ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1417 Министерство занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан 06/12/2018 21/12/2018 3
2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш Давлат буюртмаси тўғрисида”ги
ID-1417

ЛОЙИҲА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори

“2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш Давлат буюртмаси тўғрисида”ги

Меҳнат бозоридаги ҳақиқий ҳолатни республикамиз минтақалари кесимида чуқур таҳлил қилиш асосида аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳудудий ва тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини мувофиқлаштириш, янги иш ўринлари ташкил этиш бўйича давлат буюртмаларини ишлаб чиқиш ва аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари учун иш жойлари квотасини белгилаш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Янги ташкил этилган барқарор иш ўринлари сонининг меҳнат бозори талабларига мос келмаслиги меҳнат бозорида мувозанатни бузилишига, республикамизнинг айрим минтақаларида ишсизлик даражасининг ошиб кетишига, ноқонуний меҳнат миграцияси ва норасмий бандликнинг ўсишига олиб келмоқда.

Шунингдек, ташкил этилган иш ўринларининг ҳисобини юритишда ва ҳаққонийлигини таъминлаш масалаларида жойларда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, таълим муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кенг жамоатчилик ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва жавобгарлик механизмларидан яхши фойдаланилмаяпти.

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ижросини, бандлик дастурини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда давлат органлари ишлари самарадорлигини ошириш, аҳолини доимий барқарор иш ўринлари билан таъминлаш мақсадида:

1. Қуйидагилар 2019 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашишнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

биринчи, саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида янги лойиҳаларни амалга ошириш ва ўтган йиллардан ўтиб келаётган лойиҳаларни якунлаш ҳисобига йирик лойиҳалар (хўжалик бошқарув органлари) 55,7 минг ва кичик лойиҳаларда (маҳаллий лойиҳалар, ўз маблағи ҳисобига кредит олмасдан) 81,2 мингдан кам бўлмаган доимий иш ўринларини ташкил этиш;

иккинчи, бўш турган, қурилиши тугалланмаган объектлардан ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланиш ҳисобига 23,7 минг янги иш ўринларини ташкил этиш;

учинчи, давлат-хусусий шерикчилик асосида ижтимоий соҳа объектларини (таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, жисмоний тарбия, спорт ва бошқалар) ташкил этиш ҳисобига 23,7 минг иш ўринларини ташкил этиш;

тўртинчи, ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобига 37,3 минг иш ўринларини ташкил этиш;

бешинчи, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳолини ўз-ўзини банд қилишни рағбатлантириш, тижорат банклари ва бошқа мақсадли жамғармалар маблағлари ҳисобидан “Ҳар бир оила - тадбиркор” ва бошқа дастурлар доирасида кредитлар бериш орқали 191,5 минг иш ўринлари ташкил этиш;

олтинчи, уй-жой қурилиши, ободонлаштириш, инфратузилма объектлари, мавсумий ва вақтинчалик ишлар, айниқса “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари бўйича амалга оширилаётган ишлар доирасида 63,0 минг аҳолини вақтинчалик ва мавсумий ишларда бандлигини таъминлаш;

еттинчи, 110,2 минг нафар фуқарони мавжуд иш ўринларига, 85,5 минг нафарини квота ва табиий сабаблар билан бўшайдиган иш ўринларига ишга жойлаштириш;

саккизинчи, 30,2 минг нафар ишсизларни Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан касбга тайёрлаш ва қайта ўқитиш бўйича давлат буюртмасини шакллантириш, 49,9 минг нафар ишсизларни Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобига ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш ва 200,4 минг нафар фуқарони хорижий давлатларда ишга жойлаштириш;

тўққизинчи, 273,4 минг норасмий бандларни расмий бандлигини (легаллаштириш) таъминлаш.

