлаш усули кўрсатилади.

IV. Регламентнинг II бобига қўйиладиган талаблар

34. Регламентнинг 11-бандида бухгалтерия ҳисобини юритишнинг ташкилий шакллари ва усуллари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади. Бундай ахборот Регламентга илова тарзида тақдим этилиши мумкин.

35. Регламентнинг 12-бандида солиқ ҳисоботининг кўрсаткичларини очиш тузилмаси баён этилади.

36. Солиқ ҳисоботининг кўрсаткичларини очиш тузилмаси ўз ичига очишнинг бир неча босқичини олади, жумладан:

солиқ ҳисобининг жамланма (йиғма) регистири;

солиқ ҳисобининг аналитик регистрлари;

бухгалтерия ҳисоби регистрлари;

бирламчи ҳисоб ҳужжатлари ва (ёки) операцияларнинг реестрлари;

бирламчи ҳисоб ҳужжатлари.

37. Регламентнинг 14-бандида ташкилот томонидан бухгалтерия ва солиқ регистрларида даромадлар, харажатлар, солиққа тортиладиган объектларни акс эттириш тартиби, бухгалтерия ҳисоби регистрлари тўғрисидаги, солиқ ҳисоби регистрлари тўғрисидаги маълумотлар баён этилади.

38. Регламентнинг 14-бандида ташкилот томонидан бухгалтерия ва (ёки) солиқ регистрларида фойда солиғи бўйича даромадлар ва харажатлар ҳисобини акс эттириш тартиби баён этилади.

39. Регламентнинг 14-банди иккинчи кисмида фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботидаги тегишли сатрларни шакллантириш учун асос бўлиб хизмат қилган даромадлар ва харажатларни акс эттириш тартиби тўғрисидаги ахборот, солиқ ҳисоби аналитик регистрлари тўғрисдаги маълумотлар кўрсатилади, солиқ ҳисоботи тегишли сатрлари билан бухгалтерия регистрлари ва (ёки) бухгалтерия ва (ёки) солиқ ҳисоби ёхуд бошқа ҳужжатлар ўртасидаги нисбат акс эттирилади.

40. Регламентнинг 14-банди иккинчи кисми жадвал шаклида тўлдирилади (Регламентга 1-илова) ва унда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

“1”- катакда - солиқ ҳисоботи тақдим этилган солиқ (ҳисобот) даври;

“2”- катакда - солиқ ҳисоботи варағининг тартиб рақами;

“3”- катакда - солиқ ҳисоботи бўлимининг тартиб рақами;

“4”- катакда - солиқ ҳисоботи варғига илованинг тартиб рақами (агар бўлса);

“5”- катакда - солиқ ҳисоботи тегишли сатрининг коди;

“6”- катакда - солиқ ҳисоботи тегишли сатрининг номи;

“7”- катакда - солиқ ҳисоботи тегишли сатри шакллантирилиши учун асос бўлган бухгалтерия ҳисоби регистри (ишланма жадвал, маълумотнома) ёхуд бошқа ҳужжатларнинг номи ва (ёки) тартиб рақами;

“8”- катакда - солиқ ҳисоботи тегишли сатри шакллантирилиши учун асос бўлган солиқ ҳисоби регистри (ишланма жадвал, маълумотнома) ёхуд бошқа ҳужжатларнинг номи ва (ёки) тартиб рақами;

“9”- катакда - тегишли ахборотни тақдим этиш усули. Ахборотни ахборот тизимига дохиллик имконидан бошқача усулда тақдим этилган бўлса, ахборотни тақдим этиш формати кўрсатилади.

41. Регламентнинг 14-банди учинчи кисмида солиқ ҳисоби йиғма аналитик регистрларининг маълумотлари шакллантирилиши учун асос бўлган солиқ ҳисобининг аналитик регистрлари, шу жумладан солиқ ҳисоби аналитик регистрларининг номи
ва (ёки) тартиб рақами, шунингдек солиқ ҳисобининг бошқа аналитик регистрлари асосида шакллантирилган йиғма аналитик регистрларнинг номлари ва (ёки) тартиб рақамлари кўрсатилади.

42. Регламентнинг 14-банди учинчи кисми жадвал шаклида тўлдирилади (Регламентга 2 -илова), унда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

“1”-катакда - солиқ ҳисоби йиғма аналитик регистрининг номи ва (ёки) тартиб рақами;

“2”-катакда - 1-катакдаги йиғма аналитик регистр маъулмотлари учун асос бўлиб хизмат қилган солиқ ҳисоби йиғма аналитик регистрининг номи ва (ёки) тартиб рақами;

“3”-катакда - солиқ ҳисоби йиғма аналитик регистрларини шакллантириш учун ахборотни умумлаштириш тартиби.

43. Регламентнинг 14-банди тўртинчи кисмида бухгалтерия ҳисоби регистрлари асосида тузиладиган солиқ ҳисоби регистрлари тўғрисидаги ахборот акс эттирилади.

44. Регламентнинг 14-банди тўртинчи кисми солиқ ҳисоби бухгалтерия ҳисобининг маълумотлари асосида юритилган тақдирда, жадвал шаклида (Регламентга 3-илова) тўлдирилади ва унда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

“1”-катакда - солиқ ҳисоби аналитик регистрининг номи ва (ёки) тартиб рақами;

“2”-катакда - бухгалтерия ҳисоби регистрининг номи ва (ёки) тартиб рақами;

“3”-катакда - тузатишлар баёни (солиқ ҳисоби ва бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ўртасидани асосий фарқ, шунингдек ана шу фарқнинг келиб чиқиш сабаблари кўрсатилади).

