ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1553 Хокимият Навоийской области 19/12/2018 03/01/2019 0

Обсуждение завершено

Решение хокима
Вилоятнинг Навоий, Зарафшон шаҳарлари, Учқудуқ тумани ва Конимех туманининг Зафаробод қўрғони аҳолиси турар жой биноларининг иситиш учун сарфланадиган иссиқлик энергияси нормаларини белгилаш тўғрисида
ID-1553

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 июлдаги “Уй-жой-коммунал хизматларнинг ўз харажатларини ўзи қоплашига босқичма-босқич ўтиш муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 271-сон ҳамда 2001 йил 18 апрелдаги "Аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 178-сон қарорларига асосан вилоят аҳолисининг турар жой биноларини иситиш учун сарфланадиган иссиқлик энергияси етказиб бериш ҳолатни янада яхшилаш мақсадида, “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасининг 2018 йил 20 сентябрдаги 02-07-08/11847-сонли хатини инобатга олиб,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

1. Вилоятнинг Навоий, Зарафшон шаҳарлари, Учқудуқ тумани ва Конимех туманининг Зафаробод қўрғони аҳолиси турар жой биноларининг иситиш учун сарфланадиган иссиқлик энергияси нормалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси тизимидаги Навоий, Зарафшон шаҳарлари, Учқудуқ тумани ва Конимех туманининг Зафаробод қўрғони уй-жой фондини сақлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш корхоналари зиммасига аҳолига ўз вақтида сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.

3. Вилоят ҳокимининг 2006 йил 25 апрелдаги "Навоий кон-металлургия комбинати томонидан Навоий, Зарафшон ва Учқудуқ шаҳарлари аҳолисига коммунал хизматлар кўрсатишда ҳисоблагич ўрнатилмасдан фойдаланаётган аҳолига белгиланган нормативларни ўзгартириш тўғрисида"ги 99-Қ-сонли қарорининг 4-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Вилоят ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи (Аслонов), вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги "Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" давлат унитар корхонаси (Фармонов) ушбу қарорни “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталарида расман эълон қилинишини ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласинлар.

5. Мазкур қарор 2019 йил 15 январдан бошлаб кучга киради.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари К.Расулов зиммасига юклансин.

Вилоят ҳокими                                                 К.Турсунов

                                                Вилоят ҳокимининг

2018 йил  ___  декабрдаги

______ -cонли қарорига

илова

 

Вилоятнинг Навоий, Зарафшон шаҳарлари, Учқудуқ тумани ва Конимех туманининг Зафаробод қўрғони аҳолиси турар жой биноларининг иситиш учун сарфланадиган иссиқлик энергияси

НОРМАЛАРИ

 

Хизмат тури

Ўлчов

бирлиги

Истеъмол

нормалари

1

Навоий шаҳри бўйича умумий уй-жой майдонининг 1 кв.метрини иситиш учун бир ойда сарфланадиган иссиқлик энергияси

умумий майдоннинг

1 кв.м.  учун ойига Гкал

 

 

1985 йилгача қурилган бинолар

0,0113

1985 йилдан кейин қурилган бинолар

0,0102

2

Учқудуқ тумани бўйича умумий уй-жой майдонининг 1 кв.метрини иситиш учун бир ойда сарфланадиган иссиқлик энергияси

умумий майдоннинг

1 кв.м.  учун ойига Гкал

 

1985 йилгача қурилган бинолар

0,0147

1985 йилдан кейин қурилган бинолар

0,0131

3

Зарафшон шаҳри бўйича умумий
уй-жой майдонининг 1 кв.метрини иситиш учун бир ойда сарфланадиган иссиқлик энергияси

умумий майдоннинг

1 кв.м.  учун ойига Гкал

 

1985 йилгача қурилган бинолар

0,0137

1985 йилдан кейин қурилган бинолар

0,0125

4

Конимех туманининг Зафаробод қўрғони бўйича умумий уй-жой майдонининг 1 кв.метрини иситиш учун бир ойда сарфланадиган иссиқлик энергияси

умумий майдоннинг

1 кв.м. учун ойига Гкал

 

1985 йилгача қурилган бинолар

0,0120

1985 йилдан кейин қурилган бинолар

0,0109

 

 

 

Ижрочи:       Вилоят ҳокимлиги Саноатни ривожлантириш, капитал

қурилиш, коммуникациялар ва коммунал

хўжалиги масалалари котибияти

биринчи тоифали мутахассиси

 ____________А.Отакулов

Общие комментарии

929