2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Марказий банки томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, республиканинг иш берувчи-ташкилотлари билан биргаликда ишлаб чиқилган ва қуйидагиларни ўз ичига олган:

2019 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича Давлат буюртмасининг мақсадли параметрлари 1-иловага мувофиқ;

2019 йилда вазирлик, идора, хўжалик бошқаруви органлари томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар ҳисобига ташкил этиладиган янги иш ўринларининг мақсадли параметрлари, ҳамда йирик лойиҳаларнинг манзилли рўйхати 2 ва 2.1-иловаларга мувофиқ;

2019 йилда фаолият кўрсатмаётган, самарасиз фойдаланилаётган бинолар ва қурилиши тугалланмаган объектлар негизида ташкил этиладиган иш ўринларининг мақсадли параметрлари 3-иловага мувофиқ;

2019 йилда давлат-хусусий шерикчилик асосида ишга тушадиган ижтимоий ва бошқа объектлар ҳисобига ташкил этиладиган иш ўринларининг мақсадли параметрлари 4-иловага мувофиқ;

2019 йилда ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобига ташкил этиладиган иш ўринларининг мақсадли параметрлари 5-иловага мувофиқ;

2019 йилда тижорат банклари маблағлари ҳисобидан кредит бериш ҳисобига ташкил этиладиган иш ўринларининг мақсадли параметрлари

6 ва 6.1-иловаларга мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 майдаги “Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ва самарадорлигини оширишда маҳаллий ижро ҳокимияти ва иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2960-сонли қарори талабларига мувофиқ 2019 йилда банд аҳоли сони ўсиши прогноз параметрлари 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ойлик муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сонли қарорига мувофиқ ҳудудий дастур параметрларини минтақа, туман ва шаҳарлар секторлар кесимида бўлинишини назарда тутган ҳолда, 2019 йилда бандлик дастури асосий йўналишлари ва прогноз параметрлари асосида ойма-ой режа-графикларини (сетевой график) тасдиқласин.

4. Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари бир ойлик муддатда 2019 йилда бандлик дастурининг асосий йўналишлари ва дастур прогноз параметрлари асосида ҳар бир корхона ва лойиҳаларни ойма-ой режа-графикларини (сетевой график) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда мажмуа раҳбарлари томонидан тасдиқлансин.

5. 2019 йилда Бандлик дастури прогноз параметрларини ўз вақтида ва сифатли бажариш юзасидан, қуйидагиларга:

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари – саноат, хизмат ва қишлоқ хўжалигидаги йирик лойиҳаларни амалга ошириш учун;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича идоралараро комиссиялари – бўш турган, қурилиши тугалланмаган объектлардан ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланиш учун;

Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим вазирлиги – давлат-хусусий шерикчилик асосида ижтимоий соҳа объектларини ишга тушириш;

“Ҳунарманд” уюшмаси – миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш;

Марказий банк, тижорат банклари раҳбарларига – кредитлаш орқали аҳоли бандлигини ошириш;

Қурилиш вазирлиги (уй-жой қурилиш қисми бўйича), Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Автомобил йўллари Давлат қўмитаси, Ўзбекэнерго АЖ, Ўзтрансгаз АЖ - (инфратузилма объектлари бўйича), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари (“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари бўйича мавсумий ва вақтинчалик ишлар бўйича) – уй-жой қурилиши, ободонлаштириш, инфратузилма объектлари, мавсумий ва вақтинчалик ишлар дастурлари бўйича шахсий жавобгарлик юклансин.

Йўналишлар бўйича 2019 йилда Бандлик дастурининг прогноз параметрлари бўйича масъул вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари ҳар чорак якуни бўйича тегишли маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигига умумлаштирилиш ҳамда натижаси юзасидан Вазирлар Маҳкамасига киритиш учун тақдим этиб борилишини таъминласин.

6. Давлат солиқ қўмитаси якка тартибдаги тадбиркорлик, юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжалиги ва янгидан ташкил этилган юридик шахслар фаолиятини ривожлантириш ҳисобига ташкил этилган янги иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига киритиши учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тақдим этиб борсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси янги ташкил этилган ва қисқартирилган иш ўринлари сони тўғрисидаги маълумотларни йиллик, чораклик (кичик корхона ва микрофирмаларсиз) даврийликда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этиб борсин.

