ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1420 Государственный комитет Республики Узбекистан по экологии и охране окружающей среды 07/12/2018 22/12/2018 0
“Заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддаларни кўмиш ҳамда махсус полигонларни қўриқлаш ва сақлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-1420

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сонли “Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 24 октябрдаги ПҚ-2640-сонли “Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва қишлоқ хўжалигига агрокимёвий хизматларни кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қиладилар:

1. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил 28 январдаги 1, 1, 8 ва 2-сонли “Заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддаларни кўмиш ҳамда махсус полигонларни қўриқлаш ва сақлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига (Адлия вазирлигида 2013 йил 20 март куни 2438-сон билан рўйхатга олинган, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 12-сон,
161-модда)
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил 28 январдаги 1, 1, 8 ва 2-сонли “Заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддаларни кўмиш ҳамда махсус полигонларни қўриқлаш ва сақлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига киритилаётган ўзгартиришлар

I. Қарор қисми бўйича:

1. Биринчи хат бошидаги “Табиатни” сўзи “Экология ва атроф муҳитни” сўзлари билан алмаштирилсин.

II. “Заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддаларни кўмиш ҳамда махсус полигонларни қўриқлаш ва сақлаш тартиби тўғрисида”ги низом (қарорга илова) бўйича:

2. 6, 7, 9, 12, 13, 14-бандларидаги ҳамда 1 ва 2-иловалардаги “Қишлоқхўжаликкимё” сўзи “Агрокимёҳимоя” сўзи билан алмаштирилсин.

3. 8 ва 17-бандлардаги ҳамда 2-иловадаги “Табиатни” сўзи “Экология ва атроф муҳитни” сўзлари билан алмаштирилсин.

4. 12-банддаги “Ўзкимёсаноат” Давлат акциядорлик компанияси” сўзлари “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти” сўзлари билан алмаштирилсин.

5. 13-банддаги “Табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари” сўзлари “Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси” сўзлари билан алмаштирилсин.

6. 18-банддаги “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий органлари” сўзлари “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти” деган сўзлар билан алмаштирилсин.”

7. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“20. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси, “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ва “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти билан келишилган.”.

8. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси, “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти ва “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти билан келишилган.

Общие комментарии