45. Регламентнинг 14-банди бешинч кисмида бухгалтерия ҳисоби регистрлари тўғрисдаги маълумотлар кўрсатилади.

46. Регламентнинг 14-банди олтинчи кисмида солиқ ҳисоби маълумотларига тузатишлар киритиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

47. Регламентнинг 14-банди иккинчи - тўртинчи кисмлари бошқача тузилма кўринишида тўлдирилиши ҳам мумкин.

48. Регламентнинг 15-бандида ташкилот томонидан бухгалтерия ва (ёки) солиқ ҳисоби регистрларида солиққа тортиладиган объектларни бошқа солиқлар, йиғимлар бўйича солиқ ҳисобини юритиш, шунингдек ушбу регистрлар ва (ёки) бошқа ахборот асосида солиқ декларациясининг тегишли сатрларини шакллантириш (ҳисоблаш) тартиби кўрсатилади.

49. Ушбу банд ҳар бир солиқ, йиғим бўйича солиқ солиш элементларини ҳисобга олишнинг тартиби ва алоҳида ҳусусиятларига (агар мавжуд бўлса) нисбатан ихтиёрий шаклда шаклда тўлдирилади

50. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари, бухгалтерлик ва (ёки) солиқ ҳисоби регистрлари, муайян солиқ, йиғими асосида солиққа тортиш объектлари аниқланган, солиқ, йиғимнинг суммаси аниқланган ахборотнинг бошқа манбалари баён этилади.

51. Регламентнинг 16-бандида солиқлар, йиғимларнинг тўғри ҳисоблангани (ушлаб қолингани), ўз вақтида тўлангани (ўтказиб берилгани) га оид бошқа ахборотни акс эттириш тартиби кўрсатилади.

V. Регламентнинг III бобига қўйиладиган талаблар

52. Регламентнинг III бобида ташкилот хўжалик фаолиятидаги ҳолатлар ва солиқлар, йиғимларнинг тўғри ҳисоблангани (ушлаб қолингани), тўлиқ ва ўз вақтида тўлангани (ўтказиб берилгани) устидан Кодекснинг 169-моддасига қоидаларига мувофиқ ички назорат тизимининг (кейинги ўринларда - ички назорат тизими) баёни келтирилади.

53. Регламентнинг 17-бандида ички назорат тизимининг баёни келтирилади, жумладан:

ички назорат тизимининг солиқлар, йиғимларининг тўғри ҳисоблангани (ушлаб қолингани), тўлиқ ва ўз вақтида тўлангани (ўтказиб берилгани) устидан назорат қилиш мақсадлари, вазифалари, шунингдек умумий ёндашувлар баён этилади;

солиқ декларацияларини (ҳисобларини) тузишда иштирок этган ходимларнинг малакасига қўйиладиган талабларнинг, шунингдек ходимларни солиққа тортиш соҳаси бўйича ўқитишнинг ва малакасини оширишнинг мавжуд дастурларнинг баёни;

ташкилот томонидан солиқлар ва бошқа йиғимлар тўғри ҳисобланиши устидан назорат қилишда фойдаланиладиган асосий ахборот тизимлари (ҳисоблаш тизимлари, маълумотлар базаси) баёни (рўйхати ва асосий функциялари);

ташкилотнинг солиқларни ҳисоблаш, солиқ ҳисоботи (ҳисоби) билан, солиққа тортишнинг услубияти, уларнинг таркиби, миқдори, таркибий тузилмаси, мақсадлари, вазифалари ва ваколатлари масалалри билан шуғулланадиган таркибий бўлинмалари тўғрисидаги ахборот;

ташкилотда солиқ ҳисоботини (ҳисобини) тайёрлаш баёни (ташкилот ходимлари фаолиятининг ана шундай ҳисоботни тайёрлашдаги асосий босқичлари, изчиллиги баёни, ижро муддатлари, маълумотларга ишлов беришнинг қисқача тавсифи);

ташкилотдаги назорат поғоналарининг баёни (агар мавжуд бўлса);

бошқа ахборот;

54. Ички назорат тизимининг ушбу бандда кўрсатилган баёни ўрнига ташкилот томонидан кўрсатилган маълумотларни ўзида акс эттирган ҳужжатлар Регламентга илова тарзида тақдим этилиши мумкин.

55. Регламентнинг 18-бандида ташкилот томонидан солиқ ҳисобининг, солиқ ҳисоботининг (ҳисобининг) бузилишига, солиқларнинг бошқа йиғимларининг тўлиқ ва ўз вақтида тўланмаслигига олиб келувчи хатарларни аниқлаш учун қўлланадиган ёндашувлар (услублар) баёни келтирилади, жумладан:

солиқ ҳисоби ва ҳисобот бузилиши хатарларини аниқлаш, ҳужжатлаштириш, идентификация қилиш ва баҳолашнинг ташкилотда қўлланаётган тизими;

назорат қилиниши зарур хўжалик амалиётларини (битимларни) аниқлаш мезолари, ғайриодатий, ўзгача хўжалик амалиётларининг солиқ ҳисобини юритишнинг солиқ хатарларини ҳужжатлаштиришда қўлланадиган методологияси юзасидан қарор қабул қилиш баёни ва бошқалар.