8. 2019 йилда Бандлик дастури ижросининг мониторинги ва таҳлили асосида умумлашган таҳлилий ахборот ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиб борилсин, унда мавжуд муаммо ва камчиликлар Вазирлар Маҳкамасининг махсус йиғилишларида комплекс раҳбарлари, масъул вазирлик ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, ҳокимликлар ва йирик корхоналар раҳбарлари иштирокида муҳокама қилиб борилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда масъул вазирлик, идора, хўжалик бошқаруви органлари ва ҳокимликлар томонидан тақдим этилган ташкил этилган иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги жойларга чиқиб ўргансин ҳамда натижаси бўйича таҳлилий маълумотларни ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда ўз-ўзини банд қилиш учун вақтинчалик меҳнат патентини киритиш, бунда патент эгаларига рағбатлантирувчи имтиёзларни жорий этиш тартиб юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин. Тартибда:

ўз-ўзини банд қилган фуқароларни вақтинчалик меҳнат патенти учун тўловни амалга оширган даври меҳнат стажига киритиш;

вақтинчалик меҳнат патенти орқали ўз-ўзини банд қилган фуқаролар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлганидан сўнг уларга пенсия тайинлаш ҳуқуқларини бериш;

Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан имтиёзли кредит ажратиш;

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфидаги касб-ҳунар коллежлари, “Ишга мархамат” маркази, касбга ўқитиш (KOICA) марказларида тадбиркорлик ва касбга ўқитиш курсларида бепул ўқитиш;

ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш ва меҳнат қуролларини ижарага беришни назарда тутсин.

11. 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳловчи ишсиз шахсларга фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш учун, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб шахсларни ишга қабул қилган ташкилотларга, аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган шахсларни касбга қайта ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш учун бир марталик субсидиялар берилиши ҳамда ишсиз шахсларни, айниқса, кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизларни касбга қайта ўқитишга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш учун касб-ҳунар таълими муассасаларига грантлар ажратилишининг мақсадли параметрлари 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

12. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, “Микрокредитбанк” АТБ, “Агробанк” АТБ ва Халқ банки АТБ томонидан республика туманлари ва шаҳарларида янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи кичик ва мини-лойиҳаларни амалга ошириш учун микрокредитлар ажратиш мақсадли параметрлари 9-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги

ПҚ-3506-сонли “2018 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 27 июндаги 2473-сон билан рўйхатдан ўтган “Ташкил этилган иш ўринларини ҳисобга олиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор ҳамда 2013 йил 27 июндаги 2474-сон билан рўйхатдан ўтган “Янгидан ташкил этилган иш ўринлари бўйича тезкор маълумотлар ва давлат статистика ҳисоботларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш ҳамда уларнинг ҳаққонийлигини танлов асосида ўрганиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилишини таъминласин.

15. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти Ш. Мирзиёев

                       

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил  ___ декабрдаги ПҚ-_____-сон қарорига
1-илова

 

Ўзбекистон Республикасида
2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш Давлат буюртмасининг мақсадли параметрлари

                                 

 

Т/Р

Кўрсаткичлар

Респуб-лика бўйича

шу жумладан ҳудудлар (вилоят) кесимида:

 

Қорқ-н.
Респ.

Андижон

Бухоро

Жиззах

Қашқа-дарё

Навоий

Наман-ган

Самар-қанд

Сурхон-дарё

Сирдарё

Тошкент

Фарғона

Хоразм

Тошкент шаҳри

 

А.

2019 ЙИЛДА ДАВЛАТ БУЮРТМАСИ

952 159

41 717

88 553

66 592

33 904

76 467

41 412

75 633

99 318

53 317

25 166

81 844

114 319

49 769

104 148

 

 

шу жумладан:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

I.

Иш ўринларини ташкил этиш

413 021

19 419

35 100

27 338

20 210

25 565

19 339

28 858

33 537

20 266

13 467

37 329

55 674

33 088

43 831

 

 

шу жумладан қуйидагилар ҳисобига:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1.

Йирик лойиҳалар (хўжалик бошқарув органлари)

55 658

1 833

1 919

3 665

3 223

2 281

4 520

3 345

2 608

959

1 646

7 151

13 977

5 168

3 363

 

2.

Кичик лойиҳалар (маҳаллий лойиҳалар, ўз маблағи ҳисобига кредит олмасдан)

81 176

2 303

5 375

6 375

6 950

3 334

3 011

5 855

3 476

6 321

2 119

9 487

5 501

7 793

13 276

 

3.

Фаолият кўрсатмаётган, самарасиз фойдаланилаётган бинолар ва қурилиши тугалланмаган объектлар негизида

23 662

467

1 819

1 349

583

758

888

757

2 116

665

508

1 785

1 825

7 616

2 526

 

4.

Давлат-хусусий шерикчилик асосида ишга тушадиган ижтимоий объектлар

23 728

1 537

993

1 972

1 409

1 693

1 004

1 415

1 649

1 119

1 343

996

2 471

1 862

4 265

 

5.

