ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1391 Центральный банк Республики Узбекистан 05/12/2018 20/12/2018 0

Обсуждение завершено

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг жисмоний шахсларга мўлжалланган облигацияларининг чиқарилиши ва муомаласи тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-1391

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг жисмоний шахсларга

мўлжалланган облигацияларининг чиқарилиши ва муомаласи тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 22 апрелдаги 10/4-сон қарори (рўйхат рақами 1141, 2002 йил 16 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 10-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг жисмоний шахсларга мўлжалланган облигацияларининг чиқарилиши ва муомаласи тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Марказий банк Раиси                                                           М. Нурмуратов

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2018 йил __ декабрдаги

_____ -сон қарорига

ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг жисмоний шахсларга

мўлжалланган облигацияларининг чиқарилиши ва муомаласи тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. 39-банддаги “90310” ва “96310” рақамлари мос равишда “90305” ва “96307” рақамлари билан алмаштирилсин.

2. 40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“40. Облигациялар бланкларини қабул қилиш ва топшириш, уларни ҳисобга олиш ва сақлаш Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома (рўйхат рақами 3028, 2018 йил 29 июнь) асосида амалга оширилади.”.

Общие комментарии

54