ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1403 Хокимият города Ширин 06/12/2018 22/12/2018 0
Ширин шаҳридаги “Ҳарбийлар” шаҳарчасида янги маҳалла фуқаролар йиғинини ташкил этиш тўғрисида
ID-1403

@@@Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида”ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги “Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 48-сонли қарорига асосан Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши сессияси 

                                               

   Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И :

 

@@@Ширин шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Географик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи шаҳар комиссиясининг 2018 йил 20 августдаги 12-сонли йиғилиш баённомаси маълумот учун қабул қилинсин.

 

@@@Шаҳар ҳудудидаги “Ҳарбийлар” шаҳарчасида янги “Ватанпарвар” маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

 

@@@Шаҳар шаҳар Давлат хизматлари маркази директори (Э.Тўрақулов)га:

янги ташкил этилган маҳалла фуқаролар йиғинини давлат рўйхатидан ўтказиш юклатилсин.

 

@@@Шаҳар Молия бўлими мудири (У.Бабаев)га:

янги ташкил этилган маҳалла фуқаролар йиғинида мавжуд оилалар сонига мутаносиб штат жадвали ажратилган ҳолда ойлик иш ҳақи тўлаш учун молиялаштириш ишларини амалга оширсин.

 

@@@Шаҳар ҳокимнинг биринчи ўринбосари И.Қўзибоев, шаҳар бош меъмори С.Ахмедов ва Боёвут туман Ермулккадастр ДУК бошлиғи Ш.Ибрагимовларга ҳарбий қисм билан биргаликда:

янги ташкил этилган маҳалла ҳудуди чегараларини белгилаб, шаҳар харитасига тегишли ўзгартириш киритиш, янги ташкил этилган маҳалла фуқаролар йиғини учун хизмат хоналари билан таъминлаш вазифаси юклатилсин.  

 

@@@Шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича шаҳар комиссияси раиси ўринбосари (Н.Алимова) Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгашининг Ижтимоий маданий ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси (У.Норматов) ва Республика Маънавият ва маърифат кенгаши шаҳар бўлим бошлиқларига:

  бир ҳафта муддатда, ҳудуддаги Ҳарбийлар шаҳарчасида янги “Ватанпарвар” маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этилгани тўғрисида, аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш, белгиланган тартибда замонавий кўринишдаги пешлавҳаларга ёзиб ўрнатиш чораларини кўриш вазифалари юклансин.

 

@@@Шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи, комиссия аъзоси (Т.Қурвонбоев)га:

янги ташкил этилаётган маҳалла фуқаролар йиғинига керакли муҳр ва тамғаларни тайёрлаш учун рухсатнома бериш вазифаси юклатилсин.

фуқароларнинг хорижга чиқиш, кириш учун ҳужжатларини расмийлаштиришда ҳудудларда географик объектларнинг номлари ўзгарганлигига алоҳида эътибор қаратиш;

фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи паспортларига номлари ўзгартирилган географик объект номлари билан ёзилишини доимий назоратга олиш вазифалари юклатилсин.

 

@@@“Ширин садоси” газетаси таҳририяти (О.Ашурқулов)га:

ҳудуддаги Ҳарбийлар шаҳарчасида янги “Ватанпарвар” маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этилганлиги тўғрисида аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида, “Ширин садоси” газетасида эълон бериш бўйича тавсия этилсин.

 

@@@Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Ҳалқ депутатлари шаҳар Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси У.Норматов ва шаҳар ҳокимининг ўринбосари Н.Алимовалар зиммаларига юклатилсин.

 

@@@Мазкур сессия қарори ва янги маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этиш бўйича ҳужжатлар Сирдарё вилояти ҳокимлигига тақдим этилсин.

 

@@@Ушбу қарор матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб кучга кириши белгилансин.

 

@@@Кенгаш раиси                                          И.Бегалиев

Общие комментарии