Ҳунармандчиликни ривожлантириш

37 262

1 221

3 829

2 394

1 181

1 964

2 675

2 645

3 003

2 287

1 039

2 190

7 079

2 469

3 286

 

6.

Кредит бериш ҳисобига ташкил этиладиган иш ўринлари

191 535

12 058

21 165

11 583

6 864

15 535

7 241

14 841

20 685

8 915

6 812

15 720

24 821

8 180

17 115

 

 

шундан:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

6.1.

тижорат банклари маблағлари ҳисобидан

42 360

4 205

4 084

4 220

1 716

3 025

2 387

2 124

1 977

827

1 667

3 829

6 436

3 463

2 400

 

6.2.

бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан

15 034

1 241

1 279

700

803

1 842

444

1 565

1 600

1 080

400

1 199

1 560

878

443

 

6.3.

янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармалари маблағлари ҳисобидан

27 309

1 425

4 341

1 858

628

1 760

752

818

1 764

1 626

1 108

1 272

3 300

696

5 961

 

6.4.

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан

26 394

1 886

4 200

575

600

1 505

1 200

1 650

5 050

1 012

1 166

1 550

4 500

1 500

 

 

6.5.

тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан

9 889

320

804

664

468

789

643

1 040

1 080

705

291

1 422

255

949

459

 

6.6.

"Yoshlar-kelajagimiz" жамғармаси маблағлари ҳисобидан

70 549

2 981

6 457

3 566

2 649

6 614

1 815

7 644

9 214

3 665

2 180

6 448

8 770

694

7 852

 

II.

Аҳоли бандлигини таъминлаш

338 735

18 498

31 696

25 937

9 646

30 447

10 154

27 195

39 463

20 403

7 867

27 865

34 342

12 241

42 981

 

 

шундан:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1.

Қурилиш, ободонлаштириш ва бошқа мавсумий ва вақтинчалик ишлар (“Обод қишлоқ ва маҳалла” дастурлари)

63 022

2 768

4 653

5 873

1 382

10 610

2 230

4 683

5 704

4 239

650

5 717

5 814

1 223

7 476

 

2.

Бўш (вакант) иш ўринларига ишга жойлаштириш

110 179

4 856

10 937

7 821

3 772

10 151

3 131

9 030

13 939

7 042

2 586

10 009

14 802

4 758

7 345

 

3.

Квота иш ўринларига ишга жойлаштириш

85 459

1 940

10 440

7 801

1 900

2 915

2 386

6 166

10 836

3 136

2 776

5 143

5 381

2 260

22 379

 

4.

Касбга тайёрлаш ва қайта ўқитиш

30 180

1 299

2 282

1 585

1 025

3 210

804

2 194

3 440

2 126

635

1 810

3 370

1 465

4 935

 

5.

Жамоат ишларига жалб этиш

49 895

7 635

3 384

2 857

1 567

3 561

1 603

5 122

5 544

3 860

1 220

5 186

4 975

2 535

846

 

III.

Хорижий давлатларда ишга жойлаштириш

200 403

3 800

21 757

13 317

4 048

20 455

11 919

19 580

26 318

12 648

3 832

16 650

24 303

4 440

17 336

 

Б.

Норасмий секторни камайтириш (легаллаштириш)

273 446

19 654

30 011

16 052

7 328

30 995

5 024

30 146

30 200

20 526

3 647

30 371

30 396

3 597

15 499

 

 

 

 

                     

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил  ___ декабрдаги ПҚ-_____-сон қарорига
2-илова

 

Ўзбекистон Республикасида 2019 йилда вазирлик, идора, хўжалик бошқаруви органлари томонидан
амалга ошириладиган лойиҳалар ҳисобига ташкил этиладиган янги иш ўринларининг мақсадли параметрлари

                                 

 

Т/Р

Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари

Респуб-лика бўйича

шу жумладан ҳудудлар (вилоят) кесимида:

 

Қорқ-н.
Респ.

