ID | Разработчик | Дата размещения | Дата завершения | Кол-во коммент. |
---|---|---|---|---|
1399 | ГУП «Центр аренды государственного имущества» Хорезмской области | 05/12/2018 | 20/12/2018 | 0 |
Обсуждение завершено
Хоразм вилоятидаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун
2019 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам
ставкалари ҳақида
Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия ва Иқтисодиёт вазирликлари билан келишилган 2018 йил __ декабрдаги ______-сонли, ________-сонли ва ________-сонли ижара тўловининг энг кам ставкалари тўғрисидаги келишилган қўшма хатига асосан
Қарор қиламан:
1. Хоразм вилоятидаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2019 йил 1 январдан қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага, ижара тўлови ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар 2-иловага, моддий маданий мерос объектларидан меҳмонхона ва умумий овқатланиш фаолиятлари ташкил қилишда ижара тўлови ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Бино ва иншоотларга бириктирилган, шунингдек алоҳида ажратилган майдонларда (асфальтланган ёки бетонлаштирилган ҳудудларда) радио, уяли ва пейджинг алоқа антенналари ўрнатилганда фойдаланиладиган майдон учун ижара ҳақи тўловлари ҳисобланиши тартиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Хоразм вилояти шаҳарлар ва туманларининг марказий ва серқатнов кўчалари рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Хоразм вилояти шаҳарлар ва туманлар марказий серқатнов кўчаларидаги давлат мулки объектларига қўлланиладиган ижара ҳақини хисоблашда вилоятдаги марказий серқатнов кўчаларнинг рўйхати, географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссияси ҳамда Хоразм вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармаси хулосалари асосида амалга оширилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Хоразм вилояти давлат мулкини ижарага бериш маркази давлат унитар корхонаси (Ғ.Собиров) ижара ҳақи қийматини белгилашда 1-иловада кўрсатилган кўчмас мулк учун қўлланиладиган энг кам ставкаларидан таянч сифатида фойдалансин.
Давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг ноль ставкаси қўлланилсин.
3. Давлат мулкини балансда сақловчиларнинг мансабдор шахслари:
йил чорагида камида бир марта ўзининг тасарруфида бўлган давлат мулкини хатловдан ўтказишлари;
фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларнинг марказга ўз вақтида, тўлиқ, шунингдек ижарага берилаётган мол-мулкнинг тикланиш қиймати тўғрисидаги тақдим этилган ахборотнинг ишончлилиги;
давлат мулкини ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериш, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сонини атайлаб нотўғри қайд этилганлиги, бунинг натижасида ижара тўловининг яширилишига олиб келганлиги учун бевосита қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
4.Ушбу қарор қабул қилиниши билан Хоразм вилояти ҳокимининг 2018 йил 30 январдаги “Хоразм вилоятидаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2018 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида”ги 57к-сон қарори 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарор “Хоразм ҳақиқати” ва ”Хорезмская правда” газеталарида эълон қилинсин.
6. Вилоят ҳокимлигининг ахборот хизмати (Ш.Қарриев) мазкур қарорнинг вилоят ҳокимлигининг xorazm.uz расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминласин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокими ўринбосари Ш.Туляганов зиммасига юклансин.
Вилоят ҳокими Ф.Эрманов
|
Вилоят ҳокимининг 2018 йил “ ___ ” декабрдаги ___-сон қарорига 2-илова |
Ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкасини)
ҳисоблаш тартиби ва қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар
Ижара ҳақини ҳисоблашда ижара ҳақининг таянч ставкаси қуйидагича
аниқланади:
Тс = Эс х Кз х (Кк + Кх + Ко)
бунда:
Тс - бир йилга 1 кв.м учун ижара ҳақининг таянч ставкаси;
Эс - 1-иловага мувофиқ ижарага олинган объект фаолият турига кўра бир
йил учун 1 кв.м майдоннинг ҳисобланган энг кам ставкаси.
