ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1408 Хокимият Ургенчского города 06/12/2018 21/12/2018 1
Урганч шаҳар А.Баходирхон кўчасида йўл транспорт ҳодисалари (ЙТҲ) ва тирбандликларини бартараф қилиш мақсадида, Урганч шаҳар ҳокимлиги биноси олдига 1 дона 3.27 “Тўхташ тақиқланган” йўл белгисини ўрнатиш мақсадида
ID-1408

Урганч шаҳрининг А.Баходирхон кўчасида йўл транспорт ҳодисалари ва тирбандликларини бартараф қилиш, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил               9 майдаги “Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 377-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида

 

1. Шаҳар ИИО ФМБнинг 2018 йил 05 декабрдаги                        10/-3608-сонли хатидаги мурожаати маълумот учун қабул қилинсин.

2. Шаҳар ИИО ФМБ (И.Тожимуратов)га:

- “Вилоят махсус фойдаланиш монтаж” ДК билан биргаликда иловада кўрсатилган Урганч шаҳар А.Баходирхон кўчасида жойлашган Урганч шаҳар ҳокимлиги биноси олдига 1 дона               3.27 “Тўхташ тақиқланган” йўл белгисини  ўрнатилишини таъминласин. 

3. Шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи И.Тожимуратов “Урганч оқшоми” газетаси бош муҳаррири С.Авезов билан биргаликда вилоят телерадиокомпанияси ва бошқа ОАВ томонидан мазкур кўчага йўл белгиси ўрнатилганлиги тўғрисидаги маълумотни кенг оммага етказиш тавсия қилинсин.

4. Шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ инспектори Ж.Ваисов мазкур фармойишнинг ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар юзасидан шаҳар ҳокимлигига жорий йил декабрь ойининг                     1 декадаси якунигача ахборот киритсин.

5. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Ахмедов зиммасига юклатилсин.

 

Урганч шаҳар ҳокими                                Ш.Абдуллаев

 

Общие комментарии