56. Регламентнинг 19-бандида ички назоратнинг ташкилот томонидан солиқ ҳисоби ва солиқ ҳисоботининг (ҳисобининг) бузилишини, солиқларнинг бошқа йиғимларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тўланмаслигини бартараф этишга қаратилган асосий таомилларининг, жумладан Регламентнинг 13-бандида кўрсатилган таомилларнинг баёни келтирилган.

57. Назорат қилишнинг ҳар бир таомили бўйича уни ўтказишнинг қабул қилинган тартиби (агар мавжуд бўлса) келтирилади, жумладан унда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

назорат таомилини ўтказишнинг қисқача тавсифи (назорат таомилини ўтказишда
ва натижаларини таҳлил қилишда ҳаракатларнинг изчиллиги, натижаларни ҳужжатлаштириш тартиби (агар мавжуд бўлса), четлашиш (ёки бузиб кўрсатиш) ҳолатлари аниқланганда бажариладиган ҳаракатлар тартиби;

назорат таомилини ўтказишда текширилиши шарт бўлган масалалар (ташкилотнинг методологик мавқеини танлаш тартиби, шартномалар ва бирламчи ҳисоб ҳужжатларининг мазмунини текшириш тартиби, бирламчи ҳисоб ҳужжатлари ва шартномалар тўғрисидаги, бирламчи маълумотларга ишлов бериш ва солиқ кўрсаткичларини тўғри ҳисоблаш тўғрисидаги ахборотнинг ҳисоблаш тизимларида тўғри акс этирилишини текшириш);

назорат таомилларини ўтказиш даврийлиги (ҳар йили, ҳар чоракда, ҳар ойда ва ҳ.к.);

назорат таомилларини ва текширишларни ўтказиш усуллари (автоматик, қўлда);

назорат таомилларини ўтказиш пайти (олдиндан назорат қилиш, изма-из назорат);

назорат таомилларининг мақсадлари (вазифалари) (қийматни баҳолаш, таснифлаш мавжудлиги, тўлиқлиги, тўғрилиги);

ушбу бандда кўрсатилган назорат таомилларини тартибга солувчи амалдаги ички қоидалар ва ҳужжатларга ишора, уларни Регламентга илова тарзида тақдим этиш мумкин.

58. Регламентнинг 20-бандида ички назорат таомилларини ўтказишни ҳужжатлаштириш ва тасдиқлаш тартиби баён этилади.

59. Бунда тегишли ички назорат таомили ўтказилганини тасдиқловчи ҳужжатлар рўйхати келтирилади (ташкилотда қўлланадиган ички ҳужжатлар, ички ҳисоботлар, регламентлар, баённомалар, буйруқлар, маълумотномалар, йўриқномалар ва бошқа ҳужжатлар).

60. Ушбу бандда солиқ органига тегишли ички назорат таомили ўтказилганини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш муддатлари - солиқ органининг ана шундай ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисидаги сўровномасини олгандан кейин беш кунидан кечиктирмасдан  кўрсатилади. Бунда ушбу муддатни Кодекснинг 173-моддаси 9-қисмида кўрсатилган тарзда узайтириш имконияти кўзда тутилади.

61. Регламентнинг 21-бандида ташкилот томонидан ички назорат натижаларани олиш (шакллантириш) тартиби ва муддатлари келтирилади.

62. Ушбу бандда ички назорат тизими ишининг натижаларини ифодаловчи ҳужжатларни солиқ органига тақдим этиш муддатлари - солиқ органининг ана шундай ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисидаги сўровномасини олгандан кейин беш кунидан кечиктирмасдан кўрсатилади. Бунда ушбу муддатни Кодекснинг 173-моддаси 9-қисмида кўрсатилган тарзда узайтириш имконияти кўзда тутилади.

63. Регламентга ички назорат тизими ишини текшириш бўйича ташқи ташкилотлар томонидан охирги даврда ўтказилган текширишлар натижалари илова тарзида қўшимча қилиниши мумкин (агар бўлса).

VI. Регламентга ўзгариш ва қўшимчалар киритиш

64. Регламентда унга ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш тартиби ва муддатлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига солиқлар ва йиғимлар тўғрисидаги ўзгаришлар киритилган ҳолда ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликка солиқ органи солиқ хизмати органи таклифига асосан ўзгаришлар киритилган ҳолда ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш тартиби ва муддатлари кўрсатилади, шунингдек Регламентга киритиладиган бундай ўзгаришлар
ва қўшимчаларни етказиб бериш шакли - қоғозга чоп этилган кўринишда ва электрон шаклда (электрон ҳужжат алмашинуви оператори орқали телекоммуникация алоқа каналларидан).

 

Солиқ мониторингини ўтказиш
тартиби тўғрисидаги Низомга

4- ИЛОВА

 

СОЛИҚ МОНИТОРИНГИНИ ЎТКАЗИШНИ БЕКОР

ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ АРИЗА ШАКЛИ

                                                                                     ________________________________га

(солиқ органининг номи)

 

 

                                                             Солиқ органининг коди

 

 

 

 

 

 

Солиқ мониторингини ўтказишни бекор қилиш тўғрисида

АРИЗА

 

__________________________________________________________________________,

(солиқ тўловчи-ташкилотниинг (йиғим тўловчининг, солиқ агентининг) номи)

 

СТИР

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

__________ йил учун солиқ мониторингини ўтказиш рад этади ва _______________ даги солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисидаги ______-сонли аризасини қайтариб олади.

