ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1413 Центральный банк Республики Узбекистан 06/12/2018 21/12/2018 1
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-1413

Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сон “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/21-сон қарори (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2018 йил 2 июль), ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2018 йил 2 июль, 26-сон, 530-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Марказий банк раиси

Тошкент ш.,

2018 йил ___  _________,

___ - сон

 

М. Нурмуратов

 

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
2018 йил ___ ___________даги

_______ қарорига

ИЛОВА

 

1. Йўриқноманинг 1-банди қуйидаги асосий тушунча билан тўлдирилсин:

инкассо хонаси – нақд пул тушумлари солинган ва белгиланган тартибда пломбалаган сумкани (қопни) бевосита мижоздан қабул қилиб олиш учун мўлжалланган хона.

2. Йўриқнома қуйидаги таҳрирдаги 461-банд билан тўлдирилсин:

“461. Нақд пул тушумлари солинган ва белгиланган тартибда пломбалаган сумкадаги (қопдаги) нақд пул тушумларини ўзлари олиб келиб тижорат банки филиалининг инкассо хонасига топширадиган мижозлар мазкур Йўриқноманинг –иловасида келтирилган “Нақд пул тушумлари солинган сумкани (қопни) банк касса ходимига топшириш бланки”дан фойдаланадилар. Банк иш куни мобайнида мижоздан нақд пул тушумлари солинган ушбу сумкаларни (қопларни) қайта санаш кассасининг назоратчиси қабул қилиб олади ҳамда –иловадаги бланкнинг иккинчи нусхасига қайта санаш кассасининг муҳрини босган ҳолда мижозга қайтариб беради. Банк иш куни якунлангач, мижозлардан нақд пул тушумлари солинган ушбу сумкаларни (қопларни) кечки кассанинг назоратчиси қабул қилиб олади ҳамда –иловадаги бланкнинг иккинчи нусхасига кечки кассанинг муҳрини босган ҳолда мижозга қайтариб беради.

Банк касса тармоғида инкассо хонаси алоҳида ёки иш ҳажмидан келиб чиқан ҳолда кирим, чиқим кассаларида шунингдек, мижозларга касса хизмати кўрсатиладиган бошқа касса хоналарида ташкил этилиши мумкин.

Банк филиалининг қайта санаш кассаси кассирлари ушбу сумкадаги (қопдаги) нақд пулларни саралаб, санайдилар ҳамда тушум пулларининг суммаси белгиланган тартибда мижознинг ҳисобварағига кирим қилинади.”

  3. Йўриқноманинг 16-боби қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

16-боб. Инкассация хизматини ташкил этиш

 

299. Банкнинг нақд пул ва бошқа қимматикларини ташиш ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пул тушумларини ўз вақтида инкассация қилиб, дахлсизлигини таъминлаган ҳолда банк кассаларига етказиб бериш мақсадида инкассация хизматлари ташкил этилади.

300. Инкассация хизматлари Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар марказларида ва Тошкент шаҳрида ўз бўлинмаларини ташкил этиши мумкин.

301. Банкнинг нақд пул ва бошқа қимматликларини ташиш ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пул тушумларини инкассация қилиш шунингдек, банк ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектлари билан тузилган шартномага асосан уларнинг вакили томонидан қабул қилиб олинган қимматликларни кузатиб бориш ишлари инкассация хизматларининг бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ томонлар ўртасида тузилган шартномалар асосида амалга оширилади.

302. Банкнинг нақд пул ва бошқа қимматликларини ташиш ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пул тушумларини инкассация қилиш Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматларида махсус тезкор (оператив) автотранспорт воситаси сифатида рўйхатга олинган махсус автотранспорт воситалари ёрдамида амалга оширилади.

303. Нақд пул ва бошқа қимматликларни ташиш, инкассация қилиш билан боғлиқ бўлган ишларга жисмонан ва руҳан соғлом шахслар қабул қилинади.

304. Нақд пул ва бошқа қимматликларни ташиш, инкассация қилиш билан боғлиқ бўлган бўлган ишларни бажарувчи инкассация хизматининг ҳар бир ходими билан тўлиқ моддий жавобгарлик бўйича якка тартибда шартнома тузилиши лозим. 

305. Марказий банк ва унинг ҳудудий Бош бошқармаларининг масъул таркибий бўлинмалари инкассация хизмати ишини мунтазам равишда текшириб ва назорат қилиб боришлари шарт. Текширув жараёнида аниқланган хато ва камчиликлар Марказий банкка ҳамда тегишли инкассация хизматига ёзма равишда маълум қилиниши лозим. Инкассация хизматининг масъул ходимлари аниқланган хато ва камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан зарурий чораларни кўришлари керак.

14. Йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар инобатга олинган ҳолда унинг тегишли иловаларига (иловада келтирилган шакллар мувофик тарзда) мос равишда тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.  

Общие комментарии