ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1536 Хокимият Турткульского района 18/12/2018 02/01/2019 0

Обсуждение завершено

Тўрткўл туманида 2018 йилда иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси ва 2019 йилги Дастури лойиҳаси тўғрисида
ID-1536

ХАЛҚ  ДЕПУТАТЛАРИ  ТЎРТКЎЛ  ТУМАНИ  КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ

 

Тўрткўл туманида 2018 йилда иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси ва 2019 йилги Дастури лойиҳаси тўғрисида.

 

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февраль кунги  “2018 йилда ахоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастурини амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПК-3506-сонли қарори юзасидан Тўрткўл туманида 2018 йилда иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси ҳамда 2019 йилги Дастури лойиҳасини муҳокама қилиш мақсадида

 

Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И:

 

         1. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи Р.Ибадуллаевнинг Тўрткўл туманида 2018 йилда иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастурининг ижроси ҳақидаги аҳбороти маълумот учун қабул қилинсин.

         2. Тўрткўл туманида 2019 йилда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш давлат дастури 1-иловага мувофиқ, 2019 йилда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш давлат дастурининг мақсадли параметрларини сўзсиз бажариш юзасидан мувофиқлаштирилган ишларни ташкил этиш бўйича доимий ишловчи туман комиссияси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

               3. Тўрткўл тумани ҳокимлиги иқтисодиёт ва ҳудудни комплекс ривожлантириш бўлими (Қ.Атаджанов):

туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш, ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, бандлик кўрсаткичлари ўсишининг муҳим манбалари ҳисобланган кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил этиш, шунингдек ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича аниқ иложларни белгиласин;

        Дастурда белгиланган кўрсаткичларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини, жумладан янгидан ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш ва уй меҳнатининг барча турларини ривожлантириш орқали янги иш ўринларини ташкил этишни амалга оширсин;

        Дастурда белгиланган прогноз параметрларининг бажарилишида амалга оширилаётган иложларни янада жадаллаштириш, шунингдек тегишли миқдорда имтиёзли кредитлар ажратиш, фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш ҳисобидан иш ўринлари сонини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратсин;

           прогноз параметрларини чуқур таҳлил қилиб, бандлик кўрсаткичларини кўтариш иложларини белгиласин ва натижалари ҳақида халқ депутатлари туман Кенгашига 2019 йилнинг олти ойи якуни бўйича ҳисобот тақдим қилсин.

           4. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ўз сайлов округи ҳудудларида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш, янги иш ўринларини яратиш бўйича ўз ҳиссаларини қўшсинлар.

       5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотлар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.

             6. Мазкур қарор “Тўрткўлнома” газетасида нашр қилинсин
ва расмий веб-сайтга жойлаштирилсин.

             7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан кучга киради.

 

 

                                         Халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгаши раиси:                                                                                      Я. Бабаджанов

                                                                                                Халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгашининг                                                                                            2018 йил “    ” декабрь

                                                                                      кунги №    -сонли қарорига

                                                                                                                                                            2-илова

        

2019 йилда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш давлат дастурининг мақсадли параметрларини сўзсиз бажариш юзасидан мувофиқлаштирилган ишларни ташкил этиш бўйича доимий ишловчи туман комиссияси таркиби

 

           1. Я.Бабаджанов          - Туман ҳокими, ишчи комиссия раиси

2. Р.Ибадуллаев           - Туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, ишчи комиссия раиси ўринбосари в.в.б

3. М.Бекчанов              - Туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори, ишчи комиссия котиби

 

А Ъ З О Л А Р И:

 

         4. У.Матназаров          - Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари

         5. В.Ниязимбетов         - Туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари

       6. Х.Матназаров          - Туман ҳокимининг ёшлар сиёсатини ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий ишлар масалалари бўйича ўринбосари

          7. У.Файзуллаев           - Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув ҳўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

          8. И.Жумабаева           - Туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси

          9. Қ.Атаджанов            - Туман ҳокимлиги иқтисодиёт ва ҳудудни комплекс ривожлантириш бўлими бошлиғи

         10. Ш.Сабуров             - Туман тадбиркорликка кўмаклашиш маркази директори

       11. Х.Ибадуллаева      - Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тўрткўл туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

         12. У.Аллабергенов     - “Ёшлар иттифоқи” туман кенгаши раиси

         13. Н.Абдалов              - Туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

         14. Ж.Латипов              - Туман молия бўлими мудири

         15. А.Мадраимов         - Туман миллий банк филиали бошқарувчиси

         16. Ш.Сержанов          - Туман агробанк ОАТБ бошқарувчиси            

         17. Ж.Матназаров       - Микрокредит банк бошқарувчиси

         18. Ш.Досчанов           - ЧЭКИ Савдогарбанк бошқарувчиси

         19. А.Рузбаев               - Туман халқ банки бошқарувчиси

         20. П.Худайбергенов   - Туман тиббиёт бирлашмаси шифокори

         21. Д.Атаджанов          - Туман халқ таълими бўлими мудири в.в.б

         22. Р.Розимбетова        - Туман мактабгача таълим бўлими мудираси

23. Ф.Атаджанова        - Тўрткўл тумани “Ҳунармандлар уюшмаси” раиси

          24. М.Таганмуратов    - Фермер ва аҳоли томорка ер эгалари кенгаши раиси

          25. У.Ерджанов  - Туман статистика бўлими бошлиғи

Халқ депутатлари Тўрткўл тумани            Кенгашининг 2018 йил “    ” ___________

кунги №    -сонли қарорига

                                                                                         1-илова

Тўрткўл туманида 2019 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича Давлат буюртмасининг мақсадли параметрлари

 

Т/р

Кўрсаткичлар

Тўрткўл
тумани

 
 
 

 

2019 йилда давлат буюртмаси

3 717

 

 

шу жумладан:

 

 

I.

Иш ўринларини ташкил этиш

1 490

 

 

шу жумладан қуйидагилар ҳисобига:

 

 

1.

Йирик лойиҳалар (хўжалик бошқарув органлари)

130

 

 

шундан:

 

 

 

"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси

45

 

 

"Ўздонмаҳсулот" АК

45

 

 

"Паррандасаноат" уюшмаси

40

 

2.

Кичик лойиҳалар (маҳаллий лойиҳалар, ўз маблағи ҳисобига кредит олмасдан)

133

 

3.

Бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектлардан самарали фойдаланиш

74

 

4.

Давлат ва хусусий шерикчилик асосида ишга тушадиган ижтимоий объектлар

40

 

5.

Ҳунармандчиликни ривожлантириш

60

 

6.

Кредит бериш ҳисобига ташкил этиладиган иш ўринлари

1 053

 

 

шундан:

 

 

6.1.

тижорат банклари маблағлари ҳисобидан

151

 

6.2.

бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан

134

 

6.3.

янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармалари маблағлари ҳисобидан

177

 

6.4.

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан

220

 

6.5.

тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан

88

 

6.6.

"Yoshlar-kelajagimiz" жамғармаси маблағлари ҳисобидан

283

 

II.

Аҳоли бандлигини таъминлаш

1 777

 

1.

Қурилиш, ободонлаштириш ва бошқа мавсумий ва вақтинчалик ишларда (“Обод қишлоқ ва маҳалла” дастурлари)

220

 

2.

Бўш (вакант) иш ўринларига ишга жойлаштириш

551

 

3.

Квота иш ўринларига ишга жойлаштириш

150

 

4.

Касбга тайёрлаш ва қайта ўқитиш

146

 

5.

Жамоат ишларига жалб этиш

710

 

III.

Ҳорижий давлатларда ишга жойлаштириш

450

 

Общие комментарии

273