Т/р |
Шаҳарлар ва туманлар номи |
Ҳудудий зоналар коэффициентлари |
|
1-зона |
2-зона |
||
Шаҳар ёки туманлар марказлари |
Қишлоқ ҳудудлари |
||
1. |
Урганч шаҳри |
2,5 |
Х |
2. |
Хива шаҳри |
2,5 |
1,5 |
3. |
Боғот тумани |
2,0 |
1,5 |
4. |
Гурлан тумани |
2,0 |
1,5 |
5. |
Қўшкўпир тумани |
2,0 |
1,5 |
6. |
Урганч тумани |
2,0 |
1,5 |
7. |
Хазорасп тумани |
2,0 |
1,5 |
7.1 |
Питнак шаҳри |
2,0 |
1,5 |
8. |
Хонқа тумани |
2,0 |
1,5 |
9. |
Хива тумани |
2,0 |
1,5 |
10. |
Шовот тумани |
2,0 |
1,5 |
11. |
Янгиариқ тумани |
2,0 |
1,5 |
12. |
Янгибозор тумани |
2,0 |
1,5 |
Бинонинг қурилишига кўра қўлланиладиган коэффициент тури (Кк):
Туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти (Кҳ):
Тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (Ко):
|
Моддий маданий мерос объектлари бўлган бино ва иншоотларда меҳмонхона ва умумий овқатланиш шаҳобчаларини ташкил қилишда ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкасини) ҳисоблаш тартиби ва қўлланиладиган оширувчи коэффициентлар
Ижара ҳақини ҳисоблашда ижара ҳақининг таянч ставкаси қуйидагича аниқланади:
Тс = Эс х Кз х (Кк + Кх + Ко)
бунда:
Тс - бир йилга 1 кв.м учун ижара ҳақининг таянч ставкаси;
Эс - 1-иловага мувофиқ ижарага олинган объект фаолият турига кўра бир йил учун 1 кв.м майдоннинг ҳисобланган энг кам ставкаси.
Ҳудудий зоналар коэффициенти (Кз) 2-иловада
Бинонинг қурилишига кўра қўлланиладиган коэффициент тури (Кк):
коэффициент;
Туташиб кетган ҳудуддан фойдаланиш коэффициенти (Кҳ):
Тижорат мақсадларида фойдаланишда қулайлик коэффициенти (Ко):
Вилоят ҳокимининг 2018 йил “ __ ” декабрдаги ___-сон қарорига 4-илова |
Радио, уяли ва пейджинг алоқа антеналари (техник ускуналар) ўрнатилганда фойдаланиладиган майдон учун ижара ҳақи тўловлари ҳисобланиши тартиби
1. Бино ва иншоотларнинг юқори қисми, чердак, болохона (шунингдек давлат мулки бўлган иншоотларнинг юқори қисми) қисмларида ўрнатилганда:
Тс = Эс * Кз * (Кқ+Кҳ+Ко).
Тс - бир йилга бир кв.метр учун ижара тўлови таянч ставкаси.
Эс - бир йилга бир кв.метр учун энг кам ставка.
Кз - ҳудудий зона коэффициенти.
Кқ - 1,5
Кҳ - 0
Ко - 1
2. Бино ва иншоотларга бириктирилган шунингдек, алоҳида ажратилган майдонларга ўрнатилганда:
Тс = Эс * Кз * (Кқ+Кҳ+Ко).
Тс - бир йилга бир кв.метр учун ижара тўлови таянч ставкаси.
Эс - бир йилга бир кв.метр учун энг кам ставка. (умумий ижара майдони тортқич қозиқларнинг умумий периметри бўйича ҳисобланади.)
Кз - ҳудудий зона коэффициенти.
Кқ - 0
Кҳ - 1
Ко - 1
3. Бино ва иншоотларнинг ички қисмида жойлашган хоналарга техник ускуналар ўрнатилганда:
Тс = Эс * Кз * (Кқ+Кҳ+Ко).
Тс - бир йилга бир кв.метр учун ижара тўлови таянч ставкаси.
Эс - бир йилга бир кв.метр учун энг кам ставка.
Кз - ҳудудий зона коэффициенти.