      

__________________________________________________________________________

(ташкилот раҳбарининг (ташкилот вакилининг) лавозими, Ф.И.О.)

__________________________________________________________________________

(ташкилот вакиллининг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг номи ва реквизитлари)

 

                

 

_________________                                                            ________________

(имзо)                                                                                   (сана)

 

Солиқ мониторингини ўтказиш
тартиби тўғрисидаги Низомга

5-ИЛОВА

 

ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНИНИНГ СОЛИҚ МОНИТОРИНГИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРИНИНГ

ШАКЛИ

 

Солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисидаги

______ - сонли ҚАРОР

 

________________

(сана)

    Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 171-моддасига асосан
_____________________________________________________________________________

                                                                        (солиқ органининг номи)

 

 

раҳбари (раҳбарининг ўринбосари) _______________________________________________,

                                                                                                                    (Ф.И.Ш.)

_____________________________________________________ (СТИР: _________________)

                             (юридик шахсининг номи)

томонидан ____________________________________________________ га тақдим этилган

                                                  (солиқ органининг номи)                 

20___ йил «____» _____________ даги ____ - сонли солиқ мониторингида иштирок этиш тўғрисидаги аризасини ва унга илова қилинган хужжатларини кўриб чиқиб,
ва __________________________________________________ (СТИР: _________________)

                             (юридик шахсининг номи)

томонидан солиқ мониторингида иштирок этиш тўғрисидаги аризани қайтариб олиш ҳақидаги ёзма/электрон аризани тақдим этмаганлиги муносабати билан

 

ҚАРОР ҚИЛДИ:

 

_____________________________________________________ (СТИР: _________________)

                             (юридик шахсининг номи)

________________ учун солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш, ўзига нисбатан солиқ тўловчи томонидан солиқлар ва йиғимларни ҳисоблашнинг тўғрилиги, тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлиги (ўтказиб берилганлиги) масалалари бўйича солиқ мониторингини ўтказиш белгилансин.

 

 

_________________________                     ___________              _____________________

(солиқ органининг номи)                                                                       (имзо)                                                      (Ф.И.О.)

бошлиғи (бошлиғи ўринбосари)           М.Ў.

 

 

Солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисидаги қарор билан танишдим:

___________________________________________________________________________

(юридик шахс раҳбарининг (вакилининг) лавозими ва Ф.И.Ш.)

___________________________________________________________________________

(юридик шахс вакили ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат номи ва реквизитлари)

 

________________     _______________________

             (сана)                                      (имзо)

Солиқ мониторингини ўтказиш
тартиби тўғрисидаги Низомга

6-ИЛОВА

 

ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНИНИНГ СОЛИҚ МОНИТОРИНГИНИ ЎТКАЗИШНИ РАД ЭТИШ ҲАҚИДАГИ ҚАРОРИНИНГ

ШАКЛИ

 

Солиқ мониторингини ўтказишни рад этиш ҳақидаги

______ - сонли ҚАРОРИ

 

________________

(сана)

 

    Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексининг 171-моддасига асосан
_____________________________________________________________________________

                                                                        (солиқ органининг номи)

 

 

раҳбари (раҳбарининг ўринбосари) _______________________________________________,

                                                                                                                    (Ф.И.Ш.)

_____________________________________________________ (СТИР: _________________)

                             (юридик шахсининг номи)

томонидан ____________________________________________________ га тақдим этилган

                                                  (солиқ органининг номи)                 

20___ йил «____» _____________ даги ____ - сонли солиқ мониторингида иштирок этиш тўғрисидаги аризасини ва унга илова қилинган хужжатларини кўриб чиқиб,
ва __________________________________________________ (СТИР: _________________)

                             (юридик шахсининг номи)

томонидан солиқ мониторингида иштирок этиш тўғрисидаги аризани қайтариб олиш ҳақидаги ёзма/электрон аризани тақдим эмаганлиги муносабати билан

 

АНИҚЛАНДИ

 

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексининг 171-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ _____________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________    (Солиқ мониторингини ўтказишни рад этиш ҳақидаги қарорини қабул қилиш учун асос кўрастилади)

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

_____________________________________________________ (СТИР: _________________)

                             (юридик шахсининг номи)

________________ учун солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш, ўзига нисбатан солиқ тўловчи томонидан солиқлар ва йиғимларни ҳисоблашнинг тўғрилиги, тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлиги (ўтказиб берилганлиги) масалалари бўйича солиқ мониторингини ўтказишни рад этилди.

 

 

_________________________                     ___________              _____________________

(солиқ органининг номи)                                                                       (имзо)                                                      (Ф.И.О.)

бошлиғи (бошлиғи ўринбосари)           М.Ў.

 

Солиқ мониторингини ўтказишни рад этиш ҳақидаги қарори билан танишдим:

___________________________________________________________________________

(юридик шахс раҳбарининг (вакилининг) лавозими ва Ф.И.Ш.)

