ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1389 Министерство финансов Республики Узбекистан 05/12/2018 20/12/2018 0

Обсуждение завершено

“Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
ID-1389

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

ҚАРОРИ 

 

Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун малака  имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги

қарор,  шунингдек  унга ўзгартириш ва қўшимчаларни

 ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 апрелдаги ПҚ-3662-сон “Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.

  1. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

 

 

 

 

 

Молия вазири

       Д. Кучкаров

 

Тошкент ш.,

2018 йил “____”____________ ,

______-сон

 

 

      Давлат солиқ қўмита раисининг биринчи ўринбосари 

 

       Б. Мусаев

 

Тошкент ш.,

2018 йил “________________,

______-сон

 

 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг

2018 йил “_______________

____ ва _____сон қарорига

ИЛОВА

 

 

Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси 2007 йил 17 декабрдаги 108 ва 2007-63-сон  “Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун малака  имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор (рўйхат рақами 1749, 2007 йил 17 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 50-51-сон, 530-модда);

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси 2008 йил 15 сентябрдаги 95 ва 2008-40-сон “Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қарор (рўйхат рақами 1749-1, 2008 йил 26 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 39-сон, 405-модда);

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси 2012 йил 8 февралдаги 18 ва 2012-10-сон “Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қарор (рўйхат рақами 1749-2, 2012 йил
6 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 10-сон, 107-модда);

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси 2018 йил 22 февралдаги 31 ва 2018-10-сон “Солиқ маслаҳатчиси малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги (рўйхат рақами 1749-3, 2018 йил 27 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 йил, 9-сон, 162-модда).

 

Общие комментарии

54