ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1425 Хокимият Наманганской области 07/12/2018 24/12/2018 0
Наманган вилоятида 2019 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида
ID-1425

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 15-сон, 186-модда) ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6 ва 25-моддаларига асосан,

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан киритилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан 2018 йил     декабрда келишилган Наманган вилоятида 2019 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 1 кв.метр майдонга ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага ҳамда ижара ҳақининг энг кам ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонаси (А.Абдуллаев)га қисқа муддатда вилоятдаги давлат тасарруфида бўлган кўчмас мулк объектларини ижарага бериш юзасидан аввал тузилган ижара шартномаларига мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.

3. Шаҳар ва туманлар ҳокимликларига ҳудудлардаги давлат ташкилотлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари билан биргаликда балансларида бўлган, фойдаланилмай бўш турган мулклардан самарали фойдаланиш, уларни ижарага бериш юзасидан вилоят “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонасига доимий таклиф ва маълумотлар киритиб бориш вазифалари топширилсин.

4. Вилоят Халқ таълими бошқармаси (В.Ражапов), вилоят Касб-ҳунар таълими бошқармаси (Б.Тожиматов), вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси (С.Мўминов), вилоят Маданият бошқармаси (Н.Қўчқаров), шунингдек давлат мулкини балансида сақловчи барча муассаса ва ташкилотлар раҳбарларига:

     ҳар чоракда камида бир марта ўзининг юритишида бўлган давлат мулкини хатловдан ўтказиш ва фойдаланилмаётган давлат мулки аниқланган тақдирда 10 кун мобайнида “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонасига тегишли маълумотларни тақдим этиб бориш вазифаси юклатилсин.

5. Вилоят ҳокимлигининг Матбуот ва ахборот бошқармаси, вилоят телерадиокомпанияси, “Наманган ҳақиқати” ва “Наманганская правда” газеталари таҳририятига Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда вилоят “Давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат унитар корхонасининг таклифлари асосида  вилоятдаги бўш турган, ижарага бериладиган давлат тасарруфидаги объектлар рўйхатини оммавий ахборот воситалари орқали бепул ёритиб бориш тавсия этилсин.

6. Наманган вилояти ҳокимининг 2018 йил 30 январдаги 67-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Мазкур қарор халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.

8. Мазкур қарор “Наманган ҳақиқати” ва “Наманганская правда” газеталарида эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин, ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Файзуллаев зиммасига юклансин.

Вилоят  ҳокимининг  2018 йил         декабрдаги       сон қарорига 1-ИЛОВА

Наманган вилоятида 2019 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 1 кв.метр майдон учун ижара тўловининг энг кам ставкалари

Ижарага бериладиган майдонлардан фойдаланиш мақсадлари

1 кв. метр майдон учун
2019 йилга йиллик энг кам ижара ставкаси (сўм)

Наманган шаҳрида

туманлар ва шаҳарларда

Саноат

1

Ёнилғи саноати

4900

4 700 

2

Кимё саноати

4900

4 700 

3

Нефть-кимё саноати

4900

4 700 

4

Машинасозлик

4900

4 700 

5

Дастгохсозлик ва асбобсозлик саноати

4900

4 700 

6

Ҳисоблаш техникалари саноати

4900

4 700 

7

Тракторсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги

4600

4 400 

8

Қурилиш, йўл қурилиш ва коммунал хўжалиги машинасозлиги

4600

4 400 

9

Енгил ва озиқ-овқат саноати машинасозлиги ҳамда маиший анжомлар саноати

4600

4 400 

10

Санитар-технологик ва газ ускуналари ҳамда уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш

4900

4 700 

11

Металл конструкциялари ва маҳсулотлар саноати

4900

4 700 

12

Машина ва жиҳозларни таъмирлаш

4900

4 700 

13

Машинасозликнинг бошқа соҳалари

4900

4 700 

Ўрмон, ёғочни қайта ишлаш ва целлюлоза-қоғоз саноати

14

Ёғоч маҳсулотларини тайёрлаш саноати

4900

4 700 

15

Ёғочни қайта ишлаш саноати

4900

4 700 

16

Целлюлоза-қоғоз маҳсулотлари саноати

4900

4 700 

17

Қурилиш материаллари саноати

4900

4 700 

Енгил саноат

18

Тўқимачилик саноати

4900

4 700 

19

Тикувчилик саноати

4900

4 700 

20

Чарм, мўйна ва пойабзал маҳсулотлари саноати

4900

4 700 

21

Мебел, пластик эшик ва ромлар ишлаб чиқариш

14800

14 100 

22

Енгил саноатнинг бошқа маҳсулотлари ишлаб чиқариш

4900

4 700 

Озиқ-овқат саноати

23

Озиқ-овқат саноати (балиқ, гўшт, ёғ-пишлоқ ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришдан ташқари)