Анди-жон

Бухоро

Жиззах

Қашқа-дарё

Навоий

Наман-ган

Самар-қанд

Сурхон-дарё

Сир-дарё

Тош-кент

Фар-ғона

Хоразм

Тошкент шаҳри

 

 

Ташкил этиладиган иш ўринлари, жами

55 658

1833

1919

3665

3223

2281

4520

3345

2608

959

1646

7151

13977

5168

3363

 

 

Электрон ҳукумат, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш  ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари ахборот-таҳлил департаменти

142

2

2

2

1

2

1

1

1

1

1

0

1

1

126

 

1

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

142

2

2

2

1

2

1

1

1

1

1

 

1

1

126

 

 

Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаменти

51

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

0

51

 

1

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

16

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

16

 

2

Шарқ

35

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

35

 

 

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси

4874

77

88

282

34

71

217

120

431

418

335

1079

396

487

839

 

1

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

230

20

16

18

12

19

12

22

21

20

12

20

18

20

 

 

2

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти

1372

 

 

190

 

 

 

40

40

200

201

20

 

150

531

 

3

"Ўзбеккўмир" кўмир казиб олиш ва сотиш акциядорлик жамияти

213

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

213

 

 

 

 

4

Тошшаҳартрансхизмат

270

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

270

 

5

Ўзмахсусмонтажқурилиш

34

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

34

 

6

«Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамияти

2186

 

 

50

 

 

185

 

318

150

100

786

312

285

 

 

7

Ўзбекистон ҳаво йўллари

60

 

 

4

 

 

 

10

20

 

 

 

10

12

4

 

8

Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлар ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш ташкилотлари уюшмаси

15

15

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

9

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

494

42

72

20

22

52

20

48

32

48

22

40

56

20

 

 

 

Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари комплекси 

415

30

29

28

21

31

22

24

31

28

19

30

29

25

68

 

1

«Кафолат» АЖ

112

5

6

6

5

5

5

5

6

5

4

6

5

4

45

 

2

"Ўзагросуғурта" АЖ

288

24

22

21

15

25

16

18

24

22

14

23

23

20

21

 

3

"Ўзбекинвест" суғурта компанияси

15

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

2

 

 

Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салохиятини, машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш саноатини ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси

20283

975

1240

2619

2494

880

200

2390

1401

0

330

1115

1773

3020

1846

 

1

"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ

243

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

150

 

50

43

 

2

"Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси

927

 

50

 

 

 

 

500

79

 

 

200

63

35

 

 

3

"Ўзэлтехсаноат" акциядорлик компанияси

1818

65

 

 

 

 

200

 

50

 

 

5

 

195

1303

 

4

“Ўзчармсаноат” уюшмаси

1456

170

80

 

360

 

 

205

52

 

90

120

290

89

 

 

5

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси

250

 

50

35

90

 

 

 

 

 

40

 

 

35

 

 

6

Ўзтўқимачиликсаноат

15589

740

1060

2584

2044

880

 

1685

1220

 

200

640

1420

2616

500

 

 

Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси

6574

228

0

37

20

56

3043

106

0

44

0

2731

50

243

16

 

1

"Ўзбекнефтгаз" АЖ

627

 

 

37

 

36

 

 

 

 

 

370

 

184

 

 

2

"Ўзтрансгаз" АЖ

50

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

50

 

 

3

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ

147

 

 

 

 

 

 

76

 

44

 

27

 

 

 

 

4

"Ўзбекэнерго" АЖ

61

37

 

 

 

 

15

 

 

 

 

 

 

9

 

 

5

"Ўзкимёсаноат" АК

2751

26

 

 

20

20

1516

 

 

 

 

1119

50

 

 

 

6

"Ўзагрокимёҳимоя" АЖ

30

 

 

 

 

 

 

30

 

 

 

 

 

 

 

 

7

Навоий кон-металлургия комбинати

1572

60

 

 

 

 

1512

 

 

 

 

 

 

 

 

 

8

Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати

299

105

 

 

 

 

 

 

 

 

 

194

 

 

 

 

9

Ўзбекистон металлургия комбинати

403

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

403

 

 

 

 

10

"Тошкент металлургия заводи" МЧЖ ҚК

618

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

618

 

 

 

 

11

"Ўзиккиламчиранглиметалл" АЖ

16

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

16

 

 

Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплекси

17368

471

209

124

327

1012

946

159

319

362

232

674

11173

1317

43

 

1

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

1195

 

 

 

 

370

800

 

 

25

 

 

 

 

 

 

2

“Ўзшаробсаноат” АЖ

820

25

 

 

115

 

 

8

20

12

20

282

238

100

 