___________________________________________________________________________

(юридик шахс вакили ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат номи ва реквизитлари)

________________     _______________________

(сана)                                                   (имзо)

Солиқ мониторингини ўтказиш
тартиби тўғрисидаги Низомга

7-ИЛОВА

 

 

СОЛИҚ ОРГАНИНИНГ АСОСЛАНТИРИЛГАН ФИКРИ

 

________ -сон                                                                           _______________

                                                                                                              (сана)

 

___________________________________ бошлиғи (бошлиғи ўринбосари) 

(солиқ органининг номи)

_________________________________________________________ томонидан

(Ф.И.О.)

___________________________________ нинг _________ даги ________ - сон

(солиқ органининг номи)                                                       (сана)

солиқ мониторинги ўтказиш тўғрисидаги қарорига асосан ________________________________________________________________ да

(корхонанинг тўлиқ номи, СТИР)

_________ йил учун ўтказилаётган солиқ мониторинги доирасида Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (янги таҳрири) 174-моддасига мувофиқ __________________________________________________________________

(корхона томонидан солиқлар нотўғри ҳисоблаб чиқарилганлиги (ушлаб қолинганлиги), тўлиқ ёки ўз вақтида тўланмаганлиги (ўтказилмаганлиги) тўғрисида далолат берувчи ҳолатлар аниқланганлиги муносабати билан солиқ органининг ташаббусига кўра ёки корхонанинг __________ даги _________-сонли сўрови бўйича)

асослантирилган фикр тузилди.

Солиқ мониторинги давомида __________________________  томонидан

             (корхона номи)

_____________ учун  ________________________________________________

(солиқ (ҳисобот) даври)                    (корхона томонидан солиқлар нотўғри ҳисоблаб чиқарилганлиги (ушлаб қолинганлиги), тўлиқ ёки ўз вақтида тўланмаганлиги (ўтказилмаганлиги) тўғрисида далолат берувчи ҳолатларнинг мазмуни ёки корхона сўровининг солиқлар тўғри ҳисоблаб чиқарилганлиги (ушлаб қолинганлиги), тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлиги (ўтказилганлиги) масалалари бўйича корхонанинг позицияси ва ушбу масалалар бўйича солиқ органининг позицияси акс эттирилган ҳолдаги мазмуни)

________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

Қайд этилганларга асосан, солиқ мониторингини ўтказаётган солиқ органи аниқлади:___________________________________________________

__________________________________________________________________

____________________________________________________________________________________________________________________________________

(солиқлар тўғри ҳисоблаб чиқарилганлиги (ушлаб қолинганлиги), тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлиги (ўтказилганлиги) масалалари бўйича солиқ органининг позицияси кўрсатилади)

 

Илова ___ варақда.

 

Юридик шахс солиқ органининг асослантирилган фикрига рози бўлганда, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (янги таҳрири) 174-моддаси ўн учинчи қисмига мувофиқ бу тўғрисида шу асослантирилган фикрни тузган солиқ органини асослантирилган фикр олинган кундан эътиборан бир ой ичида хабардор қилади. Хабарномага мазкур асослантирилган фикр бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (улар мавжуд бўлган тақдирда) илова қилинади.

Юридик шахс асослантирилган фикрни Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (янги таҳрири) 174-моддаси ўн тўртинчи қисмига мувофиқ солиқ органининг асослантирилган фикрида баён этилган нуқтаи назарини бухгалтерия (солиқ) ҳисобида ва солиқ ҳисоботида эътиборга олиш орқали, аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини бериш орқали ёки бошқа усулда бажаради.

Юридик шахс солиқ органининг асослантирилган фикрига рози бўлмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (янги таҳрири) 174-моддаси ўн бешинчи қисмига мувофиқ, у олинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу асослантирилган фикр бўйича тўлиқ ёки унинг айрим қисмлари юзасидан ўз эътирозларини асослантирилган фикрни тузган солиқ органига тақдим этади. Келишмовчиликларда баён этилган солиқ тўловчининг нуқтаи назарини тасдиқловчи ҳужжатлар (улар мавжуд бўлган тақдирда) эътироз хатига илова қилиниши ёки солиқ органи билан келишилган муддатда тақдим этилиши мумкин.

 

_________________________          ___________          _____________________

(солиқ органининг номи)                                             (имзо)                                                 (Ф.И.О.)

бошлиғи (бошлиғи ўринбосари)             М.Ў.

 

Асослантирилган фикрни _______ та иловалари билан _______ варақда олдим.

                                          (иловалар сони)                                              (варақ сони)

__________________________________________________________________

(юридик шахс раҳбарининг (вакилининг) лавозими ва Ф.И.Ш.)

__________________________________________________________________

(юридик шахс вакили ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат номи ва реквизитлари)

_______________                              _______________

(сана)                                                                               (имзо)

Солиқ органининг асослантирилган фикрини

тузишга доир талаблар

 

1. Мазкур талаблар Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (янги таҳрири) 174-моддасига мувофиқ (кейинги матнда – Кодекс) солиқ органлари томонидан солиқ мониторингини ўтказишда солиқлар тўғри ҳисоблаб чиқарилганлиги (ушлаб қолинганлиги), тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлиги (ўтказилганлиги) масалалари бўйича асослантирилган фикрни тузишга доир ягона талабларни белгилаш мақсадида ишлаб чиқилган.