4900

4 700 

24

Гўшт ва сут маҳсулотлари саноати

4900

4 700 

25

Балиқ маҳсулотлари саноати

4900

4 700 

26

Тегирмончилик саноати

4900

4 700 

27

Комбикорм (омухта ем) саноати

4600

4 400 

28

Озиқ-овқат саноатининг бошқа тармоқлари

4900

4 700 

Саноатнинг бошқа тармоқлари

29

Тиббиёт саноати

4900

4 700 

30

Полиграфия саноати

13900

13 300 

31

Кийимларни ва газламалардан тайёрланган буюмларни кимёвий тозалаш, бўяш, ювиш ва матоларни қайта ишлаш

6000

5 600 

32

Саноатни хўжалик бошқаруви

13900

13 300 

Қишлоқ хўжалиги

33

Деҳқончилик (шу жумладан иссиқхона хўжалиги) 1 га ер майдони учун *

1980000

1 892 000 

34

Чорвачилик ва паррандачилик

2400

2 300 

35

Балиқчилик (шу жумладан балиқ етиштириш) 1 га ер майдони учун

1980000

1 892 000 

36

Асаларичилик 1га ер майдони учун

1288000

1 230 000 

37

Ветеринария хизматлари

4900

4 700 

38

Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотлар

4900

4 700 

39

Ўрмон хўжалиги (шу жумладан боғлар) 1 га ер майдони учун

1980000

1 892 000 

Транспорт ва алоқа

40

Ер устида ҳаракатланувчи умумфойдаланишдаги темир йўл транспорти

4900

4 700 

41

Транспорт инфратузилмалари (автопарк, таксопарк, автомобиль тўхташ жойлари, гаражлар, автомобиллар ювиш жойлари)

4900

4 700 

42

Транспорт инфратузилмалари (жарима майдончалари)

1250

1 250 

43

Аҳоли буюртмасига асосан юк ташиш ва бошқа транспорт-экспедиция хизматлари

8900

9 900 

44

Почта алоқа тармоқлари

4900

4 700 

45

Куръерлик алоқа тармоқлари

9900

9 400 

46

Электр тармоқ алоқаси

9900

9 400 

47

Радио, уяли алоқа ва пейджер алоқа хизматлари (техник майдонлар ва иншоотларни ҳисобга олган ҳолда торткичлар приметрлари бўйича)

41600

40 000 

Қурилиш

48

Қурилиш

4900

4 700 

49

Лойиҳа, лойиҳа-қидирув ташкилотлари

4900

4 700 

Савдо ва умумий овқатланиш

50

Улуржи савдо

13900

13 300 

51

Маҳсулотларни (хизматларни) қисмлаб савдо фаолиятини амалга оширувчи улгуржи савдо бозорлари

35600

34 000 

52

Чакана савдо

13900

13 300 

53

Умумий овқатланиш

13900

13 300 

54

Китоб дўконлари

1900

1 900 

55

Маданий-маиший мақсадлардаги ҳамда хўжалик буюмларини прокатга бериш

13900

13 300 

56

Халқ хўжалиги маҳсулотлари савдо-харид бўйича даллоллик хизматлари

21700

20 800 

57

Моддий техника таъминоти ва етказиб бериш (сбыт)

13900

13 300 

58

Маълумот-ҳисоблаш хизматлари

13900

13 300 

59

Интернет ва компъютер тармоқлари орқали хизматлар кўрсатиш

13900

13 300 

60

Кўчмас мулклар билан муомала қилиш

13900

13 300 

61

Реклама, кўргазмалар хизматлари

13900

13 300 

62

Аудиторлик фаолияти

13900

13 300 

63

Маркетинг тадқиқотлари, тижорат, молия ва бошқарув фаолиятлари бўйича маслаҳатлар

13900

13 300 

64

Геология ва табиий бойликларни қидириш, геодезия ва гидрометеорология хизматлари

24700

23 500 

65

Таҳририят ва нашриётлар

6900

6 600 

66

Металлолом ва иккиламчи қоғоз (латта) маҳсулотларини тўплаш жойлари

6900

6 600 

67

Тураржой-коммунал хўжаликлари (ширкат объектлари)

6900

6 600 

68

Меҳмонхона хизматлари

15800

15 200 

69

Ишлаб чиқаришга мўлжалланмаган маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси

6900

6 600 

70

Сартарошхона, фотосалон, модалар ательеси, пойабзалларни таъмирлаш

12000

11 500 

71

Ломбард

18000

17 200 

72

Хаммом

23900

22 800 

73

Сауна ва бассейнлар

47600

45 500 

Соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва ижтимоий таъминот

74

Соғлиқни сақлаш (тиббий хизмат)