 

3

"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси

1490

269

139

54

115

72

67

85

58

116

128

94

106

187

 

 

4

Анор етиштирувчилар уюшмаси

10500

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

10500

 

 

 

5

Паррандасаноат уюшмаси

1237

91

55

30

95

60

57

28

167

112

50

222

210

54

6

 

6

"Ўзпахтасаноат" АЖ

495

 

 

 

 

495

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

7

"Ўздонмаҳсулот" АК

171

81

 

 

 

12

22

2

32

14

2

 

2

2

2

 

8

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК

631

5

15

40

2

3

 

16

42

83

17

66

105

202

35

 

9

"Ўзпахтаёғ" АЖ

829

 

 

 

 

 

 

20

 

 

15

10

12

772

 

 

 

Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари комплекси

5951

50

351

573

326

229

91

545

425

106

729

1522

555

75

374

 

1

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

3408

30

101

489

116

229

70

545

338

106

12

1052

155

30

135

 

2

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

2543

20

250

84

210

 

21

 

87

 

717

470

400

45

239

 

 

 

     

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил  ___ декабрдаги ПҚ-_____-сон қарорига
3-илова

 

 

2019 йилда фаолият кўрсатмаётган, самарасиз фойдаланилаётган бинолар ва қурилиши тугалланмаган объектлар негизида ташкил этиладиган иш ўринларининг мақсадли параметрлари

 
           

Т/р

Ҳудудлар (вилоят) номи

Жами иш ўринлари

шундан:

 

Хусусий мулк объектларини хўжалик фаолиятига жалб этиш

Инвестиция мажбуриятларини бажариш шарти билан сотилган давлат объектлар ҳисобидан

 
 

Жами

23 662

4 928

18 734

 

1

Қорақалпоғистон Республикаси

467

103

364

 

2

Андижон

1 819

734

1 085

 

3

Бухоро

1 349

102

1 247

 

4

Жиззах

583

335

248

 

5

Қашқадарё

758

601

157

 

6

Навоий

888

231

657

 

7

Наманган

757

649

108

 

8

Самарқанд

2 116

148

1 968

 

10

Сурхандарё

665

220

445

 

9

Сирдарё

508

294

214

 

11

Тошкент

1 785

521

1 264

 

12

Фарғона

1 825

372

1 453

 

13

Хоразм

7 616

213

7 403

 

14

Тошкент шаҳри

2 526

405

2 121

 

 

 

 

                     

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил  ___ декабрдаги ПҚ-_____-сон қарорига
4-илова

2019 йилда давлат-хусусий шерикчилик асосида ишга тушадиган ижтимоий объектлар ҳисобига ташкил этиладиган иш ўринларининг мақсадли параметрлари

                                 

 

Т/Р

Кўрсаткичлар

Респуб-лика бўйича

шу жумладан ҳудудлар (вилоят) кесимида:

Қорқ-н.
Респ.

Анди-жон

Бухоро

Жиззах

Қашқа-дарё

Навоий

Наман-ган

Самар-қанд

Сурхон-дарё

Сир-дарё

Тош-кент

Фар-ғона

Хоразм

Тошкент шаҳри

 

 

Ташкил этиладиган иш ўринлари жами

23 728

1 537

993

1 972

1 409

1 693

1 004

1 415

1 649

1 119

1 343

996

2 471

1 862

4 265

 

 

шу жумладан қуйидаги объектларда:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1.

Соғлиқни сақлаш

1 619

137

157

230

55

50

50

45

70

6

5

22

10

122

660

 

2.

Мактабгача таълим

12 776

360

818

481

682

546

947

205

1 071

1 022

1 085

942

1 894

1 463

1 260

 

3.

Халқ таълими

8 954

890

0

1 251

663

1 092

0

1 150

470

84

238

15

522

267

2 312

 

4.

Олий таълим

120

120

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5.

Маданият

174

10

18

10

9

5

7

15

18

7

15

17

20

10

13

 

6.

Жисмоний тарбия ва спорт

65

20

 

 

 

 

 

 

20

 

 

 

25

 

 

 

7.