2. Солиқ органининг асослантирилган фикри (кейинги матнда – асослантирилган фикр) ўз ташаббусига кўра ёки юридик шахснинг сўровига биноан тузилади.

3. Асослантирилган фикр белгиланган шакл бўйича қоғозда, ўзбек тилида тузилади ва бетларнинг кетма-кет рақамланишига эга бўлади.

4. Асослантирилган фикр уч қисмдан: кириш, тавсиф ва якуний қисмлардан иборат бўлиши керак:

1) асослантирилган фикрнинг кириш қисми ўтказилаётган солиқ мониторинги тўғрисидаги умумий маълумотларни ўзида ифода этади.

Асослантирилган фикрнинг кириш қисми қуйидагиларни ўз ичига олади:

асослантирилган фикрнинг рақами (асослантирилган фикрни солиқ органида рўйхатдан ўтказишда берилади);

солиқ мониторингини ўтказаётган солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан асослантирилган фикр имзоланган сана;

солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисида солиқ органи раҳбарининг (раҳбар ўринбосарининг) қарори санаси ва рақами;

солиқ мониторинги ўтказилаётган юридик шахснинг тўлиқ ва қисқа номи;

солиқ тўловчининг идентификацион рақами;

солиқ мониторинги ўтказилаётган давр, уни ўтказишнинг бошланиши ва якунланиши саналари кўрсатилган ҳолда;

асослантирилган фикрни тузишнинг асоси;

2) солиқ органининг ташаббусига кўра тузилган асослантирилган фикрнинг тавсифловчи қисмида юридик шахс томонидан солиқларнинг нотўғри ҳисоблаб чиқарилганлиги (ушлаб қолинганлиги), тўлиқ ёки ўз вақтида тўланмаганлиги (ўтказилмаганлиги) тўғрисида далолат берувчи ҳужжатлар билан тасдиқланган фактлар тизимли баён этилган бўлиши лозим.

Юридик шахснинг сўровига кўра тузилган асослантирилган фикрнинг тавсифловчи қисмида юридик шахснинг хўжалик фаолиятида амалга оширилган фактлар, шу жумладан юридик шахснинг амалга оширилган ёки режалаштирилаётган битим (операция) ёки ўзаро боғлиқ битимлар (операциялар) йиғиндиси, шунингдек ушбу юридик шахсда солиқ мониторинги ўтказилаётган даврда амалга оширилган бошқа фактлар бўйича солиқларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши (ушлаб қолиниши), тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши (ўтказилиши) масалалари юзасидан юридик шахснинг нуқтаи назари ҳамда ушбу масалалар бўйича солиқ органининг нуқтаи назари тизимли баён этилиши лозим.

Солиқ органининг нуқтаи назарини асослашда асослантирилган фикрнинг тавсифловчи қисмида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тегишли нормалари кўрсатилиши керак;

3) солиқ органининг ташаббусига кўра тузилган асослантирилган фикрнинг якуний қисмида юридик шахс томонидан солиқларнинг нотўғри ҳисоблаб чиқарилганлиги (ушлаб қолинганлиги), тўлиқ ёки ўз вақтида тўланмаганлиги (ўтказилмаганлиги) тўғрисида далолат берувчи аниқланган фактлар тўғрисида солиқ мониторингини ўтказаётган солиқ органининг хулосалари акс эттирилади.

Юридик шахснинг сўровига кўра тузилган асослантирилган фикрнинг якуний қисмида юридик шахснинг хўжалик фаолиятида амалга оширилган фактлар, шу жумладан юридик шахснинг амалга оширилган ёки режалаштирилаётган битим (операция) ёки ўзаро боғлиқ битимлар (операциялар) йиғиндиси, шунингдек ушбу юридик шахсда солиқ мониторинги ўтказилаётган даврда амалга оширилган бошқа фактлар бўйича солиқларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши (ушлаб қолиниши), тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши (ўтказилиши) масалалари юзасидан юридик шахснинг нуқтаи назари ҳамда ушбу масалалар бўйича солиқ органининг нуқтаи назари тизимли баён этилиши лозим.

5. Асослантирилган фикр солиқ мониторингини ўтказаётган солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан имзоланади.

6. Асослантирилган фикр икки нусхада тузилади, уларнинг бири ушбу асослантирилган фикрни тузган солиқ органида сақланади ва иккинчиси юридик шахснинг раҳбарига (вакилига) берилади.

Солиқ мониторингини ўтказиш
тартиби тўғрисидаги Низомга

8-ИЛОВА

 

 

СОЛИҚ ОРГАНИНИНГ АСОСЛАНГАН ФИКРИНИ БЕРИШ ТЎҒРИСИДАГИ СЎРОВИНИНГ ШАКЛИ

 

 

                                    _______________________________ га

(солиқ органининг номи)

 

 

Солиқ органининг коди   

 

 

 

 

 

 

 

Солиқ органининг асосланган фикрини тақдим этиш тўғрисидаги

СЎРОВ

 

_____________________________________________________________________________.

(солиқ тўловчининг номи (мажбурий тўловларнинг айрим турларини - йиғимлар, суғурта бадалларини тўлайдиган солиқ тўловчи, солиқ агенти)

 

СТИР

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 Юридик шахсининг манзили (жойлашган жойи): _________________________________