Кқ - 1,8
Кҳ - 0
Ко - 1
Вилоят ҳокимининг
2018 йил “___” декабрдаги
____-сон қарорига
5-илова
Хоразм вилояти шаҳарлар ва туманларининг
марказий ва серқатнов кўчалари рўйхати
Т/р |
Кўча номи |
|
Урганч шаҳар |
1 |
Урганч шаҳар Ал-Хоразмий кўчаси |
2 |
Урганч шаҳар Хонқа кўчаси |
3 |
Урганч шаҳар И.Каримов шоҳ кўчаси |
4 |
Урганч шаҳар А.Баходирхон кўчаси |
5 |
Урганч шаҳар Гурлан кўчаси |
6 |
Урганч шаҳар Тинчлик кўчаси |
7 |
Урганч шаҳар Ёшлик кўчаси |
8 |
Урганч шаҳар Саноатчилар кўчаси |
9 |
Урганч шаҳар Янгиариқ кўчаси |
10 |
Урганч шаҳар Шовот кўчаси |
11 |
Урганч шаҳар Жайхун кўчаси |
12 |
Урганч шаҳар П.Махмуд кўчаси |
13 |
Урганч шаҳар Амударё кўчаси |
14 |
Урганч шаҳар Маҳтумқули кўчаси |
15 |
Урганч шаҳар А.Темур кўчаси |
16 |
Урганч шаҳар Байналминалчилар кўчаси |
17 |
Урганч шаҳар Маърифатчилар кўчаси |
18 |
Урганч шаҳар Навбаҳор кўчаси |
19 |
Урганч шаҳар Наврўз кўчаси |
20 |
Урганч шаҳар Саёт кўчаси |
21 |
Урганч шаҳар Ғ.Ғулом кўчаси |
22 |
Урганч шаҳар Шерозий кўчаси |
23 |
Урганч шаҳар Н.Қубро кўчаси |
24 |
Урганч шаҳар Тошкент кўчаси |
25 |
Урганч шаҳар Истиқлол кўчаси |
26 |
Урганч шаҳар Хива кўчаси |
|
Хива шаҳар |
1 |
Хива шаҳар Амир Темур кўчаси |
2 |
Хива шаҳар Нажмиддин Қубро кўчаси |
3 |
Хива шаҳар Эл обод кўчаси |
4 |
Хива шаҳар Феруз кўчаси |
5 |
Хива шаҳар Мустақиллик кўчаси |
6 |
Хива шаҳар Н.Мажидий кўчаси |
7 |
Хива шаҳар Лахутий кўчаси |
8 |
Хива шаҳар А.Рахмонов кўчаси |
9 |
Хива шаҳар “Ичон қалъа” ҳудудидаги кўчалар |
|
Боғот тумани |
1 |
Боғот шаҳарчаси Ўзбекистон кўчаси |
2 |
Боғот шаҳарчаси Феруз кўчаси |
3 |
Боғот шаҳарчаси Наврўз кўчаси |
|
Гурлан тумани |
1 |
Гурлан шаҳарчаси Мустақиллик кўчаси |
2 |
Гурлан шаҳарчаси П.Махмуд кўчаси |
3 |
Гурлан шаҳарчаси Бобур кўчаси |
4 |
Гурлан шаҳарчаси Зироатчилар кўчаси |
5 |
Гурлан шаҳарчаси Манғит кўчаси |
6 |
Гурлан шаҳарчаси Қатартол кўчаси |
7 |
Гурлан шаҳарчаси Муқумий кўчаси |
8 |
Гурлан шаҳарчаси У.Носир кўчаси |
|
Қўшкўпир тумани |
1 |
Қўшкўпир шаҳарчаси Мустақиллик кўчаси |
2 |
Қўшкўпир шаҳарчаси Беруний кўчаси |
3 |
Қўшкўпир шаҳарчаси Аз-Замаҳшарий кўчаси |
4 |
Қўшкўпир шахарчаси Ш.Рашидов кўчаси |
|
Урганч тумани |
1 |
Урганч тумани Мустақиллик кўчаси |
2 |
Урганч тумани Тинчлик кўчаси |
3 |
Урганч тумани Муқумий кўчаси |
4 |
Урганч тумани Ибн-Сино кўчаси |
5 |
Урганч тумани Жайҳун кўчаси |
6 |
Урганч тумани Ифтиҳор кўчаси |
|
Хазорасп тумани |
1 |
Хазорасп шаҳарчаси Ғ.Ғулом кўчаси |
2 |
Хазорасп шаҳарчаси Равнақ кўчаси |
3 |
Хазорасп шаҳарчаси А.Навоий кўчаси |
4 |
Хазорасп шаҳарчаси Ғ.Ғулом кўчаси |
5 |
Питнак шаҳарчаси Хазорасп кўчаси |
6 |
Питнак шаҳарчаси Хоразм кўчаси |
7 |
Питнак шаҳарчаси Ибн-Сино кўчаси |
8 |
Питнак шаҳарчаси Комилжон Отаниёзов кўчаси |
|
Хонқа тумани |
1 |
Хонқа шаҳарчаси Ал-Хоразмий кўчаси |
2 |
Хонқа шаҳарчаси Ҳалқлар Дўстлиги кўчаси |
3 |
Хонқа шаҳарчаси Нурли Осмон кўчаси |
4 |
Хонқа шаҳарчаси Ўлмас Мерос кўчаси |
5 |
Хонқа шаҳарчаси Оқ сарой кўчаси |
6 |
Хонқа шаҳарчаси Нафосат кўчаси |
7 |
Хонқа шаҳарчаси Иморат кўчаси |
8 |
Хонқа шаҳарчаси Андалиб кўчаси |
|
Шовот тумани |
1 |