Ёшлар иттифоқи

20

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

20

 

 

 

 

     

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил  ___ декабрдаги ПҚ-_____-сон қарорига
5-илова

2019 йилда ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобига ташкил этиладиган иш ўринларининг мақсадли параметрлари

         

Т/р

Ҳудудлар (вилоят) номи

Жами иш ўринлари

шундан:

Янгидан рўйхатдан ўтадиган ҳунармандлар ҳисобига

"Усто-шогирд" асосида шогирдлар ҳисобига

Жами

37 262

3 437

33 825

1

Қорақалпоғистон Республикаси

1 221

113

1 108

2

Андижон

3 829

347

3 482

3

Бухоро

2 394

317

2 077

4

Жиззах

1 181

94

1 087

5

Қашқадарё

1 964

206

1 758

6

Навоий

2 675

178

2 497

7

Наманган

2 645

257

2 388

8

Самарқанд

3 003

264

2 739

10

Сурхандарё

2 287

142

2 145

9

Сирдарё

1 039

80

959

11

Тошкент

2 190

227

1 963

12

Фарғона

7 079

488

6 591

13

Хоразм

2 469

162

2 307

14

Тошкент шаҳри

3 286

562

2 724

 

 

 

                     

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил  ___ декабрдаги ПҚ-_____-сон қарорига
6-илова

2019 йилда тижорат банклари маблағлари ҳисобидан кредит бериш ҳисобига ташкил этиладиган иш ўринларининг мақсадли параметрлари

                                 

Т/Р

Кўрсаткичлар

Респуб-лика бўйича

шу жумладан ҳудудлар (вилоят) кесимида:

Қорқ-н.
Респ.

Анди-жон

Бухоро

Жиззах

Қашқа-дарё

Навоий

Наман-ган

Самар-қанд

Сурхон-дарё

Сир-дарё

Тош-кент

Фар-ғона

Хоразм

Тошкент шаҳри

 

Ташкил этиладиган иш ўринлари жами

42 360

4 205

4 084

4 220

1 716

3 025

2 387

2 124

1 977

827

1 667

3 829

6 436

3 463

2 400

 

шу жумладан:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1.

Ўзсаноатқурилишбанк

3 235

740

68

310

180

18

 

48

522

77

 

484

349

439

 

2.

"Асака" АТБ

13 935

339

1 420

978

631

2 436

1 612

34

523

133

903

770

1 714

506

1 936

3.

"Ўзагроэкспортбанк" АТБ

20

 

 

 

 

 

 

 

3

4

5

8

 

 

 

4.

Микрокредитбанк

1 367

236

50

327

132

30

46

55

39

79

 

49

122

202

 

5.

Алоқабанк

3 269

208

352

180

56

8

82

225

159

140

95

271

1 188

205

100

6.

"Hi-Tech Bank" ХАТБ

50

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

50

7.

Халқ банки

2 125

617

70

242

45

49

87

182

 

 

 

70

392

371

 

8.

ТИФ Миллийбанк

3 566

701

1 025

206

66

 

 

122

63

 

 

300

363

720

 

9.

Қишлоқ қурилиш банк

2 227

472

198

735

61

37

 

67

10

4

 

249

135

259

 

10.

Ипотека-банк

5 856

136

438

818

218

165

214

600

437

271

655

714

695

230

265

11.

Агробанк

2 689

395

145

218

180

184

22

586

69

18

 

88

648

136

 

12.

"Трастбанк" ХАБ

318

 

20

 

62

30

 

20

26

36

 

70

18

 

36

13.

Турон банк

1 167

93

 

102

73

29

311

84

66

65

9

164

19

139

13

14.

Савдогарбанк

199

52

 

 

12

 

10

13

 

 

 

47

17

48

 

15.

Капиталбанк

300

50

 

 

 

 

 

12

 

 

 

43

195

 

 

16.

Унверсалбанк

135

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

65

70

 

 

17.

"Хамкорбанк" АТБ

1 902

166

298

104

 

39

3

76

60

 

 

437

511

208

 

 

     

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил  ___ декабрдаги ПҚ-_____-сон қарорига
7-илова

2019 йилда банд аҳоли сони ўсиши прогноз параметрлари

         