_____________________________________________________________________________

   

   Солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисидаги қарори: 20___йил “___” ______даги _____-сонли

 

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексининг 174-моддасига асосан

_____________________________________________________________________________

(солиқлар ва йиғимлар тўғри ҳисоблаб чиқарилганлигига (ушлаб қолинганлигига), тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлигига (ўтказилганлигига) нисбатан шубҳалар масалалар)

___________________________________________________________________________

(солиқ, йиғим, суғурта муқофотларининг номи)

 

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексининг 171-моддасига асосан
_____________________________________________________________________________

 (солиқ, йиғимнинг номи)

_____________________________________________________________________________

(тўғри ҳисоблаб чиқарилганлигини (ушлаб қолинганлигини), тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлигини (ўтказилганлигини))

нисбатан шубҳалар/ноаниқлик мавжудлиги муносабати билан

 

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 174-моддасига мувофиқ, ____________________________ битим (операция) ёки ўзаро алоқадор битимлар

(амалга оширилган/режалаштирилган)

(операциялар) тўмлами, шунингдек ташкилотнинг 1-жадвалда кўрсатилган шартномаларга мувофиқ, хўжалик фаолиятида амалга оширилган бошқа фактлар бўйича шубҳа/ноаниқлик мавжуд бўлганлиги сабабли, солиқ органининг асослантирилган фикрини беришингизни сўрайман.

_____________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________.

(саволини қисқа таснифи)

 

 

1-жадвал

 

Хўжалик операцияси (битим)

№ п/п

Операция (битим) таснифи

 

Шартнома (рақами, санаси)*

 

Мақсад

 

Асосий шартлар

 

Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

 

Тўловларни амалга ошириш муддатлари ва шартлари

 

Бошқа маълумотлар

 

 

Контрагентлар фаолияти тўғрисида ахборот, бошқа шахслар ва уларнинг функциялари, солиқ агенти ҳисобланган давлати ва ҳудуди кўрсатилган ҳолда, ва солиқлар, йиғимларни ҳисоблаш (ушлаб қолиш) ва тўлаш (ўтказиб бериш) тартиби учун зарур бўлган бошқа ахборотлар

 

1-Контрагент

 

 

2-Контрагент

 

 

N Контрагент

 

       

 

Ташкилотнинг позицияси: ______________________________________________________

_____________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________

   

Илова**:

(ташкилот раҳбарининг (ташкилот вакилининг) лавозими, Ф.И.О.)

__________________________________________________________________________

(ташкилот вакиллининг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг номи ва реквизитлари)

 

_________________                                                            ________________

(имзо)                                                                                   (сана)

 

--------------------------------

* Шартнома (шартномалар) реквизитлари операциялар (битимлар) ёки ўзаро алоқадор операциялар (битимлар) амалга оширилганла кщрсатилади.

** Асослантирилган фикрни тақдим этиш тўғрисидаги сўровга мазкур сўровдаги ахборотларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари илова қилинади.

Солиқ мониторингини ўтказиш
тартиби тўғрисидаги Низомга

9-ИЛОВА

 

БАЖАРИЛМАГАН АСОСЛАНТИРИЛГАН ФИКРЛАРНИНГ МАВЖУДЛИГИ

 (МАВЖУД ЭМАСЛИГИ) ҲАҚИДАГИ ХАБАРНОМА

ШАКЛИ

 

БАЖАРИЛМАГАН АСОСЛАНТИРИЛГАН ФИКРЛАРНИНГ МАВЖУДЛИГИ

 (МАВЖУД ЭМАСЛИГИ) ҲАҚИДАГИ

______ -сонли ХАБАРНОМА

___________________

(сана)

 

_____________________________________________________________________________

(солиқ органининг номи)

 

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (бундан кейин - Кодекс) 174-моддаси
16-қисмига мувофиқ ___________________________________________________________

                                                                                    (ташкилот номи)

(СТИР: _______________________) бажарилмаган асослантирилган фикрлар мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) тўғрисида хабардор этмоқда.

_____________________________________________________________________________

(бажарилмаган асослантирилган фикрларнинг реквизитлари кўрсатилади)

 

Солиқ кодексининг 174-моддаси 2-қисмига мувофиқ,

___________________________________________________________ томонидан тузилган.

(солиқ органининг номи)

           

 

_________________________                     ___________              _____________________

(солиқ органининг номи)                                                                       (имзо)                                                      (Ф.И.О.)

бошлиғи (бошлиғи ўринбосари)           М.Ў.

 

 

Бажарилмаган асослантирилган фикрларнинг мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) ҳақидаги хабарнома билан танишдим:

___________________________________________________________________________

(ташкилот раҳбари (ташкилот вакили) нинг лавозими, Ф.И.Ш))

___________________________________________________________________________

(ташкилот вакили ваколатини тасдиқловчи ҳужжатнинг номи ва реквизитлари)

 

________________     _______________________

(сана)                                      (имзо)

 

Солиқ мониторингини ўтказиш
тартиби тўғрисидаги Низомга

10-ИЛОВА


СОЛИҚ МОНИТОРИНГИНИ МУДДАТИДАН ОЛДИН ТУГАТИШ

ТЎҒРИСИДА ХАБАРНОМА ШАКЛИ

 

 

