ID Разработчик Дата размещения Дата завершения Кол-во коммент.
1374 Центральный банк Республики Узбекистан 04/12/2018 19/12/2018 1

Обсуждение завершено

Приказ или постановление ведомств
Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-1374

Лойиҳа

 

 

 

Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул
муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага
ўзгартиришлар киритиш
ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
30 октябрдаги ПФ–5564-сон “Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1.-Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил
24 февралдаги 7/14-сон қарори (рўйхат рақами 3003, 2018 йил 1 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 18-сон, 372-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Марказий банк раиси

Тошкент ш.,

2018 йил ___  _________,

___ - сон

 

 

М. Нурмуратов

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
2018 йил ___ _______даги

____ қарорига

ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул
муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги
йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар

 

1.-18-банднинг иккинчи хатбошисидаги “(инкассация хизматининг кечки ташрифидан сўнг кассага кирим қилинган нақд пуллар ўрнатилган лимитга киритилмайди)” деган сўзлар “(банк кассасига кирим қилиш учун топширилгандан сўнг кассага кирим қилинган нақд пуллар ўрнатилган лимитга киритилмайди)” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. 28-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

Общие комментарии

513