фоизда

Т/р

Ҳудудлар
(вилоят) номи

2019 йил

1-чоракда

2-чоракда

3-чоракда

4-чоракда

1

Қорақалпоғистон Республикаси

101,2

101,8

102,3

102,5

2

Андижон

101,0

101,5

101,9

102,1

3

Бухоро

101,2

102,0

102,5

102,8

4

Жиззах

101,9

102,1

103,1

103,5

5

Қашқадарё

100,9

101,2

101,5

101,6

6

Навоий

101,7

102,2

103,9

103,9

7

Наманган

101,2

102,0

102,4

102,7

8

Самарқанд

101,0

101,5

101,8

102,0

10

Сурхандарё

100,9

101,2

101,5

101,7

9

Сирдарё

101,5

101,8

102,4

102,8

11

Тошкент

100,9

101,2

101,5

101,6

12

Фарғона

101,0

101,4

101,7

101,9

13

Хоразм

101,2

101,9

102,3

102,5

14

Тошкент шаҳри

101,0

101,5

101,9

102,1

 

       

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил  ___ декабрдаги ПҚ-_____-сон қарорига
8-илова

2019 йилда Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ва грантлар ажартишнинг прогноз парамтерлари

           

минг сўм

Т/р

Ҳудудлар
(вилоят) номи

Субсидиялар

Грантлар*

Жами

Тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш харажатларига

Квоталанган иш ўринларига

Малака оширишга сарфланадиган харажатларга

 

 

ЖАМИ

9 867 477,3

1 361 940,2

5 590 482,4

2 915 054,7

5 100 000,0

1

Қорақалпоғистон Республикаси

427 760,4

113 934,3

92 444,9

221 381,2

 

2

Андижон

1 030 273,8

156 913,0

564 400,3

308 960,5

 

3

Бухоро

772 401,3

86 363,0

433 031,3

253 007,0

 

4

Жиззах

313 420,6

62 846,3

121 638,0

128 936,3

 

5

Қашқадарё

383 970,6

104 203,2

131 369,0

148 398,4

 

6

Навоий

408 703,7

63 251,8

243 276,0

102 175,9

 

7

Наманган

670 630,8

142 721,9

301 662,2

226 246,7

 

8

Самарқанд

975 942,3

139 072,8

578 996,9

257 872,6

 

10

Сурхандарё

471 144,5

69 739,1

189 755,3

211 650,1

 

9

Сирдарё

201 919,1

41 356,9

111 907,0

48 655,2

 

11

Тошкент

946 343,6

114 339,7

593 593,4

238 410,5

 

12

Фарғона

1 521 285,9

156 507,6

909 852,2

454 926,1

 

13

Хоразм

401 608,1

79 875,6

141 100,1

180 632,4

 

14

Тошкент шаҳри

1 342 072,6

30 815,0

1 177 455,8

133 801,8

 

             
 

*) Грантлар Республика даражасида ажратилади.

         

 

 

 

       

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил  ___ декабрдаги ПҚ-_____-сон қарорига
9-илова

2019 йилда Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан республика туманлари ва шаҳарларида янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи кичик ва мини-лойиҳаларни амалга ошириш учун микрокредитлар ажратиш мақсадли параметрлари

         

млн.сўм

Т/р

Ҳудудлар
(вилоят) номи

ЖАМИ

Тижорат банклари бўйича:

“Микрокредитбанк” АТБ

“Агробанк” АТБ

"Халқ банки" АТБ

 

ЖАМИ

195 000,0

97 500,0

48 750,0

48 750,0

1

Қорақалпоғистон Республикаси

15 584,0

7 900,0

3 842,0

3 842,0

2

Андижон

17 246,0

8 600,0

4 323,0

4 323,0

3

Бухоро

9 996,0

5 000,0

2 498,0

2 498,0

4

Жиззах

9 802,0

5 000,0

2 401,0

2 401,0

5

Қашқадарё

22 755,0

11 709,0

5 523,0

5 523,0

6

Навоий

5 882,0

3 000,0

1 441,0

1 441,0

7

Наманган

19 212,0

9 606,0

4 803,0

4 803,0

8

Самарқанд

19 596,0

9 798,0

4 899,0

4 899,0

10

Сурхандарё

13 448,0

6 724,0

3 362,0

3 362,0

9

Сирдарё

5 764,0

2 882,0

1 441,0

1 441,0

11

Тошкент

15 561,0

7 877,0

3 842,0

3 842,0

12

Фарғона

19 404,0

9 606,0

4 899,0

4 899,0

13

Хоразм

16 907,0

7 877,0

4 515,0

4 515,0

14

Тошкент шаҳри

3 843,0

1 921,0

961,0

961,0

 

Общие комментарии