СОЛИҚ МОНИТОРИНГИНИ МУДДАТИДАН ОЛДИН ТУГАТИШ ТЎҒРИСИДА _______-сонли ХАБАРНОМА

________________

(сана)

 

_____________________________________________________________________________

(солиқ органининг номи)

 

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (бундан кейин - Кодекс) 172-моддасига мувофиқ _____________________________________________________________________

(ташкилот номи)

(СТИР: _______________)

________ йил  “____” ____________ дан солиқ мониторингини муддатидан олдин тугатиш тўғрисида хабар беради.

20______ й.* қуйидаги сабабларга кўра:

_____________________________________________________________________________

_____________________________________________________________________________

(Кодекс 172-моддаси биринчи бандига мувофиқ солиқ мониторингини

муддатидан олдин тугатиш учун асослар)

 

 

Раҳбар

бошлиғи ўринбосари

(Солиқ органи)                         _________________              __________________________

                                                                  (имзо)                                                        (Ф.И.Ш.)

                                          М.Ў.

Солиқ мониторингини муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги хабарнома билан танишдим:

 

___________________________________________________________________________

(ташкилот раҳбари (ташкилот вакили) нинг лавозими, Ф.И.Ш))

___________________________________________________________________________

(ташкилот вакили ваколатини тасдиқловчи ҳужжатнинг номи ва реквизитлари)

_____________________                      ___________________________

                                 (сана)                                                                              (имзо)

 

 

Солиқ мониторингини ўтказиш
тартиби тўғрисидаги Низомга

11-ИЛОВА

 

СОЛИҚ ОРГАНИНИНГ АСОСЛАНТИРИЛГАН ФИКРИ ЎЗГАРГАНЛИГИ (ЎЗГАРМАГАНЛИГИ) ТЎҒРИСИДАГИ ХАБАРНОМА

ШАКЛИ

СОЛИҚ ОРГАНИНИНГ АСОСЛАНТИРИЛГАН ФИКРИ ЎЗГАРГАНЛИГИ (ЎЗГАРМАГАНЛИГИ) ТЎҒРИСИДА

_______ - сонли ХАБАРНОМА

________________________

(сана)

Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 175-моддаси
3-қисмига мувофиқ хабар беради

________________________________________________________ (СТИР: _____________)

(ташкилот номи)

ўтказилган ўзаро келишув натижаларига кўра    “____” __________ 20__ йил __________________________________________________________________________ да

                                                       (манзил)

ташкилот иштирокида (иштирокисиз)      __________________________________________

_____________________________________________________________________________

(ташкилот раҳбари (ташкилот вакили) нинг лавозими, Ф.И.Ш)

 

20___ йил “____” ____________ да тузилган _____ - сонли асослантирилган фикр,
_____________________________________________________________________________                                                (солиқ органининг номи)

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 174-моддаси 2-бандига мувофиқ,
_____________________________________________________________________________

(ўз ташаббуси билан ташкилот томонидан солиқ, йиғимларни нотўғри ҳисоблаш (ушлаб қолиш), тўлиқ ёки ўз вақтида тўламаслик (ўтказиш) тўғрисидаги далиллар аниқланганлиги сабабли ёки ташкилотнинг _____________даги _________ -сонли талабига асосан)

_______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

(солиқларни, йиғимларнини нотўғри ҳисоблаш (ушлаб қолиш), тўлиқ ёки ўз вақтида тўлаш (ўтказиш) ташкилоти ёки ташкилотнинг тўғри ҳисоблаш (ушлаб қолиш), тўлаш (ўтказиш) нинг тўлиқлиги ва ўз вақтида тўланиши бўйича позициясини акс эттирувчи аниқланган фактларнинг мазмуни ва ушбу масалалар бўйича солиқ идораларининг муносабати).

ўзгаришсиз қолдирилди (ўзгартирилди)

____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

(солиқларни, йиғимларнини нотўғри ҳисоблаш (ушлаб қолиш), тўлиқ ёки ўз вақтида тўлаш (ўтказиш) ташкилоти ёки ташкилотнинг тўғри ҳисоблаш (ушлаб қолиш), тўлаш (ўтказиш) нинг тўлиқлиги ва ўз вақтида тўланиши бўйича позициясини акс эттирувчи аниқланган фактларнинг мазмуни ва ушбу масалалар бўйича солиқ идораларининг муносабати). _______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

(солиқлар, йиғимлар нотўғри ҳисобланганлик (ушлаб қолинганлик), ташкилот томонидан солиқлар тўлиқ бўлмаган ёки ўз вақтида тўланмаган (топширилмаган), аниқланган фактлар бўйича Давлат солиқ қўмитасининг муносабати).

Илова: ____ варақда.

Раҳбар

(Раҳбар ўринбосари)

_________________              __________________________

                                                                 (имзо)                                                        (Ф.И.Ш.)

                                          М.Ў.

Солиқ органининг асослантирилган фикрини ўзгартириш (ўзгартирмаслик) тўғрисида хабарнома олинди:

___________________________________________________________________________

(ташкилот раҳбари (ташкилот вакили) нинг лавозими, Ф.И.Ш)

___________________________________________________________________________

(ташкилот вакили ваколатини тасдиқловчи ҳужжатнинг номи ва реквизитлари)

 

________________                                                   _______________________

(сана)                                                                                                 (имзо)

Общие комментарии

689