ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
15 Министерство юстиции Республики Узбекистан 27/07/2018 11/08/2018 0

Обсуждение завершено

Закон Республика Узбекистан
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-15

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги 223-XII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 76-модда; 1992 йил, № 9, 363-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5, 126-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда,№ 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 640-модда;
2009 йил, № 9, 330-модда; 2014 йил, № 12, 343-модда, 2018 йил, № ___, ____-модда) 13-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

биринчи қисмидаги “рамз сифатида ўз тимсолига, байроғига ва вимпелига” деган сўзлар “қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз рамзларига” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг биринчи жумласидаги “тимсоллари” деган сўз “рамзлари” деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг иккинчи жумласидаги “тимсоллари ва вимпеллари” деган сўзлар “рамзлари” деган сўз билан алмаштирилсин;

учинчи қисми чиқариб ташлансин.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги 279–I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 13 апрелда қабул қилинган ЎРҚ-404-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 142-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда, № 12, 350-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, 2015 йил, № ___, ____-модда) 26-моддасининг иккинчи қисмидаги “, жамоат фондлари” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги 763-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 115-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2012 йил, № 4, 106-модда;
2014 йил, № 12, 343-модда; 2016 йил, № ___, ____-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:

1) қуйидаги мазмундаги 41-модда билан тўлдирилсин:

“4¹-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг асосий принциплари

Нодавлат нотижорат ташкилотлари қуйидаги асосий принципларга мувофиқ ташкил этилади ва фаолият юритади:

қонунийлик;

аъзолик (қатнашиш)нинг ихтиёрийлиги;

тенг ҳуқуқлилик;

ўзини ўзи бошқариш;

фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги;

инсонпарварлик;

холислик”;

2) 8-моддада:

биринчи қисми:

тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“рўйхатдан ўтказувчи органни режалаштирилаётган тадбирлар ҳақида хабардор қилиши (сиёсий партиялар бундан мустасно) ва унинг вакилига ўтказилаётган тадбирларга эркин кириш имконини бериши”;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“рўйхатдан ўтказувчи органнинг тадбир ўтказишни тақиқлаш тўғрисидаги талабини бажариш”;

бешинчи — еттинчи хатбошилари тегишинча олтинчи —саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш, шунингдек чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиб олиши тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади”;

3) 10-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Нодавлат нотижорат ташкилотлари жамоат бирлашмаси, жамоат фонди, муассаса, уюшма (иттифоқ) шаклида, шунингдек қонунларда назарда тутилган бошқа шаклда ташкил этилиши мумкин”;

4) 12-модданинг иккинчи — тўртинчи қисмлари чиқариб ташлансин;

5) қуйидаги мазмундаги 131-модда билан тўлдирилсин:

“13¹-модда. Уюшма (иттифоқ)

Жисмоний ва юридик шахслар томонидан уларнинг умумий манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш, шунингдек юридик шахслар ўзларининг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш учун ижтимоий фойдали мақсадларда тузилган аъзоликка асосланган нодавлат нотижорат ташкилоти уюшма (иттифоқ) деб эътироф этилади”;

6) 15-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Нодавлат нотижорат ташкилотининг ташаббускорлари ёки муассислари таъсис йиғилишини (конференцияси, қурултой, мажлис ва бошқаларни) чақирадилар, унда устав қабул қилинади ҳамда раҳбар органлари тузилади”;

7) 17-модданинг биринчи қисми олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“нодавлат нотижорат ташкилоти ва унинг алоҳида бўлинмаларининг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкини шакллантириш манбалари, нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда унинг алоҳида бўлинмаларининг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкини тасарруф қилиш борасидаги уларнинг раҳбар органлари ваколатлари”;

8) 19-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

19-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотининг рамзи

Нодавлат нотижорат ташкилоти ўз рамзига эга бўлиши мумкин. Нодавлат нотижорат ташкилотининг рамзи давлат рамзий белгиларига ўхшамаслиги керак.

Нодавлат нотижорат ташкилотининг рамзи уставга мувофиқ унинг раҳбар органи томонидан тасдиқланади ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак”;

9) 21-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш электрон шаклда ҳам амалга оширилиши мумкин”;

иккинчи — бешинчи қисмлари тегишинча учинчи — олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

10) 22-модданинг биринчи қисми:

бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“раҳбар органлар ҳамда бошқа органларни шакллантириш тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги таъсис йиғилишининг (конференция, қурултой, мажлис ва бошқаларнинг) баённомаси ёхуд таъсисчининг қарори”;

саккизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

тўққизинчи ўн иккинчи хатбошилари тегишинча саккизинчи ўн биринчи хатбошилари деб ҳисоблансин”;

11) 23-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

23-модда. Нодавлат нотижорат ташкилоти ёхуд унинг юридик шахс бўлган ваколатхонаси ёки филиалини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотининг юридик шахс бўлмаган ваколатхонаси ва филиалини ҳисобга қўйиш тўғрисидаги қарор

Нодавлат нотижорат ташкилоти ёхуд унинг юридик шахс бўлган ваколатхонаси ёки филиалини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни қабул қилиб олган адлия органи уларни бир ойлик муддат ичида кўриб чиқади ҳамда давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ёки давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан уч кун ичида муассисларга давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома ёки қонун ҳужжатларининг қайси қоидалари бузилганлиги давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга олиб келганлиги ҳақида аниқ кўрсатилган ҳужжат беради.