Шовот шаҳарчаси К.Отаниёзов кўчаси |
2 |
Шовот шаҳарчаси Аз-Замахшарий кўчаси |
3 |
Шовот шаҳарчаси Туркистон кўчаси |
|
Янгиариқ тумани |
1 |
Янгиариқ шаҳарчаси Мустақиллик кўчаси |
2 |
Янгиарик шаҳарчаси Ал-Хоразмий кўчаси |
3 |
Янгиариқ шаҳарчаси Ким Олег кўчаси |
4 |
Янгиарик шаҳарчаси Урганч кўчаси |
5 |
Янгиарик шаҳарчаси Кичик Халқа йўли |
|
Янгибозор тумани |
1 |
Янгибозор шаҳарчаси Урганч-Гурлан йўли |
2 |
Янгибозор шаҳарчаси Ж.Мангуберди кўчаси |
3 |
Янгибозор шаҳарчаси Соҳил бўйи кўчаси |
4 |
Янгибозор шаҳарчаси Навбаҳор кўчаси |
5 |
Янгибозор шаҳарчаси Машъал кўчаси |
6 |
Янгибозор шаҳарчаси Фидокор кўчаси |
Вилоят ҳокимининг 2018 йил “ __ ” декабрдаги ___-сон қарорига 1-илова |
||||
Хоразм вилоятидаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2019 йилда 1 кв.метрга қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари (вилоят маркази Урганч шаҳри) | ||||
Т/р | Ижарага бериладиган майдонлардан фойдаланиш мақсадлари | 1 кв. метр майдон учун 2019 йилга ижара ставкаси (сўмда) | ||
Вилоят маркази Урганч шаҳри | Шаҳар ва туманлар | |||
Саноат | ||||
1 | Ёнилғи саноати | 4 730 | 4400 | |
2 | Кимё саноати | 4 730 | 4400 | |
3 | Нефть-кимё саноати | 4 730 | 4400 | |
4 | Машинасозлик саноати | 4 730 | 4400 | |
5 | Дастгоҳсозлик ва асбобсозлик саноати | 4 730 | 4400 | |
6 | Ҳисоблаш техникаларини ишлаб чиқариш | 4 730 | 4400 | |
7 | Тракторсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги | 3 850 | 3550 | |
8 | Қурилиш, йўл қурилиш ва коммунал хўжалиги машинасозлиги | 3 850 | 3550 | |
9 | Енгил ва озиқ-овқат саноати машинасозлиги ҳамда маиший анжомлар саноати | 3 850 | 3550 | |
10 | Санитар-технологик ва газ ускуналари ҳамда уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш | 4 730 | 4400 | |
11 | Металл конструкциялари ва маҳсулотлари саноати | 4 730 | 4400 | |
12 | Машина ва жиҳозларни таъмирлаш | 4 730 | 4400 | |
13 | Машинасозликнинг бошқа соҳалари | 4 730 | 4400 | |
Ўрмон, ёғочни қайта ишлаш ва целлюлоза-қоғоз саноати | ||||
14 | Ёғоч маҳсулотларини тайёрлаш саноати | 4 730 | 4400 | |
15 | Ёғочни қайта ишлаш саноати | 4 730 | 4400 | |
16 | Целлюлоза-қоғоз маҳсулотлари саноати | 4 730 | 4400 | |
17 | Қурилиш материаллари саноати | 4 730 | 4400 | |
Енгил саноат | ||||
18 | Тўқимачилик саноати | 4 730 | 4400 | |
19 | Тикувчилик саноати | 4 730 | 4400 | |
20 | Чарм, мўйна ва пойабзал маҳсулотлари саноати | 4 730 | 4400 | |
21 | Пластик дераза ва эшиклар, мебель ишлаб чиқариш саноати | 14 200 | 13200 | |
22 | Енгил саноатнинг бошқа ишлаб чиқариш турлари | 4 730 | 4400 | |
Озиқ-овқат саноати | ||||
23 | Озиқ-овқат саноати (балиқ, гўшт, ёғ-пишлоқ ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришдан ташқари) | 4 730 | 4400 | |
24 | Гўшт ва сут маҳсулотлари саноати | 4 730 | 4400 | |
25 | Балиқ маҳсулотлари саноати | 4 730 | 4400 | |
26 | Тегирмончилик саноати | 4 730 | 4400 | |
27 | Комбикорм (омухта ем) саноати | 3 850 | 3550 | |
28 | Озиқ-овқат саноатининг бошқа тармоқлари | 4 730 | 4400 | |
Саноатнинг бошқа тармоқлари | ||||
29 | Тиббиёт саноати | 4 730 | 4400 | |
