ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1415 Яккасарайский Центр содействия занятости 06/12/2018 21/12/2018 0
Яккасарой туманида ижтимоий муҳофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2019 йилга иш ўринларини энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида
ID-1415

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш  тўғрисида”ги Қонуни 7, 17-моддалари (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 1998 й., 5-6-сон 97-модда), “Ўзбекистон Респуб-ликасида ногиронларни ижтимоий химоя қилиш тўғрисида”ги (янги тахрири) Қонуни 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 2008 й., 7-сон 353-модда), “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни 8-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси  2008 й., 4-сон 190- модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлишини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3856-сон қарори (Қонун хужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2018 йил  17 июль), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (Қонун хужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 йил 11 декабрь) мувофиқ, ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун 2019 йилга иш ўринларини энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш бўйича туман махсус  комиссиясининг 2018 йил         сентябрдаги баёнини инобатга олиб,

                                              

 

 

 

                                              ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

  1. Яккасарой туманида ижтимоий муҳофазага мухтож , иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги  139 та ташкилотларда аҳолининг қуйидаги тоифалари учун жами 22223 та иш ўринлари захирага қўйилсин, бунда:
  • 14 ёшгача ва ногирон  болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали отаоналар учун – болаларини тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари – 180 та;
  • умумий      ўрта ва ўрта махсус, касб хунар таълими муассасаларини тамомлаганидан кейин касбни эгаллаган ёшлар, шунингдек олий таълим муассасаларини давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилари учун – уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари        1061 та;
  • сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун – уларнинг профессионал тайёргарлигига мос бўлган иш ўринлари  181 та;
  • ногиронлар учун – меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ва ходимга уларнинг соғлиғи холатини ва меҳнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликлар ҳисобга олинган холда меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари – 600 та;
  • пенсияолди ёшидаги шахслар учун – уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлган ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари – 195 та;
  • жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун – уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган холда ёки махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари – 79 та;
  • одам савдоси қурбонлари учун – уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган холда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари характерли талабларга мувофиқ бўлган меҳнат шароитларини таъминлайдиган иш ўринлари – 39 та;

2. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни  ишга жойлаштириш учун иш ўринларини захирага қўйиш мажбурияти юкланган ташкилотлар рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.

3. Ташкилотлар рахбарларига:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган  шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ иш ўринлари ташкил этилиши таъминлансин.

Шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун иш ўринлари сакнитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитлари яратилсин.

Йил бошланишидан олдин 10 кундан кечикмай мухтожларни ишга жойлаштириш учун муҳтожлар учун захирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг  25 (йигирма беш) фоизи миқдорида иш ўринлари захирага қўйилиши ва тайёрлиги таъминлансин, шунингдек бу ҳақида йил бошлангунга қадар, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази хабардор қилинсин.

Мухтожлар учун иш ўринларининг қолган қисмини захирага қўйиш ташкилот томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминлансин ва бу хақда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази биринчи чорак тамом бўлгандан кейин кечикмай хабардор қилинсин.

Ташкилот томонидан мухтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари тайёрлиги тўғрисида ахборот тақдим этилмаслиги, тенг даражада захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ҳисобига ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг амалда тайёр эмаслиги туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан туман ҳокимининг қарори бажарилмаслиги сифатида  қаралади.

4. Мухтожлар учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича туман ҳокимининг қарорини бажармаган ташкилотнинг мансабдор шахсига, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун қонун хужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.

Мухтожлар учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича туман ҳокимининг қарори бажарилмаганлиги учун жарима тўлаш ташкилотни захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини яратиш бўйича мажбуриятдан озод қилмайди.

5. Мазкур қарорнинг биринчи бандида кўрсатилган шахслар ишга жойлаштирилган иш ўринлари бўлажак даврга захирага қўйиладиган иш ўринлари сонини аниқлашда ҳисобга олиниши хамда захирага олинган иш ўринлари сони ушбу иш ўринларига қабул қилинган кундан бошлаб 3 йил мобайнида ҳисобга олиниши белгилаб қўйилсин.

6. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Ж.Қосимов):

беш кун муддатда ушбу қарорни захира ўрни яратаётган ташкилотлар раҳбарларининг эътиборига етказсин ва туман ҳокимининг қарори бажарилиши устидан назорат ўрнатсин.

7. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач, қонуний кучга киради.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Яккасарой туман ҳокимииннг биринчи ўринбосари Н.Абдурахманов зиммасига юклатилсин.

Общие комментарии