ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1528 Хокимият города Ташкент 17/12/2018 01/01/2019 3

Обсуждение завершено

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши Мамлакатимизда тадбиркорликка кенг имкониятлар яратиш, кундан-кунга ортиб бораётган ички талаб ва истеъмол маданиятини янада сифатли маҳсулот ва хизмат турлари билан қамраб олиш, аҳолини иш билан бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида
ID-1528

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
фармойиши

Мамлакатимизда тадбиркорликка кенг имкониятлар яратиш, кундан-кунга ортиб бораётган ички талаб ва истеъмол маданиятини янада сифатли маҳсулот ва хизмат турлари билан қамраб олиш, аҳолини иш билан бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида:

1. “Ideal Standard Group” масъулияти чекланган жамияти ва “Qut Barakat FZE” (Бирлашган Араб Амирликлари) ўртасида 2018 йил 12 сентябрда тузилган ISG-023-сон шартномага асосан “Qut Barakat FZE” томонидан “Ideal Standard Group” МЧЖга умумий оғирлиги 0,560 кг, ТИФ ТН коди 7108 13 800 0 бўлган сусаль олтин варақ (китоб кўринишида) етказиб берилиши маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи савдо фаолиятини, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти томонидан мазкур фармойишнинг 1-бандига асосан “Ideal Standard Group” МЧЖга белгиланган тартибда товарларни импорт қилиш учун лицензия берилсин.

  3. “Ideal Standard Group” МЧЖга мазкур фаолият тури бўйича хизмат турларини кенгайтириш, миллий ва хорижий тажрибани ўрганиш тавсия этилсин.

4. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг Ташқи савдо фаолиятини, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг        

   Бош вазири                                                                                                                                              А.Арипов

 

Общие комментарии

297