ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1507 Министерство экономики и промышленности Республики Узбекистан 14/12/2018 29/12/2018 0

Обсуждение завершено

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш киритиш ҳамда ўз кучини йўқотиш тўғрисида”
ID-1507

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сон Фармонига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотсин.

3. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Г.К. Саидова зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                            Ш. Мирзиёев


Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил “____” _________

ПҚ-____-сон қарорига 1-илова

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 апрелдаги “Нақд пул муомаласини такомиллаштириш ва банкдан ташқари айланмани қисқартириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-57-сон қарори 5-бандининг биринчи хатбошидаги “Республика инкассация бирлашмаси,” сўзлари чиқариб ташлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-1245-сон қарори 5-бандининг учинчи ва тўртинчи хат бошлари чиқариб ташлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 сентябрдаги “Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2412-сон қарори 2-иловасининг 10-банди чиқариб ташлансин.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил “____” _________

ПҚ-____-сон қарорига 2-илова

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 21 сентябрдаги “Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида”ги ПҚ-186-сон қарори 1-иловасининг 13-банди.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 6 мартдаги “Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-300-сон қарори.

Общие комментарии

263