9900

9 400 

75

Сайёҳлик ва дам олиш

9900

9 400 

76

Фитобар

6000

5 600 

77

Маданий кўнгилочар марказлар (бильярд, ўйин автоматлари, дискотека ва бошқалар)

14400

13 200 

78

Жисмоний тарбия ва спорт

4900

4 700 

79

Дорихоналар *, оптика, тиббиёт анжомлари ва жихозлар савдо дўконлари

6900

6 600 

80

Ижтимоий дорихона ташкилотлари

7100

7 100 

Таълим

81

Олий ва ўрта-махсус таълими маълумотли кадрларни тайёрлаш (ўқув курслари билан)

6900

6 600 

82

Ишчилар ва хизматчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш

6200

6 200 

83

Болалар умумтаълим мактаблари (нодавлат таълим муассасалари учун)

4600

4 400 

84

Таълим муассасаларида умумий овқатланишни ташкил этиш

4900

4 700 

85

Мактабгача тарбия (нодавлат таълим муассасалари учун)

3600

3 600 

86

Маданият ва санъат

13900

13 300 

87

Кўргазмалар

10700

10 700 

88

Мактабдан ташқари тарбия

4600

4 400 

89

Маданият ва дам олиш боғлари

9900

9 400 

90

Ботаника боғлари ва зоопарклар

9900

9 400 

91

Телевидениялар ва радиоэшиттириш редакциялари

9900

9 400 

92

Киностудиялар, овоз ёзиш студиялари

14400

13 200 

93

Фан ва илмий хизматлар кўрсатиш

6000

5 600 

Молия-кредит фаолияти

94

Молия, кредит (суғурта ва аудиторлик фаолиятларидан ташқари), пенсия таъминоти

13900

13 300 

95

Банк фаолияти

13900

13 300 

Бошқа турдаги фаолиятлар

96

Суғурта

13900

13 300 

97

Суд ва юридик хизматлар

12000

11 500 

98

Адвокатлар коллегияси ва юридик маслаҳатхоналар

12000

11 500 

99

Жамоатчилик бирлашмалари

4600

4 400 

100

Омборхоналар

13900

13 300 

101

Давлат ташкилотларига идора сифатида

6000

5 600 

102

Хусусий ташкилотларга идора сифатида

21700

20 800 

103

Автомобилларга ёнилғи қуйиш шаҳобчалари

14400

13 200 

104

Енгил автомашиналар ва бошқа турдаги транспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш (шу жумладан вулканизация)

14400

13 200 

105

Лабораториялар

9900

9 400 

106

Турли хизмат турлари тўловлари (пайнет)

39800

37 900 

107

Маданий мерос объектлари бино ва иншоотларида жойлашган савдо дўконлари

21700

20 800 

108

Маданий мерос объектлар бино ва иншоотларида жойлашган умумий овқатланиш шаҳобчалари

19000

18 200 

109

Авиа кассалар (шу жумладан темирйўл, транспорт ва бошқалар)

21700

20 800 

110

Банкоматлари

198500

190 000 

111

Нон-булка маҳсулотлари тайёрлаш

13900

13 300 

  Изоҳ:

• Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2009 йилги №07/10-41-сонли йиғилиш баёнининг 11-бандига мувофиқ мулк шаклидан қатъий назар қишлоқ врачлик пунктларида ташкил этиладиган дорихоналарга давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг ноль ставкаси қўлланилади.

• Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2012 йилги № 02/1-74-сонли топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимидаги савдо бошқармалари ёпиқ ҳарбий шаҳарчалардаги, ҳарбий қисм ва муассасаларидаги давлатга тегишли бўлган кўчмас мулкларни ижарага олган ҳолатларда ижара тўловининг ноль ставкаси қўлланилади.

• Давлат ташкилотларига бириктирилган ер майдонларида деҳқончилик қилиш мақсадида фойдаланилганда ижара ҳақининг ставкаларига қурилиш турига кўра коэффициенти (Кқ)ни қўлланилмаган ҳолда белгиланади.

• Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.10.2017 йилдаги “Ёшлар тадбиркорлик кластерларини ташкил этишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 834-сонли қарорининг 5-бандига асосан кластерлар ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш майдонлари фақат Ўзбекистон ёшлар иттифоқига аъзо бўлган ёш тадбиркорларга корхона ташкил топгунига қадар аммо 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга ижара ҳақининг нол ставкаси бўйича ижарага берилади. Фойдаланилмаётган, шу жумладан эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудида жойлашган давлат мулки  Ўзбекистон ёшлар иттифоқига аъзо бўлган ёш тадбиркорларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг шаҳар ҳамда туман кенгашларининг илтимосига кўра 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга ижара ҳақининг нол ставкаси бўйича ижарага берилади.

• Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.09.2017 йилдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги ПҚ-3271-сонли қарорининг 3-бандига асосан шаҳар ва туманларда китоб савдосига ихтисослаштирилган дўконларни ташкил этиш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида юридик шахс мақомидаги тадбиркорлик субъектларига фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари ноль ставкада берилади.

• Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.08.2017 йилги № 14/1-1959-сонли топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт қўмитасининг тавсиясига асосан Олимпиада ўйинлари ғолиблари ва совриндорларига давлат мулкларини, шу жумладан аҳоли зич ҳудудларида ер майдонларини спорт фаолиятини сақлаш шарти билан хусусий спорт муассасалари ташкил қилиш учун давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг ноль ставкаси қўлланилади.

• Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.03.2018 йилги № 186-сонли қарорига мувофиқ ижарага олувчи ҳунармандлар учун давлат мулки бўлган объектларга ижара тўловининг 50 фоизи миқдорида белгиланади.

• Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.03.2018 йилги “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича 2018-2019 йилларга мўлжалланган давлат Дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 247-сонли қарорига мувофиқ фаолият кўрсатиш тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъий назар ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланган ҳамда ишловчилар сонининг учдан икки қисми ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланувчи якка тартибдаги тадбиркорларга давлат мулки объектлари учун ижара тўлови белгиланган энг кам тўловнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади.

Вилоят  ҳокимининг  2018 йил       декабрдаги         сон қарорига  2-ИЛОВА

Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларига қўлланиладиган коэффициентлар

Объектнинг жойлашган ўрни ва турлари бўйича

Қўлланиладиган коэффициентлар

Наманган шаҳри

Туман марказ-лари

Туман марказ-ларидан бошқа ҳудудлар (қишлоқ)

1. Ижара объектини худудий зоналар бўйича коэффициент - (Кз)

1,8

1,6

1,5

1.1. Уяли алоқа қурилма ва мосламалари учун

1,8

2. Объектнинг қурилиш тури бўйича коэффициент - (Кқ)

-  алоҳида турадиган бинолар бўйича

1,3

1,2

0,9

-  бино ичида ва бино ёнида қурилганлари бўйича

1,0

0,8

-  ярим ертўла ва ертўла хоналари, чердак, болахона қисмлари бўйича

0,6

0,6

0,5

-  бинонинг том қисмидаги қурилмалар бўйича

0,6

3. Ёндош ҳудуддаги ер майдондан

(техник майдон, деҳқончилик мақсадида) фойдаланилгандаги коэффициент - (Кҳ)

0,5

3.1. Уяли алоқа антенналари эгаллаган техник майдонлар учун

0,6

 4. Тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти - (Ко)

- автотранспорт йўллари, марказий кўчалар  бўйлаб  (аҳоли гавжум ва серқатнов ҳудудлар)

1,2

1,1

0,9

- иккиламчи автотранспорт йўллари (маҳаллалар ва даҳалар ички кўчалари, аҳоли пунктининг четки ҳудудлари ва кўчалар бўйлаб)

1,0

0,9

0,8

- биноларнинг том қисмидаги уяли алоқа антенналари ўрнатилган қурилмалар учун

0,6

Изоҳ: Ер майдонига ўрнатилган уяли алоқа, радио, пейджер антенна ва бошқа қурилмалар учун ижара тўловининг таянч ставкаси миқдори антенна тортқич қозиқлари умумий пераметри бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли қарорига мувофиқ ижара ҳақининг энг кам ставкаси ва унга қўлланиладиган тегишли коэффициентлар асосида белгиланади.

Давлат ташкилотларининг техник майдонидан фойдаланувчи субъектлар учун ижара тўловининг таянч ставкаси миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли қарорига мувофиқ ижара ҳақининг энг кам ставкаси ва қурилиш турига кўра белгиланадиган (Кқ) коэффициентларни ҳисобланмаган ҳолда белгиланади.

Бино ва иншоотлар бўйича ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкаси) ҳисоблаб чиқиш қуйидаги тарзда аниқланади:

Тс = Эс х Кз х (Кқ + Кҳ +Ко).  

Тс-бир йилга бир кв.метр майдон учун ижара тўловининг таянч ставкаси;

Эс- бир йилга бир кв.метр майдон учун ижара тўловининг энг кам ставкаси;

Кз- ҳудудий зоналар коэффициенти;

Кк-қурилиш тури бўйича коэффициент (алоҳида турган бино, қўшимча қурилган бино, бинонинг том қисми, чердак, болахона, ярим ертўла, ертўла);

Кҳ-туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти;

Ко-тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (асосий автотранспорт йўллари бўйлаб жойлашиш, иккинчи даражали автотранспорт йўлларига чиқишда жойлашиш ва бошқалар).

Общие комментарии