30 | Полиграфия саноати | 13 310 | 12500 | |
31 | Кийимларни ва газламалардан тайёрланган буюмларни кимёвий тозалаш, бўяш, ювиш ва матоларни қайта ишлаш | 5 800 | 5300 | |
32 | Саноатни хўжалик бошқаруви | 13 310 | 12500 | |
Қишлоқ хўжалиги | ||||
33 | Ўсимликшунослик (шу жумладан иссиқхона хўжалиги) 1 гектар ер майдони учун | 1 895 080 | 1766487 | |
34 | Чорвачилик-паррандачилик | 2 310 | 2200 | |
35 | Балиқчилик (шу жумладан балиқ етиштириш) 1 гектар ер майдони учун | 1 895 080 | 1766487 | |
36 | Асаларичилик 1 гектар ер майдони учун | 1 232 000 | 1148324 | |
37 | Ветеринария хизматлари | 4 730 | 4400 | |
38 | Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи бошқа ташкилотлар | 4 730 | 4400 | |
39 | Ўрмон хўжалиги (шу жумладан боғлар) 1 гектар ер майдони учун | 1 895 080 | 1766487 | |
Транспорт ва алоқа | ||||
40 | Ер устида ҳаракатланувчи умумфойдаланишдаги темир йўл транспорти | 4 730 | 4400 | |
41 | Транспорт инфратузилмалари (автопарк, таксипарк, автомобиль тўхташ жойлари, гараж, автомобилларни ювиш жойлари) | 4 730 | 4400 | |
42 | Транспорт инфратузилмалари (жарима майдонлари) | 1 210 | 1180 | |
43 | Аҳоли буюртмасига асосан юк ташиш ва бошқа транспорт-экспедиция хизматлари | 8 600 | 8000 | |
44 | Почта алоқа тармоқлари | 4 730 | 4400 | |
45 | Курьерлик алоқа тармоқлари | 9 500 | 8800 | |
46 | Электр тармоқ алоқаси | 9 500 | 8800 | |
47 | Электр, радио, уяли алоқа ва пейджер алоқа хизматлари (иншоотларни ҳисобга олган ҳолда ҳудуд доирасида) | 40 000 | 37000 | |
Қурилиш | ||||
48 | Қурилиш | 4 730 | 4400 | |
49 | Лойиҳа, лойиҳа-қидирув ташкилотлари | 4 730 | 4400 | |
Савдо ва умумий овқатланиш | ||||
50 | Улгуржи савдо | 13 310 | 12500 | |
51 | Маҳсулотларни (хизматларни) қисмлаб савдо фаолиятини амалга оширувчи улгуржи савдо бозорларидаги савдо дўконлари | 34 100 | 31200 | |
52 | Чакана савдо | 13 310 | 12500 | |
53 | Умумий овқатланиш | 13 310 | 12500 | |
54 | Китоб дўконлари | 1 900 | 1700 | |
55 | Маданий-маиший мақсадлардаги ҳамда хўжалик буюмларини ижарага бериш жойлари | 13 310 | 12500 | |
56 | Халқ хўжалиги савдо-харид маҳсулотлари даллоллик хизматлари | 20 790 | 19500 | |
57 | Моддий техника таъминоти ва етказиб бериш | 13 310 | 12500 | |
58 | Маълумот-ҳисоблаш хизматлари | 13 310 | 12500 | |
59 | Интернет ва компьютер тармоқлари орқали хизматлар кўрсатиш | 13 310 | 12500 | |
60 | Кўчмас мулклар билан муомала қилиш | 13 310 | 12500 | |
61 | Реклама, кўргазмалар хизматлари | 13 310 | 12500 | |
62 | Аудиторлик фаолияти | 13 310 | 12500 | |
63 | Маркетинг тадқиқотлари, тижорат, молия ва бошқарув фаолиятлари бўйича маслаҳатхоналар | 13 310 | 12500 | |
64 | Геология ва табиий бойликларни қидириш, геодезия ва гидрометеорология хизматлари | 23 650 | 22000 | |
65 | Таҳририят ва нашриётлар | 7 600 | 7100 | |
66 | Металлолом ва иккиламчи қоғоз (латта) маҳсулотларини тўплаш жойлари | 7 600 | 7100 | |
67 | Турар жой-коммунал хўжаликлари | 7 600 | 7100 | |
68 | Меҳмонхона хизматлари | 15 200 | 14200 | |
69 | Маиший хизматнинг ноишлаб чиқариш турлари | 7 600 | 7100 | |
