ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1558 Центральный банк Республики Узбекистан 19/12/2018 03/01/2019 0

Обсуждение завершено

Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида
ID-1558

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
12 сентябрдаги ПҚ-3270-сон “Республика банк тизимини янада ривожлантириш
ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 12 июндаги 335-В, 02-02/12-26-сон қарори (рўйхат рақами 2694, 2015 йил 9 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 365-модда) билан тасдиқланган Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Марказий банк раиси                                                                     М. Нурмуратов

 

Тошкент ш.,

2018 йил “____” ___________,

______-сон

 

Давлат божхона қўмитаси раиси                                                  М. Азимов

 

Тошкент ш.,

2018 йил “____” ___________,

______-сон

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг

2018 йил “___” _________даги

_____-сон қарорига

ИЛОВА

 

 

Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча

 

1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“5. Махсус кассалар ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташиш, мазкур Низомда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, “Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир” йўриқнома (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь) талабларига мувофиқ амалга оширилади.”.

2. 11-банд қуйидаги хатбошиси билан тўлдирилсин:

“Банк пластик карталар орқали йиғимлар ундирилганда тўлов терминали квитанцияси (слип)нинг бир қисми маълумотномага, иккинчи қисми квитанция билан бирга мижозга тақдим қилинади.”.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Республика йўл жамғармаси

ижрочи директори                                                                     У.Р. Ходжаев

 

2018 йил “____” _____________

 

 

Общие комментарии

72