ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1525 Центральный банк Республики Узбекистан 17/12/2018 01/01/2019 0

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Тижорат банклари томонидан бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда кредит бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-1525

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

ҚАРОРИ

 


Тижорат банклари томонидан бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда
кредит бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ва “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил
1 мартдаги 563-сон қарори (рўйхат рақами 1337, 2004 йил 16 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 15-сон, 182-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда кредит бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Марказий банк раиси

                                  М. Нурмуратов

 

Тошкент ш.,

  2018 йил “       ”                       ,

            -сон

 

 

 

 

Келишилган:

 

 

Молия вазири

Д. Кучкаров

Тошкент ш.,

2018 йил “       ”                        ,

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири

 

Б. Юсупов

Тошкент ш.,

2018 йил “       ”                        ,

 

 

 

 

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

 

 

 

Н. Шарипов

Тошкент ш.,

2018 йил “       ”                        ,

 

 

 

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси

 

 

А. Абдуллаев

Тошкент ш.,

2018 йил “       ”                        ,

 

 

 

 

Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

 

 

А. Хаитов

Тошкент ш.,

2018 йил “       ”                        ,

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки Бошқарувининг
2018 йил
___  __________даги
 
_____ сон қарорига
ИЛОВА

 

 

Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда кредит бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

 

 

1. Низом муқаддимасидаги “, 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сон “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари” деган сўзлар “Фармони” деган сўз билан алмаштирилсин.

2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) кредит ресурслари ҳисобидан имтиёзли кредит олган фермер хўжаликларига ғалла етиштириш учун “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси дон корхоналари билан тузилган контрактация шартномаси суммасининг 30 фоизигача миқдорида, ушбу кредит ресурслари ҳисобидан имтиёзли кредит олмаган фермер хўжаликларига контрактация шартномаси суммасининг 80 фоизигача миқдорида кредит берилиши мумкин.

Жамғарма кредит ресурслари ҳисобидан имтиёзли кредит олган пахта хомашёси етиштирадиган фермер хўжаликларига ушбу кредит контрактация шартномаси суммасининг 20 фоизигача миқдорида, ушбу кредит ресурслари ҳисобидан имтиёзди кредит олмаган фермер хўжаликларига бериладиган кредит миқдори контрактация шартномаси суммасининг 70 фоизигача миқдорда берилади.”.

3. 10-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Бунда ушбу низомнинг 5-бандида келтирилган экинларни етиштириш харажатларининг ҳар бир турини молиялаштириш учун бериладиган кредитларнинг
энг кўп миқдорини тегишли туман ҳокимлари Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгаларининг кенгаши билан ҳамкорликда агротехник тадбирлар асосида пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштирувчилар кесимида ойларга тақсимланган кафолатланган кредит ресурслари ҳажмидан кедиб чиққан ҳолда белгилаш тавсия этилади.”.

4. Мазкур ўзгартиришлар Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси
ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилган.

Общие комментарии

510