Нодавлат нотижорат ташкилотининг юридик шахс бўлмаган ваколатхонаси ва филиалини ҳисобга қўйиш учун ҳужжатларни қабул қилиб олган адлия органи уларни йигирма кун муддат ичида кўриб чиқади ҳамда ҳисобга қўйиш тўғрисида ёки ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан уч кун ичида муассисларга ҳисобга қўйиш тўғрисида гувоҳнома ёки қонун ҳужжатларининг қайси қоидалари бузилганлиги ҳисобга қўйишни рад этишга олиб келганлиги ҳақида аниқ кўрсатилган ҳужжат беради”;

12) 24-модданинг иккинчи қисми чиқариб ташлансин;

13) 25-модда:

биринчи қисмнинг:

бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“илгари худди шу номдаги ёки адаштириб юборадиган даражада ўхшаш номдаги нодавлат нотижорат ташкилоти рўйхатдан ўтказилган бўлса (бунда давлат ва маъмурий-ҳудудий бирликлар номлари нодавлат нотижорат ташкилоти номининг таркибий қисми ҳисобланмайди)”;

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“нодавлат нотижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатларида ўзаро номувофиқ ва бир-бирини инкор қилувчи қоидалар мавжуд бўлса”;

еттинчи — тўққизинчи хатбошилари тегишинча саккизинчи —ўнинчи хатбошилари деб ҳисоблансин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Нодавлат нотижорат ташкилотини тузиш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан, шунингдек ушбу Қонунда назарда тутилмаган сабабларга кўра уни рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди”;

қуйидаги мазмундаги олтинчи — саккизинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

“Рўйхатдан ўтказувчи орган, зарурат бўлганда, тегишли ташкилотларга нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш учун юборишга ҳақлидир.

Ҳужжатларни олган ташкилот йигирма кун мобайнида ўз хулосасини тақдим этиши шарт.

Агар хулосада нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги фикр мавжуд бўлса, у ҳолда хулоса берувчи ташкилот ушбу моддада назарда тутилган ҳолатлар доирасида ўз хулосасини асослаши керак”;

14) 27-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Нодавлат нотижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, нодавлат нотижорат ташкилотининг ўзини давлат рўйхатидан ўтказиладиган тартибда ва муддатларда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак”;

15) 35-модда:

биринчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолиятини тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги суднинг қарори қонуний кучга кирган кундан унинг фаолияти, оммавий ахборот воситалари муассиси ва таҳририяти тариқасидаги ҳуқуқлари, уставида назарда тутилган мақсад ва вазифалари ҳамда тарғибот ишларини амалга ошириш, тадбирлар ташкил этиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, мол-мулк ва банк ҳисобварақларидаги маблағлардан фойдаланиш мазкур қарорда назарда тутилган муддатга тўхтатиб қўйилади”;

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

“Нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти тўхтатиб қўйилган муддат давомида, истисно тариқасида, мазкур ташкилот томонидан ходимларнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолиниши (меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, локал ва ички ҳужжатларга мувофиқ) ва мол-мулкини сақлаш билан боғлиқ тўловлар, ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашга доир харажатлар, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти тўхтатиб қўйилишига сабаб бўлган ҳолатларни бартараф қилиш бўйича ишлар амалга оширилиши мумкин”;

иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;

16) 36-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи — бешинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

“Нодавлат нотижорат ташкилотини суд тартибида тугатиш нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда а қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда амалга оширилади.

Нодавлат нотижорат ташкилотини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган суд қоида тариқасида, мазкур нодавлат нотижорат ташкилотининг (сиёсий партиялар ва касаба уюшмалари бундан мустасно) таъсисчилари ёки бошқарув орган аъзолари ёҳуд раҳбарини тугатувчи этиб тайинлайди.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларидан рўйхатдан ўтган нодавлат нотижорат ташкилотининг бўлинмаси суд тартибида тугатилаётганда қоида тариқасида, тугатувчи этиб унинг раҳбари ёки бош ташкилоти раҳбари тайинланади”;

учинчи ва тўртинчи қисмлар тегишинча олтинчи ва еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин.

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган “Жамоат фондлари тўғрисида”ги 527-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9-10, 141-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 592-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2012 йил, № 4, 106-модда, 2016 йил, № ___, ____-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 24-модданинг учинчи қисмидаги “йигирма” деган сўз “ўттиз” деган сўз билан алмаштирилсин:

2) 25-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Фонд ўз фаолияти натижалари ҳисобини юритади ҳамда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказувчи, давлат солиқ хизмати ва давлат статистикаси органларига ҳисобот тақдим этади.

Фонд томонидан қуйидагилар назарда тутилган ҳар йилги мол-мулкдан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисобот унинг фаолияти аудиторлик текширувидан ўтказилгандан кейин ўн беш кун ичида, лекин ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 июнидан кечиктирмасдан тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилган оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади:

фонд олган ихтиёрий хайриялар тўғрисидаги маълумотлар;

фонднинг тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлари (фойдаси) тўғрисидаги маълумотлар;

бошқа келиб тушган маблағлар миқдори (турлари алоҳида кўрсатилган ҳолда);

Фондга берилган пул кўринишида бўлмаган мол-мулклар тўғрисидаги маълумотлар;

харажатлар умумий суммаси, фонд фаолиятининг турлари бўйича ва маъмурий харажатлар бўйича алоҳида кўрсатилган ҳолда;

пул кўринишида бўлмаган мол-мулклар тасарруфи бўйича маълумотлар”.

5-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

7-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

                                           Ўзбекистон Республикаси

                                                     Президенти                                                                                                                                                                     Ш. МИРЗИЁЕВ

 

 

 

Общие комментарии

569