70 | Сартарошхона, фотосалон, модалар ательеси, пойабзалларни таъмирлаш устахонаси | 11 500 | 10700 | |
71 | Ломбард | 17 200 | 16000 | |
72 | Ҳаммом | 23 000 | 21300 | |
73 | Сауна ва бассейнлар | 45 600 | 42500 | |
Соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва ижтимоий таъминот | ||||
74 | Соғлиқни сақлаш | 9 460 | 8800 | |
75 | Сайёҳлик ва дам олишни ташкил этиш | 9 460 | 8800 | |
76 | Фитобар | 6 600 | 5500 | |
77 | Маданий кўнгилочар марказлар (бильярд, ўйин автоматлари, дискотека ва бошқалар) | 15 200 | 14200 | |
78 | Жисмоний тарбия ва спорт | 4 730 | 4400 | |
79 | Дорихоналар, оптика, тиббиёт анжомлари ва жиҳозлар савдо дўконлари | 7 600 | 7100 | |
80 | Ижтимоий-дорихоналар | 6 765 | 6600 | |
Таълим | ||||
81 | Олий ва ўрта-махсус таълими маълумотли кадрларни тайёрлаш (ўқув курслари билан) | 7 600 | 7100 | |
82 | Ишчилар ва хизматчиларни тайёрлаш ва малакасини ошириш | 6 000 | 5800 | |
83 | Болалар умумтаълим мактаблари (нодавлат таълим муассасалари учун) | 3 850 | 3550 | |
84 | Ўқув муассасаларида умумий овқатланишни | 4 730 | 4400 | |
85 | Мактабгача тарбия муассасалари (нодавлат таълим муассасалари учун) | 3 500 | 3300 | |
86 | Маданият ва санъат | 13 310 | 12500 | |
87 | Кўргазмалар | 10 230 | 9981 | |
88 | Мактабдан ташқари тарбия | 3 850 | 3500 | |
89 | Маданият ва дам олиш боғлари | 9 460 | 8800 | |
90 | Ботаника боғлари ва зоопарклар | 9 460 | 8800 | |
91 | Телевидениялар ва радиоэшиттиришлар редакциялари | 9 460 | 8800 | |
92 | Киностудиялар, овоз ёзиш студиялари | 15 180 | 14166 | |
93 | Фан ва илмий хизматлар кўрсатиш | 5 800 | 5300 | |
Молия-кредит фаолияти | ||||
94 | Молия, кредит (суғурта ва аудиторлик фаолиятларидан ташқари), пенсия таъминоти | 13 310 | 12500 | |
95 | Банк фаолияти | 13 310 | 12500 | |
Бошқа турдаги фаолиятлар | ||||
96 | Суғурта идоралари | 13 310 | 12500 | |
97 | Суд ва юридик хизмат муассасалари | 11 500 | 10100 | |
98 | Адвокатлар коллегияси ва юридик маслаҳатхоналар | 11 500 | 10100 | |
99 | Жамоатчилик бирлашмалари | 3 850 | 3600 | |
100 | Омборхоналар | 13 310 | 12500 | |
101 | Давлат ташкилотларига идора сифатида | 5 800 | 5300 | |
102 | Хусусий ташкилотларга идора сифатида | 21 000 | 19500 | |
103 | Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари | 15 200 | 14200 | |
104 | Енгил автомашиналар ва бошқа турдаги транспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш (шу жумладан вулканизация) | 15 200 | 14200 | |
105 | Лабораториялар | 9 500 | 8800 | |
106 | Турли хизмат турлари тўловлари (пайнет) | 38 000 | 35500 | |
107 | Маданий мерос объектлар бино ва иншоотларида жойлашган савдо дўконлари | 21 000 | 19500 | |
108 | Маданий мерос объектлари бино ва иншоотларида жойлашган умумий овқатланиш шохобчалари | 18 200 | 17000 | |
109 | Авиа кассалар (шу жумладан темир йўл, автотранспорт ва бошқалар) | 21 000 | 19500 | |
110 | Банкоматлар | 190 000 | 177000 | |
111 | Нон-булка маҳсулотлари ишлаб чиқариш | 13 310 | 12500 | |
Изоҳ: | ||||
-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2012 йилдаги 02/1-74-сонли кўрсатмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимидаги савдо бошқармалари ёпиқ ҳарбий шаҳарчалардаги ҳарбий қисм ва муассасаларидаги давлатга тегишли бўлган кўчмас мулкларни ижарага олган ҳолатларда ижара тўловининг "ноль" ставкаси қўлланилади. | ||||
-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ёшлар тадбиркорлик кластерларини ташкил этишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги 16.10.2017 йилдаги 834-сонли қарорига асосан фойдаланилмаётган, шу жумладан эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудида жойлашган давлат мулки Ўзбекистон ёшлар иттифоқи аъзоси бўлган ёш тадбиркорларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг шаҳар ҳамда туман кенгашларининг илтимосига кўра 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга ижара ҳақининг "ноль" ставкаси бўйича ижарага берилади. | ||||
-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари туғрисида”ги ПҚ-2863-сонли қарорининг 1-иловасига мувофиқ чора-тадбирлар дастурининг 7-бандига мувофиқ, Соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига давлат мулкидан фойдаланганликлари учун ижара тўловларининг 20 фоизга чегирилган ҳолда ҳисобланиши белгиланган. | ||||
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.08.2017 йилдаги 14/1-1959-сонли топшириғига асосан, 2018 йилдан бошлаб,Олимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар хусусий спорт муассасаларини ташкил этиши учун Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тақдимномасига асосан: Спорт йўналишидаги фаолиятни сақлаб қолиш шарти билан, ўрнатилган тартибда "ноль" қийматида бўш бино ва иншоотлар берилиши ҳамда аҳоли зич жойлашган ҳудудлардан ер участкалари ажратилишини таъминлаш белгиланган. | ||||
-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.11.2017 йилдаги "Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5242-сонли Фармонининг 16-бандига биноан ҳунармандалар учун давлат мулки объектлари белгиланган ижара тўлови энг кам тўлови (ставкаси)нинг 50 фоизи миқдорида белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.11.2017 йилдаги "Ҳунарманд уюшмаси фаолиятини" янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 3393-сонли қарорининг 7-бандига асосан, "Ҳунарманд" уюшмасининг вилоят бошқармалари,туман ва шаҳарлар бўлимларини фойдаланилмаётган давлат мулки бинолари ва хоналарига жойлаштириш учун уларни "Ҳунарманд" уюшмаси бепул фойдаланиши белгиланган. | ||||
-Олий ўқув юртлари, коллежлар, академик лицейлар, мактабларнинг ичкарисида жойлашган ижарачилар (ошхона, буфет ва ўқув қуроллари савдо шахобчалари) талаба ва ўқувчиларнинг таътил даврида ижара ҳақидан озод қилинади. | ||||
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 июндаги “Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3782-сонли қарори ва Хоразм вилояти хокимининг 2018 йил 12 июндаги 432қ-сонли қарори қабул қилинган.Ушбу қарор билан 2018 йил 1 августидан бошлаб алоҳида тойифадаги тадбиркорлик субектларига: давлат мулки объекти учун ижара тўловини ушбу обеъктга нисбатан энг кам ижара тўлови ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгилаш бўйича имтиёзлар ва преференциялар берилган. |